| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Британия «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқламоқда

Британия «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқламоқда

By htadmin
29.01.2024
934
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Британия «терроризмга қарши кураш» ниқоби остида Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқламоқда

﴿قَدۡ بَدَتِ ٱلۡبَغۡضَآءُ مِنۡ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَمَا تُخۡفِي صُدُورُهُمۡ أَكۡبَرُۚ﴾

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»

Муҳандис Боҳир Солиҳ

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин

заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Британия парламенти Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш ва уни «террорчи ташкилот» деб таснифлаш тўғрисидаги қарорни ёқлаб овоз берди. «Ҳизб ут-Таҳрир терроризм ва «антисемитизмни» мақтайди» деган асосда ички ишлар вазири Жеймс Клеверли томонидан тақдим этилган бу қарор, шошилинч муҳокамадан сўнг, жамоатчилик ва лордлар палатасидаги барча Британия вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Британия ички ишлар вазири Жеймс Клеверли ўз баёнотида Ҳизб ут-Таҳрирга тақиқ қўйилишини Ҳизбнинг 7 октябр воқеаларини мақтагани билан ҳамда (Исроил) объектларига қарши Фаластин қаршилик ҳаракатининг берган зарбаларини юксак баҳолагани билан асослади. Баёнотда Ҳизбнинг бу воқеаларни қоралаши «терроризмга даъват» ва «экстремизм ва антисемитизмга тарғиб қилиш» деб ҳисобланган.

Шундай қилиб, демократия ва эркинликлар қонунчиларини, либерал ва илмоний қадриятлар назариётчиларини ўзида жамлаган деб фараз қилинган Британия парламенти ўз принципларини, даъво қилган қадриятларини ва ёлғон сақофатларини оёқ-ости қилиб, Ҳизбни террорчи деб ҳисоблашда ижрочи ҳокимиятга эргашди.

Дунёнинг 50дан ортиқ давлатида фаолият юритаётган, 70 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлган Ҳизб ут-Таҳрирнинг террорчилик ва моддий ишлар билан машғул бўлганини ёки зўравонликдан восита сифатида фойдаланганини бирорта ҳукумат исботлай олмаган. Ҳизбни тақиқлаган, унинг аъзоларини қувғин қилган давлатларнинг барчаси Ғарб томонидан ҳамиша диктатор ва мустабид деб таърифланган давлатлардир. Ғарб араб давлатлари, Россия ва Ўрта Осиё давлатлари каби баъзи давлатларга қарши эканини ва уларнинг режимларига душманлигини даъво қилиб, уларни қолоқ, реакцион, демократия ва эркинлик душмани деб таърифлаб келади. Барча давлатлар Ҳизбни фикрий ва сиёсий кураш майдонидан зўравонлик майдонига чиқарадиган бирорта воқеани топиша олмаган. Шундай экан, Британия сиёсатчиларини ўз қонунларига зид бўлган бундай қадамни ташлашга нима ундади?! Эътибор қаратилиши керак бўлган ва чуқур текширишни талаб қиладиган нарса шудир.

Бу саволга жавоб беришдан олдин шуни айтиб ўтиш керакки, бу Британия ҳукуматининг Ҳизбни жиноий жавобгарликка тортиш ёки тақиқлашга қаратилган биринчи уриниши эмас. Тақиқлаш қарори Тони Блэр, Дэвид Камерон ва Тереза Мэй каби бош вазирлар томонидан бир неча бор муҳокамага қўйилган. Улар тақиқлашни оқлайдиган аниқ қонуний асос бўлмагани учун ортга чекинишганди. Хўш, ҳозирга келиб, бундай қарорни қонуний жиҳатдан оқлайдиган бирорта асосни ҳақиқатдан топишдими?! Албатта, йўқ. Ҳизб ўз фикрини, хатти-ҳаракатини, эътиқодини ва фаолиятини ўзгартирмаган. У Аллоҳ ғолиб қилгунига қадар, ўз йўлини асло ўзгартирмайди ва ўз принципларида собит туради. Ҳозирги ўзгариш эса, уларда содир бўлди, Ҳизбда эмас.

Тўғри, бу сафар Ҳизбни тақиқлаш учун улар кўрсатган баҳона Ҳизбнинг Ғазодаги мужоҳидларни қўллаб-қувватлаши ҳамда жиноятчи душман бўлган яҳудий вужудига қарши мужоҳидларга ёрдам кўрсатишга чақиришидир. Буни улар антисемитизм ва терроризмни рағбатлантириш деб ҳисоблашди. Бироқ бу баҳоналари ва «ҳужжат»лари шу даражада паст-қадрсизки, ҳатто кўриб чиқишга ҳам арзимайди. Биродарнинг ўз биродарини қўллаб-қувватлаши қачондан бери антисемитизм бўлиб қолди?! Яҳудийлар томонидан Фаластин аҳлига қарши амалга оширилаётган қирғин ва ваҳшийликларни рад этиш ирқчилик позицияси ҳисобланадими?! Ундай бўлса, адолат, ҳақиқат ва мазлумларга ёрдам кўрсатиш мезонлари қани?! Бу – бутун дунёда, шу жумладан, Ғарб оламида ушбу жиноят ва ваҳшийликни рад этиш учун юриш ва намойишларга чиққан одамларни Британия ҳукумати антисемит деб ҳисоблайди деганими?!

