Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия
Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Биз чуқур қайғу билан уммат ўзининг яна бир етук даъватчиси, собир ва жасур ўғлонидан айрилганини маълум қиламиз. Кеча, 22 январ куни Германияда муҳожирликда яшаётган Ҳабибуллоҳ Турсунов биродаримиз Роббисига омонатини топширди. У асли Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Булоқбоши туманида 1963 йилда туғилган. Биродаримиз ҳаётининг катта қисмини Ислом даъватига, хусусан, Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясини амалга оширишга бағишлади. Бу йўлда умрининг учдан бир қисмини – 21 йилини золим Каримов режимининг зах босган қамоқларида ўтказди.
Биродаримиз сўнгги бир ярим йил давомида саратон касаллиги билан курашаётган эди. Бироқ оғир касалликка қарамай, сўнгги нафасига қадар Ислом Уммати ғам-ташвиши билан банд бўлди, уни ҳозирги хор ва қолоқ аҳволдан чиқариш йўлида фаолият қилишдан тўхтамади. Жумладан, энг охирги видео чиқишларида Ҳабибуллоҳ ака қаттиқ оғриқ ва иситма остида бўлганди. Шунга қарамай, чуқур масъулият ҳисси туфайли оғир касалликка парво қилмай, уммат қайғусини устун қўйишда давомли бўлди.
Ҳабибуллоҳаканинг ўзига хос ноёб қобилиятларидан бири шу эдики, у ҳар қандай инсоннинг қалбига йўл топа биларди. Ушбу қобилиятини ҳам Аллоҳнинг дини йўлида жуда усталик билан ишлатиши натижасида жуда кўп одамларнинг ҳидоят сари қадам қўйишига сабабчи бўлди. Биродаримизнинг яна бир фазилати – маломатчининг маломатига парво қилмай, ким бўлишидан қатъий назар журъат билан ҳақни гапирарди, ён-атрофидагиларга, биродарларига ҳам доим панд-насиҳат қилар, дин йўлидаги фаолиятларида далда бериб турарди. Ғамгинларни ғам-ғуссаларини жуда усталик билан тарқатиб юборар, ўзининг пурмаъно ва гўзал суҳбатлари билан кўпчиликнинг меҳр-эътиборини қозонган эди. Биродаримиз исмига мос ҳолда – Аллоҳнинг ҳабиби, деган номга лойиқ бўлиш учун умр кечирди…
Биродаримизни яқиндан таниганлар жуда яхши билишадики, у умри давомида мана шу даъват йўлида жуда кўп қийинчиликлар ва оғир синовларга дуч келса-да, бу йўлни тарк қилиш хаёлига ҳам келмаган собит, собир йигитлардан эди. Ҳатто қаттол Каримов режимининг узоқ йиллик зах қамоқларидаги руҳий ва жисмоний қийноқлар ҳам биродаримизни шаштидан қайтара олмади. Золим қамоғидан чиққанидан кейин ҳам Ҳабибуллоҳака дин йўлидаги хизматини давом эттирди. Бир сўз билан айтганда, биродаримиз ўз замонасининг ёш авлодига намуна ва қаҳрамон сифатида кўрсатишга арзийдиган мўминлардан эди. У Аллоҳга берган ваъдасини устидан чиқди, иншаАллоҳ.
﴿مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Аллоҳ таоло орамиздан энг яхшиларидан бирини ҳузурига чорлаган экан, биз У Зотдан унинг ўрнига яна кўплаб “Ҳабибуллоҳ”ларни чиқариб беришини сўраймиз. Раҳматининг чеки йўқ Роббимиздан Ҳабибуллоҳ биродаримизни шаҳидлар қаторидан ва Фирдавсу Аъло аҳлидан қилишини сўраб дуои илтижо қиламиз. Биродаримизнинг аҳли ва фанзандларига, бошқа яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз ҳамда Аллоҳдан офият ва гўзал сабр сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда вожиб бўлган энг муносиб ушбу сўзни айтамиз:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми