| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Апелляция суди ноҳақлик ва адолатсизлик ҳукмини ўқиди

Апелляция суди ноҳақлик ва адолатсизлик ҳукмини ўқиди

By htadmin
19.12.2024
364
0
Share:

Матбуот баёноти

Апелляция суди ноҳақлик ва адолатсизлик ҳукмини ўқиди

بسم الله الرحمن الرحيم

16 декабр куни Ўзбекистон судлари ҳозирги ўзбек режими бошқаруви тарихига улкан қора доғ бўлиб тушадиган ҳукмни ўқиди. Аввалда ноҳақ 20 йиллаб золим Каримов режими қамоқларида умрлари ҳазон бўлган 15 нафар йигитга нисбатан ўқилган узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси деярли ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳукуматга ушбу собиқ сиёсий маҳбусларнинг яқинлари, ота-оналари, жуфти ҳалолларининг зорланиб қилган мурожаатлари, Аллоҳдан қўрқишга, мазлумларга зулм қилишдан тийилишга чақириб қилинган хитоблар ва бундан бошқалар умуман таъсир қилмади. Уларнинг қалби бунчалар қаттиқлашиб кетган бўлмаса-я!

Мазкур ўқилган ҳукм Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ тизими ўта абгор аҳволда қолаётганлигини, аввалги золим режим давридан буён айтарли ўзгармаганлигини, суднинг ислоҳ қилинаётганлиги ҳақидаги баландпарвоз гапларнинг пуч эканлигини яна бир бор исботлади. Шунингдек, бу суд ҳукми ҳозирги ўзбек режими ҳақ олдида нақадар ожизлигини, кучли Исломий мафкура олдидаги мағлубиятини тан олганини ҳам кўрсатди. Ҳолбуки, бу йигитларнинг мустаҳкам ақидаси ва соф Исломий фикрларидан бошқа қуроллари йўқ эди. Бироқ ҳукумат ўзи даъво қилган “жаҳолатга қарши маърифат”, “ғояга қарши ғоя” билан курашамиз, деган сўзларига қарши бориб, куч қўллаш, тазйиқ ўтказиш, зўравонлик қилиш йўлидан боришдек пасткашликка қўл уришдан ҳеч уялмаяпти. Бу режим қаёқдан ҳам фикрга қарши фикр билан курашсин, ахир унда бунга яроқли мафкуранинг ўзи йўқ-ку! Ботил, яроқсиз ва қуруқ ҳис-туйғуларга асосланган ватанпарварлик, миллий қадрият кабиларнинг тарғибот ва ташвиқотлари эса мусулмон халқимизни етаклай олмаяпти, муаммоларига ечим бера олмаяпти. Шунинг учун ҳам одамларнинг ақлни қаноатлантирадиган, фитратга мос келадиган ва қалбга хотиржамлик берадиган Исломий ақидага ҳамда барча муаммоларга тўғри ечим берадиган шаръий низомга эътибори ортиб бормоқда. Албатта, бу шарафли ишда ростгўй ва тақволи даъватчиларга жамиятда жуда катта эҳтиёж туғилмоқда.

Адолатсизлик билан ҳукм ўқилган бу йигитлар мазкур даъватни одамларга етказишда сафнинг биринчи қаторида эдилар. Уларнинг ягона “айби”, юртимиз ва халқимиз мубтало бўлган ҳозирги заифлик ва қолоқликдан қутулишнинг ягона йўли – Исломий бошқарувни яна ҳаётга олиб келиш, деб билганлари бўлди. Улар демократияни бузуқ тузум деб билганликлари ва унинг бошқарув учун умуман яроқсиз эканлигини, ундан одамларга фақат ёмонлик ва бахтсизлик етишидан мусулмонларни огоҳлантирганлари учун режим томонидан ашаддий жиноятчига чиқарилдилар.

Ваҳоланки, Ўзбекистон конституциясида фуқаролар фикр эркинлигига эга эканликлари белгилаб қўйилган. Бундан ўн кун олдин, 8 декабр конституция куни муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев халққа табрик йўллаб, мазкур конституцияни ўрганишга, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга чақирган эди. Бироқ мана шу Мирзиёев бошлиқ режимнинг ўзи халқдан ҳурмати талаб қилинган конституцияни биринчи бўлиб оёқости қилиб ташлади ва бу биринчиси эмас. Аслида, ўзбек режими ўзи қабул қилган асосий қонунга ўзи амал қилмайди-да, яна унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишни халқдан талаб қилади. Қайта узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинган 15 нафар йигит эса, фикрлари ўзбек режимига ёқмаганлиги учунгина жиноятчига чиқарилдилар. Бу фикрлар соф Исломий ҳақиқатлар бўлганлиги учунгина улардан ўч олишяпти. Демак, демократиядаги фикр эркинлиги деган нарса аслида таги пуч бўлиб, икки хил стандартларга асосланади. Агар фикр ҳукуматга ёқса қабул қилинади, ёқмаса инкор қилинади ва фикр эгаси жазога тортилади. Бу ўринда, энг қаттиқ жазолар Исломий фикр эгаларига бериляпти. Бошқа ҳақиқий, жирканч жиноятчиларга ҳам бу даражада қаттиқлик ва муросасизлик билан муносабатда бўлинганини кўрмадик.

Мусулмон халқимизни Исломий даъватдан йироқлатиш ва умуман Исломга интилишига турли тўсиқлар қўйиш ортида Россия каби мустамлакачи давлатларни рози қилиш турганига асло шубҳа йўқ. Ўзбек режими ўз халқини норози қилиб, унинг қарғиш ва лаънатига қолиб бўлса-да ўрис ва бошқа “катта оға”ларини рози қилишга интилиши ҳали ўзининг бошига битган бало бўлади. Ҳеч бир замонда бундай қинғир ишларнинг оқибати яхшиликка олиб бормаган. Бироқ ўзбек режимидаги масъул шахслар ўзларидан олдингиларнинг аянчли қисматларидан ва ҳатто бугун кўз ўнгимизда содир бўлаётган ибратли ҳодисалардан ҳам тўғри хулоса чиқара олмаяптилар. Аллоҳ таоло буларнинг ҳақ йўлга қайтиши учун яна қанча дарс бериши керак?! Уларнинг кўзи очилиши учун яна нима керак?!

Дарҳақиқат, уларнинг аҳволи жуда ачинарли! Бироқ улар қилиб ўтган қилмишлари учун Аллоҳнинг олдидаги оқибат эса янада қаттиқ ва янада шармандалидир. Айниқса, улар Аллоҳнинг дўстларига зулму зўравонлик қилганларига афсус-надомат чекканларида жуда кеч бўлади!

وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلاً * يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَاناً خَلِيلاً

“У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: “Э, қанийди мен ҳам Пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди. Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда эди”.  (Фурқон:27-28)  

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими

 

+1
0

Related posts:

Апелляция суди мазлумларни озод қилиб ўзбек ҳукуматининг хатосини тўғрилай оладими? Собиқ сиёсий маҳкумлар устидан ўтаётган апелляция суди ҳақида
Tagsадолатсизлик ҳукмиАпелляция судиноҳақлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги конституцион ўзгартиш очиқ илмонийлик сари ташланган қадамдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оқибатларни ёдга олиш ҳамда сабаблар ва ечимларни яшириш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Европа Иттифоқининг Судандаги миссияси Ғарб фикрлари ва тушунчалари билан суғорилган малайларни касб қилиш билан шуғулланади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/