| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

  • «ТИШСИЗ БЎРИ — ҒАНИМГА ЎЛЖА!»

  • ОР СОТИЛМАС ЎЛКА – ХАЛИФАЛИКДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›  Эрдоганнинг Эронга қилган сафари ортида нима турибди?

  Эрдоганнинг Эронга қилган сафари ортида нима турибди?

By htadmin
13.11.2016
1837
0
Share:

  بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

  Эрдоганнинг Эронга қилган сафари ортида нима турибди?

Савол:

2014 йил 28-29 январда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдоган Эрон сафарида бўлди. «Ўрта Шарқ» газетаси 2014 йил 30 январда бош вазир Эрдоганга яқин бир манбанинг қуйидаги сўзларини келтирди: «Америка иқтисод вазири Дэвид Коэн Эрдоганни у Теҳронга 2014 йил 28 январда сафар қилиши оқшомида зиёрат қилди». Ўша манба: «Сурия мавзуси бу зиёратдаги асосий мавзулардан бири бўлди» деб қўшимча қилди. Туркия иқтисод вазирлиги ҳам «бош вазир Эрдоганнинг Эронга қилган сафари чоғида Туркия билан Эрон ўртасида имтиёзли тижорат келишуви имзоланганини» билдирди. (Туркиянинг «Янги Шафақ» газетаси, 2014 йил 31 январ).

Савол қуйидагича: бу сафар чоғида имтиёзли тижорат келишуви ҳамда Сурия иши яққол кўзга ташланди. Бу сафардан мақсад тижорий омилми ёки Сурия ишими ёки иккаласими? Американинг бундаги роли нимадан иборат? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб:

1 – Бу муаммолар Американинг бўйнини қайриб ташлаб, унинг бевосита таъсир кучига тўсиқ бўлиб тушмоқда… Чунки унинг малайлари – улардан ўзи хорижда етиштириб тайёрлаган қўғирчоқлар ҳам, ичкаридаги Башар ва унинг югурдаклари кабилар ҳам – мана шу уч йил давомида Сурияда мустаҳкам ўрнаша олишмади. Аксинча Халифалик чақириқлари бу малайлар қулоқлари, кўзлари ва қалбларига яшиндек урилмоқда… Шуларнинг барчаси сабабли Америка минтақа давлатларидан Сурия хусусида Халифаликни давлат, ҳаёт ва жамият низоми сифатида қабул қиладиган ҳар қандай янги бошқарув пайдо бўлишига қарши туришда ўзининг олд чизиғи бўлишларини талаб қилмоқда. Американинг кўзи икки давлатга тушиб иккаласига вазифаларни буюрмоқда. Улар унинг тобеларидан бўлган Туркия ва Эрондир. Туркия ҳақида айтадиган бўлсак, унинг хатти-ҳаракатларига ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. Эрон эса, унга қўйилган жазо чоралари ва қўшимча чоралар унинг халқаро ва регионал майдондаги таъсирли фаолият юритишини чеклаб қўймоқда. Натижада у деярли изоляция ҳолатига тушиб қолган. Эрон Халифаликка қарши Туркиядан кўра кучлироқ ҳаракат олиб боради, чунки Халифалик Эрон ҳокимлари сақофати бўйича уларнинг наздида рад қилинадиган бир иш ҳисобланади. Шу нарса уларни Халифаликка қарши фаол кураш олиб боришга ундамоқда. Туркларда эса Халифалик узоқ даврлик мерос ҳисобланади. Бу эса Туркиядаги режимни Халифаликка қарши курашда алдаб-авраш йўлини тутишга мажбур қилади… Шундай қилиб янги режа бу икки давлат ролини мазкур тарзда кучайтиришни тақозо қилмоқда, яъни Суриядаги Халифаликни тиклаш учун бўлаётган Исломий ҳаракатланишларга қарши туриш учун шу икки давлат ролини кучайтиришни тақозо қилмоқда. Бу Сурия ичкарисида жинояткорона моддий актлар билан амалга ошириладими ёки Женева ва бошқа жойдаги хиёнаткорона сиёсий ишлар билан амалга ошириладими, бунинг фарқи йўқ… Мақсад собиқ малай ўрнига яна бир малай бошқарувни пайдо қилиш ва Халифалик учун бўлаётган ҳаракатни барбод қилишга эришишдир… Шунинг учун Туркия ташқи ишлар вазири 2013 йил 27 ноябрда Теҳронга борди. Сўзлашувлар асосан Сурия иши борасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва Женева конференцияси ҳақида бўлди. Махфий томони эса янада каттароқдир…

Америка ҳозир Сурия ичкарисидан илдизи узилган оппозиция билан биргаликда сунъий сиёсий ечимни ишлаб чиқиш билан банд. Америка Халифаликка ҳаракат қилаётган мухлис кишилар овозларини Эрон ва Туркия ёрдамида бўғиб ташламоқчи. Америка Женевада ишлаб чиқиладиган ҳар қандай сиёсий ечимни қабул қилишни пайдо қилишга шу орқали замин тайёрламоқчи. Ана шу сунъий сиёсий ечим Америка ҳаракат қилаётган сиёсий ечимни мустаҳкамлаш учун халқаро аралашувнинг илк қадами сифатида бўлади… Эрдоганнинг сафаридан кўзланган асосий мақсад мана шу. Америка иқтисод вазири 2014 йил 28 январда Эрдоганнинг Теҳронга сафар қилиши оқшомида Эрдоган билан муҳокама қилган мавзу ҳам мана шу. Буни «Ўрта Шарқ» газетаси 2014 йил 30 январда кўрсатиб ўтди. Бу газета бош вазир Эрдоганга яқин бир манбанинг «Сурия иши бу сафар чоғидаги асосий мавзулардан бири бўлди» деган сўзларини келтирди… Бу эса Эрон билан Туркиянинг ўзаро яқинлашиши мавзусида Американинг фаол рол ўйнаётганини кўрсатиб турибди. Американинг бундан мақсади Суриядаги одамларнинг Халифалик давлатида Аллоҳ шариатини ҳакам қилиш сари йўналишларига йўл қўймасликдир. Америка буни Эрон ёрдамида зўравонлик ва террор орқали ва Туркия томонидан тил учида қўзғолончиларни мунофиқона қўллаб-қувватлаш ниқоби орқали амалга оширмоқчи.

2 – Эрдоган сафаридан олдин мана шу мақсадга замин тайёрлайдиган қуйидаги икки сафар бўлиб ўтди:

Биринчиси: Туркия ташқи ишлар вазирининг биз олдинги жавобимизда кўрсатиб ўтган сафари. Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғлининг ўтган йилнинг охирида, аниқроғи 2013 йил 27 ноябрда Эронга қилган сафаридан кейин Эрон-Туркия алоқалари кучая бошлади. Ўша куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Левент Гюмрюкчю «Ўрта Шарқ» газетасига шу сафар ҳақида интервью бериб қуйидагиларни айтди: «Икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кучайтириш борасида ўзаро тўлиқ келишув бор, Сурия борасида ижобий сўзлашувлар бўлади, Суриядаги кризисни ҳал қилишга ва у ердаги қон дарёсини тўхтатишга оид икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик зарурлиги тўғрисида ўзаро тўлиқ келишув бор». Бу билан эса Довуд Ўғли Сурия кризисини Женева қарорларига биноан ҳал қилиш борасида ўзаро мувофиқликни кучайтириш учун ўзининг бош вазири Эрдоганнинг Эронга қиладиган сафарига замин тайёрлаган бўлади. Маълумки, Женева-1 ва Женева-2 конференцияси лойиҳаси Америка лойиҳасидир ва Америка чизган режадир. Америка ўзининг Суриядаги нуфузини сақлаб қолмоқчи. У буни у ердаги ўзининг югурдаги илмоний режимни сақлаб қолиш орқали амалга оширмоқчи. Мана шунинг учун ҳам шу лойиҳа ва режани ишлаб чиқди. Америка Суриядаги ўз нуфузини баъзи шахсларни ўзгартириб, Ислом низомининг ўрнатилишига ва Халифаликнинг эълон қилинишига йўл қўймаслик билан сақлаб қолмоқчи. «Маъҳад» сайтининг 2014 йил 30 январда хабар беришича, Эрдоган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши чоғида «Эрон билан терроризмга қарши кураш тўғрисида келишув»га эришилганини таъкидлади. Бу малайлар «терроризм» деганда Ғарб тиқиштираётган мазмунни мақсад қилишади, яъни Ислом учун ихлос билан ҳаракат қилаётган ҳар бир содиқ, ҳақиқий ҳаракатни кўзда тутишади. Эрон сиёсатини қўллаб-қувватловчи ана шу сайт Эрон расмий манбаларининг гапларини ҳам келтирди. Бу расмий манбалар турк делегацияси келишидан олдин «Эрон Сурия борасидаги ечим лойиҳасига оид ўзининг қарашларини яна ўртага ташлайди ва буни етарли шарҳлаб беради» деб билдиришди. Бу билан эса Туркия ва Эрон биз ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Сурия мавзуси борасида ўзаро тўлиқ келишувга эришиш учун ўз ўрталаридаги алоқани кучайтиришга ҳаракат қилган бўлади. Шунинг учун Эрдоганнинг сафари Америка лойиҳаларига хизмат қилиш учун икки тараф ўртасида олдинроқ замин тайёрланган нарсани тўлиқ охирига етказиш учун бўлди.

Иккинчиси: Туркия разведка бошлиғи Хакан Фиданнинг махсус разведка делегацияси билан қилган сафари. «Миллият» газетаси 2014 йил 30 январда бундай деб ёзди: «Турк разведкаси маслаҳатчиси Хакан Фидан Теҳронга Эрдоганнинг у ерга боришидан олдин норасмий делегацияга бошчи бўлиб борди. У ҳам, Эрдоган ҳам битта меҳмонхонанинг ўзида туришди». Турк разведкасининг бу бошлиғи Сурия ишига маҳкам ёпишиб, Сурия мавзуси бўйича қўзғолон аланга олган биринчи кунданоқ Америка разведкаси бошлиғи билан ҳамкорликни бошлади. Бу эса Туркия билан Эрон ўртасида Сурияда Американинг Сурияга оид лойиҳасини амалга оширадиган амалиётларни ўтказиш учун разведка ҳамкорлиги бўлишини англатади. Бу амалиётларга мисол қилиб Суриядаги мухлис кишилар ҳаракатлари ортидан жосуслик қилишни, улардан халос бўлиш ва уларнинг ҳаракатларига зарба бериш йўлларини ўрганиб чиқишни, бошқаларни эса алдаб-авраб Америка лойиҳасини қўллаб-қувватлашга жалб қилиб, уларни режим билан Америкага тобе бўлган коалиция ўртасида бўладиган сўзлашувларда иштирок эттиришга ҳаракат қилишни келтириш мумкин. Бундан олдин Сурия режими билан муносабат ўрнатиб келаётган Курд миллий партияси раиси Солиҳ Муслим – унинг партияси Америкага малай Ўжалоннинг Курдистон партияси давомчисидир – турк разведкаси бошлиғи билан учрашган эди. У ўша учрашувдан кейин 2013 йил 21 августда «Ўрта Шарқ» газетасига берган интервьюсида бундай деди: «Биз бу ваъдалар, айниқса турк ва Эрон томонлари исломчиларга қарши курашиш мақсади ҳақида қатъий қилиб берган ваъдаларнинг қандай амалга ошишини кўришимиз учун келгуси кунларни кутишимиз керак…».

3 – Бу сафардан асосий мақсад мана шу, яъни Сурия ишидир. Лекин баъзи нарсаларни эътиборга олиш бу мақсадга тижорий ниқобни кийдиришга мажбур қилди. Бу ниқобдан қуйидаги уч иш мақсад қилинган:

Биринчи: асосий эътиборни тижорий томонга ва тижорий келишувларга қаратган бўлиб, Сурия кризиси борасида эса зоҳирда баъзи нарсаларгагина эътиборни бурган бўлиб Эрон билан дўстона алоқада бўлишни кучсиз қилиб кўрсатиш. Чунки Эрон Сурия қўзғолонига нисбатан душманлик позициясида турибди, шунинг учун у Башар томонида туриб жанг қилаётган асосий томондир. Эрдоган эса ўзини зоҳирда Сурия қўзғолони билан бирдам қилиб кўрсатяпти! Шунинг учун унинг Эронга қилган сафаридан бирдан-бир асосий мақсад Сурия кризиси қилиб кўрсатиладиган бўлса Эрдоган ноқулай аҳволга тушиб қолади ва унинг Сурия қўзғолонини қўллаб-қувватлаш ва бу қўзғолонга ёрдам бериш тўғрисидаги даъволари бир қуруқ бақир-чақир, сафсата эканлиги одамларга фош бўлиб қолади… Шунинг учун зўр бериб бу сафардан асосан тижорий мақсад кўзланган қилиб кўрсатилди. Эрдоган гўё ўзининг бу сафари тижорий сафардир, унинг Сурия қўзғолонини қўллаб-қувватлаш борасидаги Эрдоган позициясига ҳеч бир алоқаси йўқ, демоқчи бўлди. Бу эса чалғитиб адаштириш ва заиф ақллар устидан кулиш бобига киради!

Иккинчи: Эрдоганга яқин мансабдорларни домига тортган коррупция шармандали жанжалларини юмшатиш. Бу жанжаллардан бири Эрондаги тарафлар Эроннинг Туркия билан бўлган савдо битимларини ўтказиш учун турк масъулларига поралар берганлиги очилиб қолгани бўлди. Демак Эрдоган ўзи имзолаган ана шу тижорий битимлар билан: ўша пуллар поралар эмас, балки икки мамлакат ўртасидаги тижорий алоқалардир, шунинг учун ўтказилган пулларнинг барчаси қонунийдир, демак уларда қонунларга ҳеч бир хилофлик йўқ, пора деб даъво қилинаётган пуллар ана шу ишларни амалга ошириш эвазига тўланаётган пуллардан иборатдир, холос, демоқчи бўляпти! Унинг гумонича бу ана шу жанжалдан кейин истеъфога чиққан вазирлари ўғилларидан иборат шахсларни ҳамда ўзига тобе бўлган бошқа кимсаларни ва ана шу жанжал бўйича суд қилинадиган тарафдорларини ҳам оқлашга замин тайёрлайди…

