| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Абу Абу Зайднинг ҳомила жинсини аниқлаш ҳақидаги саволига жавоб

Абу Абу Зайднинг ҳомила жинсини аниқлаш ҳақидаги саволига жавоб

By htadmin
18.11.2016
2931
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Абу Зайднинг ҳомила жинсини аниқлаш ҳақидаги саволига жавоб

 

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Менинг саволим ҳомила ўтқазиш амалиётида ҳомила жинсини белгилаш ҳақида: ҳомила жинсини белгилаш мақсадида ҳомила ўтқазиш амалиётининг шаръий ҳукми нима? Раҳмат, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биринчидан: Ҳомила жинсини белгилаш ҳақидаги саволга жавоб беришдан олдин пробиркада уруғлантириш ҳақида қисқача эслатиб ўтамиз:

Бу ерда эр-хотиннинг фарзанд кўришига монелик қиладиган баъзи ҳолатлар бор. Бу ҳолатлар аёл тухумдони манийдан уруғланишига тўсқинлик қилади. Бу табиий йўл билан бўлади. Масалан, бачадон бўйни тўсилиб қолган бўлиши ёки сперматозоидлар ҳаракатида қандайдир заифлик бўлиб, улар тухумдонга етиб боролмаслиги ёки бундан бошқа мутахассисларга маълум бўлган сабаблар бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзи олимлар тухумдонни бачадондан ташқарида муносиб шароитларда пробиркада уруғлантириш керак деган фикрга келишган. Бунда аёлга «Кломид» каби дорилар берилади. Бу дорилар тухумдоннинг бир вақтнинг ўзида бир қанча тухум хужайраларини ажратиб чиқаришига олиб келади. Шундан кейин мутахассис врач қорин ичини кўрувчи мослама ва зондни тухум хужайралари ажралиб чиқаётгани аниқланган жойга киритади ва тухумдондан бир тўп тухум хужайраларини чиқариб олиб, ҳар бир тухум хужайрасини махсус суюқлик ичидаги петри тарелкасига (Petri Dish) солади ва бу тухум хужайралари эрнинг сперматозоиди билан уруғланади.

Пробиркада уруғлантириш тамомига етгандан кейин уруғланган тухум хужайранинг «биттаси ёки кўпроғи» аёл бачадонига қайтарилади. Агар Аллоҳ Субҳанаҳу бу уруғланган тухум хужайрасидан бола яралишини тақдир қилган бўлса, тухум хужайра бачадонга ёпишиб олади ва ривожланиб нутфага, сўнг музғага айланади. Агар Аллоҳ Субҳанаҳу тақдир қилмаган бўлса, тухум хужайра ўлади ва йўқ бўлади.

Шунга биноан, демак шаръий ҳукм қуйидагичадир:

Эр-хотин табиий йўл билан ҳомиладорликка имкон тополмаганлари учун касаллик муолажаси сифатида бачадондан ташқарида уруғлантириш йўлига ўтишлари жоиздир. Чунки у даволанишдир. Зеро Росулуллоҳ САВ даволанишга буюрдилар. Абу Довуд Усома Ибн Шурайкдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар САВ дедилар:

«تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ»

«Даволанинглар, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бирор дардни қўйган бўлса, албатта унинг давосини ҳам қўйган. Бироқ битта дарднинг — ўлимнинг давоси йўқ».

Лекин бу қуйидаги икки шарт билан жоиз бўлади:

Биринчи: пробиркада уруғлантириш саҳиҳ никоҳ битими билан никоҳланган эр-хотин сувидан бўлиши лозим. Рувайфаъ ибн Собит Ансорийдан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«لاَ يَحِلُّ لِامْرِئٍ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ يَسْقِيَ مَاءَهُ زَرْعَ غَيْرِهِ»

«Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган кишининг ўз суви билан бошқанинг экинзорини суғориши ҳалол бўлмайди». Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилди. Демак, ҳар қандай аёл тухумдонини фақат эрининг сувидангина уруғлантириш жоиз.

Иккинчи: пробиркада уруғлантириш ва уни аёл бачадонига кўчириш Ғарбда бўлаётганидек эрнинг вафотидан кейин эмас, ҳаётлик чоғида бўлиши лозим. Чунки ғарбликлар уруғлантириб музлатиб қўйилган тухум хужайрани она бачадонига у қачон хоҳласа ўша вақтда кўчиришга ҳеч қандай монелик йўқ деб билишади. Аёлнинг эри тирикми ёки ўлганми бунинг уларга фарқи йўқ! Исломда бу ҳалол бўлмайди. Чунки аёлнинг ҳомиланинг бошланишиданоқ тирик эрсиз ҳомиладор бўлиши ҳаромдир ва бунга жазо белгиланган. Чунки зинони исботлаш ҳужжатларидан бири эрсиз ҳомиладор бўлишдир. Шунинг учун қайси аёл эрсиз ҳомиладор бўлса, у гуноҳкор бўлиб, ҳаром ва катта гуноҳни қилган бўлади. Бунга далил Умар ва Али РАнинг сўзларидир. Саҳобалардан ҳеч ким Умар ва Алининг бу сўзларини инкор қилмаганлар. Ҳолбуки бу иш агар собит бўлмаганида эди, саҳобалар томонидан албатта инкор қилинар эди. Шунга кўра у ижмо бўлади.

Шундай қилиб, демак бачадон ташқарисида уруғлантириш, сўнг уни она бачадонига кўчириш эр томонидан хотинига ва эрнинг ҳаётлик чоғида бўлиши лозим. Шунда бу жоиз бўлади. Яъни «пробиркалардаги бола» деган нарса мазкур шартлар билан жоиздир.

Иккинчидан: ҳомила жинсини белгилаш:

Қадимдан одамлар ўзлари истаган болани танлашга, истамаганларини эса имкондаги йўл орқали йўқ қилишга уриниб келишган.

* Масалан жоҳилиятда одамлар ўзларига урушда ёрдамчи бўлишлари ва насл-насабни сақлаш учун ўғил бола туғилишини исташарди. Шунинг учун улар қиз болаларни тириклайин кўмиб юборишарди:

وَإِذَا الْمَوْؤُودَةُ سُئِلَتْ بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَتْ

«Тириклай кўмилган (ҳар бир) қиздан қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани сўралганида» [Таквир 8-9]

* Ҳомиладор аёл қорнидаги нарсани тасвирга тушириш имконини берадиган бошқа воситалар пайдо бўлгач, агар ҳомила эр-хотин истамаган жинсдаги бўлса, уни она қорнидан тушириб юбориш учун абортдан фойдаланадиган бўлишди.

* Бу ерда бошқа эскича уринишлар ҳам бор.

* Кейинчалик, айниқса янги замонавий техник асбоблар пайдо бўлган пайтда ҳомила жинсини танлашга тааллуқли тадқиқотлар пайдо бўлди. Улардан энг кўзга кўринганларидан бири қуйидаги икки йўл бўлди:

Биринчи: Улар бу йўлни энг техник йўл деб айтишди. У уларнинг таъбири билан айтганда нутфани саралаб уруғлантириш йўлидир. Бу йўл хромосомаларни, аёлнинг X хромосомасини эркакнинг Y хромосомасидан синов пробиркасида ажратиб олиш учун, яъни уни турли йўллар билан танадан ташқарида ажратиб олиш учун тажрибалар ўтказишни тақозо қилади. Бунинг учун эса, тиббий техник аралашув зарур бўлади.

Олимлардаги бу ғоя шуки, одамга тааллуқли барча аломатлар 46 хромосомадан иборат, улардан иккитаси жинсга алоқадор: X ва Y. Аёллик хромосомаси XX билан, эркаклик хромосомаси XY билан белгиланди. Ҳомила ота-онанинг ҳар биридан биттадан хромосома олади. Аёл ҳомилага фақат X хромосома бера олади, эркак эса ё X ёки Y. Шунга кўра агар тухумдон X-хромосома билан уруғланса аёл жинсидаги ҳомила пайдо бўлади, агар Y-хромосома билан уруғланса эркак жинсидаги. Шунга таяниб олимлар X-хромосомали сперматозоид билан Y-хромосомали сперматозоидни бир-биридан ажратиб олишади, сўнг ҳомила эркак жинсида бўлишни хоҳлашса пробиркадаги тухумдонни Y-хромосомали сперматозоид билан, агар ҳомила қиз бола бўлишини исташса X-хромосомали сперматозоид билан уруғлантиришади.

Иккинчи: озгина фарқ билан биринчисига ўхшайди. Бу йўл пробиркада тухум хужайраларини уруғлантиргандан кейин амалга ошади. Тухум хужайралар уруғланганидан кейин текшириб кўрилади. XX билан уруғланган тухум хужайра қиз бола бўлади. XY билан уруғланган тухум хужайра ўғил бола бўлади. Шунинг учун қайси аёл ҳомиласи ўғил бола бўлишини хоҳласа, унинг бачадонига XY билан уруғланган тухум хужайра ўтқазилади. Агар ҳомиласи қиз бола бўлишини хоҳласа унинг бачадонига XX билан уруғланган тухум хужайра ўтқазилади. Иккала йўл ҳам мақсад жиҳатидан бир-бирига ўхшашдир. Лекин биринчисида сперматозоид уруғланишдан олдин текшириб кўрилади ва эркаклик қисми аёллик қисмидан ажратиб олинади. Иккинчи йўлда эса, уруғланган тухум хужайра, яъни «ҳомила» текшириб кўрилади ва шундан кейин эркак ҳомила ёки аёл ҳомила эканлиги ажратиб олинади.

Инсоннинг қадимдан то ҳозирги асримизгача туғилажак боланинг жинсини танлашга оид бир талай уринишлари мана шулардир.

Воқени билиб олингандан кейин, яъни манот ҳақиқатини ўрганиб чиқилгандан кейин шаръий ҳукмни қуйидагича баён қиламиз:

а) Исталмаган гўдакни ўлдириш ҳаромдир. Чунки у бир жонни атайлаб қасддан ўлдиришдир. Унинг охиратдаги жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир.

وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباًعَظِيماً

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» [Нисо 93]

Унинг дунёдаги жазоси эса қонини тўкиш билан қасос олиш, яъни ўлдирилганнинг валийси афв этмаса ёки дия олмаса ўлдиришдир.

б) Она қорнидаги ҳомилани – аҳли унинг ўзлари истамаган ҳомила эканини билишган пайтда, масалан ҳомила қиз бола бўлиши, ота эса ўғил бўлишини исташи каби – ўлдиришга келсак, у ҳам ҳаромдир ва унинг учун жазо белгиланган. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра орқали ушбу ҳадисни ривоят қилди, лафз Бухорийники: «Ҳузайлдан икки аёл бир-бири билан уришиб бири иккинчисига тош отиб, уни ва қорнидаги ҳомиласини ўлдириб қўйди. Шундан сўнг (қариндошлари) Росулуллоҳ САВ ҳузурига жанжаллашиб келишди. Росулуллоҳ САВ унинг ҳомиласи диясини бир яхши қул ёки чўри қилиб ҳукм қилдилар».

в) Сперматозоидларнинг эркак қисмини аёл қисмидан ажратиш, сўнгра тухум хужайрани – агар ўғил туғилишини исташса – эркак қисм билан, агар қиз туғилишини исташса – аёл қисми билан уруғлантиришга келсак, ёки эркак ҳомилани аёл ҳомиладан ажратиб олишга келсак, булар жоиз бўлмаган амалиётлардир. Чунки булар даво эмас, яъни ҳомиладор бўлмаётган аёлни ҳомиладор бўлиши учун муолажа қилинган бир муолажа эмас. Бошқача айтганда, хотиннинг тухум хужайрасини табиий йўл билан эрнинг сперматозоиди билан уруғлантириш имконияти йўқлиги учун пробиркада тухум хужайрани уруғлантириш учун даволаш йўлига ўтилган бир муолажа эмас. Аксинча булар сперматозоиддаги эркаклик қисмларини аёллик қисмларидан ажратиб олишга ёки ҳомилаларни ажратиб олишга тааллуқли бўлган бошқа иш бўлиб, бу иш аёлнинг табиий йўл билан ҳомиладор бўлиши қийинлигини муолажа қилиш эмас. Яъни бу амалиётлар ҳомиладор бўлмаслик касалини даволаш эмас. Чунки бу амалиётлар фақат авратларни очиш билангина ўтказилади. Чунки тухум хужайраларни олиш ва уларни қайтариб ўтқазиш шуни талаб қилади. Авратларни очиш эса ҳаромдир. Бу ҳаром фақат даволашдагина жоиз бўлади. Модомики бу амалиётлар даволаниш эмас экан, демак улар ҳаром бўлиб, ҳечам жоиз бўлмайди.

Сўзим якунида шуни айтмоқчиманки, Аллоҳ Субҳанаҳу:

اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ  الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ

«Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни-хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» [Алақ 3-5]

деб айтган илмни шариат ҳукмларига мувофиқ яхшиликда ишлатиш ҳам мумкин, бу сабабли шу илм эгасига ажр бўлади. Уни ёмонликда ишлатиш ҳам мумкин, бунда илм эгаси гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда илм инсониятга ёмон оқибатларни олиб келади. Ғарб давлатларида кузатилаётган насабларнинг аралаш-қуралаш бўлиб кетгани, спермалар, тухум хужайралар ва ҳомилаларни музлатиб қўйиш банклари, уларни олди-сотди қилишлар, буларнинг барчасидан баданлар титраб кетади. Аллоҳ Субҳанаҳу бу ёвузлар ҳақида бундай деб ҳаққи рост айтди:

وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيراً مِّنَ الْجِنِّ وَالإِنسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لاَّ يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لاَّ يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لاَّ يَسْمَعُونَ بِهَا أُوْلَـئِكَ كَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُوْلَـئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ

«Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир» [Аъроф 179]

Аллоҳ Субҳанаҳу илмларни бу коинотга омонат қилиб қўйди ва инсонга билмаган нарсасини билдириб, унга – имон келтирган кишиларнинг имони янада зиёда бўлиши учун, кофир бўлган кимсаларнинг эса юзтубан кетиб, дунёда шарманда, охиратда эса аламли азобда бўлиши учун – ақл, тафаккур ва тадаббур хусусиятларини жойлаб қўйди.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                             10 сафар 1435ҳ

                                                                                                       13 декабр 2013м

+11
0

Related posts:

Сурияликларнинг амали қилиши лозим бўлган, аниқ белгилаб қўйилган рояси (байроғи) борми Электр токи билан куйдириб ўлдириш ҳақидаги саволга жавоб Гуноҳи сағира ва кабиралар тўғрисидаги саволга жавоб Salem Jaradatнинг жин ва у билан инсон ўртасидаги алоқа табиатига оид саволига жавоб
Tagsҳомила
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2025 йилги саммити натижалари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Азҳар шайхи Буддани ҳаким, дея сифатлаб хато қилди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    БМТ қурбонни ўлдириб сўнг унинг жанозасида қатнашмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/