Бараканинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Бараканинг маъноси тўрғисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Баракани тушунтириб берсангиз. Иложи бўлса далиллари билан бўлса яхши бўларди. Аллоҳ муносиб мукофотласин!
Абдуллоҳ.
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Барака – بركة сўзи араб тилида бир нарсани тушиши ва ўрнашиши, қарор топишини билдиради. Масалан, туя юриб келиб бир ерга чўкса, ўрнашса шу ҳолатни برك الابل – туя барака қилди, яъни чўкди, ўрнашди, дейилади. Ва яна сув оқиб келиб тўпланиб турадиган каттароқ ҳовузни ҳам البِرْكَة – Бирка, дейилади.
Энди бу сўзни истилоҳдаги, яъни шаръий маъносига тўхталадиган бўлсак, “барака” сўзи нимага нисбатан ишлатилса – у нарса хоҳ моддий бир нарсами, ёки бирон маънони англатувчи тушунчами, ёки замон, макон ва бошқами фарқсиз – ўшанинг устида Аллоҳнинг яхшилиги тушгани ва кўп бўлиб турганини билдиради. Бундай дейиш учун, албатта, шаръий далиллар керак бўлади. Демак қуйида ана шу далиллар билан танишамиз.
“Барака” сўзи келган оят ва ҳадисларга эътибор берадиган бўлсак, барака фақатгина Аллоҳ томонидан бўлишини, уни инсон ўзи ҳаракати билан касб қилиб, пайдо қила олмаслигини тушунамиз.
تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ الْمُلْكُ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
“Қўлида мулк бўлган У Зот баракали (яхшилиги ўта кўп, улуғ, муқаддас) бўлди. У барча нарсага қодирдир”. (Мулк. 1)
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَٰكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни (Ўзимиздан уларга бериладиган яхшиликларни) очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф. 96)
إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُبَارَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنْذِرِينَ
“Албатта, Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик”. (Духон. 3)
Бу ерда Аллоҳ Таъоло кечани муборак (баракали қилинган) эканини Қуръон нозил бўлганига боғлаб айтяпди, яъни бу кечада Аллоҳ Таъолонинг охирги, энг мукаммал ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби тушиши бошланди, шу билан бу кеча муборак бўлди, яхшиликларга тўлиб тошган, албатта, Аллоҳдан бўлган яхшиликларга тўлиб тошган бўлди, чунки Қуръоннинг нозил бўлиши Аллоҳ тарафидан қилинди.
قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آتَانِيَ الْكِتَابَ وَجَعَلَنِي نَبِيًّا * وَجَعَلَنِي مُبَارَكًا أَيْنَ مَا كُنْتُ وَأَوْصَانِي بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ مَا دُمْتُ حَيًّا
“У (Ийсо алайҳиссалом): “Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди” деди”. (Марям. 30-31)
Бу оятда муборак қилиш, баракали қилиш тўғридан тўғри Аллоҳдан бўлгани айтилмоқда. Яъни Ийсо алайҳиссалом бу сўзлари билан “Мен қаерда бўлсам ҳам, Аллоҳ мени ўз яхшиликларига чўмдирди, Ўзи рози бўладиган ишларга йўллади” деган маънони айтмоқда. Ва бундан бошқа оятларда ҳам “барака” сўзи фақатгина Аллоҳдан бўлиши ва унинг маъноси Аллоҳнинг розилиги, бандасига берган яхшилиги каби маъноларга далолат қилиши ҳолатлари кўп келган.
“Барака” сўзи ҳадисларда ҳам кўп ўринларда келган бўлиб, бу сўз ҳадисларда ҳам юқорида оятларда айтилган маънони такрорлайди.
Масалан, Бухорий Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “البركة من الله – Барака Аллоҳдан” деганлар.
حديث أنس -رضي الله عنه- قال: قالت أمي: يا رسول الله أنس خادمك ادع الله له، قال: اللَّهُمَّ أَكْثِرْ مَالَهُ وَوَلَدَهُ وَبَارِكْ لَهُ فِيمَا أَعْطَيْتَهُ
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Онам Росулуллоҳнинг олдиларига бориб, “Эй Росулаллоҳ, Анас сизни ёрдамчингиз, уни ҳаққига Аллоҳга дуо қилинг” деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, уни моли ва боласини кўп қилгин ва унга берганингни Ўзинг баракалик қилгин””. Муттафақун алайҳ. Яъни Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари “Эй Аллоҳим, Анасга молу дунё, бола-чақа бергин ва бу берганингни Ўзинг яхшилик қилиб бергин, Ўзинг рози бўладиган йўлда сарфлайдиган, Ўзинг рози бўладиган йўлда юрадиган қилиб бергин” деган маънони билдиради.
حديث عبدالرحمن بن عوف -رضي الله عنه-، أَنَهُ جَاَءَ النَبي -صلى الله عليه وسلم- وَأَخْبَرَهُ أَنْهَ تَزَوَجَ امرَأَةٌ مِنْ الأَنْصَارِ، فَقَاَلَ لَهُ النَبي-صلى الله عليه وسلم-: بَاَرَكَ اللهُ لَكَ، أَوْلِم وَلَو بِشَاه
Абдурраҳмон ибн Авф Пайғамбар соллуллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ансорийлардан бир аёлга уйланганини айтди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ сенга барака берсин, энди битта қўй сўйиб билдириб қўйгин”. Муттафақун алайҳ. Бу ҳадисда ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом Абдурраҳмон ибн Авфнинг уйланганидан ҳурсанд бўлиб, унинг бу ишини Аллоҳнинг яхшиликлари ва Ўз розилигига тўлган бўлишини сўраб дуо қилдилар.
ولما رد النبي -صلى الله عليه وسلم- على الرجل دينه قال له بَاَرَكَ اللهُ لَكَ في أَهْلِكَ وَمَالِكَ إَنْمَا جَزَاءُ السْلَف الوَفَاء والحَمْد
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамдан қарз бўлиб қолганларида, унга қарзни қайтараётиб шундай дедилар: “Аллоҳ сени аҳли оиланг ва молингда барака берсин. Қарзни тўлови адо қилиш ва раҳмат айтишдир”. Ибн Можа ривояти. Ҳасан. Яъни Пайғамбар алайҳиссалом бу ерда ҳам қарз берган кишига қарзни қайтараётиб, унинг аҳли оиласи ва молини Аллоҳ кўп яхшиликларга тўлдиришини сўраб дуо қилдилар.
“Барака” сўзи ишлатилган ҳадислар яна жуда кўп бўлиб, уларда ҳам мазкур маъноларни тушунилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “барака” сўзи нимага нисбатан ишлатилса, ўша нарсада Аллоҳдан бўлган яхшиликни тушганлиги кўп бўлиши, доим бўлиб туриши маънолари тушунилади. Валлоҳу аълам.
Вассалам алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ – Ва сизга Аллоҳнинг раҳмати ва баракалари, яхшиликлари бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
27.01.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми