| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
07.02.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (president.uz 29.01.2026й): 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

Изоҳ: Ташриф олдидан бўлиб ўтган икки давлат ўртасидаги учрашувлар шуни кўрсатадики, ташрифнинг асосий йўналиши стратегик ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик бўлган. Ташрифдан олдин, 20 январ куни Анқарада 4+4 форматидаги учрашув ўтказилгани маълум. Унда ташқи ишлар, мудофаа, ички ишлар вазирлари ҳамда разведка раҳбарлари иштирок этган ва 2026-2027 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинган. Мазкур режа доирасида Марказий Осиёдаги хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризмга қарши кураш ва чегара хавфсизлиги, Афғонистондаги вазият ва минтақавий барқарорликни таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинган. Мирзиёевнинг ташриф олдидан олиб борган сиёсий ва ҳукумат структурасидаги, хусусан, куч тузилмаларидаги ўзгаришлар ҳам Американинг Туркия орқали амалга ошираётган минтақавий стратегияси билан боғлиқ кўринади. Россия узоқ йиллар давомида ўзини Марказий Осиё учун “хавфсизлик кафолатчиси” сифатида тақдим этиб келди. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Москва минтақа давлатларининг хавфсизлигини таъминлашда етакчи рол ўйнади. Бироқ сўнгги йиллардаги воқеалар, хусусан, Украинага қарши очиқ ҳарбий агрессия Москванинг образини ўзгартирди. Бунга қўшимча, Кремл тарғиботчиларининг Марказий Осиё давлатларига нисбатан очиқдан-очиқ таҳдидли чиқишлари Россияни минтақадаги “тинчлик кафолатчиси”дан кўра потенциал хавф манбасига айлантирди. Натижада, минтақа режимлари ўз хавфсизлигини диверсификация қилиш йўлини танламоқда. Мирзиёев ташрифидан аввал Туркияда ўтказилган “4+4” йиғилишлари бу жараённинг энг очиқ ифодаси бўлди. Демак, Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи Москванинг минтақадаги энг нозик ва мустаҳкам ҳисобланган томири, яъни ҳарбий ва хавфсизлик нуфузини емиришга қаратилган қадамдир. Бу қадамлар ортида турган Америка эса, ўз манфаатларини Туркия орқали минтақада илгари сурмоқда. Мамлакат хавфсизлигини Ғазо ва Суданда очиқдан-очиқ шафқатсиз қатлиомлар уюштираётган Америкага боғлаш нафақат стратегик хато, балки сиёсий жиҳатдан узоқни кўрмасликдир. Бу эса, минтақадаги ҳукуматлар халқнинг эмас, аввало ўз режимлари хавфсизлигини таъминлашни бирламчи деб билиши натижасидир. Шундай экан, Умматнинг хавфсизлиги фақатгина Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билангина амалга ошади. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (daryo.uz 01.02.2026й): Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг 2025 йилдаги даромадлари бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Изоҳ: Унга кўра, аҳолининг умумий даромадлари 1,13 квадриллион сўмдан ошиб, реал ҳисобда 9,2 фоизга ўсган. Жон бошига ўртача даромад 29,9 миллион сўмни ташкил этгани, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич ҳатто 73,9 миллион сўмга етгани айтилмоқда. Албатта, Статистика агентлиги келтираётган “реал ўсиш” ва “жон бошига даромад” тушунчалари воқеликда ҳар бир фуқаронинг чўнтаги “қалинлашгани”ни англатмайди. Бу шунчаки мамлакатда умумий даромадларни бир саватга солиб, сўнг аҳоли сонига бўлиб қўйиш натижасида ҳосил бўлган ўртача арифметик ҳисобдир. Айниқса, ҳудудлар ўртасидаги фарқ жамиятдаги адолатсизликнинг чуқурлигини кўрсатади. Масалан, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон ўртасидаги даромад фарқи 3,5 баравардан ортиқ. Бу ўринда асосий масала шуки, аслида одамларнинг даромадлари ўсаётгани йўқ, балки улар янада камбағаллашиб бормоқда. Чунки уларнинг даромадлари доимий ўсиб бораётган нархларга ета олмаяпти, реал даромадлар ҳатто инфляция даражасида ҳам эмас. Шунинг учун бундай статистика одамларни чалғитиш бўлиб, фақат бир ёқлама маълумотларга таянади. Яъни инфляция, нархлар ўсиши, яшашнинг қимматлашиши каби омилларни ҳисобга олмайди. Бироқ халқимиз ўз аҳволини рақамларсиз ҳам жуда яхши билади, даромади қанча-ю, харажатлари қанча эканини, йилдан-йилга аҳволи фақат ёмонлашиб бораётганини ҳам жуда яхши билади. Биз аввалдан таъкидлаб келаётганимиздек, мусулмонлар бунинг сабабини ҳукумат татбиқ қилаётган чирик капиталистик иқтисод низомидан излаши лозим. Чунки бу тузумда бойлик фақат бойлар қўлида айланиб юрадиган нарса бўлиб қолади ва бойлар бойиб, камбағаллар қашшоқлашиб бораверади. Бунинг акси ўлароқ, Ислом бойликни бир қўлда тўпланишини ман қилади. Шаръий аҳкомлар татбиқи натижасида бойликка эга бўлишда ҳамма учун тенг шароитлар яратилади, бозорда пул доимий айланиб юриши таъминланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

– “Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун”.                          (Ҳашр:7)

Хабар (daryo.uz 01.02.2026й): Ўзбекистонда иккинчи туғилган фарзанд учун суюнчи пули тўламаслик тартиби сақлаб қолинади.

Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори Шерзод Муҳамедовнинг таъкидлашича, ижтимоий ҳимоя агентлиги биринчи фарзанд учун тўлиқ суюнчи пули тўласа-да, иккинчиси учун фақат реестрга кирган муҳтож оилалар пул олади ва бу тартибни ўзгартириш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Аввал эълон қилинганидек, иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун нафақа умуман берилмайди. Маълумотларга кўра, 2024 йилда бу мақсадлар учун 382,4 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2026 йилга келиб бу миқдор сезиларли даражада камайиб, қарийб 230 миллиард сўм этиб белгиланган. Бошқа тарафдан, ёшга доир болалар нафақаси ҳам 3,5 йил давомида оширилмаган, фақат 2025 йилда 10%га оширилган холос. Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб нафақа оладиган оилалар сони кескин қисқартирилиб келинмоқда. Буларнинг барчаси нафақа тайинлаш бўйича ҳукумат жорий қилган янги қонун-қоидалар натижасидир. Оқибатда бундай “қаттиқ тежамкорлик” сиёсатидан юртимиздаги миллионлаб одамлар азият чекмоқда. Кўчаларда дабдабали маъмурий бинолар қад кўтараётган, амалдорларнинг хизмат автомобиллари мунтазам янгиланаётган ва миллионлаб долларлик “имиж” лойиҳалари давом этаётган бир пайтда, тежамкорлик болалар ҳисобига қилинмоқда. Албатта, халқимиз ўзбек режимининг бундай иккиюзламачи сиёсатини кўриб турибди. Шунингдек, тежамкорликнинг сабаби ташқи қарзлар эканлигини ҳам англаб етмоқда. Чунки ҳукуматнинг болалар нафақасини қирқишдек ноинсофлик йўлини танлагани ташқи қарз юкини оддий халқ бўйнига юклаётганининг яққол намуналаридан биридир. Аслида, муаммо маблағда эмас, балки бошқарув ва тузумнинг чирик ва яроқсиз эканлигидадир. Шу ўринда, иккинчи рошид Халифа Умар р.а.нинг чўлда бир нечта фарзанди бор она билан тўқнаш келгандаги воқеа эсимизга келади. Ўшанда Умар р.а. болалар нафақасини чеклагани учун қаттиқ афсус-надомат қилганди ва бу қарорини зудлик билан бекор қилиб, адолатни тиклаганди. Хўш, бу Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзининг адолатсиз қарорлари оқибати, қанчадан-қанча оналар қарғишига қолаётгани ҳақида ўйланиб кўрармикин?! Мусулмон халқимиз эса, адолатни таъминловчи “Умар”ларни тарбиялаб етиштирадиган Ислом тузумини ҳокимиятга олиб келиш ҳақида жиддий бош қотирмоғи лозим.

Хабар (podrobno.uz 02.02.2026й): Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари экстремистик мазмундаги даъватлар акс этган аудио ва видео материалларни бир-бири билан алмашган виртуал гуруҳни аниқлаб, уни тугатди.

Изоҳ: Гуруҳ ташкилотчилари икки нафар ёш йигит – пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг 24 ёшли талабаси ва унинг 23 ёшли шериги бўлган. Вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ёпиқ чатга 18 га яқин киши аъзо бўлган. Кўрилган чоралар бўйича гуруҳ фаолияти тўлиқ блокланган. Қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда гуруҳнинг энг фаол 9 нафар аъзоси ҳибсга олинган, қолган 7 нафар иштирокчи билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Бугунги кунда ўзбек режими мустамлакачи давлатлар ноғорасига ўйнаб, Исломни “экстремизм”, “терроризм” каби номлар билан таҳдид сифатида кўрсатишга уринмоқда. Аммо ҳақиқий таҳдид бўлган Россия, Хитой ва АҚШга ўхшаган хақиқий хатар манбаларини ҳамда Ғарбнинг капитализм деб аталмиш сарқит тузумини эътиборсиз қолдирмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистондаги иқтисодий таназзул – инфляция, коррупция ва ташқи қарзлар – айнан шу тузумнинг натижасидир. Аслида, ҳукумат ўз халқининг халоскори бўлган Исломга қарши курашмасдан, капиталистик тузумни рад қилиши керак. Чунки бу тузум бугунги жамият таназзулининг ҳақиқий сабабчисидир. Сабаби, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари ташқи компаниялар қўлига ўтиб, ҳалқ эса қашшоқликда кун кечирмоқда. Ҳукуматнинг “экстремизм” деган иддаолари ниқоб бўлиб, аслида у аҳолининг ўз Исломи асосида сиёсий уйғонишидан қўрқади, чунки Ислом капитализмни мусулмонлар ҳаётидан улоқтириб, ҳаётбахш Шариат қонунлари асосида сиёсат юритилишини талаб қилади. Агар ҳокимият капиталистик тузумни танлаб, уни танқид қилган ҳар қандай исломий сиёсий фикрни “экстремизм” деб белгилашда давом этаверса, у халққа қарши турган бўлади. Бинобарин, ҳукумат мусулмонлар эътиқод қиладиган Исломни ҳимоя қилиш орқали халқ билан бирга бўлмаса, Америка, Россия ёки Хитой каби ташқи кучларнинг геосиёсий ўйинлари қурбонига айланиши бугунги куннинг ҳақиқатига айланиб бўлди. Зеро, халқ ҳар қандай ҳокимиятнинг ҳақиқий таянчи ҳисобланади. Шундай экан, адолатли ва фаровон жамиятнинг калити бўлган Халифалик бошқарув шаклига ўтиш ҳамда Исломни тузум сифатида ҳаётнинг, жамиятнинг барча соҳаларига мукаммал татбиқ қилиш бугуннинг ҳам, эртанинг ҳам нажотидир!

Хабар (zamin.uz 02.02.2026й): 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бензин ва метан учун нақд пулда тўлаш тўлиқ бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Изоҳ: Эндиликда АЁҚШларда ёқилғи қуйиш, электромобилларни қувватлаш, шунингдек, электр, газ ва сув хизматлари учун ҳисоб-китоб фақат банк карталари ва электрон тўловлар орқали амалга оширилади. Тўловни нақд пул орқали қилиш тўлиқ тақиқланади. Расмийларга кўра, бу ўзгариш аҳоли ва йўловчилар учун замонавий тўлов тизимини ривожлантириш ҳамда молиявий операцияларни шаффоф ва хавфсиз қилиш мақсадида киритилмоқда. Ҳукумат буни “қулайлик” деб атаётган бўлса-да, аслида бу қарор замирида бир қанча хавотирли мақсадлар ётибди. Биринчи навбатда, бу – тўлиқ молиявий назорат. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб давлатга ҳар бир фуқаронинг қаерга ва қанча пул сарфлаётганини кузатиб бориш имконини беради. Бу келажакда аҳоли даромадлари ва харажатларини мажбурий декларация қилиш, “яширин иқтисодиёт” баҳонасида ҳар бир тийинни солиққа тортиш учун пойдевордир. Иккинчидан, бу қарор банк тизимини сунъий равишда бойитишга хизмат қилади. Эндиликда миллионлаб ҳайдовчилар ва истеъмолчиларнинг пули нақд кўринишда эмас, балки банкларда айланади. Ҳар бир транзакциядан банклар комиссия олади, бу эса оддий халқ чўнтагидан банклар ҳисобига қўшимча маблағ оқиб ўтиши демакдир. Бу эса, одамларни фақат банк карталари ва судхўрлик муассасалари билан ишлашга мажбурлаш бўлиб, уларнинг имконини чеклашдир. Албатта, бу ҳайратланарли ҳолат эмас, чунки капитализмда манфаат биринчи ўринда туради. Шунинг учун бундай тузумда одамларга қулайлик, дейилаётган нарса ортида ҳам манфаат ётади. Аслида, одамларни бундай ишларга мажбурлаш асло жоиз эмас. Зотан, тўловларни нақд пулсиз амалга оширадими ё нақд пул биланми – буни одамлар хоҳишига қўйиб бериш лозим. Давлатнинг ўз муаммоларини одамларни қийнаш ва мажбурлаш ҳисобига ечишга уриниши фақат зулму зўравонлик кучайишига олиб келади холос. Исломда эса давлатнинг вазифаси фуқароларга қийинчилик туғдириш эмас, балки уларнинг ҳаётини енгиллаштиришдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ

– “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”.   (Бақара:185)

Хабар (zamin.uz 02.02.2026й): Ўзбекистон бозорларида мол ва қўй гўшти нархлари яна ўсишда давом этмоқда.

Изоҳ: 2025 йилда гўшт нархининг кўтарилиш суръати умумий инфляция кўрсаткичидан бир неча баробар юқори бўлган бўлса, 2026 йилнинг январ ойида ҳам бу ҳолат сақланиб қолмоқда. Тошкентдаги йирик бозорларда охирги бир ой ичида гўшт нархи яна кўтарилгани, айниқса қўй гўшти сегментида сезиларли ўсиш кузатилаётгани қайд этилди. Экспертларнинг фикрича, маҳаллий гўшт етиштириш ҳажми секинлашгани ва ички бозорда таклиф билан талаб ўртасидаги мувозанат бузилгани нархларга қўшимча босим бермоқда. Маълумки, яқин йиллардан бери мол ва қўй гўшти импорти бир неча баробарга ортди. 2020 йилгача ҳам Ўзбекистон ўзини асосан маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминлаб келган. Албатта, бу нархлар арзон бўлганлигига далолат қилмайди. Чунки йиллар давомида чорвачилик соҳасидаги муаммолар бартараф этилмади. Бунга мисол сифатида яйловларнинг кластерларга бериб юборилиши натижасида озуқанинг танқислиги ва қимматлашгани, энергия ресурслари нархининг ошиши ва бозордаги монопол тузилмаларни келтириш мумкин. Аслини олганда, Ўзбекистонда гўшт етиштиришнинг камайиши табиий ҳол эмас. Масалан, цитрус меваларини импорт қилиш табиий ҳолат, бунга ажабланмаса бўлади. Бироқ ҳамма шароит бўла туриб, четдан гўшт импорт қилишга тўғри келаётгани, мавжуд бошқарув ва тузумнинг қанчалик нотўғри эканини кўрсатади. Зеро, четдан гўшт импорт қилиш у ёқда турсин, экспорт қилишга ҳам етарли шароит бўлгани ҳолда чорвачиликнинг абгор аҳволга келиб қолганини бундан бошқа сабаб билан тушунтириб бўлмайди. Бундан ташқари, авваллари туман ва қишлоқлардаги деярли ҳар бир оила ўз уйида мол ва қўй боқарди, бу ҳам гўшт етиштиришга хизмат қиларди. Бироқ юқорида айтилган сабабларга кўра ҳозир бу иш қийинлашиб кетди. Хуллас, Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотлари қимматлашишининг бош сабабчиси – ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида юритаётган нотўғри сиёсатидир. Буни фақат Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш билангина тўғри тартибга солиш мумкин. Масалан, Расулуллоҳ ﷺ Мадинада нарх-наво қимматлашганда нархни маъмурий йўл билан белгилаш йўлидан бормаганлар, балки давлат раҳбари сифатида бозорни товар билан тўйинтириш ва эҳтикорни (монополия) ман қилиш орқали адолат ўрнатганлар.

Форуқ  

07.02.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Индонезия президенти: кимёвий бичиш педофилияга чек қўяди

  • МАҚОЛАЛАР

    АРАБ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ: ИСЛОМНИ ТУТИБ ХАЛОС БЎЛИШ БИЛАН ҒАРБГАҚАРАМ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРИШ ЎРТАСИДА

  • МАҚОЛАЛАР

    Юртимизга хавф фақат Хитой ва Россиядан эмас!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/