| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ғарбий Саҳро масаласида воқеалар ривожи

Ғарбий Саҳро масаласида воқеалар ривожи

By htadmin
09.01.2018
1842
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Ғарбий Саҳро масаласида воқеалар ривожи

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қаламига мансуб

Ислом Уммати мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилувчи Халифалик давлатидаги ўз салтанатини йўқотгандан сўнг кўп мусибатларни бошдан кечирди. Бу мусибатлардан бири, душманларимиз ҳал этиб бериш даъвоси билан, бизнинг масаламизни ўз қўлларига олишганидир. Улар мусулмонлар юртларидаги ўз манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида фирибгарлик билан масалаларимиздан тайёр қурол сифатида фойдаланишмоқда.

Мана шу масалаларимиздан бири, анчадан бери чўзилиб келаётган Ғарбий Саҳро масаласидир. Буни ҳал этиш ҳам Хавфсизлик Кенгашига топширилган. Хавфсизлик Кенгашидаги ҳукмрон эса, табиийки, Шимолий Африкада ўзига нуфуз қидираётган Америкадир.

Дарҳақиқат, Америка Шимолий Африкага чиқишда Саҳро масаласидан фойдаланяпти. Марокаш билан Полисарио халқ фронти ўртасидаги курашдан фойдаланиб, қўллаб-қувватловга эришсам, нуфузимни мустаҳкамлаб олиб, Марокашни ўзлаштириб оламан деган мақсадни қилди. Масалан, қирол Муҳаммад VI Риёзда бўлиб ўтган Мағриб-Форс Кўрфази давлатлари олий даражадаги саммитда қилган нутқида АҚШ ролига ишора қилди: «Улар вазиятга қараб ҳаракат қилишяпти. Яъни ё Марокашни Саҳродаги мавжуд легитимлигидан маҳрум қилишади ёки мустақиллик варианти ва бўлиниш таклифини мустаҳкамлашади ёки бўлмасам, халқаро ҳамжамият жиддий ва ишончли, деб билаётган автономия ташаббусини заифлаштириб ташлайди. Апрел ойида Хавфсизлик Кенгашининг Саҳро масаласидаги йиғилиши бўлиб ўтган экан, тинимсиз тил бириктирувлар билан тўлиб тошган шу апрел ойи, Марокаш учун олабўжига айланди, гоҳ юртимизга босим қилишга, гоҳо уни эгаллаб олишга уринишди». Кенгроқ изоҳлаш мақсадида бундай деди: «Бу иш шу даражага етдики, БМТ бош котиби воситасида бировнинг қўли билан уруш келтириб чиқарилди, ундан Марокашнинг Саҳродаги тарихий ва қонуний ҳуқуқига зиён етказишда фойдаланишмоқчи. Буни бош котибнинг Ғарбий Саҳро масаласидаги бир ёқлама баёнотлари ва номақбул хатти-ҳаракатлари орқали амалга оширишмоқчи». «БМТ бош котиби нима қилиши мумкин, ахир, у айрим ёрдамчилари ва маслаҳатчилари қўлида қўғирчоқ-ку. Улар котибга бир неча муҳим масалаларни бажарилишини назорат қилишни ўргатишади, котибга эса, ўшалар тақдим этган таклифлар бўлса, бас. Маълумки, бу мулозимлардан айримлари миллий йўналиш бўйича ҳаракат қилади, парда ортидан сиёсат олиб бориб, бошқа томонлар манфаатига хизмат қилишади, БМТга бўлган аъзоликлари талаб қилган бетарафлик ва конструктивлик вазифаларига риоя қилишмайди». Қирол бу гаплари билан АҚШ дипломати, БМТнинг Саҳродаги собиқ вакили Кристофер Россга ишора қилмоқда.

Американинг ҳолати мана шу… Бизнинг масала устида ўйин қиляпти, қачон ўз манфаатига хизмат қиладиган бўлса, шу масала билан боғлиқ вазиятни мураккаблаштириб, вақтни чўзмоқда. Чунки уни ҳал этишни истамаяпти, балки минтақадаги мустамлакачилигини янгича кўринишда давом эттириш учун Саҳро халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш, деган нарсани тиқиштирмоқда. Бу вақтда Европа, асосан Франция билан Британиянинг тутган позицияси, Америка олдидаги барча йўлларни беркитган ҳолда, Саҳро ишини тезроқ ҳал этишдан иборат. Токи, Америка бу икки давлатни Шимолий Африкадан қувиб чиқариб, у ердаги бойликларга якка ўзи эгалик қилиб олмасин.

Шундай қилиб, Ғарбий Саҳро масаласини АҚШ бир томонга тортса, Европа (Франция ва Британия) бошқа томонга тортяпти. Жазоир билан Марокаш ўртасидаги кураш, деган мавҳум даъво остида кетаётган бу урушнинг азоб-уқубатлари эса, минтақа халқлари бошига тушмоқда.  Халқларнинг ўз тақдирини ўзлари белгилаши, деган талабни ташвиқ қилаётган томоннинг ўзи бу талабга ишонмайди. Зеро, Каталония ҳодисаси ҳамон ёдимизда.

Шунинг учун музокаралар Марокаш билан Полисарио халқ фронти ўртасида қолди. Иккала томон аввал ўт очишни тўхтатишга келишишди, Саҳро аҳолиси сонини ҳисоблаш борасида келиша олмагач, референдум режаси барбод бўлди, сўнг саҳроликларга автономия берилиши билан Американинг мувофиқлашув режалари ҳам барбод бўлди, автономия берилиши ортидан эса, Жеймс Бейкер таклифи билан ўз тақдирини ўзи белгилашга оид мазкур референдум бўлиши керак эди… Ана шунда Марокаш билан Полисарио музокарага киришишди ва музокаралар иши бир жойда ўзгаришсиз айланаверди. Шунда Марокаш олдида фақат битта йўл қолди: бевосита музокаралардан фойда йўқлиги учун улардан чиқди ва музокаралар столига ташланувчи ягона таклифни, яъни Саҳронинг кенг кўламли автономиясини талаб қилди. Шунингдек, Марокаш Кристофер Россга бўлган ишончини ҳам йўқотди, чунки Росс бўлинишга оид референдум муқаддимаси бўлган федерал бошқарувни таклиф қилган эди. Натижада, Марокаш билан бу кимса ўртасида муносабат таранглашиб, бу ҳол унинг БМТнинг Саҳродаги вакили қилиб тайинлангунига қадар давом этди.

Музокаралар столига қайтариш учун қилинган босимлар сабабли, Марокаш ўтган йиллар мобайнида БМТ ва унинг ортида турган Америка билан бўлган курашларни бошдан кечирди. Америка БМТнинг Ғарбий Саҳрода Референдум ўтказиш бўйича Миссияси (MINURSO)нинг инсон ҳуқуқларини кузатиш ваколатларини кенгайтиришга уринди. Шунда Марокаш Америка билан ҳарбий машқлар (Арслон)ни тўхтатмоқчилиги билан таҳдид қилган эди, Америка чекинди. Бирин-кетин воқеалар ва баёнотлар давом этиб, ниҳоят, ўтган йили БМТ бош котиби Пан Ги Мун – Марокаш босиб олинган давлат, дея баёнот берди. Бироқ унинг айни баёноти Марокашни MINURSOни чиқариб юбориш ва Марокаш кучларининг Тинчликпарвар кучлар билан машқлар ўтказишни тўхтатиш билан таҳдид қилиш каби чоралар қўллашга мажбур қилди… натижада, бош котиб берган баёнотидан воз кечди, Марокаш ҳам баъзи чоралардан чекинди. Сўнг қурол ишлатиш тақиқланган зонадаги Киркирот райони воқеалари бошланиб кетди. Яъни Полисарио халқ фронти райондаги кучларини ҳаракатга келтириб, қайта қурол ишлатиш билан таҳдид қилди… Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмаёқ, таҳдидидан қайти.

Трамп АҚШга янги президент бўлгач, зўр бериб ҳаракат қилишга киришди. Яъни Қатарни қуршовга олиш билан Ўрта Шарқни бутунлай Американики қилиш ва Британия малайларини қуршов остига олиш учун Саудияда ички ўзгаришлар бошлаш ҳамда ўзининг одами Халифа Ҳафтарни мустаҳкамлаш мақсадида Ливияда ҳарбий амалиётлар олиб бориш каби ишларга жиддий киришди. Шундай қилиб, БМТга янги бош котиб келиши ҳамда ўтган август ойида БМТнинг Саҳрога янги вакил этиб германиялик Хорст Кёлернинг тайинланиши ортидан Марокаш музокараларга қайтмай, ўз позициясида қолармикин?

Европа АҚШ олдида заиф, унинг лойиҳаларига қарши бевосита курашишга кучи етмаяпти… Шу боис Марокаш дам Америка билан ҳамқадам юриб, гоҳ таклифларини қабул қилса, гоҳ унинг таклифларига қарши чиқиб, улар ҳақида ўртача ечим пайдо қилишга, сўнг уларни йўққа чиқаришга уриняпти. Масалан, референдумда ва Саҳродаги инсон ҳуқуқлари масаласида шундай қилди. Бир вақтнинг ўзида, Марокаш мавжуд воқеликдан келиб чиққан ҳолда, жиддий ҳаракат қилмоқда. Яъни Саҳродаги ўзининг кенг кўламли минтақапарастлик лойиҳасини амалга ошириш учун автоном бошқарув режасини тақдим этиб, «Марокаш Саҳроники, Саҳро Марокашники», деган гапни тамсил этган ҳолда шахдам қадамлар ташламоқда.

Шу билан бирга, Марокаш Франция ва Британиянинг АҚШнинг жойлашувига қарши курашидаги вакили сифатида, иқтисодий жиҳатдан Африка давлатларига қўшилиш устида ҳам ишламоқда. Марокаш Американинг ички муаммолари билан бандлигини, Саҳро масаласи ва Марокашдаги гуманитар вазият, инсон ҳуқуқлари ҳолати… буларинг барчаси Американинг ўзлаштириб олиш қуроллари эканини яхши биляпти. Шу боис келажакда у Американинг фаоллигини қисман озайтиришга ҳамда уни нейтраллаштиришга ҳаракат қилади.

Октябрда Кёлер минтақа сафарини уюштириб, Марокашдаги курашаётган томонлар, Полисарио фронти, Марокаш билан боғлиқ давлатлар, Мавритания ва Жазоир… билан учрашди. 2017 йил 22 ноябрда Кёлер «Биз ечимга эришиш йўлида барча фаолиятларимизни қайта бошлаш учун янги динамика билан ишламоғимиз лозим бўлмоқда», дея баёнот берди. (Ал-Жазира). Бу баёнотни у Хавфсизлик Кенгашининг Кёлернинг илк сафарига доир фикрларини эшитиш учун ёпиқ йиғилишидан сўнг айтди. «AFP» агентлиги хабарига кўра, БМТнинг амалдаги раиси Италия элчиси Себастьяно Карди, «Бундай жуда чигал мавзуга оид масалада Хорст Кёлер ўзининг икки томонга нисбатан конструктив позициясини ва яхши ҳис-туйғуларини маълум қилди», деди ҳамда ўзининг «Ҳеч иккиланмай навбатдаги қадамларни ташлаши»ни таъкидлади. Шуларнинг барчасидан келиб чиқадиган бўлсак, демак, Марокаш билан Полисарио фронтининг музокараларга қайтишлари мумкин нарсадир. «Усбу Суҳуфий» газетасининг 2017 йил 6 ноябр кунги хабарига кўра, Кёлер жамлоқ аҳли билан учрашувда Марокаш томонининг «музокаралар бошлашга рози бўлиши»ни очиқлаган ҳамда «музокаралар принципини қабул қилишдаги мулк кафолати, муқаррар ҳолат» эканини таъкидлади, гуманитар ишлар билан шуғулланувчи томоннинг пойтахт Работдан «қочқинлар вазиятини ҳал этиш учун керакли барча чуқур ва кенг қамровли кўрсатмаларни олаётгани»ни алоҳида урғулади.

Ушбу далилларга асосан, тахминимизча, Марокаш билан Полисарио фронти музокараларга қайта киради, бошланишда ҳар бир томон Марокаш таклифларига амал қилган ҳолда, музокараларга киришади. Бироқ музокаралар жараёни ва суръати, АҚШ билан Европа (Франция ва Британия) позициясига, Германиянинг Кёлер орқали ва Кёлернинг Саҳро масаласи бўйича маслаҳатчиси Германиянинг Судандаги собиқ элчиси Давид Шваки орқали билдираётган позициясига боғлиқдир.

Ғарбий Саҳро масаласи то ўз аҳлига, яъни Марокаш аҳли ва уларнинг Саҳродаги биродарлари қўлига қайтмас экан, шу тарзда таранглик ўчоғи бўлиб бир хил тураверади. Қачон бу масала ўз аҳлига қайтсагина Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг суннатлари асосида ҳал этилади, ана ўшанда исломий ўлкаларни парчалаб ташлаб, уларни ҳеч бир таянчи йўқ давлатчаларга айлантирмоқчи бўлаётган мустамлакачилар қўлига болта урилади… ҳамда жинси, ирқи ва динидан қатъий назар, барча фуқароларига одиллик билан ҳукм юритувчи адолат давлати барпо бўлади.

Роя газетасидан олинди

TagsМарокашҒарбий Саҳро
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Энергетика кризиси ва унинг Европага таъсири

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муҳандис Исмоил Ваҳвоҳнинг Анқарада ўтказилган Халифалик конференциясида Туркия бош вазирига йўллаган мурожаати

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/