| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Божсиз лимитни чеклаш – бюджетни тўлдириш, монополистларни қўллаш ва халқни тирикчилик манбаидан тўсишдир

Божсиз лимитни чеклаш – бюджетни тўлдириш, монополистларни қўллаш ва халқни тирикчилик манбаидан тўсишдир

By htadmin
19.07.2025
0
Share:

Божсиз лимитни чеклаш – бюджетни тўлдириш, монополистларни қўллаш ва халқни тирикчилик манбаидан тўсишдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 20 июлдан бошлаб, Ўзбекистонда шахсий эҳтиёж учун товар олиб кирувчи фуқаролар учун янги талаб кучга киради. Давлат Божхона қўмитасининг расмий баёнотига кўра, фуқаролар агар хорижда белгиланган муддат турмаган бўлса, божсиз товар олиб кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Амалдаги тартиб бўйича:

  • ҳаво транспортида – 1000 долларгача,
  • темир йўл ва дарё транспортида – 500 долларгача,
  • автомобил ёки пиёда ўтишда – 300 долларгача бўлган товарлар божсиз олиб кирилиши мумкин эди.

Аммо 20 июлдан бу тартиб фақат хорижда камида 2 кун (ёки 3 кун ҳаво транспортида) бўлган фуқароларгагина татбиқ этилади. Қисқа муддатли, ҳатто бир кунлик сафардан қайтган шахс 300 долларлик товар олган бўлса ҳам, ундан бож ундирилади.

Расмий баёнотда бу ўзгаришлар “ноқонуний олиб кириш ҳолатларини олдини олиш” деб асосланмоқда. Масалан, Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев 2024 йил 23 апрель куни АОКАда ўтказилган брифингда шундай деган эди: “Айрим фуқаролар 90 кун давомида 90 марта, яъни ҳар куни чет элга учиш билан шуғулланиб, товарларни божларсиз олиб киришни касбга айлантиришган. Албатта, бу ҳолатни табиий деб бўлмайди ва белгиланган имкониятларни суиистеъмол қилишдан бошқаси эмас”. (daryo.uz)

Бу расмийларнинг навбатдаги тутуриқсиз важ-карсонларидан бошқа нарса эмас. Аслида ҳукуматни бундай чекловларга ундаётган асосий омил – ташқи қарзнинг кескин ўсиши ва давлат бюджетидаги тақчилликни камайтиришдир. 2025 йил бошидан буён ташқи қарз ҳажми рекорд даражада ортгани сир эмас. Энди эса ҳукумат халқаро молиявий ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун одамларни кичик бўлса-да тирикчилик манбасидан маҳрум қилишдан ҳам тап тортмаяпти. Шунингдек, юртимиздаги ҳар бир соҳани эгаллаб олган ва сиёсий элита билан чатишиб кетган очкўз монополистлар тегирмонига ҳам сув қуймоқда. 

Энг оғир зарба асосан чегара ҳудудларида яшовчи камбағал аҳолига тегиши турган гап. Қирғизистон ёки Қозоғистонга бир кунлик сафар орқали арзон дори, маиший техника ёки кийим-кечак олиб келаётганлар учун энди ҳар бир товар божга тортилади. Масалан, Фарғона водийсидаги бир оила фарзанди учун Қирғизистондан 250 долларлик ингалятор ёки телевизор олиб келмоқчи бўлади. Аммо сафар бир кунлик экани боис, чегарада ундан 30 фоиз ёки ундан кўпроқ бож талаб қилинади. Бу шунчаки чеклов эмас, балки эҳтиёжни қондириш учун жазодир.

Бу каби “ислоҳот”ларнинг замирида капиталистик демократиянинг асл моҳияти ётади. Капиталистик тузумда давлатнинг асосий вазифаси – бюджетни тўлдириш, ҳатто бунинг учун аҳолининг оддий эҳтиёжларини қондиришдан маҳрум қилишга тўғри келса ҳам. Фуқаро шахсий эҳтиёжи учун бирор нарса сотиб олмоқчи бўлса ҳам, у аввало молиявий манба сифатида баҳоланади.

2025 йил 20 июлдан кучга кирадиган янги бож тартиби бу шунчаки техник бошқарув эмас, балки халқ устидан юритилаётган шафқатсиз, капиталистик сиёсатнинг яна бир кўринишидир. Давлат энди ўз молиявий муаммоларини ҳал қилиш йўлида ҳар бир фуқаронинг шахсий эҳтиёжига ҳам дахл қила бошлади. Бу эса назорат, гумон ва жазога асосланган сиёсий ёндашувдир. Ҳар бир фуқаро англаб етиши керак: бу каби чекловлар ва иқтисодий зулмлар – татбиқ этилаётган капиталистик демократиянинг тўғридан-тўғри маҳсулидир. Ушбу тузумда давлат халққа хизмат қилмайди, балки бир тоифа кимсаларнинг халқ  заҳматидан фойдаланиб ўз чўнтагини тўлдиришларига ишлайдиган воситага айлантирилади. Бу аввал одамларни овоз беришга чақириб, кейинроқ уларнинг оғзидаги нонга ҳам бож қўядиган иккиюзламачи тузумдир.

Расулуллоҳ ﷺ бу каби зулм ва адолатсизликни жоҳилият одатларидан деб таърифлаганлар. Абу Убайд “Амвол” номли китобида шундай ривоят келтиради:

“Ҳадисларда келтирилган солиқ ва бож каби манфур ишлар – жоҳилиятда мавжуд бўлиб, араб ва ажам подшоҳлари уларни жорий қилган. Улар савдогардан молини олиб ўтаётганда солиқ олганлар”. Пайғамбаримиз ﷺнинг Сақиф, Баҳрайн, Довматул-Жандал ва бошқа диёрлардаги мусулмон бўлганларга ёзган мактублари буни кўрсатиб турибди:

“Мусулмонлардан ўлпон ва бож олинмайди”.

Бошқа бир ҳадисда Пайғамбар ﷺ огоҳлантирганлар:

«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»

“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”. (Термизий ривояти)

Шунингдек, Абдурраҳмон ибн Маъқал ривоят қилган: Зиёд ибн Ҳадирга “Кимдан солиқ олар эдинглар?” деб сўраганимда, у жавоб берди: “Мусулмондан ҳам, аҳли аҳддан ҳам солиқ олмас эдик”. “Унда кимдан олар эдинглар?” десам, “Аҳли ҳарб савдогарларидан – улар бизнинг юртимизга келганда биздан қанча солиқ олсалар, биз ҳам улардан шунча олар эдик”, – деди. Яъни Исломда бож олиниши адолат, ўхшаш муомала ва сиёсий муносабатга боғлиқ бўлган. У шахсий эҳтиёжни жазолаш воситаси эмас эди.

Исломда давлат фуқарони муҳофаза қилувчи ва эҳтиёжини қондирувчи вужуддир. Шахсий эҳтиёж учун олиб келинадими ё савдо-сотиқ мақсадида бўладими, товарга бож қўйиш – ножоиз ва золимона ишдир. Шу боис, бугун халқ бир қарорга эмас, балки бутун бошли тузумга қарши бўлиши керак.

Ҳақиқий адолат ва халққа хизмат – капитализмни ислоҳ қилишда эмас, балки Исломий бошқарув – Халифаликни тиклаш орқали амалга ошади!

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.07.2025й

TagsБожсиз лимитни чеклашбюджетни тўлдириш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    То Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлмагунча Судандаги қабилалараро жанг асло тўхтамайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими доктор Мусъаб Абу Арқубни шикоят қилгани учун ўғирлаб кетди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Кения: «терроризм»га қарши кураш қонунига ўзгартиш киритиш Исломга ҳужум қилиш учун яна бир ҳийладир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/