| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ҒАРБДАГИ МУСУЛМОНЛАРГА НАСИҲАТ

ҒАРБДАГИ МУСУЛМОНЛАРГА НАСИҲАТ

By htadmin
10.12.2016
0
Share:

ҒАРБДАГИ МУСУЛМОНЛАРГА НАСИҲАТ

Европага ва Америкага кетиб қолаётган мусулмонларни кўп ҳолларда бундай қилишга учта иш ундайди:

1. Пул топиш, яъни тирикчилик луқмаси ортидан елиб югуриш.

2. Ўз мамлакатларидаги мавжуд тузумлар зулмидан қочиш.

3. Илм талабида бориш.

Агар биз бу учта ишга диққат билан назар ташласак Ғарбнинг ўзи бу уч ишга сабабчи эканлигини кўрамиз. Чунки у бизнинг давлатимизни, яъни Халифалик давлатини емирибқулатгандан кейин бизнинг бойликларимизга ҳўжайин бўлиб олди ва бизни бу бойликлардан фойдаланишдан ман қилди ҳамда маҳсулдор фикр юритадиган кишиларни вужудга келтирмайдиган самарасиз таълим программаларини ишлаб чиқиб, йўлга қўйди.Ғарб бизнинг уйғонишимиз қаршисида тўсиқ бўлиб турадиган, бизнинг қолоқ ҳолатда қолиб кетишимизни таъминлайдиган ўзининг сиёсатларини ижро қилиб берувчи ва бундай ёмон воқеликни ўзгартиришга ҳаракат қиладиган ҳар бир кишиларни эзиб янчувчи, ғарбга малай бўлган тузумларни вужудга келтирди ва Уммат фарзандларининг ўзларидан бу тўғрида ўзига ёрдам берадиган кимсаларни тарбиялаб етиштирди. Бу кимсаларни бундай разолатга тирикчилик луқмасига бўлган эҳтиёж ёки бутунлай жаҳолатда қолиб кетганлик ундаяпти. Бу воқелик эса ҳеч бир томони махфий қолмай, кафтда тургандек очиқ кўриниб турибди.

Кетиб қолаётган ана шу кишилар ғарбга борган пайтларида ўз мамлакатларида топишмаган бир мунча эркинликни топадилар. Кўп ҳолатларда эса тирикчилик ўтказишадиган ишларниҳам топадилар. Шу билан бирга бу ишлар кўп вақтларда оғир, машаққатли ва кишини хорловчи бўлади. Бундай ишлар ва анави ҳуррият билан бир қаторда улар ирқий камситиш деб аталмиш нарсага ҳам дучор бўладилар. Бундай камситиш уларни сиқув остига олишда, баъзи вақтларда эса уларни ўлдиришда намоён бўлади. Агар биз ирқчилик эмас, диний мутаассиблик кўпроқ ғолибдир деб айтсак, ҳақиқатдан узоқлашмаган бўламиз.

Ана шу кишилар агар ўзларининг ғарбда қолиб кетишлари билан ўз мамлакатларигақайтишлари ўртасини тарозуга солиб солиштириб кўрадиган бўлсалар албатта қолиб кетишларининг эҳтимоли кучлироқ бўлиб чиқади. Бунга сабаб шуки тирикчилик луқмаси ортидан елиб югурувчи одам очликка ва ишсизлик, бекорчиликка қайтишни асло афзал кўрмайди. Ўз фикри сабабли қочоқ бўлиб кетган киши эса қамоққа ва қувғин-таъқибга янақайтишни асло хоҳламайди. Агар ана шу кишилар ғарбда қувғин-таъқибдан ва ирқий тозалашдан саломат бўлсалар шундай бўлади. Ўқишини битирган киши эса агар ўз мамлакатига қайтса бирон иш тополмайди. Иш топган тақдирда эса бу иш унинг мутахассислиги бўйича бўлмайди ва ўзи қизиқмайдиган оз даромадли иш бўлади. Буларнинг барчаси жуда кўп ҳолатларда шундай бўлади.

