| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хитой экспансияси ва Марказий Осиё

Хитой экспансияси ва Марказий Осиё

By htadmin
28.10.2025
253
0
Share:

Хитой экспансияси ва Марказий Осиё

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 17 188 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона фаолият юритаётганини маълум қилди. Бу кўрсаткич 2019 йилдаги даражадан 1,8 баробар юқори, яъни сўнгги 5 йилда қарийб 7,5 минг хорижий капитал иштирокидаги янги компания очилган. Бу борада, Хитой етакчилик қилмоқда, Россия эса кейинги ўринда. Хитой иштирокидаги компаниялар сони йил бошида 3 357 та эди, ҳозир эса 4 570 тага етди. Яъни ўтган тўққиз ойда 1 200 тадан ортиқ хитойлик инвесторлар ташаббуси билан корхона очилди.

Россия ўз иқтисодий устунлигини совет иқтисодий тизими мероси орқали таъминлаб келди. Бироқ сўнгги йилларда, яъни 2022 йилда Украинага уруш бошлаганидан кейин, унинг Марказий Осиёдаги иқтисодий нуфузи ва қудрати пасайди. Бу ерда, Хитой билан солиштирилгандаги заифлашгани эътиборга олинмоқда. Ғарб санкциялари ҳам Россияни Марказий Осиё ва Хитой билан савдони кенгайтиришга ундади, чунки Москва экспорт учун янги бозорлар ва импорт манбаларига муҳтож бўлиб қолди. Аммо бу тенденциялар ҳозирда Пекин фойдасига хизмат қилмоқда. Буни Хитой ва Россия ўртасидаги савдо кўп жиҳатдан мустамлакачилик хусусиятига эга эканлигидан ҳам кўриш мумкин: Хитой Россиядан хомашё импорт қилади ва тайёр маҳсулот экспорт қилади.

Хитой Россияга нисбатан иқтисодий устунлигини 2020 йилдан кейин намоён қила бошлади. 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида Россия иштирокисиз ўтказилган илк “Хитой – Марказий Осиё” саммити мана шу устунликнинг ифодаси бўлди. Саммитнинг асосий мазмуни Си Цзиньпиннинг “Яқин ёрдам, умумий ривожланиш, умумий хавфсизлик ва абадий дўстлик асосида Хитой – Марказий Осиё умумий келажак ҳамжамиятини қуриш учун биргаликда ҳаракат қилайлик” номли нутқи бўлди. Шунинг учун Хитойнинг иқтисодий устунлиги аслида стратегик устунлик ўрнатиш сиёсати ҳисобланади. Чунки Пекин ҳам Москва сингари минтақада сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик каби ҳаётий муҳим манфаатларга эга.

Хитой Марказий Осиё ва Ўзбекистонга нисбатан ўз иқтисодий манфаатларини белгилашда икки асосий омилга таянади:

1. Ишлаб чиқариш иқтисодиётини ривожлантириш;

2. Хомашё манбаларини қўлга киритиш.

Чунки Хитой ўз ишлаб чиқариш иқтисодиётини таъминлаш учун арзон хомашёга муҳтож. Шу туфайли, “Бир белбоғ, бир йўл” (BRI) доирасида минтақавий инфратузилмани молиялаштирмоқда. “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури, “Хитой–Қирғизистон– Ўзбекистон” темирйўли ва “Хитой – Қозоғистон” темирйўли BRIнинг энг муҳим лойиҳаларидандир. Бу лойиҳалар учун Хитой Эксимбанки ва China Development Bank томонидан берилаётган кредит келишувлари ёпиқ ҳужжатлар бўлиб, сармоя Хитой компаниялари ва ишчилари орқали яна Пекинга қайтади. Бироқ шуниси маълумки, ҳар бир “инвестиция” ортидан халқ “қарз тузоғи”га ва ҳар бир “ҳамкорлик” ортидан эса ҳукумат “сиёсий тузоқ”қа тушади.

Шу билан бирга, Пекин минтақада ўз манфаатлари учун барқарор муҳитни Москвадан фарқли равишда иқтисодий йўл билан таъминламоқчи. Москва эса, ҳарбий воситалар ва хавфсизлик тузилмалари орқали таъсир ўтказишни афзал кўради. Чунки Россиянинг минтақада ҳарбий ва хавфсизлик бўйича салоҳияти ҳали ҳам юқори. Украина уруши сабаб қурол экспорти камайган бўлса-да, минтақа бўйича асосий етказиб берувчи бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ҳарбий кадрларни тайёрлашда Россия ҳануз етакчи. Бунга рус тилининг кенг тарқалганлиги ёрдам бериши билан бирга, курсантларнинг кўпчилиги Россияда таълим олмоқда. Бундан ташқари, минтақадаги доимий ҳарбий иштироки сақланиб турибди. Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида 7000 кишилик контингент сақлайди, Қирғизистонда эса, “Кант” авиабазаси ва 500 нафарлик контингенти бор. Шунингдек, Россия Қозоғистонда Бойқўнғир космодроми, “Сари-Шаган” ракета ва ПВО синов полигонини фаолиятда ушлаб турибди. КХШТ доирасидаги машқлар ва узоқ муддатли ҳарбий келишувлар ёрдамида Россия ўз ҳарбий салоҳиятини сақлашда давом этмоқда.

Хитойнинг минтақада ягона ҳарбий базаси – Тожикистондаги Помир тоғларида, Афғонистон чегараси яқинида жойлашган. У 2016 йилда очилган бўлиб, дастлаб бу база мавжудлиги рад этилган эди, аммо 2021 йилда Хитой ва Тожикистон расман унинг мавжудлигини тан олди.

Шу билан бирга, Хитой BRI лойиҳаларини хусусий ҳарбий ва хавфсизлик компаниялари (private security companies – PSC) орқали ҳам ҳимоя қилмоқда. 2025 йилда уларнинг роли “гибрид хавфсизлик” доирасида кенгайди: ҳимоя, ўқитиш ва разведка. Хитой қурол-яроғ етказиб берувчи сифатида ҳам ролини кенгайтирмоқда. 2024 йилда Пекин Қозоғистонга дронлар етказиб бергани, шу йилнинг феврал ойида эса, Ўзбекистонга зенит тизимларини сотгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда Тошкент Хитойда ишлаб чиқарилган ҳарбий самолётларни катта миқёсда харид қилиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Маълумотларга кўра, ўзбек расмийлари аввалбошда француз Rafale самолётларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиққан, аммо Хитой расмийлари фаол тарзда ўз хизматларини таклиф эта бошлагандан сўнг, бу режа ўзгарган. Хитой томонидан самолётларни сотиш ҳақидаги эълон Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити ўтказилганидан кўп ўтмай янграгани, Марказий Осиё Хитойнинг иқтисодий орқа ҳовлисига айланиб бораётгани ҳақидаги тасаввурни янада жонлантиради.

Хитой, ўз навбатида, Конфуций институтлари, маҳаллий ОАВлар, талаба алмашинув дастурлари ва стипендиялар ҳамда оммавий дипломатик тадбирлар ва халқаро форумлар орқали “юмшоқ куч” сиёсатини кучайтирса-да, Хитой тимсолида ижобий образ яратишда муваффақиятсизликка учрамоқда. Бунга асосан уйғур мусулмонларига нисбатан давом эттираётган хитойлаштириш ва репрессив сиёсати, шунингдек, хитойликлар менталитетидаги ҳайвоний ҳусусиятлар, тадбиркорларининг Ўзбекистон аҳолисига нисбатан қўпол ва ахлоқсиз муносабатлари, фермерлар ерларини мажбурий тортиб олиши ва савдогарлар тижоратини “синдириш” каби ҳаракатлари сабаб бўлмоқда.

Россия ҳам бу борада “ижобий” позициясини йўқотмоқда. Унинг “Русский мир” концепцияси илгари дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида кўрилган бўлса, эндиликда “русский босим”га айланиб қолди. Украинага тажовузи, меҳнат муҳожирларига нисбатан босим сиёсати, рус сиёсатчиларининг шовинистик чиқишлари ва Исломга ва исломий кўринишларга нисбатан нафратини ошкор баён қилиши бунга сабаб бўлмоқда.

Хитойнинг минтақадаги фаоллиги ортиб боришига қарамасдан, Россия Хитой иштирок этмайдиган, ўз етакчилигидаги МДҲ, КХШТ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи орқали минтақавий нуфузини сақлаш учун шошилаётгани бугунги кунда янада очиқ кўринмоқда. Хитой ҳам ўз манфаатларини илгари суриш учун сиёсий-дипломатик, ҳарбий-хавфсизлик ва иқтисодий воситалардан фойдаланишда “ҳамкорлик” кўринишидаги рақобат позициясини сақлаб қолмоқда.

Бу ўринда, АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан стратегиясини кенгайтираётгани ҳам кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Трамп Украинада тинчлик ўрнатмоқчи бўлган лидер қиёфасига кириб, амалда Россияни урушга янада руҳлантираётгани ортидан Кавказ ва Марказий Осиёдаги фаоллигини кучайтирди. Озарбайжоннинг Кавказ мувозанатига таъсири, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларида Путин режимининг шантаж сиёсатига қарши минимал бўлса-да, журъат топиши ва уларнинг ташқи сиёсат йўналишида Америка ва Европага ён босишларининг сезиларли кучайиши, шунингдек, Покистон – Афғонистон ўртасидаги  тўқнашувнинг Доҳадаги келишув билан тугаши, буларнинг барчасида АҚШ Хитой ва Россия нуфузи остидаги ҳудудларда асосий ўйинчи ўзи эканлигига ишора қилмоқда. Бу эса, минтақа ҳукуматларининг геосиёсий кучлар рақобати фонида хатарли ўйинга кириб бораётганидан дарак беради.

Хулоса шуки, халқаро мувозанатнинг издан чиқишига қараб кетаётган бугунги оламда адолатли мувозанатни ўрнатадиган ва инсониятни Ислом шариатини татбиқи остида ҳидоятга етаклайдиган Рошид Халифалик давлатини барпо этишгина нафақат Марказий Осиё халқларини, балки бутун Умматнинг нажот йўлидир.

 

Иззатуллоҳ

28.10.2025й

0
0

Related posts:

Марказий Осиё мусулмонлари Ислом билан яшашни хоҳлайдими? ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми ЕИ – Марказий Осиё сиёсий мулоқоти ва унинг ортидаги геосиёсий мақсадлар Марказий Осиё ва Афғонистон: рақобат майдонидаги зиддият
TagsМарказий ОсиёХитой экспансияси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ такаббурлиги ва Британия айёрлигининг кучайиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судандаги ўтиш даври ҳукумати сиёсий улуш талашиш ва тарафкашликлардан иборат бўлиб, муваффақиятсизлик ва бўлинишни олиб келади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўған Халифалик давлатини бузган ва Росулуллоҳ САВнинг тузумини ағдарган кимсани расман хотиралаш маросимини ўтказмоқда!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/