Аввал қандай эди ва хозир қандай бўлди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Аввал қандай эди ва хозир қандай бўлди
Ислом халифалиги Умавийлар бошқарувида бўлган вақтда Халифалик пойтаҳти Дамашқ шаҳри эди. Халифа Абдулмалик ибн Марвон шимолий Африкада содир бўлган келишмовчиликни хал қилиш учун, Ҳасан ибн Нўъмонни жўната туриб, шундай деди: “Мен Африкадаги муаммоларни хал қилиш учун Ҳасан ибн Нўъмон ал Ғассонийдан кўра билимлироқ ва моҳирроқ одамни кўрмадим”.
Ҳасан ибн Нўъмон ўз давридаги энг моҳир қўмондонлардан, кўп ерларни фатҳ қилган фотиҳлардан эди. У шимолий Африкадаги пайдо бўлган келишмовчиликни хал қилганидан кейин, энг кўзга кўринган ишлардан бири, Тунисдаги Зайтун масжиди қурилиши бўлди. Ушбу масжид шимолий Африка минтақасида Ислом сақофати илмлари тарқалиши учун энг биринчи ўчоқлардан бўлди. У ерда Исломий хуқуқ илмлари, фиқҳ, ақида ва жамиятни Исломий қонунлар билан бошқариш илмлари чуқур ўрганилди. Ушбу ўқув даргоҳидан дунёга машҳур олимлардан Али ибн Зиёд, Асад ибн Фурат, Моликий мазҳаби асосчиларидан имом Сахнун, Муҳаммад ибн Арфа ат-Тунисий, Ибн Халдун ва бошқалар етишиб чиқди.
Хозирдачи?
Бугунги демократ – мустамлакачилар бошқаруви хукмрон бўлган кунимизга келиб, шимолий Африкага, кофирлар ўз манфаатларини дунё бўйлаб химоя қилиш учун тузиб олган БМТ нинг маккор вакиллари шимолий Африкада пайдо бўлган муаммоларни хал қилиш учун жўнатиляпти. Айнан ўша, Зайтун масжидида БМТ нинг хоин малайлари кофир вакилларни кутиб олишяпти ва масжид ичида ўзларининг куфрий қадамлари билан мусулмонлар устидан турли, кўнгилларига келган ечимларни тўқиб чиқаряптилар. Ушбу ечимларнинг биронтасида мусулмонлар учун фойда, манфаат аҳамият касб этгани йўқ, фақатгина куфр олами манфаатлари учун хулосалар чиқариляпти холос. Улар бу ишлари билан мусулмонлар масжидларини топтаётгани, менсимай хорлаётгани кўриниб турибди.
Тўғри, Пайғамбар алайҳиссалом даврида ҳам, у кишининг олдиларига, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига кофирлар бир неча марта келганлар, лекин улар мусулмонлар олдига қандай келишган ва нима билан келишган эди? Улар мусулмонларнинг олдига хўжайин, бошлиқ бўлиб эмас, балки меҳмон бўлиб келишган. Улар бизларнинг олдимизга келишган, лекин улар бизларни муаммоларимизни хал қилиш учун эмас, бизларни уйимизга меҳмон бўлиш учун келишган. Уларни қаерга боришлари, нима қилишлари, нимани гапиришлари ва биз хоҳламасак гапирмай туришларини биз белгилаганмиз, улар эмас.
Биз кучли ва қудратли Халифалик деган давлат эдик, бошлиқлари куфр оламига содиқ малайлик қиладиган, ушбу хоин малайлар куфр бошқарувига сотган бойликларидан келган бойликларга олтиндан хожатхоналар қурадиган, миллиардлаган долларларга сон саноқсиз машиналар олиб сақлайдиган ва бошқа хиёнатларни уялмай қиладиган бошқарувчилари бўлган, қолоқ ва йиринглаган яра каби мустамлака қиролликлар ёки демократик майда бўлак давлатчалар эмас эдик.
Ўзини мусулмонман деган ҳар бир инсон ўйлаб кўрсинчи, Умар ибн Хаттоб хозирги кундаги ушбу кофирлар вакилларини шундай қилиб умматни хорлаш учун чақирган бўлармиди? Табиий бойликларини ташиб кетиб, ўзларини хорликка ташлаб, мустамлака қилиб топтаётган кофирларни мусулмонлар устидан шундай бемалол масжидларида куфрий мажлислар ўтказишига ташлаб қўярмиди?
Умар ибн Хаттоб ёки бошқа бирон бир мусулмонлар Халифаси, кофирларни шундай бемалол кириб келиб, мусулмонларни ўлдириш учун турли режалар тузилишига, мусулмонлар ерида мусулмонларга алоқаси бўлмаган қонунларни жорий бўлишига ташлаб қўярмиди? Албатта, ҳар қандай иймони бор инсон, бу саволларга “Йўқ”, деб жавоб бериши табиий.
Унда хозирги хор холатимиздан чиқишнинг йўли қандай?
Бу саволга жавоб ўлароқ, яна мўъминларни Исломий шариат билан бошқаришда энг буюк ўрнакни кўрсатган Халифа Умар ибн Хаттобнинг сўзларига эътибор беришимиз мумкин.
نحن قوم أعزنا الله بالإسلام فمهما ابتغينا العزة بغيره أذلنا الله
“Биз шундай умматмизки, Аллоҳ бизларни Ислом билан азиз қилди, агар азизликни бошқа нарсадан изласак, Аллоҳ бизларни хор қилмай қўймайди”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
03.11.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!