Учинчи: Эрдоган бунинг ортидан турк иқтисодига бўлган ишончни кучайтирмоқчи. Турк иқтисодига коррупция жанжалидан кейин путур етган эди. Чунки турк валютаси курси жуда тушиб кетди, натижада доллар шу кунларда 2,6 лирага тенг бўлиб қолди, бу кризисдан олдин доллар қарийб икки лирага тенг эди. Шуни эслатиш керакки, Эрдоган ноллар (миллион ноллари)ни бекор қилиб янги лирани чиқарган ва у 2009 йилнинг бошидан бошлаб муомалада айланишини эълон қилган пайтда янги лира бир долларга тенг эди. Ана шу жанжал турк биржасига ҳам таъсир қилди. Баъзи норасмий манбалар бу биржада охирги коррупция жанжали фош бўлганидан бери кўрилган зарарларни 100 миллиард доллар атрофида деб баҳолади. Коррупция жанжали турк иқтисодининг ҳақиқий эмаслиги ва беқарорлигини фош қилиб қўйди. Чунки бу иқтисод қарзларга таянади. Масалан Туркиянинг ташқи қарзлари Эрдоган партияси ҳокимиятни қўлига олган 2002 йилнинг охиридаги 130 миллиард доллардан икки баравар ортиб 2013 йил декабр охирида 374,456 миллиард долларга етди. (Тижорат ва иқтисод сайти 2014 йил 2 феврал). Демак Эрдоган бу аҳволни Эрон билан тижорий келишувлар тузиш орқали ўнгламоқчи бўлди. Чунки бунинг келгуси маҳаллий сайловларда Адолат ва Тараққиёт партияси оладиган овозлар нисбатини яхшилашда Эрдоганга фойдаси тегиши мумкин. Чунки баъзи фикр сўрови воситаларининг баҳо беришича бу партияга бериладиган овозлар 42 %га пасайиб кетган, баъзи воситалар эса бу овозларни янада пастроқ, 39 % қилиб кўрсатди. Бунга сабаб Эрдоган ўзининг ҳукуматига қарши тўнтариш ясашга уриниш деб жар солган коррупция жанжалидан кейин иқтисодий аҳволнинг ёмонлашганидир.

4 – Шунга кўра демак бу сафардан кўзланган асосий мақсад Сурия борасида сиёсий ечимга келишиб олиш ва Шом аҳлининг Ислом билан ҳукм юритиш сари бўлган ҳар қандай кучли йўналишига йўл қўймасликдир. Қолаверса бу ерда бу асосий мақсадни тижорий ишлар билан ниқоблаш ҳам бор. Эрдоганнинг ноқулай аҳволини енгиллатиш учун бу ниқоб зарур. Чунки Эрон Башарни ваҳшийлик билан қўллаб-қувватлаётган бир вақтда Эрдоган ўзини мунофиқларча Сурия қўзғолонини қўллаб-қувватлаётган қилиб кўрсатаётган эди. Шунинг учун Эрдоган ўзининг Эронга қилган сафаридан асосий мақсад Сурия қўзғолонига қарши тил бириктириш эканлиги очилиб қолишини истамайди. Бундан ташқари бу мақсад ёнида Эрон билан бўладиган тижорий ишлар натижасида олинадиган пулларни улар Эрдоганга яқин бўлган мансабдорларга берилган поралар эмас деб оқлаш, натижада уларга қарши жанжални юмшатиш мақсади ҳам бор. Эрон билан Туркия ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳаракати Адолат ва Тараққиёт партиясининг келгуси сайловлардаги вазиятини яхшиласа ажаб эмас деган илинж ҳам бор. Лекин Эрдоган Америка лойиҳалари бўйича ҳаракат қилиш сабабли юзага келадиган молиявий ва сиёсий шармандаликлар этак билан тўсиб бўлмайдиган қуёш каби эканини унутиб қўйди ёки ўзини унутганга солмоқда.

2 робиус-соний 1435ҳ

2 феврал 2014м

TagsсафарЭрдоганЭрон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «2019 йил Кашмир конференцияси»

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислоҳ қилиш ярамайди, тубдан ўзгартириш лозим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.06.2026

    Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

  • 14.06.2026

    Fulbright дастурининг кенгайтирилиши: Таълим ва иқтисодий ҳамкорлик ниқобидаги геосиёсий стратегия

  • 14.06.2026

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • 14.06.2026

    СУРИЯ: ҲУРЛИК ДАЪВОСИМИ ЁКИ БЎЛИНИШ БАЛОСИ?

  • 14.06.2026

    ФИРЪАВН МЕРОСИ: СУКУТ ҚАЪРИДАГИ КИНОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/