| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ҲИЗБ АМИРИ
Home›ҲИЗБ АМИРИ›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.01.2026
316
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (qalampir.uz 08.01.2026й): Ўзбекистонда 2025 йилда 3 та масжид ва 1 та черков расмий рўйхатдан ўтди.

Изоҳ: Ҳисоботга кўра, ўтган йил давомида диний соҳага оид 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган ва “мутаассибликка қарши” 3 411 та раддия материали тайёрланган бўлса-да, бутун республика бўйича атиги 3 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилган. Аҳолиси йилига қарийб бир миллион кишига кўпаяётган, 37 миллионлик мусулмонлар яшайдиган юртда бир йилда бор-йўғи учтагина масжид очилиши – бу ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳолатдир. Бу рақамлар ўзбек режимининг ҳатто оддий масжид қуриш жараёнини ҳам ўта мураккаблаштириб юборгани, қоғозбозликка кўмиб ташлагани ва қаттиқ назорат остида ушлаб турганини, мусулмонларнинг намозини ҳам қасддан бўғаётганини кўрсатади. Ҳатто Ғарб давлатларида ҳам бир йилда бундан анча кўп масжид ва намозхоналар қурилаётган бир пайтда, “диний бағрикенглик” ҳақида бонг ураётган ўзбек режими Рим-католик черкови рўйхатга олинганини ютуқ сифатида кўрсатмоқда. Ҳисоботда экспертиза жараёнларига сунъий интеллект технологияларининг жорий этилгани эса, режимнинг мусулмонлар онггини таъқиб қилишда рақамли зулмга ўтганидан далолат беради. Ҳукумат Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бўлагини олиб келиш билан халқнинг кўзини бўяшга уринса-да, амалда масжидларни “игнанинг тешигидан ўтиш” даражасидаги тўсиқлар билан назорат қилмоқда. Бошқа тарафдан эса, ҳар турли бузуқликлар, маст-аластлар, наркотиклар ва жиноятлар уяси бўлган тунги клублар, барлар қурилишида бундай тўсиқларни кўрмайсиз. Хўш, нега ҳозир жамиятни бузувчи масканлар кўпайиб кетяпти-ю, мусулмонларни Аллоҳга яқинлаштирувчи масжидлар қурилишига бу қадар қаттиқ қаршиликлар бор?! Бунинг сабаби шуки, ўзбек режими ҳатто Исломдаги ибодат соҳасига ҳам Исломий уйғонишга туртки бўладиган омил сифатида қарамоқда. Бошқача айтганда, “Исломий фон” кучайиб кетишидан қўрқмоқда. Мусулмон халқимиз ҳукуматнинг бундай ишлари ҳақида фикр юритиб, тўғри хулоса чиқариши лозим. Яъни ҳозирги хор ва қолоқ аҳволдан чиқишнинг ягона йўли Исломни ҳаёт низоми сифатида тўлиқ татбиқ қилиш эканлигини англашлари зарур!

Хабар (uzdiplomat 08.01.2026й): Онкология шифохоналари барибир бузилади: улар ўрнида парк қуриш режа қилинмоқда.

Изоҳ: Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабековнинг маълум қилишича, эски республика онкология шифохонаси ва унинг шаҳар филиали жойлашган ҳудудлар Давлат активлари агентлигига ўтказилади. Шаҳар онкология маркази ўрнида “жамоат яшил боғи”, республика шифохонаси ўрнида эса “креатив индустриал парк” ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, 2025 йил охиригача барча беморлар ва ходимлар янги марказий муассасага кўчирилиши айтилмоқда. Бироқ Ўзбек ҳукуматининг бу қарори соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга эмас, балки шаҳар марказидаги қимматбаҳо ерларни ва тайёр инфратузилмани ўзлаштиришга қаратилган навбатдаги “бизнес-лойиҳа”дир. Бир нечта катта шифохоналарни ягона марказга “тиқиштириш” тиббий хизмат сифатини оширмайди, аксинча, навбатларнинг кескин кўпайишига ва оғир дард билан курашаётган беморларнинг логистика муаммолари билан тўқнашишига олиб келади. Шаҳар онкология маркази жойлашган 8 гектарлик яшил ҳудуд 1000 дан ортиқ ноёб дарахтлари билан Тошкентнинг “табиий фильтри” бўлишига қарамай, “креатив парк” деган ялтироқ ном остида хусусий қўлларга бериб юборилгани катта эҳтимол. Уч йил аввал айнан шу ҳудудлар аукционга чиқарилгани ва фақат халқнинг босими билан тўхтатилганини эсласак, бугунги ваъдалар шунчаки жамоатчиликни тинчлантириш учун ўйлаб топилган навбатдаги сценарий экани аён бўлади. Чунки бугунги чирик капиталистик тузум учун инсон ҳаёти ва соғлиғининг сариқ чақалик қадри йўқ. Режим учун онкологик беморларни сокин ва соф ҳаволи муҳитда даволашдан кўра, бу бинолар эгаллаб турган қимматбаҳо ерни пуллаб фойда олиш муҳимроқдир. Ҳукумат тиббиётга аҳамият ҳақида қанчалик баландпарвоз гапирмасин, амалда шифохоналарни бузиш ва ерларни олигархларга топшириш билан банд. Бундай адолатсизликнинг асл илдизи давлатнинг ўз халқи олдидаги масъулиятидан воз кечиб, бойлар хизматчисига айланганидадир. Ислом тузуми татбиқида шифохоналар, айниқса, оғир касалликлар даволанадиган тиббий масканларга алоҳида эътибор берилади. Тиббиёт муассасалари ер сотиш ёки фойда учун бузилмайди, аксинча, беморларнинг руҳий ва жисмоний тикланиши учун энг қулай шарт-шароитлар билан бойитилади.

Хабар (daryo.uz 10.01.2026й): Самарқандда Telegram’да пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган кимса қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Пайғамбаримиз ﷺ шаънларига ҳақоратли сўзлар ёзган 22 ёшли бадбахт кимса атиги 12 суткага қамалган. Ижтимоий тармоқлардаги кескин норозилик ва жамоатчилик босимидан сўнг ҳукумат вазиятни юмшатиш учун қўллаган бу “жазо” аслида мусулмонлар эътиқоди устидан кулиш бўлиб, мазкур тузум учун нималар муқаддас эканини кўрсатувчи ойна бўлди. Ваҳоланки, президентни ҳақорат қилганларни дунёни қайси бурчагидан бўлса ҳам топиб келиб, бир неча йиллик қамоқ жазоси бериляпти. 2024 йилда “қорбобо” ҳақида тарқатилган видео учун бир мусулмонга 3 йил қамоқ жазоси берилди. Буни қарангки, ҳатто ўйлаб топилган, ҳаётда мавжуд бўлмаган бир персонаж шаъни ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг шаънидан устунроқ экан! Шунинг учун ҳам анави кимсага бор-йўғи 12 кунлик маъмурий қамоқ жазоси берилишини халқимиз эътиқоди устидан кулиш деяпмиз. Унинг қилмишига ҳатто жиноят сифатида қаралмаяпти, балки атиги майда ҳуқуқбузарлик, дея малакаланяпти. Демакки, бу секуляр ўзбек режими учун динимиз ва унинг муқаддасотлари ҳеч қандай қийматга эга эмаслигини англатади. Аммо анави муфтий бошлиқ диний идоранинг кўзи қаёқда?! Ҳукуматнинг бирор қарорини халққа чиройли кўрсатиш ёки янги солиқларни “шаръийлаштириш” керак бўлганда Қуръон ва ҳадисни тинимсиз қурол қиладиганларнинг тили нега айланмаяпти?! Бу уларнинг Аллоҳнинг динини эмас, балки амалдаги тузум манфаатларини ҳимоя қилувчи хизматкорлар эканини яна бир бор исботламаяптими?! Ислом шариатида Росулуллоҳ ﷺнинг шаънларини ҳимоя қилиш иймоннинг ажралмас қисми бўлиб, у зотга нисбатан қилинган ҳақорат энг оғир жиноят ҳисобланади. Тўрт мўътабар мазҳаб уламолари шунга иттифоқ қилганларки, Пайғамбаримиз ﷺни ҳақорат қилган кимса муртад бўлади ва унинг асл жазоси қатлдир. Бу каби ҳақоратларга муносиб ва кескин жазо фақатгина Ислом ақидаси устига қурилган, Пайғамбарлик йўлидаги Халифалик давлатида берилади. Халифалик – Ислом муқаддасотларининг ҳақиқий қалқонидир. Мусулмонлар ўз Пайғамбарларини ҳимоя қилишни демократик тузумлардан ва унинг заиф қонунларидан кутишлари беҳудадир. Токи, Ислом ўзининг сиёсий қудратига, яъни Халифалик давлатига эга бўлмас экан, бугунги секуляр режимлар динимиз муқаддасотларини таҳқирлаганларни ҳимоя қилишда ва мусулмонларнинг эътиқоди устидан кулишда давом этаверади.

Хабар (kun.uz 10.01.2026й): Ўзбекистон ҳукумати ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлашнинг янги тартиби бўйича расмий муносабат эълон қилиб, мазкур ўзгаришларни Меҳнат кодексига зид эмаслигини иддао қилмоқда.

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 796-сонли қарорига кўра, эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига мутаносиб равишда белгиланади: 10 ойдан 24 ойгача стаж учун 75 фоиз, 25 ойдан 60 ойгача 85 фоиз ва фақат 5 йилдан (61 ойдан) ортиқ стажга эга бўлган аёлларгина 100 фоизлик нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу ўзгаришлардан қуйидагиларни тушуниш мумкин: аввало энди ҳомиладорлик нафақаси давлат бюджетидан тўланмайди. Чунки унинг тўлови ижтимоий суғурта фондига ўтказилади. Яъни ким расмий ишласа ва ижтимоий суғурта бадалини тўлаб борса, ўша нафақа олишга ҳақли бўлади. Бироқ норасмий ишлаган ва бадал тўламаганлар нафақа ололмайди. Бу билан ҳукумат бир ўқ билан бир неча қуённи урмоқчи бўляпти. Яъни норасмий меҳнат бозорини “оқартириш” орқали солиқ тушумларини кўпайтириш, давлат бюджети харажатларини камайтириш, ҳомиладор аёллар олдидаги масъулиятини енгиллатиш. Анави янги ташкил қилинадиган фонд эса, бюджет маблағлари ҳисобидан эмас, меҳнат қилувчи аёллар тўлаган суғурта бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Бу дегани, аввал ҳомиладорлик нафақаси эвазсиз эди, бироқ энди уни олиш учун пул тўлаш керак бўлади. Расмийлар эса уялмай бу чорани “халқаро тажриба” ва “молиявий барқарорликни таъминлаш” дея оқлашга уринмоқда. Аммо аслида бу қарор давлат бюджетини ожиза аёллар ҳисобидан тўлдириш ва айни пайтда тежашга қаратилган навбатдаги иқтисодий зулмдир. Худди шу мақсадда ҳукумат бир марталик суюнчи пулини ҳам қисқартиргани ҳали эсимиздан чиққани йўқ. Бу ҳолат давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги масъулиятдан воз кечиб, фойда кетидан қуваётган хусусий суғурта компанияси каби иш юритаётганидан далолат беради. Албатта, бундай қаттиқ тежамкорлик ва бюджетни тўлдириш сиёсати ҳукумат олаётган миллиардлаб долларлик қарзларни узиш билан боғлиқ. Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, бу қарзларни тўлаш мана шу бечора халқимиз гарданига тушмоқда. Бу каби маккорона қонунлар ва тежамкорлик сиёсати бизга фақат Халифалик соясидагина ҳақиқий адолат бўлишини яна бир бор эслатмоқда.

Хабар (qalampir.uz 10.01.2026й): Адвокат “саломатлиги оғир” дейди, Омбудсман эса инкор этади: Мубашшир Аҳмаднинг қамоқдаги аҳволи қандай?

Изоҳ: Диний олим ва “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмаднинг (Алишер Турсунов) Навоий вилоятидаги 5-сонли колонияда саломатлиги критик даражада бўлишига қарамай, оғир шароитда сақланаётгани ҳақидаги хабарлар ўзбек режимининг зулмкор башарасини яна бир бор фош қилмоқда. Адвокат Абдуллоҳ Содиқнинг маълум қилишича, қандли диабетнинг II тури, юқори қон босими ва буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган уламо кунига 16 соатлаб тик оёқда ишлашга мажбурланмоқда, оёқларидаги яралар эса гангрена хавфини туғдириб, ҳаётини жиддий хавф остида қолдирмоқда. Шунга қарамай, Омбудсман вакилининг “ҳаммаси жойида, шикоят йўқ” деган расмий баёноти режимнинг ўз зулмларини пардозлаш учун давлат институтларидан нақадар устамонлик билан фойдаланишини кўрсатади. Албатта, бундай муносабат тасодиф эмас, балки ҳукумат назоратидан ташқарида бўлган ва қандайдир даражада Исломий фикрларни ёяётган олимларни сиёсий майдондан олиш сиёсатидир. У ўзига тўлиқ ва сўзсиз тобе бўлмаган, баъзи масалаларда бўлса-да мустақил фикр билдирадиган ёки халқ орасида танилиб, фикрий таъсир ўтказа оладиган ҳар қандай онгли инсонларга мутлақо тоқат қилмайди. Режим учун олим фақатгина ўз бошқаруви ва тузумини оқлаб берувчи бўлиши керак. Алоҳида таъкидлаш керакки, 20 йиллаб қамоқда умри ҳазон қилинган қанчадан-қанча сиёсий маҳбуслар аллақачон яримжон бўлиб қолган бўлсалар-да, ҳеч бўлмаганда соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилинганлари йўқ. Яна қанчадан-қанча мазлумларга ҳатто ўлай деб турса ҳам қаттиқ тартибли режим юмшатилмади… Исломда олимлар “пайғамбарлар ворислари” дея улуғланади ва уларнинг вазифаси – ҳокимларга ҳақ сўзни айтиш, жамиятни илоҳий адолат сари йўналтиришдир. Аммо ҳозирги шафқатсиз тузумда бир оғиз ҳақ сўз учун ҳам таъқиб ва тазйиқ қилиш, қамоққа тиқиш оддий ҳолга айланди. Бугунги зулмлар мусулмонларнинг ўз қалқони бўлмиш Халифалик йўқлиги сабабли золимлар қўлида хор бўлаётганининг аччиқ мевасидир.

Хабар (dunyo.info 11.01.2026й): Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Шарқий Лондон университети қошидаги Рикс маркази директори Госия Квятковска билан учрашув ўтказди.

Изоҳ: Ўзбекистон Британия учун таълим соҳасидаги ҳамкор эмас, балки таъсир ҳудудидир. Шунинг учун Тошкент ва Лондон ўртасида “инклюзив таълим” ниқоби остида йўлга қўйилаётган таълимий алоқа мусулмон юртига қаратилган режали мафкуравий тажовузнинг бир бўлагидир. Рикс маркази билан ўтказилган учрашув ана шу тажовузнинг амалий ифодасидир. Чунки кофир мустамлакачи давлатлар тарихан мусулмон халқларнинг қудратини аввало ҳарбий куч билан эмас, балки фикрлаш тарзини ўзгартириш орқали синдирган. Чунки фикр мусулмонлар эътиқод қиладиган ақидасидан узилса, жамият ташқи кучларнинг режаларига бўйсунувчан майдонга айланади. Британия айнан шу йўлни қўллаб, таълим орқали мусулмон ёшларнинг дунёқарашини секуляр ғоялар билан шакллантиришга уринмоқда. Рикс маркази таклиф қилаётган “методология” динни сиёсатдан ажратишга асосланган Ғарб мафкурасининг маҳсулидир. Бу методология:

– интеллектуал элитани Ғарб фикрлаш тизимида тарбиялайди;

– таълим сиёсатини ташқи методологиялар билан боғлаб қўяди;

– келажакда қарор қабул қиладиган қатламни мафкуравий жиҳатдан қарам қилади;

– ўқитувчи ва мутахассисларни тайёрлаб, Ғарб қадриятларини тарқатувчига айлантиради.

Шу тариқа, мусулмон юртида тайёрланаётган кадрлар ўз халқига эмас, Ғарб мафкурасига хизмат қилувчи қатламга айлантирилади. Бу эса мустамлакачиликнинг энг хавфли шакли – фикрий мустамлакачиликдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ولن يجعل الله للكافرين على المؤمنين سبيلا

– “Аллоҳ кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.     (Нисо:141)

Ўзбекистон ҳукумати таълим, методология ва мафкурани кофир давлатлар қўлига топшириши айнан шу “йўл”ни очиб бериш демакдир. Шу боис, Ўзбекистонда таълим масаласи ташқи марказлар орқали эмас, исломий ақида асосида ҳал этилиши шарт. Акс ҳолда, “инклюзив таълим” ниқоби остидаги алоқалар келажак авлодни Ғарб мафкурасига бўйсундириш воситасига айланади. Таълим сиёсатини исломий таълим программаси бўйича тартибга солиш эса, Ислом асосида бошқарадиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишни талаб қилади. Бу “фарзлар тожиси”ни адо этиш бугун ҳар бир мусулмон зиммасидаги Аллоҳ юклаган буюк вазифадир.

Хабар (qalampir.uz 12.01.2026й): Пропан нархининг асоссиз оширилиши бўйича иш қўзғатилди.

Изоҳ: Ўзбекистонда магистрал газ қувурларида босим пасайиши сабабли метан “заправка”ларига чекловлар ўрнатилиши ортидан пропан газининг нархи кескин кўтарилиб кетди. Рақобат қўмитаси метан танглигидан фойдаланиб нархни асоссиз оширган тадбиркорларга нисбатан иш қўзғатиб, 12 январдан бошлаб биржада пропан нархига 10 фоизлик чеклов (спред) ўрнатган бўлса-да, бироқ бу косметик чоралар муаммони ҳал қилмайди. Қўмита ўз баёнотида нарх ошишига асосий сабаб сифатида “маҳаллий маҳсулотнинг аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилганлиги”ни кўрсатмоқда. Бу асл муаммони яшириш ва оммани чалғитишга уринишдан бошқа нарса эмас. Бундай важ билан ҳукумат гўёки аҳолининг ўзини айбдордек кўрсатишга, “сизларга газ бераётганимиз учун пропан қимматлади” деган сохта тушунчани шакллантиришга уринмоқда. Аслида эса, газлашмаган ҳудудларда халқ ҳамон ўтин ва ғўзапоя билан кун кечирмоқда, пропан таъминоти эса деярли яхшилангани йўқ. Сўнгги бир йилда пропаннинг биржа нархи қарийб 50 фоизга ошгани ва бозорда маҳаллий газ улуши 80 фоиздан 10 фоизгача тушиб кетгани мамлакатнинг импортга тўлиқ қарам бўлиб қолганини кўрсатади. Ҳақиқат шуки, нархлар чакана шохобчаларда эмас, балки биржада ва импорт тизимидаги йирик монополистлар томонидан белгиланмоқда. Рақобат қўмитасининг фақат АЁҚШлар устидан назорат ўрнатиши пропаннинг бозордан бутунлай ғойиб бўлишига ва “қора бозор”нинг гуллашига олиб келади холос. Lukoil, Saneg ва Шўртан каби гигантларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳақидаги маълумотларнинг сир тутилиши эса, тизимда коррупцион келишувлар борлигини яна бир бор тасдиқлайди. Бугунги капиталистик тузумда энергетика ресурслари халқ мулки эмас, бир гуруҳ амалдорлар ва уларга яқин корчалонларнинг бойлик орттириш манбаига айланган. Ваҳоланки, Ислом низомида энергетика ресурслари умумий мулк ҳисобланиб, уларни хусусийлаштириш ёки бир гуруҳ шахсларнинг монополиясига бериб қўйиш асло жоиз эмас. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сувда, яйловда ва оловда”.

 

Салоҳиддин

19.01.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон ва Туркия режимлари мустамлакачи хўжайинлари талабини қондириш учун Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кимўзарга курашишяпти

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жиҳод шаръий фарздир, тоғутлар уни бекор қилолмайди, уни адо этиш учун малайлардан рухсат олинмайди!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом ва мусулмонларга душманлик қилиш сиёсатларининг ортиб бориши: ундан кўзланган мақсадлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/