Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (uza.uz 02.01.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январ куни мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Изоҳ: PowerIndex 2023 йилги рейтингига кўра, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучли армия ҳисобланади. Республиканинг мудофаа бюджети 692,5 миллион доллар, деб баҳоланмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 65 минг нафарни ташкил этади. Ўша йиғилишда бошқа масалалар қаторида Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилингани айтилади. 2023 йил февралда президент Мирзиёев 2024 йил март ойида Ўзбекистон Қуролли Кучларини зарур қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича Давлат комиссияси тузилиши ва унга ўзи бошчилик қилиши ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Маълумки, Ўзбекистон қурол ва ҳарбий техникани асосан Россиядан сотиб олади. “Москва Марказий Осиёга қурол ва ҳарбий техниканинг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда” (“Армейский сборник” Россия мудофаа вазирлиги журнали, 2023й 7 декабр). Ўтган йили ноябрда эса, Франциядан қирувчи самолётларни сотиб олиш режаси ҳам кун тартибига чиқди. АҚШ адлия вазирлиги маълумотлар базаси хабарига кўра эса, Ўзбекистон “мудофаа саноати” (Мудофаа вазирлиги тузилмаси) Американинг “Ecology Mir Group” компаниясини АҚШдан ҳарбий маҳсулотлар харид қилиш учун ёллади. Демак, мудофаа бюджети “ҳузурини” ана шу мустамлакачи давлатлар компаниялари кўради. Буни Россиянинг биргина Су-27С қирувчи самолётининг нархи 30-40 млн доллар туришидан кўриш мумкин. Қолаверса, улар эскирган русумдаги самолётлар бўлиб, уларнинг эҳтиёт қисмларини ҳам ана шу компаниялар етказиб беради. Бу шуни англатадики, Ўзбекистон ушбу мустамлакачи давлатлар манфаатларига хизмат қилиш чизиғидан чиқмайдиган бўлиб қолаверади. Умматнинг шунча улкан маблағи сарфланаётган Ўзбекистон армияси минтақадаги энг кучли армия бўлса-да, лекин у мусулмонларга хизмат қилмайди. Аксинча, юртларимиз ўртасига мустамлакачи кофир Россия чизиб қўйган сохта чегараларни мустаҳкамлашга ишлайди холос. Мирзиёев режими ҳам бошқа юртларимиздаги тоғут раҳбарлар каби бундай кучли армиядан ўз тожу тахтини сақлаб қолиш ҳамда мустамлакачи кофирлар кўрсатмаси билан “терроризм ва экстремизм”га қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашда фойдаланади. Юртларимизни мустамлакачи кофирлардан озод қилиш масаласига келганда эса, бу тоғут режимлар армияларимизни казармаларига қамаб қўймоқда. Буни биз мусулмонларнинг энг ашаддий душмани яҳудлар Ғазода тинч аҳоли, ҳатто гўдаклар, аёллар, кексалар устига тонналаб бомбалар ёғдираётгани мисолида кўрдик. Ўзбекистон армиясидаги аскарлар ҳам Ислом Уммати фарзандларидир. Шундай экан, улар бу тоғут тузумни тарих ахлатхонасига улоқтириб, мусулмонлар манфаатларига хизмат қилмоқлари лозим!
Хабар (kun.uz 02.01.2024й): 2023 йил декабр ойида Россия Давлат Думаси қонунчиликка айрим ҳолларда мигрантларни депортация қилишни енгилроқ жазо – жарима билан алмаштиришни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади.
Изоҳ: Россиянинг бундай муносабати хожанинг қулга бўлган муносабатидир. Украина урушидан ҳолдан тояётган Россия ўз иқтисодини шундай чоралар орқали келадиган маблағ билан таъминлаш йўлини тутаётган бўлиши мумкин. Spot.uz/ru сайтининг 2023 йил февралдаги маълумотига кўра, Ўзбекистондан иш излаб Россияга борган меҳнат муҳожирларининг сони 1,45 млн ёки меҳнат муҳожирлари умумий сонининг деярли 42%ни ташкил қилди (Finexpertiza тадқиқоти, ТАСС). Ўзбекистонда ҳам ишсизлик ва қашшоқлик дунёнинг бошқа мамлакатларидек вабо каби кенг тарқалмоқда. Бу, албатта, татбиқ этилаётган капитализм асоратларидан биридир. “Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр” деганларидек, ҳатто капитализмнинг бош “уя”си Америкада ҳам ишсизлар сони 2023 йил сентябрдаги маълумотга кўра, 6,36 млн. кишини ташкил қилган экан, демак, Ўзбекистондаги аҳволни ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг! Америкада ҳарқалай ишсизга бериладиган ёрдам пули 2023 йилда ўртача 1050 долларни ташкил қилган. Хўш, Ўзбекистонда ҳам шундайми? Йўқ, аксинча, Мирзиёев режими ўзбек халқи фарзандларини иш излаб, Россияга чиқиб кетишга маҳкум қилмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон бойликларга тўла ўлка. Бу бойликлар нафақат Ўзбекистон аҳолисини, балки бошқа юртларимиз аҳолисини ҳам боқишга бемалол етиб, ошиб ҳам қолади. Ўзбекистон олтин, уран, газ, мис, калий, фосфат ва бошқа бойликлар захиралари бўйича дунёнинг биринчи ўнлигига киради. Ўтган йил апрелда тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев олтин қазиб олиш 1,5 бараварга оширилиб, 150 тоннага етказилиши режалаштирилганини айтган эди. Ўзбекистонда 2700 дан кўпроқ конлар аниқланган. 900 та кондаги разведка ишлари охирига етказилиб, аниқланган захиралар 900 млрд АҚШ доллари, дея баҳоланмоқда. Минерал-хом ашё потенциалининг умумий миқдори эса 3,3 трлн доллар, деб баҳоланмоқда (podrobno.uz). Лекин бу бойликларни Мирзиёев режими инвестиция жалб қилиш ниқоби остида мустамлакачи Россия, Хитой, Америка ва Ғарб компанияларига пуллаб юбормоқда. Шунча улкан бойликларга эга бўла туриб, ўзбек халқи фарзандларининг иш излаб, сарсону саргардон бўлиши жуда аламлидир. Шунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари ҳам Исломни ҳаёт майдонига қайтармас эканлар, бошлари танг ҳаётдан чиқмай қолаверади!
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124)
Хабар (daryo.uz 05.01.2024й): “Меҳридарё” лойиҳасига Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида яшовчи Низомиддин Жумаев мурожаат қилиб, юрак нуқсони билан туғилган ўғлининг операцияси учун халқдан ёрдам сўраган.
Изоҳ: Низомиддин Жумаевнинг айтишича, ўғли Муҳаммадали Абдураимов туғма юрак нуқсони билан туғилган. Уни уч ёшида Тошкентда 75 млн сўмга операция қилдирган. Аммо шифокорлар операция муваффақиятсиз ўтганини, қайта операциянинг натижасига жавоб беролмасликларини айтишиб, Ҳиндистонга олиб боришни маслаҳат беришган. Низомиддиннинг айтишича, Ҳиндистондаги операция 6500 АҚШ долларига тушар экан. У ўзининг оддий деҳқон эканлиги ва ҳозир қўлида атиги 3000 АҚШ доллари борлиги, ундан ошиғига имконияти бўлмаётганлиги сабабли, гарчи бировдан ёрдам сўраш оғир бўлса-да, фарзандини тезроқ операция қилдириши зарурлигидан халққа мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини айтган. Дарҳақиқат, бундай мурожаатларнинг сон-саноғи йўқ. Халқимиз қорнини зўрға тўйдираётган вақтда, соғлигини йўқотса, даволанишга на маблағи бор ва на имконияти. Аҳвол шу даражага етганки, ҳатто бирор енгилроқ дардга чалинса, даволанишга кетадиган маблағни ўйлаб, эътибор ҳам бермай қўяверади. Ҳукумат эса, даволаниш масаласи, айниқса оддий халқ қатлами учун ўта аянчли ҳолатга келиб қолганига қарамай, бунга етарлича эътибор қаратмаяпти. Соҳа тамоман коррупцияга ботиб кетган ва аҳоли саломатлигига масъул ҳисобланмиш тиббиёт мўмай даромад келтирадиган бизнесга айлантирилган. Чунки капиталистик демократия мезонлари ҳаётимизга кириб келганидан буён, ҳар бир соҳага манфаатдорлик нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлди. Бундан тиббиёт соҳаси ҳам омон қолмади, албатта. Натижада бугун одамларнинг соғлиги устида савдо қилинадиган бўлиб қолди. Нақадар тубанлик бу! Шунинг учун ҳам ҳозирда инсоният адолатли, инсон эҳтиёжларига бир бутун ҳолида қараб, уни тўлиқ ечиб берадиган адолатли тузумга муҳтож бўлаётганини кўряпмиз. Бу тузум эса, Аллоҳ нозил қилган Исломдир. Аслида, тиббиёт инсонлар ҳар доим муҳтож бўладиган туб манфаат ва заруратлар сирасига киради. Шу боисдан, Ислом тузумини татбиқ қилувчи Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш бевосита давлат бошлиғи халифанинг масъулиятига киради. Зеро, Росулуллоҳﷺ: “Имом (халифа) ғамхўр-бошқарувчидир ва унинг ўзи қўл остидагилардан жавобгардир”, — дея марҳамат қилганлар. Давлат ўз фуқароларига бепул тиббий хизмат тақдим этади, чунки соғлиқни сақлаш ҳар бир инсоннинг асосий эҳтиёжидир. Бундай кенг миқёсли бепул тиббий хизматнинг давлат ғазнасига қанчалар оғир келишига қаралмайди. Негаки, Исломда соғлиқни сақлаш масаласига иқтисод жиҳатидан эмас, балки инсон муаммоси нуқтаи назаридан қаралади ва ундан кўзланган мақсад – фуқароларга энг чиройли, мукаммал тиббий хизмат кўрсатиш бўлади. Бу ўринда давлат ғазнасини авайлаш ёки ресурсларни тежаш мақсад қилинмайди. Шунинг учун Ислом давлати соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам, бутун оламга намуна бўла оладиган даражада ўхшаши йўқ идеал давлат сифатида майдонга чиқади инша Аллоҳ.
Хабар (qalampir.uz 05.01.2024й): “Аҳоли саломатлиги – 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.
Изоҳ: 2022 йил 19 октябр куни БМТнинг расмий news.un.org сайтида ЖССТнинг ҳисоботи эълон қилинди. Мазкур ҳисоботда маълум қилинишича, 2020 йилдан 2030 йилгача 500 миллионга яқин одам ҳаракатсиз турмуш тарзини олиб бораётганлиги сабабли юрак хасталиклари, семизлик, диабет ва бошқа юқумли бўлмаган касалликларга дучор бўлади. Бу жаҳон иқтисодиёти учун йилига 27 миллиард доллар йўқотишга олиб келади. Мазкур ҳисоботдан кўриниб турибдики, инсон саломатлиги унга ғамхўрлик жиҳатидан эмас, балки иқтисодий манфаат жиҳатидан ўлчанмоқда. Агар инсон саломатлигининг оғир аҳволга келиши иқтисодиётга зарар келтирмаса, бу муаммо ҳисобланмайди ва кўтарилмайди. Аксинча, агар бирор нарса иқтисодий фойда келтирадиган бўлса, гарчи у инсоннинг нафақат саломатлигига, балки унинг ҳаётига хатар олиб келса ҳам, жамиятда муаммо саналмайди. Масалан, ЖССТнинг яна бир маълумотида айтилишича, 2016 йилнинг ўзида спиртли ичимликлар истеъмоли оқибатида дунёда 3 миллион инсон вафот этган. Шундай бўлса ҳам, спиртли ичимликлардан даромад юқори бўлганлиги сабабли, уни ҳеч қачон инсоният учун муаммо, деб қаралмайди. Tadviser.ruнинг 2023 йил 30 ноябр кунги хабарида айтилишича, 2022 йилда спиртли ичимликларнинг онлайн савдо айланмаси 73 миллиард долларни ташкил қилган. Шуларга кўра айтиш мумкинки, Ўзбекистонда ҳам ортиқча вазн масаласи бекорга кўтарилаётгани йўқ, албатта. Ушбу масала Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қароридан ўрин олган. Умуман олганда, ушбу стратегия доирасида турли чет эл банклари ва жамғармаларидан 800 млн доллардан ортиқ қарз олиниши белгиланган. Бундан ташқари, молиявий ташкилотлар ва хусусий ширкатлардан грантлар, қарзлар ва инвестициялар жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан, бундай қарз ва грантларнинг мўмайгина қисми Мирзиёев бошлиқ бир ҳовуч ўғри тўдалар орасида қўлма-қўл бўлиб кетади. Шунингдек, аҳоли саломатлиги ҳақида қайғурилганлиги даъво қилинган бу стратегияда маст қилувчи ичимликларга қарши бирор қатъий чоралар кўриш белгиланмаган. Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, мустамлакачи давлатларнинг қуроли бўлмиш БМТ ҳам, ЖССТ ҳам ва буларнинг таъсирида бўлган ўзбек ҳукумати ҳам инсонга ғамхўрлик нуқтаи назар билан ёндошмайди. Муборак Фаластин заминида лаънати яҳуд вужуди томонидан олиб борилаётган мусулмонлар устидаги геноцид БМТ, ЖССТ каби ташкилотларнинг иккиюзламачилигини кўрсатиб қўйган бўлса-да, ўзбек ҳукумати буларнинг чизган чизиғидан чиқмай келяпти. Шунинг учун нафақат мусулмонлар, балки бутун инсоният бугунги кунда Аллоҳ таоло нозил қилган ва ҳар қандай муаммога, аввало бу – инсон муаммоси, деб қарайдиган Ислом тузумига жуда ҳам муҳтождир.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
08.01.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми