Бошланғич исломий мактабга қилинган ҳужумга раддия
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Бошланғич исломий мактабга қилинган ҳужумга раддия
Бир неча кун муқаддам айрим Голланд газеталари Амстердам шаҳри шимолидаги «Сиддиқ» номли бошланғич исломий мактабга қарата ўқ отилгани тўғрисида қисқача хабарлар тарқатишди. Мактаб деворлари, синфлар деворлари ва эшикларида отилган ўқ излари борлигини, ҳатто болалар чизган расмлар ҳам ўқдан омон қолмаганини кўриш мумкин. Шунга қарамай, Голланд полицияси ҳодисани оддий қўпорувчилик ҳодисаси, деб ҳисоблади. Унга кўра ҳодисада айнан мактаб нишонга олинганини кўрсатувчи аниқ далиллар йўқ эмиш.
Дарҳақиқат, полиция дастлабки хулосасида айни қўпорувчилик амалиётини оддий иш, дея баҳолади. Унинг бундай хулосасини «жуда ғалати», дейишимиз мумкин, жуда ёмон, демасак агар. Хусусан, полициячилар тергов-суриштирувларни ҳали ҳам тугатишгани йўқ. Айни пайтда полиция жиноятчилар ҳақида ҳамда уларнинг нима мақсадда бундай ҳужум содир этишгани ҳақида бирорта ҳам фикрга эга эмас. Шундай экан, қандай қилиб айни ҳодисага оддий, дея баҳо бериб бўлади?! Шунинг учун полициячининг оғзидан чиққан «оддий қўпорувчилик», деган гап ҳақиқатдан узоқ ва нохолисдир. Бу ҳужум ҳақида мудом аниқ гапирилмаётгани вазиятни баттар қоронғулаштирмоқда. Чунки бу ҳақда версиялар кўп, масалан, исломий мактабга қарата ўқ узиш беқасд содир этилган қўпорувчилик амалиёти бўлиши мумкин, қасддан содир этилган қўпорувчилик амалиёти бўлиши ҳам мумкин.
Биз шундай тахмин қиляпмиз. Бироқ бугун Голландиядаги бир томонлама-қутблашган вазиятни эътиборга оладиган бўлсак, тарози палласи иккинчи тахминга кўпроқ мойил бўлмоқда, яъни нопок ниятда қасддан қилинган амалиёт, деган версияга. Шу боис исломий мактабга қарата ўқ узишни худди ҳеч нарса англатмайдигандек, оддий воқеа, дея ҳисоблаш, нохолислик бўлиб, кўплаб саволларни туғдирмоқда.
Бундан ташқари, бунга ўхшаган масалаларда улар эҳтиёт юзасидан энг ёмон эҳтимолни (версияни) танлашлари керак. Негаки бу иш қасддан амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатидир, шундай эмасми? Агар биз энг кучли эҳтимолни, яъни ҳужумни амалга оширганлар бузуқ ниятдаги кишилардир, деган эҳтимолни ҳисобга оладиган бўлсак, бу, болаларнинг катта хатарга дучор бўлганини англатади.
Мисол учун, худди шундай ҳодисага яҳудийлар мактаби дуч келди, дейлик. Хўш, бунда тахмин қандай бўлади, ҳукумат қандай позицияда туриши мумкин? Оддий қўпорувчилик амалиёти дейдими ёки яҳудийлар жамоасига қарши қилинган террористик амалиёт, дейдими? Шундоқ ҳам давлат барча яҳудийлар муассасалари ҳимоя қилинаётган бир пайтда, айни ҳимояни кучайтиргандан кучайтирмайдими? Ўйлаймизки, бунинг жавоби аниқ!
Бу ўринда биз масала мусулмонларга тааллуқли бўлганда ҳукуматдагиларнинг иккиюзламачилик позициясини қўллашлари ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, чунки бу мусулмонлару ғайримусулмонларга шундоқ ҳам яхши маълум, далил-ҳужжат талаб қилмайди. Аммо мана шундай позиция қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳамда унинг остида қандай ниятлар ётгани ҳақида гапирмоқчимиз. Хўш, агар улар исломий мактаб болалари, ўқитувчилари ва ота-оналарини етарли ҳимоя билан таъминламаган бўлса, бу ҳолга қандай жавоб беришлари мумкин эди, ахир, уларга зиён етиши мумкин эдику?! Бир вақтнинг ўзида, ота-оналар фарзандларини айни исломий мактабга юборишдан хавотир билдирмоқдалар. Бунга бугун ҳукумат сиёсатини ҳам қўшиш мумкин, у турли соҳада исломий мактабларга таҳдид қилмоқда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйишга уринмоқда. Масалан, ушбу «Сиддиқ» мактабини ҳам 2009 йил ёпиб қўйиш билан таҳдид қилган. Шунинг учун бу исломий мактаблар ва муассасалар очишга ҳаракат қилаётган кишилар ғайратини сўндиришга қаратилган ғаразли сиёсатдир.
Ҳукумат бунга ўхшаш жиноятларга қарши жамоатчилик фикрига ўз таъсирини ўтказишга қодир. Аммо қодир бўла туриб, заифлик позициясини эгаллаётгани унинг сиёсати мусулмонлар ғайратини сўндиришга қаратилганига яна бир бор далил бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Голландиядаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми