| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Американинг Фаластин ва Эрон масалаларига нисбатан сиёсати

Американинг Фаластин ва Эрон масалаларига нисбатан сиёсати

By htadmin
20.03.2017
1860
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Американинг Фаластин ва Эрон масалаларига нисбатан сиёсати

Савол: 2017 йил 5 февралдаги саволнинг жавобида Обаманинг Суриядаги сиёсати «мевалари»дан, хусусан Ҳалабни режимга топширилишида намоён бўлган Туркиянинг кучли ролидан, руслар ролини кичрайтирилишидан ҳамда Сурияда Британияга қайсидир даражада рол берилишидан фойдаланиш борасида Трамп сиёсатининг айрим кўринишлари (шакл-шамоили) ёритиб берилган… Лекин бу ерда икки масала бор. Улар ҳақида сўз юритилмаган. Ҳолбуки Трамнинг бу икки масалага нисбатан берган баёнотлари «қайноқ» бўлди! Масалан Трамп 2017 йил 15 февралда Вашингтонда яҳуд вужуди бош вазири билан ўтказган матбуот конференциясида Фаластинда икки давлат бўлиши ечимига тўхталар экан бундан кейин бу масалада қаттиқ турмаслигини билдирди. Америка бу ечимдан воз кечдими? Трамп 2017 йил 20 январда Америка президенти вазифасига киришганидан бошлаб Эронга нисбатан ҳам кескин баёнотларни берди ва Эронга нисбатан вазият кескинлашди. Американинг Эрон роли борасидаги сиёсатида бирон ўзгариш рўй бердими? Ахир бу рол минтақада Америка манфаатига хизмат қилаётган эди-ку? Сизга ташаккур билдираман.

Жавоб: мазкур икки масалани – улар ҳақидаги кучлироқ раъйни Аллоҳ изни ила аниқ билиб олиш учун – қуйидагича кўриб чиқамиз:

Биринчи: Фаластин мавзуси ёки уларнинг атамаси билан айтганда Ўрта Шарқ масаласи:

1 –Америка президенти Трамп берган баёнотлар матни – дунё ва маҳаллий ахборот воситалари хабар тарқатганидек ҳамда бевосита эфирга узатилганидек – қуйидагичадир: «Америка президенти Дональд Трамп чоршанба куни Американинг Ўрта Шарққа оид сиёсатидаги янги фарқли нуқталарни қайд этди. Олдинроқ у икки давлат бўлиши ҳақидаги ечим Исроил-Фаластин низосига барҳам беришнинг бирдан-бир йўли эмаслигини таъкидлаб, бошқа вариантларга ҳам йўл – агар бу вариантлар тинчликка олиб келадиган бўлса – очиқ эканлигини кўрсатиб ўтган эди. Ҳолбуки собиқ Америка президентларининг ҳаммаси – республикачилар ҳам, демократлар ҳам – икки давлат бўлиши ҳақидаги ечимни ҳимоя қилиб келишган эди». (Франс 24 сайти, 2017 йил 16 феврал). Трамп бундай деди: «Икки давлат бўлиши ҳақидаги ечимни кўриб чиқаман, (…). Агар Исроил ва фаластинликлар бахтиёр бўлишса мен ҳам улар танлайдиган «ечим» билан бахтиёр бўламан, иккала ечим ҳам менга муносиб келади». (Ал-Жазира Мубашир сайти, 2017 йил 16 феврал). Америка битта давлат бўлиши ечимини биринчи марта Трамп тилида билдирди. Трамп бунга изоҳ бермади. Хўш, бу фаластинликларга битта яҳудий давлати ичида автоном бошқарув ҳуқуқи берилишини англатадими?! Ёки фаластинликлар яҳудий давлат идорасида иштирок этадиган бир илмоний давлат бўлишини англатадими? Трамп бу ҳақда изоҳ бермади. У Британия 1939 йилда таклиф қилган инглиз лойиҳасига ўхшаш режа бўлиб, у Ливан шаклидаги нарсадир. Маълумки икки давлат бўлиши ечими лойиҳаси Американинг ўзининг лойиҳасидир. Америка уни 1959 йилда, республикачи президент Эйзенхауэр даврида таклиф қилиб, халқаро ҳамжамият деган нарсани уни қабул қилишга мажбур қилган ва Британия таклиф қилган битта давлат ечимига зарба берган эди. Қандай бўлмасин, бу баёнотларни ва улардаги асос-баҳоналарни синчиклаб ўрганиб чиқилса Америка ўзининг икки давлат бўлиши ҳақидаги лойиҳасидан воз кечмагани аниқ кўринади. Чунки Американинг БМТдаги вакили Никки Хейли буни шундай деб таъкидлади: «Энг аввало шуни билдирамизки, икки давлат ечими биз қўллаб-қувватлайдиган нарсадир. Ҳар қандай шахс Қўшма Штатлар икки давлат ҳақидаги ечимни қўллаб-қувватламайди деб айтса бу хато бўлади… Биз икки давлат ҳақидаги ечимни аниқ қўллаб-қувватлаймиз, лекин биз сандиқдан ташқарида ҳам фикр юритамиз… У бу икки томонни музокара столига тортиш учун талаб қилинадиган ишдир. Иккала тарафни келиштириш учун биз унга муҳтожмиз». (Рейтер 2017 йил 16 феврал). Демак бу Трампнинг икки давлат ҳақидаги ечимдан воз кечмаганини таъкидлаб турибди. Зеро у биз кўрсатиб ўтган ана шу тарих (давр)дан бошлаб барча маъмуриятлар қабул қилган Американинг давлат сиёсатидир. Трамп босим ўтказишда бошқа бир услубни синаб кўрмоқчи бўляпти, холос. Чунки унинг БМТдаги вакиласи ўзининг мамлакати икки давлат ечимини аниқ қўллаб-қувватлашини, лекин бошқа услублардан фойдаланиш ҳақида фикр юритишини ҳам таъкидлади. Ёки бу ерда Америка икки давлат ечимига – бу ечим яҳудларга янада жозибалироқ бўлиб кўриниши учун – киритмоқчи бўлаётган баъзи бир ўгаришлар бўлиши ҳам мумкин. Чунки Америка вакиласи ўзларининг сандиқдан ташқарида ҳам фикр юритишларини айтди. Яъни у бу амалиётни сандиққа ўхшатди ва ўзининг мамлакати бу ечимни татбиқ қилиш учун иккала тарафни шу сандиқ ичига тўплаб келганини билдирди. Ҳозир эса Америка бошқа услубларни қўллаб кўрмоқчи, бу ечим музокарачилар учун, айниқса яҳудлар учун жозибалироқ бўлиши учун унга бошқа нарсаларни қўшмоқчи ёки камайтирмоқчи… Зеро услублар ҳар-хил бўлаверади. Биз 2016 йил 18 ноябрдаги саволнинг жавобида Трампнинг ғалаба қозонгани ҳақидаги эълондан кейинги сиёсати ҳақида сўз юритиб у Америка сиёсати моҳиятини асло ўзгартирмаслигини, фақат услублардагина ўзгариш бўлиши мумкинлигини айтиб бундай деган эдик: «Энди собиқ президент даврида кўп муҳокама қилинган асосий масалалар борасида Америка сиёсатининг ўзгариши ҳақида айтадиган бўлсак, кенг кўламли режаларнинг ўзгариши кутилмайди. Балки услубларгина ўзгариши мумкин, холос. Чунки Америка системасини турли муассасалар бошқаради. Лекин улардан баъзилари кўпроқ салоҳиятларга эга бўлса, баъзилари камроқ салоҳиятга эга. Масалан президент ва унинг маъмурияти, Пентагон, конгресс, миллий хавфсизлик кенгаши, хавфсизлик доиралари кабилар… Бу эса Америка сиёсатининг шакли сақланиб қолишида ўз таъсирини кўрсатади. Фақат услубларда фарқ бўлиши мумкин…».

2 –Фаластин маъмуриятининг даҳшат ва шокка тушиб қолгани шундоқ кўриниб қолди. Чунки бу маъмуриятнинг яҳудлар билан узоқ вақтдан бери музокара олиб бораётганларнинг бошлиғи ва Фаластин Озодлик ташкилоти ижроий статс-секретари Соиб Урайқот қуйидагиларни айтди: «Биз икки давлат ечимини бузиб олиб ташлаш бир ҳазил-ҳузул эмас, балки исроилликлар учун ҳам, фаластинликлар учун ҳам бир фалокат ва фожиадир деб биламиз». (Хаффингтон Пост, 2017 йил 16 феврал). Урайқот яна бундай деди: «Икки давлат ечимининг ўрнини босадиган ягона альтернатив битта демократик давлат ва мусулмонлар, масиҳийлар ва яҳудларнинг ҳаммасининг тенг ҳуқуққа эга бўлишидир». (Ал-Жазира 2017 йил 16 феврал). Демак Фаластин маъмурияти ва унинг югурдаклари мустамлакачи кофирлар таклиф қилаётган ечимлардан бошқасини билишмайди. Шунинг учун улар Американинг икки давлат ҳақидаги ечими бўлмаса инглизларнинг яҳуд бошқаруви остида бўлиш ҳақидаги эски ечимига ёки унга ўхшаш ечимга қайтишади! Америка Фаластин маъмуриятини ва унинг югурдакларини ўзининг режаларидан хабардор қилмаганлиги кўриниб турибди. Чунки уларнинг Америка наздида ҳеч бир қиймати йўқ, Америка уларни сариқ чақага ҳам олмайди. Шунинг учун улар охири бўлиб билишади. Чунки Америка уларнинг қуллардек бўйин эгишларини ва ён бериб воз кечишларини яхши билади. Чунки ўз ерларининг 80 %дан воз кечган кимса, босқинчиларни қўриқловчи қоровул бўлишга рози бўлиб ўз халқига қарши бу халқнинг душманини ҳимоя қилиш йўлида уруш қиладиган кимса эътиборли бўлишга ва бирон қиймат берилишга арзимайди. Бундай кимса ўзига бирон суяк ташлаб берадиган кимса ортидан югурадиган ит каби ҳаллослаб елиб-югураверади!

3 –Энди яҳуд вужудининг билдирган муносабатига келсак, гарчи унинг бош вазири Америка президентини ва унинг яҳуд вужудини қўллаб-қувватлаётганини олқишлаб мақтаган бўлса-да лекин у Трамп билан бирга ўтказган матбуот конференциясида икки давлат ечими лойиҳаси ҳақида ҳеч нарса демади. Бундан унинг Трамп сўзларидан қониқмаганлиги кўриниб турибди. Бу ерда Америка ундан талаб қилган ва у рози бўлмаган баъзи бир ишлар борга ўхшайди. Шунинг учун у ўзининг Трампга умид боғлаган яҳуд издошларининг ҳафсаласини пир қилмаслик учун бу ишларга тўхталиб ўтмасликни афзал кўрди… Унинг талаблари амалга ошмагани, у буни маълум қилишни истамагани кўриниб турибди. «Нетаньяхудан Жўлон масаласини ўртага ташлагани ҳақида сўралганида у «ҳа» деб жавоб бериб қўя қолди. Ундан Америка президентининг қандай жавоб бергани ҳақида сўралганида Нетаньяху «менинг талабим унинг учун кутилмаган нарса бўлди» деб айта олмайман деди ва қўшимча тафсилотларни айтмади». (Рейтер арабий, 2017 йил 16 феврал). У Америка элчихонасининг Қуддусга – Трамп ўзининг сайлов кампаниясида ваъда қилганидек – кўчирилиши ҳақида ҳам индамади. «Трамп якшанба куни Нетаньяху билан телефон орқали боғланиш «яхши» бўлганини айтди. У буни оқ уй ўзининг Америка элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш ҳақида президент берган ваъдани бажаришга оид сўзлашувларнинг «биринчи босқичлари»да турганини маълум қилганидан кейин сўзлаган нутқда айтди. Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер бир баёнотда «Биз бу мавзуни муҳокама қилиш бўйича жуда эрта босқичларда турибмиз», деб билдирди. У бу ерда элчихонани кўчириш ҳақида бир шошилинч эълон йўқлигини, у кўпроқ эҳтимолга кўра арабий оламда ғазабни портладиган бир қадам эканлигини айтди». (Скай Ньюс арабийя. 2017 йил 22 январ). Нетаньяху яҳуд вужудига таҳдид солаётган Исломга қарши курашга асосий эътиборни қаратишни афзал кўрди «Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг Вашингтонга «Ислом экстремизми»га қарши курашда ва уни йўқ қилишда ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади». (Кўрфаз онлайн, 2017 йил 15 феврал)… Улар Азиз Ҳаким Аллоҳ Ўзининг улуғ Росули Aга нозил қилган Исломга қарши курашишга киришиш учун бир баҳона сифатида «Ислом экстремизми» деб айтишмоқда. Зеро Ислом Уммат ҳолини ўнглайдиган Исломдир. У ҳақ диндир.

فَذَٰلِكُمُ اللَّـهُ رَبُّكُمُ الْحَقُّ ۖ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ ۖ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ

«Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!»  [Юнус 32]

Иккинчи: Эрон мавзуси: ҳа, тўғри, Трамп маъмурияти Эрон билан вазиятни кескинлаштиряпти. Бу яққол кўриниб турибди. Американинг Эронга янги таҳдидларидан кўзланган мақсадларни ва кўламларини тушуниш учун Американинг Эронга нисбатан Трампдан олдинги ва кейинги сиёсатини кўриб чиқиш керак бўлади. Шунда бирон ўзгариш бўлганини ва қаерда бўлганини кўра оламиз:

  • Американинг Эронга нисбатан Трампдан олдинги сиёсати:

1 –Америка Ироққа қарши уруш қилган пайтда Эрон ўзининг бутун нуфузини Американинг Ироққа мустаҳкам ўрнашиб олиши учун ишга солди. Шу мақсадда Эронга малай жамоатлар Америкага қарши жанг қилмайдиган бўлди. Ҳолбуки бу вақтда Ироқдаги Эроннинг нуфузи йўқ бўлган шимолий ва ғарбий муҳофазалар олов ичида қолган эди. Эрон Ироқда Америка билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилди, унинг буйруқларини жадал бажарди. Буни фақат кўзи кўргина кўрмаслиги мумкин… Яманда ҳам шундай бўлди. Чунки Эрон у ерда Ҳусийларни қўллаб-қувватламоқда. Американинг халқаро вакиллари (собиқ вакили Жамол ибн Умар ва ҳозирги вакили Валадишайх) Ҳусийларнинг Яман бошқарувидаги ролини мустаҳкамлашга уринишмоқда. Америка ташқи ишлар вазири Керри 2016 йил охирларида Масқатда Ҳусийлар билан учрашди. Ҳолбуки улар ҳам «энг катта шайтон Америка» деган шиорни кўтариб чиқаётган Эрон каби «Америкага ўлим» деган шиорни кўтариб чиқишмоқда. Демак Эроннинг Ямандаги роли Американи тўлиқ қўллаб-қувватловчи ролдир… Сурияда эса манзара қуёшдан ҳам равшандир. Чунки Эроннинг ўзи ва унинг қуролли тўдалари Башарга таянч бўлиб турибди. Америка бошчилигидаги халқаро коалиция Суриядаги қўзғолонни бомбардимон қилмоқда. Халқаро коалиция фақат Давлат ташкилотинигина эмас, балки кўпгина жамоатларни ҳам бомбардимон қилиб уларнинг қўмондонларини ўлдирмоқда. Буларнинг барчаси «терроризмга қарши кураш» деган баҳона остида амалга оширилмоқда. Америка Эроннинг Ливандаги Ҳизбини бомбардимон қилмаяпти. Ҳолбуки у ҳам ҳарбийлашган ташкилот бўлиб, «террорчи ташкилотлар» рўйхатига киритилган. Демак Эроннинг Суриядаги роли Америка сиёсатининг бир ажралмас қисмидир… Қолаверса Америка-Обама 2015 йил июнда халқаро кучлар билан бирга Эрон ядровий программаси бўйича келишувни имзолади. Америка Эрондан чекловларни, қийинчиликлар ва жазо-чораларини енгиллатиб шу орқали Эроннинг бу минтақада Америка сиёсатининг тобора кучайиб бораётган талабларини бажаришига имкон яратиб бермоқчи бўлди. Хусусан «араб баҳори» қўзғолонларидан кейин шундай бўлди. Америка Эронга ўз нефтни экспорт қилишига ва ундан келган даромадни Американинг Яман, Сурия, Ливан… даги сиёсати талабларига сарфлашига имконият яратиш учун шундай йўл тутди. Шундай қилиб демак 1979 йилдаги инқилобдан бери Американинг Эронга қарши эшитиб келинган баёнотлари ва Эроннинг Америкага қарши янада шиддатли баёнотлари, Американи «энг катта шайтон» деб аташи, буларнинг барчаси елга учиб кетадиган қуруқ, пуч гап-сўзлардир, холос. Чунки Эроннинг Америка билан тўлиқ келишиб юргизаётган ижрочилик сиёсатлари бу сийқаси чиққан зерикарли гап-сўзлар ва баёнотлар ёзилган шиорлардан кўра ростроқдир. Зеро сиёсатларни тушуниш фақат гап-сўзларгагина эмас, балки амалий ишларга ҳам боғлиқдир.

2 –Эрон инқилоби юз берганидан бошлаб бошқа ҳар қандай Америка маъмуриятидан кўра Обама маъмурияти Эрон қўлини унинг теварагидаги мамлакатларда кўпроқ бўш, эркин қўйиб берди. Шунинг учун Ироқ ва Ливан билан бирга Яман ва Сурияда ҳам «Эрон роли» деган нарса яққол кўринди. Американинг Эрон жиловини қанчалик бўш қўйганига назар ташлайдиган бўлсак бунга бир неча омиллар ундаганини кўрамиз. Бу омиллардан баъзилари Вашингтонда эскидан мавжуд бўлса, баъзилари янги омиллардир. Булар қуйидагичадир:

а)   Эски омиллар: улар Эронни Кўрфаз мамлакатларига таҳдид қилишини кучайтиришга ундаш омилларидир. Чунки шунда Америка нефт манбалари устидан ҳукмрон бўлиб олади. Американинг Эрон ролига эскидан бундай қараб келиши Америкага Кўрфазда, яъни нефт манбаларига ўз ифлос оёғини қўядиган жой топишига имкон бериб келди. Лекин 1990 йилда Ироқ Қувайтга бостириб кириши билан Америка учун нефт манбаларини қўриқлайдиган Эрондан бошқа қоровуллар ҳам пайдо бўлди. Чунки Америка Ироқнинг бу бостириб киришидан фойдаланиб Кўрфаздаги кўпгина мамлакатларда ўзининг ҳарбий базаларини қуриш имконига эга бўлди. Шунинг учун демак нефтга бўлган нуқтаи назардан туриб қаралганда Американинг Эронга муҳтожлиги йўқ бўлганини ҳисобга олиб Эроннинг таҳдидлари ўчди.

Кичик Буш президентлиги даврида неоконсерваторлар Америкадаги бошқарувни ўз назоратларига олишди. Америка 2003 йилда Ироқни босиб олди. Натижада Американинг Эронни ишга солиш тўғрисидаги эски омиллари яна пайдо бўлди. Лекин бу сафар бу омиллар тоифачилик асосида фитна қўзғаш соҳасида пайдо бўлди. Бунда Американинг Сайкс-Пико чегараларини янгидан, қайта чизиб чиқиш ҳақидаги режаларини амалга ошириш кўзда тутилди. Буни эса давлатларни – гарчи улар юзаки қараганда мавжуд бўлиб қолаверса ҳам – амалда тоифачилик асосида парчалаб ташлаш билан амалга оширилади. Шу мақсадда Америка Ўрта Шарқнинг янги хариталари ҳақида вайсай бошлади. Эрон эса тоифачи жамоатларни қўллаб-қувватлаш учун ҳаракатга келди. Мақсад Ўрта Шарқ учун тоифачилик тусидаги Америка хариталарини қон билан чизиладиган янги чегараларни пайдо қилишдир. Ироқда тоифачилик асосидаги чегаралар қуёшдек равшан кўриниб қолди. Шундан кейин бундай чегаралар Яман, Сурия, Ливан, Саудия, Баҳрайн, Покистон, Афғонистон ва бошқа юртларга ёйилди. Бундан олдин Эрон «озчилик миллатлар» деган шиорни кўтариб чиқди. Яъни Эрон Америка жар солиб чақираётган «озчилик миллатларни ҳимоя қилиш» деган сиёсатни бажариб берадиган бўлди. Бунда Эроннинг роли кескин равишда яққол кўриниб турибди.

б)   Янги ва фавқулодда омилларга келсак, улар «араб баҳори»дир. Чунки Америка ўзининг қаршисида янги хатарлар пайдо бўлганини кўрди. Чунки Тунис, Яман, Миср, Ливия ва Сурияда кутилмаганда араб баҳори интифозалари аланга олди. Америка ўзининг нуфузига бўрондек таҳдид солаётган бу халқ қўзғолонлари олдида ўз нуфузини ҳимоя қилишга тайёр эмас эди. Америка – Ироқ тугунидан Америка жамиятининг қийналанаётганини ҳисобга олинса – ўз нуфузини ҳимоя қилиш учун ўзининг армияларини ишга сололмас эди. Америка нуфузини етарли ҳимоя қиладиган америкапараст маҳаллий кучлар ҳам йўқ эди. Чунки Американинг минтақадаги энг муҳим малайлари Миср ва Сурия интифоза ва қўзғолон олови остида қолган эди. Шунинг учун Америкада Эронга каттароқ шаклда суяниш зарурлиги тўғрисида янги ва фавқулодда омиллар тезлик билан ўсиб борди. Натижада Эрон хусусан Суриядаги қўзғолонни бостириш сари отилди ва бу қўзғолоннинг Триполи ва Сайда ҳодисаларидан кейин Ливанни ҳам бўрондек қамраб олишига йўл қўймаслик учун ўзининг Ливандаги Ҳизбини қўллаб-қувватлашини авж олдирди. Эрон ўзининг Баҳрайн ва Ямандаги тобеларини – бу икки мамлакатда Британия зиёнига Америка нуфузини ўрнатиш учун – янада кўпроқ қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Буларнинг барчаси қўзғолонларни бўғиб ташлаш учун эди. Американинг мана шу янги омиллари сабабли Эроннинг минтақадаги тоифачилик тусидаги роли ғоятда улкан қўрқинч бўлиб қолди. Американинг бу сиёсати унинг Эронга очиқдан-очиқ яқинлашишига олиб келди. Оммавий ахборот воситалари ядровий келишувдан кейин ва Боинг ширкати билан тижорий битимлар тузилганидан кейин Эронга Америкадан самолётда пуллар кела бошлагани ҳақида ёзди. Америка масъуллари Эрон билан муомалани осонлаштириш учун Европа банклари билан учрашиб бу банкларнинг Америка жазо-чораларидан хавотирланишларини олиб ташлашга киришишди…

3 –Саудия инглизлар малайи Абдуллоҳ вафотидан кейин яна Америка қучоғига қайтди ва Америка малайи Салмон ва унинг ўғли 2015 йилда Саудиядаги бошқарувни ўз қўлига олди. Мисрда эса 2014 йилда Сисий президентликни ўз қўлига олди. Натижада Американинг минтақадаги малайлари кучайди ва Америка учун ўз нуфузини Эрондан бошқа малайлар билан ҳам ҳимоя қилиш имкониятлари пайдо бўлди. Бу масаланинг бир томони. Бошқа томондан эса Америка Эроннинг заифлигини кўрди. Чунки Эрон ўзининг барча қуролли тўдалари, миллий гвардиялари ва уларни қўллаб-қувватлаши билан ҳам Сурия қўзғолони иродасини синдира олмади. Шунинг учун Америка Россияни Сурияга тортиш йўлига ўтди. Лекин Россия Эрон ролини алмаштирадиган бир альтернатив бўлмади, балки бу ролни қўллаб-қувватловчи бўлди. Буларнинг барчаси Вашингтонда ўз сиёсатини бажарадиган хилма-хил югурдак қуроллар ҳақида фикр юритиш уфқларини очиб берди ва фақат биргина Эронга зўр бериб кучли суяниш ўз таъсирини йўқотди…

Обаманинг иккинчи президентлик муддати тугаши яқинлашиб қолиши муносабати билан Сурия қўзғолонини бўғиб ташлаш калитлари Туркия қўлида тўпланиб қоладиган бўлди. Натижада Америка Сурия қўзғолони иродасини синдириш учун «Эрон-Россия»дан иборат илдизи билан қуритиш сиёсатини «Туркия»дан иборат бўғиб ташлаш сиёсати билан, сўнгра Саудиянинг оппозицияни Риёзда қўлга ўргатиб олишдаги ролини жамлай бошлади!

Шундай қилиб демак Эроннинг минтақадаги роли Американинг пухта ўрганиб чиқилган сиёсатидир. Шунинг учун бу рол Америка сиёсати талабларига қараб ва шарт-шароитларга қараб кенгайиб ва қисқариб туради. 1979 йилдан бошлаб Америка Эронни минтақадаги давлатларга қарши «Исломий ниқобдаги» инқилоб таҳдиди сифатида сақлаб келди. Кейинчалик бу таҳдид кенгайиб «қаттиқ тоифачилик таҳдиди» даражасига етди. Америкада неоконсерваторлар ҳокимиятга келганидан кейин шундай бўлди. Шундан кейин у «регионал асосий рол»га айланиб, унинг араб баҳори шароитларида оғир босими бўлди. Лекин Мисрда бўлганидек Американинг бошқа баъзи малайлари ўзига келганидан кейин ёки Саудияда бўлганидек бошқарув яна Америка чангалида бўлиб қолганидан кейин ёки Американинг Туркияни ишга солиши мумкин бўлиб қолганидан кейин Америка Эрон роли ёнида – бу ролдан ўзини беҳожат деб билмай – бошқа ролларни пайдо қилишга киришадиган бўлди.

Шуни ҳам айтиш керакки Эроннинг минтақадаги роли Америка малайларининг бошқа роллари каби Эроннинг ва бошқа Америка тобеларининг ҳақиқий нуфузини акс эттирмайди. Америка бу мамлакатлар манфаатларини заррача назар-писанд қилмай бу ролларни кучайтиришни ёки қисқартиришни истайди… Масалан Эроннинг Суриядаги сарф-харажатлари унинг хазинасини бўшатиб қўйди. Бунда Эрондаги ўлаётган инфраструктура мутлақо эътиборга олинмади. Ҳолбуки Эрон Америка унга муҳтож бўлмай қолган пайтда унинг Суриядаги ролига барҳам бериши мумкинлигини яхши билади! Америка Саудиянинг Ямандаги ролини ҳам кучайтириб Эронни унинг тобелари олдида жуда ноқулай аҳволга солиб қўйди. Чунки Саудия Яманда ўз тобеларига бевосита ҳарбий ёрдам кўрсатувчи қиёфасида пайдо бўлди. Эрон эса бу вақтда Саудия роли ҳақиқатига ва унинг Яман ҳавосидаги ҳукмронлигига таслим бўлди. Натижада Эрон кичрайиб, Ҳусийларга бир оз қурол-аслаҳа етказиб берадиган кичик кемалар ортида бўлиб қолди… Туркиянинг Суриядаги ролини ва қизил чизиқлари қулаганини кузатилса, балки унинг баёнотлари оҳанги ва позициялар ўзгарганини кузатилса Американинг бу ҳокимларни қандай асло назар-писанд қилмаслиги яққол кўринади. Чунки Америка бақрайиб туриб бу ҳокимларни ноқулай аҳволга солиб қўяди ва уларга ғазаб қилади! Яъни Америка бу тобеларнинг ролларини – уларни ҳеч назар-писанд қилмай – ўзининг манфаатларига қараб доимо кенгайтириб ва қисқартириб туради.

Американинг Эронга нисбатан Трампдан кейинги сиёсати:

Мана шу шароитда, яъни Америка минтақада Эрондан бошқа давлатларга, яъни Туркия ва Саудияга ролларни тақсимлаб бериб Эрон ролини қисқартирган шароитда Трамп Оқ уйни бошқаришга келди. Америка сиёсати олдинги услуб бўйича Эронни безовта қилмай давом этиши ва ана шу уч давлат ўзига ажратилган рол бўйича Америкага хизмат қилишни давом эттириши мумкин эди… Лекин Трамп ўзи ошиқ бўлган мафия йўлини тутиб иқтисодий шантаж қилиш учун Эрон олабўжисини ишга солишни истади. Шу мақсадда у Эрон билан вазиятни кескинлаштиришга киришди. Трамп ўзининг твиттердаги твитларида Эронга ҳужум қилиб уни терроризм ҳомийси деб атади ва Эронни Америкага ва унинг иттифоқчиларига таҳдид қилишда айблади. Трамп Эрон билан қаттиқ муомала қилишини кўрсатди ва қўшимча жазо-чораларини жорий қилди. Эроннинг ракета синовларидан кейин 2017 йил 3 февралда бу жазо-чоралари Эрондаги 25 шахс ва вужудга нисбатан қўлланадиган бўлди. Трамп Эрон билан тузилган ядровий келишувни ёмон деб атади ва уни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш, яъни Американинг ундан чиқиб кетиши эҳтимоли борлигига имо-ишора қилди. Буни кўриб баъзилар дарров Трамп Америка сиёсатида катта ўзгариш ясаяпти деб ўйламоқда. Трампнинг Эронга ва унинг ролига нисбатан «янгича» қараши нима эканлигини ва Эрон билан муносабатда бўлишда Трамп қанчалик даражага етиши мумкинлигини тушунишимиз учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

1 –Республикачилар сиёсати асосан куч ва қўполлик кўрсатишга таянади. Бу Трампнинг ташқи сиёсатининг барча чизгиларида яққол кўриниб турибди. Бу чизгилардан баъзилари Эронга тааллуқлидир.

2 –Тўғри, бу ерда Америка-Трампнинг Эронга бўлган қарашида бир янги масала бор! Бу масаланинг ортида президент Трампнинг Американинг кўпгина иқтисодий масалаларини ҳал қилиш ҳақидаги ваъдаси ётибди. Шунинг учун Трамп оламдаги давлатлардан Америка уларни хатарлардан ҳимоя қилаётгани учун тўлов тўлашларини қўпол равишда талаб қилди. Бу янгилик Япония ва Кореяга, Атлантик Иттифоқ аъзолари бўлган Европа давлатларига тааллуқли бўлди. Кўрфаздаги бой давлатлар ҳам истисно эмас. Аксинча улар энг осон ов ўлжаларидир. Американинг юқорида айтиб ўтилган эски ва янги омиллари Эроннинг Кўрфаз минтақасидаги хатарини ва ролини жуда юқори қилиб кўрсатди. Эрон олабўжиси Обама даврида Кўрфаз дарвозаларини қоқаётган бир хатарга айланди. Шу сабабли президент Трамп бу масаладан иқтисодий фойдаланиб қолмоқчи бўляпти. Трамп мафия йўлини тутиб Кўрфаздаги мамлакатлардан Эронга босим ўтказиб унинг ролини қисқартириши эвазига ва бу давлатларни Эрон хатарларидан ҳимоя қилиши эвазига катта миқдорда ўлпон тўловларини қўлга киритмоқчи. Шунинг учун Американинг Эронга ўтказаётган бу босими олдида Эроннинг янги ракеталарни синовдан ўтказаётганини кўриб турибсиз. Буни Америка билан тўлиқ келишиб қилаётган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Бу ракета синовларининг ҳозирги вақтга тўғри келиши ҳам бир тасодиф эмас. Яъни аниқки Эрон минтақадаги давлатларга ўз хатарини кўрсатмоқда. Ҳолбуки Эрон бундан ҳеч бир фойда олмайди. Аксинча бундан фойдаланиб қоладиган Америкадир. Чунки Америка бугун мана шу ҳокимларни Эрон хатаридан ҳимоя қилаётгани эвазига улкан миқдордаги маблағларни тўлашларини талаб қилмоқда. Трампнинг сайлов кампанияси чоғидаги баёнотлари бу фикрни тасдиқлаб турибди. Трампдаги «янгича фикрлаш»га ишора қилиб турган ана шу баёнотлардан баъзилари қуйидагилар:

  • CNN арабий 2015 йил 19 августда бундай деб билдирди: «Доналд Трамп Саудиядан Америка уни йўқ бўлиб кетишдан ҳимоя қилаётгани учун молиявий тўлов тўлашни талаб қилиб бундай деди: «Саудия яқинда катта ботқоққа ботиб қолади ва бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўлиб қолади… Биз бўлмаганимизда Саудия албатта мавжуд бўлмас ва сақланиб қолмас эди».
  • CNN арабий сайтидан 2016 йил 27 сентябрда олинган хабарга кўра Трамп қуйидагиларни айтди: «Биз Японияни ҳимоя қиляпмиз, биз Германияни ҳимоя қиляпмиз, биз жанубий Кореяни ҳимоя қиляпмиз, биз Саудияни ҳимоя қиляпмиз, биз кўпгина давлатларни ҳимоя қиляпмиз. Улар эса (бунинг эвазига) бизга ҳеч нарса тўлашмаяпти. Лекин улар бизга тўлашлари керак. Чунки биз уларга улкан хизмат кўрсатяпмиз ва бойликларни йўқотиб зиён кўряпмиз… Мен айтган бор нарса шуки, улар ўзларининг одилона улушларини тўлашмайдиган бўлса улар ўзларини ўзлари ҳимоя қилишга мажбур бўлиб қолишлари эҳтимоли ғоятда кучлидир, акс ҳолда улар бизга ёрдам кўрсатишлари керак. Чунки биз қарзи 20 тириллион долларга етган давлатмиз, шунинг учун улар бизга ёрдам кўрсатишлари керак». Трамп қўшимча қилиб «Тижорат битимлари бўйича музокара юритиш қудрати»нинг аҳамиятини қаттиқ таъкидлар экан «Сен Япония билан ва Саудия билан музокара олиб боришга қодир бўлишинг керак. Сизлар бизнинг Саудияни ҳимоя қилишимизни хаёл қиляпсизларми? Барча пуллар унинг қўлида бўла туриб биз уни ҳимоя қилсак-да улар бизга ҳеч нарса тўлашмаса?» деб изоҳ берди.
  • Ал-Жазира сайти 2017 йил 26 январда бундай деб билдирди «Америка президенти Ироқ Эронга бас келадиган кучга эга эди. Лекин Америка Ироққа кирган пайтда – бунда Американинг 2003 йилда Ироқни босиб олганига ишора қилинмоқда – Ироқни Эронга топшириб хато қилди, деди. Трамп Америка маъмурияти Ироқда қолиб Ироқ нефти устидан ҳукмрон бўлиши керак эди деб кўрсатиб ўтди». Рейтер арабий сайти ҳам 2017 йил 24 январда қуйидаги хабарни тарқатди «Америка марказий разведкаси масъуллари олдида сўзлаган нутқида Трамп Қўшма Штатлар 2003 йилдаги босқин харажатларини қоплаш учун Ироқ нефтига эга бўлиб олиши керак эди, деб кўрсатиб ўтди».

3 –Буларнинг барчаси Трамп ақлиятида нималар ётганини таъкидлаб турибди. Бу ақлият битимлар тузиш йўлини қидирмоқда. Чунки Кўрфаздаги давлатчаларни Эрон хатаридан ҳимоя қилиши эвазига бу давлатчалар шу ҳимоя сарф-харажатларини тўлаши керак. Яъни ўз маблағларини Америка тасарруфи остида янада кўпроқ қўйиши керак. Чунки шунда Америка бу давлатчалар ҳокимларининг тожу тахтларини ҳимоя қилиб сақлаб қолади. Америка бу ҳокимларга нисбатан уларни ақли калта кичкина болалар деб билиб тасарруф юритмоқда. Трамп маъмуриятидаги бу мафия ақлиятини кўпгина далиллар тасдиқлаб турибди… Президент Трамп давлатларнинг улкан ўлпон тўлови тўлаши йўлини тутаётган бирдан-бир томон эмас. Чунки Америка конгресси ҳам 2016 йилда, яъни Обама маъмурияти бошқаруви даврида жаста қонунини қабул қилди. Бу қонун бўйича Саудиянинг ва Кўрфаздаги бошқа давлатларнинг пулларини «террорчилик амалиётлари» сабабли ҳибс қилиб қўйиш мумкин… Бунга сабаб Америка ҳақиқий иқтисодий кризислардан қийналаётганидир. Бу кризислар Американи ўз давлат балансини қисқартиришга мажбур қилди. Ўз бўйнидаги улкан қарзлар ва Хитойнинг иқтисодий юксалиши қаршисида Америка доимо улкан ечимларни қидирмоқда. Масалан кичик Буш иқтисодий ечимни Ироқни босиб олиб унинг нефтидан фойдаланиш орқали топмоқчи бўлди. Лекин Ироқдаги қаршилик ҳаракати унинг бу режасига йўл қўймади. Шунинг учун Буш Ироқ ботқоғига 3 триллион долларни сарфлашга мажбур бўлди. Обама эса Америкадан йироқ ороллардан улкан маблағларни жалб қилиш учун Британиянинг солиқ офшорларига зарба беришга уринди. Шундан кейин солиқ пулларини йиғиб олиш ва «терроризм»га жарима солиш учун жаста қонуни пайдо бўлди. Ҳозир эса Трамп оламдаги бой давлатларни уларни ҳимоя қилиш эвазига халқаро ўлпонларни тўлашга мажбур қилмоқчи бўляпти. Бу Америка иқтисоди муаммосини ҳал қилишнинг бир йўлидир. Чунки Трамп Американинг (20 триллион доллар) қарзини саккиз йил ичида ҳал қилиш тўғрисида жуда кўп ваъдалар берган!

4 –Трамп кўтариб чиққан «Американи яна буюк қилиш» деган шиорлар Қўшма Штатларнинг бевосита аралашувини ва Обаманинг бошқаларнинг роллари ортида яшириниш сиёсатини рад этишни тақозо қилади. Трамп маъмурияти Суриядаги хавфсиз минтақалар ҳақида баёнотлар бериш орқали Американинг бевосита ролини тиклашга ва уни Россиядан олиб қўйишга ҳам уринмоқда. Эроннинг катта ва қўрқинчли ролини ҳам қайта кўриб чиқилмоқчи бўляпти. Шунинг учун ҳам Трамп маъмурияти Эрон ролини – ундан иқтисодий ғаразда фойдаланиб бўлингандан кейин – қисқартириш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Лекин Америка Эрон ролидан бутунлай беҳожат бўлолмайди. Аксинча Эрон роли Туркия ва Саудия ролини тўлғазувчи рол бўлади, бу иккисининг ўрнини босувчи альтернатив рол бўлмайди. Яъни Эроннинг роли етакчи рол эмас, хусусан Сурияда бундай эмас. Аксинча Эрон роли энг аввало Туркия роли, қолаверса Саудия роли қаршисида таъсир қилувчи нисбатда ортга чекинади. Лекин Эрон роли Америка режаларига хизмат қилишда мавжуд бўлиб қолаверади. Чунки Америка минтақада бу ролдан беҳожат бўлолмайди.

5 –Шундай қилиб демак Американинг Эрон ролини ўзгартириш масаласида ҳукм чиқариш амалий ишларга асосланишчалик баёнотлар ва гап-сўзларга асосланмайди. Чунки бугун Вашингтонда Эрон ҳақида қўзғалаётган бақир-чақирнинг кўпи ҳақиқий ўзгариш даражасига кўтарилмайди. Чунки масалан «Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон инқилобига 38 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тантаналарда сўзлаган нутқида эронликлар Қўшма Штатларни жазо-чоралари тилида сўзлашишга надомат чекишга мажбур қиладилар деди. Руҳоний эронликларнинг «исломий инқилоб»ни хотирлаш байрамида иштирок этиши мамлакатнинг турли томонларидаги ватаний куч намойишидир деб кўрсатиб ўтар экан бу иштирок Оқ уй етакчиларининг нотўғри баёнотларига рад жавоби бераётган бир аниқ номадир, деди». (Русиял Явм 2017 йил 10 феврал). Америка президенти Трамп эса унга «эҳтиёт бўл» деган сўзи билан раддия берди «Америка президенти Доналд Трамп жума куни Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни эҳтиёт бўлишга чақирди. Ахборот воситалари Руҳонийнинг эронликларга таҳдид қиладиган ҳар қандай шахс надомат қилади деган сўзларини тарқатган эди. Трамп «эҳтиёткорлик ўзинг учун яхшироқ» деди». (Рейтер 2017 йил 10 феврал). Ядровий келишув ҳақидаги бу ва шунга ўхшаган баёнотлар Америка-Эрон курашига оид зерикарли роликлар доирасига киради… Аммо ҳозирги ҳақиқий аҳвол Эроннинг Америка билан ҳамкорлик қилиб унга ёрдам бераётгани ва Америка режаларини бажараётганидир. Могерини Америка президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги масъуллар билан учрашувлар ўтказишининг эртаси тонгида журналистларга 9 февралда қуйидагиларни айтди: «Ана шу учрашувлар чоғида айтилган нарсалардан келиб чиқиб уларнинг Эрон билан тузилган ядровий келишувга тўлиқ амал қилишга азм қарор қилишгани ҳақида аниқ таъкидлашларни олдим». (Русиял Явм 2017 йил 10 феврал). Эронга қарши жорий қилинган янги Америка жазо-чораларига келсак, уларнинг ҳажми ҳамон кам бўлиб қолмоқда. Бу жазо-чоралар гарчи Америка Эрон ролини қайта кўриб чиқаётгани мазмунидаги баёнотлар билан боғлиқ бўлса-да лекин Америка уни ўзининг сиёсати деган эътиборда қайта кўриб чиқмоқда. Америка бу ролнинг ютуқларини ва муваффақиятсизликларини, ундан ўзининг олий манфаатлари йўлида иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қандай фойдаланиш мумкинлигини ўрганиб чиқмоқда. Эрон ролини қайта кўриб чиқиш фақат Трампгагина тегишли эмас. Балки демократлар номзоди Хиллари Клинтон ҳам ўзининг сайлов кампаниясида бу қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Клинтон Эронга нисбатан юргизилган «ишонч ва ишонч ҳосил қилиш» сиёсатини «яхши бўлмаган сиёсат» деб атаб, ўзининг бу сиёсат ўрнига «Эронга ишонмаслик» сиёсатига таянишини айтган ва Эронга қарши, ядровий келишувга оид ҳар қандай кичик бузилишга қарши жазо-чораларини қайта жорий қилиш ҳақида, балки келишувни бузишлар юз берган тақдирда Эронга қарши ҳарбий кучни ишга солиш ҳақида ваъда берган эди. (Шарқул Авсат 2016 йил 22 март). Яъни Трамп идорасининг Эрон ролини қайта кўриб чиқиши Америкадаги давлат сиёсатидир. Лекин бу сиёсат ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Эроннинг роли иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Америка манфаатларига хизмат қиладиган бўлиши учундир.

Охирида шуни айтамизки, ўзининг фасод қийматлари ва бадбўй ҳазорати натижасида ичидан қурт кемириб ташлаётган Американинг мусулмонлар юртларида изғиб нуфузга эга бўлиб олганлиги ва ўзларини ҳокимлар деб ҳисоблаётган кимсаларнинг Америка манфаатларига хизмат қилишда ким ўзарга мусобақалашаётгани жуда оғир ишдир!! Мусулмонлар юртларининг мустамлакачи кофирлар режалари учун бир майдон бўлиб қолгани ҳақиқатдан аламлидир! Лекин бунинг сабаби маълумдир. Биз бунинг сабабини яна қайта айтамиз. У ҳимоячи қалқон бўлган имом, халифанинг йўқ бўлиб турганидир. Абу Ҳурайра G Набий Aнинг шундай деганини ривоят қилди:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ، وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир». Бу ҳадисни Муслим чиқарди. Демак Аллоҳ ва Росулини севадиган ҳар бир мусулмоннинг бўйнидаги вожиб вазифа ўзининг тақдирий масаласи мана шу бўлишидир, холис Аллоҳ Субҳанаҳу ризолиги учун ва Росули Aга содиқ бўлиб жиддий ҳаракат қилишдир. Бу ҳаракат рошид Халифаликни тиклаш учун бўлади. Халифалик тикланса ўшанда Росул Акрам Aнинг мана шу зўравон бошқарувдан кейин Халифалик бўлиши ҳақидаги башорати амалга ошади. Аҳмад ва Таёлисий чиқарган саҳиҳ ҳадисда қуйидагилар келган. Лафз Таёлисийники: Ҳузайфа деди: Росулуллоҳ A дедилар:

«…ثُمَّ تَكُونُ جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади»… Ана шундан кейин мусулмонлар азиз, мустамлакачи кофирлар эса хор бўлади, бу кофирлар мусулмонлар юртларидан ўзларининг уяларига – агар уялари сақланиб қолса – қочиб қолишади.

وَتِلْكَ الْأَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِ وَلِيَعْلَمَ اللَّـهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنكُمْ شُهَدَاءَ ۗ وَاللَّـهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ

«(Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллоҳ ҳақиқий имон келтирган кишиларни билиши ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди»     [Оли Имрон 140]

 

                                                                                                      26 жумодул-аввал 1438ҳ

                                                                                                                    23 феврал 2017м

 

 

+1
0

Related posts:

Мисрда сулҳ ва ислоҳотнинг қандай бўлиши ҳақида   Эрдоганнинг Эронга қилган сафари ортида нима турибди? Обаманинг Саудияга сафари ва бу сафарнинг Сурияга нисбатан бўладиган оқибатлари Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳукумат порани қонунийлаштириш орқали унга қарши курашмоқчи

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Хиёнаткор режимлар кўз ўнгида Ақсо масжиди яҳудийлар учун муқаддас масканга айлантирилмоқда!!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Чегара билмас солиқлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/