Ато ибн Халил Абу Раштанинг аёллар конференциясида сўзлаган очиш сўзи
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Очиш сўзи
Ҳурматли опа‑сингиллар
Ассаламу алайкунна ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳга, у кишининг оиласига, саҳобаларига ва уни дўст тутганларга салоту салом бўлсин. Ва баъд, мен сўзимни энг яхши сўзлар билан бошлайман:
رَبَّنَا وَآتِنَا مَا وَعَدتَّنَا عَلَى رُسُلِكَ وَلاَ تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادَ +فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لاَ أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى بَعْضُكُم مِّن بَعْضٍ
«Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неьматларингни) ато қил ва бизларни қиёмат кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангта хилоф қилмагайсан. Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. (яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган)» [3:194-195]
Конференциянгизнинг номи кўнгилни маҳзун қилади ва қалбни қонатади… Чунки Шомнинг покиза аёллари нусрат сўраб фарёд қилмоқдалар, лекин уларга яқин ва узоқдаги мусулмонлар армиялари томонидан ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти… Бу аёллар ёрдам сўраб фарёд чекмоқда. Лекин уларга мусулмонлар юртларидаги тарқоқ ҳокимлар томонидан ёрдам берилмаяпти. Чунки бу ҳокимлар тириклар кийимидаги ўликлардир… Шомнинг покиза аёллари нусрат ва ёрдамдан умидни узиб, уларга фалокат ва мусибатлар кучайган пайтда ёрдам ва бошпана излаб қўшни мусулмон юртларга юзлансалар қаршиларида сохта чегараларни топмоқдалар. Бу фалокат устига яна бир фалокат бўлди. Ҳатто бу аёллар мана шу сохта чегаралардан минг меҳнат ва машаққат билан ўтган тақдирларида ҳам ҳокимлар уларни миллий хавфсизликка бир оғир юк деб ҳисоблашмоқда! Бу аёллар хавфсиз бошпанани жонлари қийналиб, минг машаққатлар билан зўр-базўр топмоқдалар. Бу оғир аҳвол қўшни давлатларга қочиб ўтган баъзи қочоқларни – улар ўзларини қийин аҳволдан яна қийин аҳволга тушиб қолишганини кўришганидан кейин – келган жойларига қайтиб кетишга, яна ўлим хавфи остида яшашга мажбур қилди!
Эй ҳурматли опа‑сингиллар: мусулмонлар юртлари уларни бир‑биридан ажратиб ташлаган мана шундай сохта чегаралар билан тўлиб кетди. Кимки бу Сайкс-Пико чегараларини бузиб бир қишлоқ ёки шаҳардан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга ўтадиган бўлса таъқибга, меҳнат-машаққатга дучор қилинадиган бўлди. Ваҳоланки бу юртнинг экинзорлари бошқасинига туташиб кетган. Кимки Диръа билан Рамса ёки Қасир билан Ирсол ёки Букмал билан Қоим ёки Ҳалаб билан Адана ўртасидаги чегарани, Ҳалабни қўйинг балки Адана билан қуйи Адана ўртасидаги чегарани бузиб ўтадиган бўлса, бир-бири билан ёнма-ён мана шу жойлар ўртасида таъқиб ва минг бир машаққат, қийинчиликларга дучор қилинадиган бўлди! Ваҳоланки бир вақтлар мусулмон одам ғарб чеккасидаги Андалусдан шарқ чеккасидаги Индонезияга бу Ислом диёрлари бўйлаб бемалол, азизу мукаррам ҳолда, тинч-омон ўтиб бораверар эди!
Шундай қилиб мусулмонлар аёллари фарёд солиб нусрат сўрайдиган аҳволга тушди, лекин уларга нусрат берилмаяпти, ёрдам сўрашмоқда, лекин ёрдам берилмаяпти. Бошпана излаб қўшни юртларга ўтишга мажбур бўлишса уларни оғир юк деб ҳисоблашмоқда. Ваҳоланки бу аёллар Ислом ҳукмларини татбиқ этган Ислом давлати рошид Халифалик соясида азиза, мукаррама бўлиб ҳаёт кечирган эдилар… Муслима аёл Исломий давлатнинг эътибор марказида бўлиб, давлат унга ғамхўрлик кўрсатган, уни ҳимоя қилган эди. Оч қолса халифанинг ўзи озиқ-овқатни елкасида кўтариб унга олиб бориб берган эди. Мўътасим қаердасиз деб нидо қилиб ёрдам сўраса халифанинг шахсан ўзи қўшинга бош бўлиб унга ёрдамга етиб борган эди… Муслима аёлнинг биргина фарёди мусулмон қўшин қўмондони Муҳаммад ибн Қосимни Синд подшоҳи тахтини – у муслима аёллар тушган кемани ушлаб уларни асира қилиб олгани учун – ларзага солишига олиб келган эди… Муслима аёлнинг хавф остида қолиши мусулмонлар қўмондони Қутайбани ўша муслима аёлни қўрқитган кимсани тутишга ундаган эди. Қутайба ўша бадбахт кимса ўзини қутқариш учун таклиф қилган олтин ва кумуш хазиналарини қабул қилмаган, аксинча қатъиян рад қилиб: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, бугундан кейин биронта муслима аёл сен сабабли қўрқувга тушмайди» деб уни қатл қилишга буюрган ва у қатл этилган эди.
Эй ҳурматли опа‑сингиллар: Шом ерида бўлаётган нарсалар мусулмонлар ва Исломга қарши урушдир. Бу урушга Америка ва унинг иттифоқчилари бошчилик қилмоқда, уни Американинг югурдак малайлари амалга оширмоқда… Чунки қўзғолончилар хайқирган такбир садолари бу душманларнинг тинчини бузди, мусулмонларнинг қаршилик кўрсатиши уларни яшин ургандек гангитиб қўймоқда, мухлис инсонлар оғизларидан чиқаётган Халифалик деган хайқириқлар уларни ларзага солмоқда, балки қўрқувдан қалтиратиб қўймоқда. Халифаликдан қўрқаётган бу кимсалар қийин аҳволга тушиб қолишди… Чунки бир томондан улар ўзларининг қўғирчоқ малайи Башарнинг қулаганини ёки қулай деб қолганини кўриб туришган бўлса, бошқа томондан улар ўзларининг бу малайи унинг ўрнига бошқа янги малай пишиб етилгунига қадар қулашидан, натижада Шом яна дорул Ислом уқрига айланишидан қўрқишмоқда. Шунинг учун ҳам улар тоғут Башарни барча вайрон қилувчи қурол-аслаҳалар билан таъминлашмоқда. Мақсадлари коалиция ва унинг ҳукумати аҳволини тартибга келтириб, яна бир янги малай пайдо бўлмагунига қадар бу тоғутни мажақланиб, куни битишидан сақлаб туришдир…
Халифалик Америка ва унинг иттифоқчиларини ҳамда бу мустамлакачиларнинг Сурияга қўшни ва ундан узоқ мамлакатлардаги арзимас малайларини қўрқувга солмоқда. Шунинг учун улар бу буюк Халифалик қайта тикланишига йўл қўймаслик учун бутун кучларини сарфлашмоқда. Чунки улар агар Халифалик қайта тикланса оламда биринчи мақомдаги давлат бўлишини, олам бўйлаб яхшилик таратишини, тоғутларни қабрга тиқиб барчасини қора қисматга гирифтор қилишини, натижада энг яхши уммат бўлиши вожиб бўлган Исломий Уммат:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ
«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» [3:110]
деган оятда айтилганидек яна энг яхши умматга айланишини яхши билишади. Халифалик дунёни ўз зиёси билан яна нурафшон қилиб, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари жигарини тилка-пора қилиб ташлашини, Исломга адовати бор кимсалар ва уларнинг тўдалари юрагида қўрқув ўрнашиб, Ислом ва унинг аҳли азиз, куфр ва унинг аҳли эса хор бўлишини бу мустамлакачилар яхши билишади. Бу эса – Ислом душманлари хоҳламаса‑да – Аллоҳ изни ила албатта бўлади.
Эй ҳурматли опа‑сингиллар: тўғри, Шомнинг покиза аёллари бошига тушган фалокатлар каттадир… Уларнинг бошига тушган қийинчиликлар кучайгандан кучайиб бораётгани ҳам тўғри… Лекин шу билан бирга қийнчиликнинг кучайиб бориши унинг тугаб ёруғ кунлар бошланишидан дарак эканлиги ҳам тўғри. Зеро тун зулматидан кейин тонг отади.
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْراً
«Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир» [94:5]
Қолаверса бу ерда Ҳизб ут-Таҳрирдаги ака-укаларингиз бор, бу ҳизбни қўллаб-қувватлаб, унга ёрдам бераётган одамлар оммаси бор. Улар ўзларининг иродалари букилмаслиги, қатъиятлари заифлашмаслиги тўғрисида, Аллоҳ Субҳанаҳу изни ила Халифалик тонгини оттирмагунларича ҳормай, толмай, малолланмай иш олиб бориш тўғрисида қасамёд қилганлар.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ+ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [30:4-5]
Сўзим якунида – эй опа-сингиллар – сизларга салом йўллаб ушбу инша Аллоҳ муборак конференциянгизни, яхшилик конференциясини, ифодали, таъсирли конференцияни очаман. Аллоҳ исми билан ва Аллоҳ баракотида конференциянгиз ишини бошланг… Вассаламу алайкунна ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири Ато ибн Халил Абу Рашта
17 жумодус-соний 1434ҳ
27 апрел 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми