| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

By htadmin
25.01.2026
264
0
Share:

Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс Остонада ўтган минтақавий медиафорумда сўзлаган нутқида шаффофлик, ҳисобдорлик ва эркин ахборотни демократиянинг асосий шарти сифатида таърифлади. Унинг баёнотларида оммавий ахборот воситаларининг жамият билан ҳокимият ўртасида кўприк бўлиши, турли нуқтаи назарларни тақдим этиши ва ахборий уйғоқликни шакллантириши лозимлиги таъкидланди.

Бироқ айнан шу даврда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда кузатилаётган воқеалар бу даъволарнинг амалда қандай татбиқ этилаётгани ҳақида жиддий саволларни кун тартибига чиқарди. Чунки, бир томондан, ЕИ вакиллари медиасаводхонлик, фактчекинг ва ахлоқий меъёрлар ҳақида гапирар экан, иккинчи томондан, Ўзбекистонда блогер, журналист ва ҳуқуқий фаоллар кетма-кет жиноят ишлари доирасига тортилмоқда. Мубашшир Аҳмад домла ва Фазлиддин Парпиев ишлари, Taftish.uz таҳририяти ходимларининг ҳибсга олиниши, “Qonun doirasida” лойиҳаси юритувчиларига нисбатан қўзғатилган ишлар, шунингдек, “Антикоррупция” сайти мухбири озодликдан маҳрум этилиши ва “Xalqparvar guruhi” журналистига чиқарилган ҳукм – бу жараённинг тизимли тус олганини кўрсатади.

Бу ҳолатларда қўлланилаётган жиноят моддалари – туҳмат, товламачилик, фирибгарлик, ёлғон ахборот тарқатиш – ҳуқуқий жиҳатдан кенг талқин қилиниши мумкин бўлган нормалар бўлиб, амалда улар танқидий журналистика ва фош этувчи материалларни криминаллаштириш воситасига айланиб қолаётгани кузатилади.

12 декабрда қабул қилинган ахборот ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назоратини кучайтиришга қаратилган қарор ҳам ушбу мантиқий занжирнинг давомидек кўринади. ОАВни рўйхатга олиш, мониторинг қилиш ва “Рақамли назорат” платформаси орқали марказлашган кузатув – расман техник ва маъмурий чора сифатида тақдим этилса-да, амалда ахборот маконини қатъий бошқарув остига олиш имконини беради.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу жараён Ғарб томонидан илгари сурилаётган “ахборот хавфсизлиги” ва “рақамли барқарорлик” ташаббуслари билан уйғунлашиб кетмоқда. Натижада, маҳаллий чекловлар ташқи “халқаро стандартлар” билан оқланмоқда.

Демак, Ғарб журналистикани ўз манфаатларига мос қолипга солишга уринаётгани ҳолида, бўйсунмаган овозларга нисбатан чора кўришни рағбатлантираётгани ҳам маълум бўлади.

Шу нуқтада Ғарбнинг иккиюзламачилик табиати ойдинлашади: бир томондан, у сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақида гапиради; иккинчи томондан эса, “дезинформацияга қарши кураш” баҳонасида давлатларни ахборот маконини қаттиқроқ назорат қилишга ундайди. Натижада, маҳаллий ҳокимиятлар учун қулай механизм пайдо бўлади: чекловлар ташқи “тавсиялар” ва “халқаро стандартлар” билан оқланади.

Тўғри, биз Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва айниқса куч тузилмалари фаолиятини таҳлил қилар эканмиз, масаланинг илдизи совет давридан қолган мафкуравий ва институционал меросда эканини ҳам кўришимиз мумкин. Узоқ йиллар давомида Москва марказига бўйсунган, ёпиқ ва буйруқбозликка асосланган тизимда шаклланган кадрлар учун танқид – ўта хавфли ва ёт унсур сифатида қабул қилинади. Бунга қўшимча равишда, Ўзбекистон куч тузилмалари узоқ йиллар давомида Россия хавфсизлик модели таъсирида қолди. Шу сабабли, коррупция, мансабни суиистеъмол қилиш ёки куч тузилмаларидаги қонунбузарликларни очиб берувчи журналистика тизимга қарши ҳаракат деб баҳоланади.

Лекин масалани кенгроқ доирада тадқиқ қилсак, бугунги кунда ахборот майдони ҳарбий ёки иқтисодий рақобатдан ҳам устун аҳамият касб этмоқда. Геосиёсий кучлар ўртасидаги тўқнашув биринчи навбатда қурол ёки санкция орқали эмас, онг, тасаввур ва фикрни назорат қилиш орқали олиб борилмоқда. Шу маънода, ахборот майдони энг бирламчи кураш майдонига айланди.

Шунга кўра, Ўзбекистонда журналистлар ва блогерларга нисбатан кузатилаётган таъқиблар, таҳдидлар ва қамоққа олиш ҳолатлари айнан шу глобал рақобат контекстида тушунилиши тўғрироқ бўлади. Шунинг учун бу ҳодисаларни фақат ички омиллар билан изоҳлаш – воқеликни соддалаштиришдир.

Бугунги халқаро муносабатлар тизимида кучга таяниш, иккиёқлама стандартлар ва ҳуқуқни сиёсий манфаатга бўйсундириш одатий ҳолга айланди. Айниқса, АҚШ бошчилигидаги глобал сиёсий марказларнинг ташқи сиёсати кўп ҳолларда халқаро ҳуқуқ меъёрларини очиқ инкор этган ҳолда, зўравонлик, санкциялар, режим алмаштириш ва ахборот босими орқали амалга оширилмоқда. Бу жараён дунё халқлари орасида бугунги халқаро тартибнинг қанчалик яроқсиз ва жирканч эканлигини англаб етиш даражасини янада юқори нуқтага чиқаради.

Айнан шу шароитда Исломнинг ҳаёт майдонига қайта кириб келиши масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб ва зарур эканлиги янада яққол намоён бўлмоқда. Шу жиҳатдан, Ислом Ғарб либерализми инқирозга учраётган бир пайтда, дунё етакчилигини ўз зиммасига олишга қодир ягона цивилизация сифатида кўрилмоқда.

Айниқса, Американинг бебош ташқи сиёсати, зўравонликни қонуний воситага айлантириши ва дунё халқларини геосиёсий эксперимент майдонига айлантириши шароитида, Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишини – инсониятни қутқарувчи ягона феномен, деган қатъий хулосага олиб келмоқда. Глобал кучлар Исломни хавф сифатида кўришининг сабаби ҳам айнан шунда. Шунинг учун ҳам Исломий фикр ва ғоялар ахборот майдонида: “радикализм”, “экстремизм”, “демократияга таҳдид” деган тамғалар билан сиқиб чиқарилмоқда. Бу хавфсизлик эмас, балки мафкуравий устуворлик учун курашдир.

Демак, бугун Ўзбекистонда ахборот майдонида кечаётган воқеалар глобал геосиёсий рақобат, маҳаллий авторитар тафаккур ва Исломий сиёсий онг ўртасидаги тўқнашувнинг маҳаллий ифодасидир.

Ахборот майдони эндиликда оддий хабар алмашув майдони эмас, балки ким жамиятнинг фикрий йўналишини белгилайди, ким ҳақ ва ботил ўртасида чегара чизади, ким ҳокимиятни муқаддас ёки ҳисобдор деб кўрсатади – ана шу саволлар ҳал бўладиган асосий майдонга айланди. Бошқача айтганда, бугун ахборот майдонида кечаётган кураш – журналистлар ёки блогерлар тақдири учун эмас, балки жамият қайси асосда яшаши учун кетаётган курашдир.

Оламлар Роббиси нафақат Ислом Уммати, балки бутун инсониятга Ислом ақидаси асосида Шариат қонунларига бўйсуниб яшашни белгилаб қўйди. Демак, мусулмонлар дунё етакчилигини қўлга олиб, барча инсонларни ўрмон қонунини ҳукмронликка айлантирган капитализм исканжасидан қутқариш учун ўз ақидаларини ҳаётининг асосига айлантириб, Ислом тузуми татбиқ этиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо этиш мақсадида бор куч ва ғайратларини сарфламоқлари вожиб бўлади.

 

Иззатуллоҳ

25.01.2026й

TagsҒарб“эркин ахборот”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон Республикаси конституцияси ғайриисломий конституциядир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳуррият ва Тағйир кучлари Башир режими йўлидан юриб, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бирини қийноққа солди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда омадсиз ҳукуматлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/