Мадомики иш шундай экан, албатта бу кишилар ғарбда қолиб кетишни ихтиёр қиладилар. Эшитишимизга қараганда уларнинг сони ўнлаб миллионларга етиб боргандир. Табиийки, улар барқарорлик ва адолатга ҳамда тинч-омон яшашга эришишни истайдилар. Шунинг учун улар ўзларига яхши ният билан бўлсин ёки ёмон ният билан бўлсин: албатта сизларга бу жамиятларга, уларнинг барча муассасаларига ва тузумларига аралашиб сингиб кетишдан ва ҳуқуқларингизни талаб қилиш учун ва сизлардан зулмни кўтариб олиб ташлаш учун ўзингиздан бошқа озчиликни ташкил қилувчи миллатларнинг жамоатларига ўхшаган ўзингизнинг бир жамоатингизни ташкил қилишдан ўзга чора йўқдир, деб айтаётган кимсаларни топадилар. Бу эса содда қилиб айтганда уларнинг Исломий Умматнинг бир жузи сифатида ўчиб йўқ бўлиб кетишларига ва капитализм жамиятининг бир бўлагига айланиб қолишларига олиб келади. Шунинг учун ғарбга кетиб қолган сиз биродарларнингҳолатингиз қандай ва қанчалик оғир бўлмасин сизларнинг зеҳнингиздан қуйидагиҳақиқатлар асло ғойиб бўлмаслиги жуда зарурдир:

1. Албатта сизлар Исломий Умматнинг бир жузи бўлиб унинг ақидасига эътиқод қиласизлар. Сизлардаги асл-асос эса шу Исломий ақидадан келиб чиқадиган ҳукмларнинг ва бу ақида устига қуриладиган фикрларнинг доирасидан чиқмаслигингиздир. Амалларингизнинг миқёси эса манфаат ёки фойда кўриш эмас, балки ҳалол ва ҳаромдир.

2. Албатта давлатингизнинг ― Халифалик давлатининг ― ғойиб бўлганлиги сизларнинг бахтсизлигингизнинг ягона сабабчисидир. Шунинг учун бу давлат ҳаётга қайтган пайтда ― у эса Аллоҳнинг изни билан албатта ҳаётга қайтади ― сизлардаги асл, энг асосий нарса шу давлатга ҳижрат қилишингиздир. Бу давлат барпо бўлгунча эса сизларга Исломга бўлган даъватни сўз билан ҳам ва иш билан ҳам кўтариш вожибдир. Чунки Исломга даъватқилишни кенг ёйиш фарзи қаерда бўлсангизлар ҳам сизлардан соқит бўлмайди (зиммангиздан тушмайди). Шунинг учун сизлар Жаъфар ва унинг Ҳабашга ҳижрат қилган биродарлари каби – уларнинг барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин – ўз Исломингиз билан ўзингизни сақлаб қолишингиз вожибдир. Зеро улар (яъни Жаъфар ва унинг муҳожир биродарлари) ўз Исломларида собит-мустаҳкам турдилар. Бу эса Исломнинг соф фикрлари ва тушунчалари билан давомли сақофатланиб туришни талаб қилади. Аҳли оилангизни эътибор билан тарбиялашингиз эса сизлар Ислом мамлакатида яшайдиган пайтингиздаги уларни тарбия қилишингиздан кўра жуда юқори туриши лозим. Бунга сабаб шуки, Ислом мамлакатидаги давлат ва жамиятнинг ҳар бири сизларга ўз аҳли оилангизни тарбиялашда ва эътибор билан бошқаришда ғамхўр ёрдамчи бўладилар. Айни вақтда сизлар яшаётган давлат ва жамият эса, бутунлай бунинг аксидир.

3. Ғарб давлатларининг ўзи сизларнинг давлатингизни қулатиб, бирлигингизни бузиб ташлаганликлари ва ҳануз турли услублар билан бу парокандалигингизни сақлаб турганликларини ва давлатингизни ҳаётга қайтишдан ман қилиб келаётганликларини доимо ёдда тутиш лозим. Демак уларга суянишлигингиз ва уларга сизларга яхшилик келтиради деб ўйлашингиз ўта соддалик ва гўлликдир.

4. Мамлакатларингизда мавжуд бўлиб турган малай давлатларни кофирларнинг ўзлари ўз манфаатларига хизмат қилдириш учун тиклаб қўйгандирлар. Шунинг учун бу давлатлар Ислом ва унинг аҳлига қарши тинимсиз курашиб келмоқдалар. Улар динингизни бузиш учун ва сизларни тўғри йўлдан адаштириб, залолатга солиш учун сизларни қувғин қилишда куч-ғайратларини ҳеч аямайдилар ва сизларни ҳақ йўлдан буриш учун улкан пул маблағларини ва ҳаракатларини сарфланмоқдалар. Шунинг учун улар турли марказларни барпо қилмоқдалар ва масжидларни қурмоқдалар ҳамда бу масжидларга ва уларга бош-қош бўлиб турганларга пул сарфламоқдалар. Шунинг учун сизлар уларга ва уларнинг маддоҳкарнайчиларига алданиб қолишдан жуда эҳтиёт бўлинглар. Бугина эмас, балки улар сизларни интернет ва космик каналлар орқали таъқиб остига олмоқдалар. Шунинг учун сизлар уларга суянманглар ва динларингизни кимлардан ўрганиб олаётганингизни яхши билиб олинглар.

5. Албатта сизларнинг даъватни кўтаришингиз давлатнинг даъватни кўтариши ўрнини босолмаяпти ва ҳеч қачон боса олмайди ҳам. Балки давлатнинг вужудга келишининг ўзиёқсизларга ҳурмат-эҳтиромларингизни ва ҳайбатингизни қайтариб беради ва одамларни Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киришга ундайди. Чунки якка шахслик даъвати Исломга якка шахсларнигина киргизади, давлатнинг вужудга келиши эса фатҳ қилиш билан ва усиз давлатларни Исломга киргизади. Ибнул Жавзий Ал-Мунтазам китобида Ал-Ҳажжож ибн Артаа орқали ривоят қилиб шундай деди: Ҳинд подшоҳи Умар ибн Абдул Азизга шундай деб мактуб ёзди: «Оғилхона (отхона)сида мингта фили бўлган, қўли остида мингта подшоҳбўлган ва уд ва кофуро (доим ям-яшил камфара дарахти)ни суви билан ўстираётган икки дарё унга қараган Ҳинд подшоҳидан, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмайдиган араб подшоҳига мактуб, аммо баъд. Албатта мен сизга бир ҳадя юбордим, аслида у ҳадя эмас, лекин у бир табрикдир. Менга Исломни таълим берадиган ва тушунтирадиган бир кишини хузуримга юборишингизни истар эдим». Ибн Фазлон Аҳмад (Аббосий Халифалардан бири бўлмиш Ал-Муқтадир уни 921 йилда Сақолиба (Славян) булғор подшоҳлигига юборилган элчилар ичида вакил қилиб юборган), ўзининг сафари тўғрисида ёзган рисоласида шундай дейди: «Биз сақолиба (Ҳинд-Европа халқлари шарқий группасидан тарқалган халқлар) подшоҳлигидан бир кеча ва кундузлик йўлча келадиган масофада турган пайтимизда – ваҳоланки биз шу подшоҳликка боришни мақсад қилиб кетаётган эдик – подшоҳ ўз қўли остида бўлган тўрт подшоҳни ва ака-укаларини ҳамда фарзандларини бизни кутиб олиш учун юборди. Улар бизни нону гўшт ва Жоварс (дони гуручга ўхшаган ўсимлик) билан кутиб олдилар ва биз билан бирга подшоҳликка қараб юрдилар. Подшоҳликка икки фарсах (10 км ча келадиган масофа) яқинлашган пайтимизда подшоҳнинг шахсан ўзи чиқиб бизни кутиб олди. У бизни кўргач отдан тушиб Аллоҳ Азза ва Жаллага шукроналар қилиш учун саждага йиқилди. Унинг кийимини енги ичида дирҳам пуллар бор экан, уларни бизнинг устимиздан сочди ва биз учун гумбазли муҳташам чодирларни қурдирди, бизлар ўша чодирларга тушдик. Биз унинг олдига уч юз ўнинчи йил муҳаррам ойининг 12 сида якшанба куни етиб келган эдик. Чунки Журжония (Урганч)дан унинг мамлакатигача бўлган масофа 70 кунлик йўл эди. Биз ўзимиз учун тикилган гумбазли чодирларда то подшоҳ ўз қўли остидаги подшоҳларни, ҳарбий қўмондонларни ва мамлакати аҳолисини Халифанинг мактуби ўқилишини эшитишлари учун тўплагунгача якшанба, душанба, сешанба ва чоршанба кунлари яшадик. Пайшанба куни бўлгач ва барчалари тўпланишгач подшоҳга юборилган бир уловни эгарладик ва подшоҳга қора либос кийгиздик ҳамда салла ўрадик. Мен Халифанинг мактубини чиқардим ва подшоҳга дедим: Мактуб ўқилаётганда ўтиришингиз жоиз эмас. Шунда у ва у билан бирга шу йиғинда хозир бўлган мамлакат аҳолисининг кўзга кўринган энг таниқли кишилари ўринларидан турдилар. Ваҳоланки подшоҳ жуда семиз,қориндор киши эди. Мен мактубни ўқишни бошлаб унинг бошини ўқидим. Мактубнинг, сенга салом бўлсин, сен учун Аллоҳга, ҳеч илоҳ йўқ фақат Угина илоҳ бўлган Аллоҳга ҳамд айтаман, деган жойига етган пайтимда, унга: Амирул мўминнинг саломига жавобқайтаринг, дедим. Шунда у ва барчалари саломга жавоб қайтаришди. Таржимон эса бизга сўзларни ҳарфма ҳарф тўхтовсиз таржима қилар эди. Биз мактуб ўқишни тамомлашимиз билан улар ерни ларзага келтириб такбир айтиб юборишди…».

Бу ҳақиқатлар исбот талаб қилмас ҳақиқатлар бўлиши вожибдир. Сизлардан мухлис кишиларнинг зеҳнларини доим банд қилиб турадиган савол эса нима қилиш энг афзалроқэканлигини билишдир. Мамлакатларингизга қайтишларингиз афзалроқми ёки ўзларингиз яшаб қолган жойда яшаб туришлигингиз афзалроқми? Нима қилиш талаб қилинади?

Бунга жавоб бериш эса бирмунча тафсилотга муҳтож бўлади. Тафсилот шуки, агар мамлакатига қайтадиган бўлса худди Ҳабаш юртидан саҳобалар фитналанганидек, ўз динида фитналаниш эҳтимоли кутиладиган кишига ҳеч шак-шубҳасиз яшаётган жойидақолишга рухсат берилади. Шу билан бирга у ўз динини сақлаб қолишда, ўз аҳли оиласига гўзал суратда муомала қилиб бошқаришда ва соф Ислом билан сақофатланишда бутун куч-ғайратини сарфлаши ва сўзларида ҳам, ишларида ҳам ҳақиқий мусулмоннинг тирик мисоли, гўзал намунаси бўлиши ҳамда то Аллоҳ ёруғ, хурсандлик кунларга еткизгунгача сабр қилмоқлиги лозим бўлади. Зеро ёруғ, хурсандчилик кунларни интизорлик билан кутиб яшаш ҳам бир ибодатдир. Аммо дини тўғрисида фитнага йўлиқиш эҳтимоли кутилмайдиган кишиларнинг эса, ёмон воқеликни ўзгартириш учун ва Исломий ҳаётни янгидан бошлаш учун иш олиб бораётган кишилар билан биргаликда ҳаракат қилиш мақсадида ўз мамлакатларига қайтишлари яхшироқдир. Агар энди қайтишмасдан яшаб турган жойларида қолишни афзал кўрсалар, бу тўғрида уларга бирон ҳаражлик-гуноҳ бўлмаслиги умид қилинади.

Барчаларингиз шуни яхши билингларки, ўзингиз турган бундай ёмон ҳолатдан фақат Халифалик Давлати барпо бўлсагина халос бўлишингиз мумкин. Ана шу пайтда сизлар бу Давлатнинг бағрига қайтасизлар ва сизлардан ўз динини олиб қочган кишиларга иккиҳижрат савоби ёзилиши умид қилинади. Аммо улардан бошқаларга эса битта ҳижрат савоби ёзилади. Зеро амаллар ниятларга қараб бўлади ва ҳар бир кишига ният қилган нарсаси берилади. Бас, шунинг учун сизлар дуони кўп қилинлар ва ёруғ кунларни сизларга тезроқберишини Аллоҳдан астойидил, узлуксиз ёлвориб сўранглар. Чунки ғариб мусофирнинг дуоси ижобат қилиниши умид қилинади. Энди агар ўша ғариб мусофир мазлум ҳам бўлса иш қандай бўлишини ўзингиз мулоҳаза қилиб кўраверинг.

TagsАмерикаЕвропаМУСУЛМОНЛАРГА НАСИҲАТ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франция Фаластин давлатини тан олишини билдирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Малайзия халқаро Халифалик конференцияси ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими яҳудий вужудини зимдан тан олмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/