Ғазо ва унинг аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам беришга чақириш террор деб ҳисобланаётган экан, хўш, ким террорист дея тавсифланишга лойиқ: Британияда ўзининг дин, ҳазорат ва сақофатда қардоши ҳисобланган мусулмонга оғзаки ёрдам бериб, унга сабот, ғалаба ва қирғинлардан нажот топишини тилаб дуо қилаётган мусулмонми ёки яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб, уни қурол-яроғ, портловчи моддалар, самолётлар ва разведка маълумотлари билан таъминлаётган ҳамда болалар, аёллар ва қарияларнинг ўлдирилишига, масжид ва мактабларнинг ичидаги одамлари билан қўшиб портлатиб ташланишига шерик бўлаётган, шунингдек, ҳарбий самолёт бортидаги ҳарбий юклар орасидан чиқиб, қилмишлари билан оламга мақтанаётган британияликми?! Геноцид ва ваҳшийлик остидаги мазлум томонида турган киши наҳотки террорчи ҳисобланса?! Наҳотки, жиноятчи қотил билан бирга бўлиб, унга қурол-яроғ, таъминот ва разведка маълумотларини етказиб берган киши тинчликпарвар ва инсоният ҳимоячиси ҳисобланса?!

Уларнинг далиллари қонуний жиҳатдан асоссизлиги аниқ. Зеро, у вакиллик ролини ўйнашга, эркинлик ва инсон ҳуқуқларини сақлашни талаб қилишга тоқат қила олмай қолган гуруҳ томонидан қабул қилинган сиёсий қарордир. Шунинг учун бу гуруҳ тишларини кўрсатиб ириллаб, ўзининг ҳақиқий башарасини ошкор қилди. Чунки Ҳизбнинг фаолияти, унинг жиноятчи ҳукмдорлар хиёнатини ва Ислом оламидаги малайларни фош этиши, уларнинг тахтларини қулатишга Умматни ундаши, шунингдек, Фаластин, Ғазо ва Ақсо масжидига ёрдам кўрсатиш учун армияларни ҳаракатга келтиришга чақириши уларни ваҳимага солиб қўйди. Ҳизб томонидан яҳудий вужудининг жинояти ва уни қўллаб-қувватловчи Ғарб ҳукмдорларининг ваҳшийлиги фош этилиши уларни зериктирди. Ғарб жамоатчилиги олдида уларнинг башараси очилиб, жамоатчилик уларни жиноятда яҳудийларга шерик, қирғинлар ва геноцидда уларга тарафдор деб биладиган бўлиб қолди. Шунинг учун улар Исломга ва Ҳизбга нисбатан қалбларидаги яширин нафратнинг бир қисмини чиқаришга мажбур бўлишди. Чунки Ҳизб ҳеч қачон улар билан дўстлашмади, уни тўхтатиб қолишларига ёки унга таъсир ўтказишларига умид қолдирмади.

Ҳизбнинг Ақсо тўфонига нисбатан тутган позицияси, Умматни ва Уммат армияларини Ғазога ёрдам кўрсатишга чақириши, Ғарб ва унинг етакчиларини фош қилишга қўшган ҳиссаси Риши Сунакнинг илигини қалтиратди. Шу боис Ҳизбни тақиқлаш қарорини қабул қилиш учун ўз демократиясини ахлатга улоқтириб, ўзлари даъво қилган эркинлик принципларини оёқ-ости қилди. Иш судга ҳавола қилинган пайтда модомики суд ҳукумат ва парламентни қўллаб-қувватлашга қарор қилган экан, демак бу қарор босим остида шоша-пиша қабул қилинган қарор эмас. Аксинча, у Британиядаги давлат ортидаги давлатнинг қарори ҳисобланади ва улар эртага ўз ғазабларини босиш учун барча қадриятларини ҳам қурбон қиладилар.

Британия сиёсатчилари ҳамда бошқа дунё етакчилари ва режимлари биладиган ҳақиқат шуки, Ҳизб ўз фаолияти ва даъватини давом эттиради. У тақиқ қўйилиши ёки рухсат берилишига парво қилмайди ва унинг Ислом оламидаги фаолияти бунга далилдир. Ҳизб режимларга ялтоқлик қилиш ёки уларнинг ёмонлигидан сақланиш учун ҳеч қачон ўз фикри ва принципларини ўзгартирмаган ва то Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисларининг тасдиғи сифатида Аллоҳ уни ғолиб қилгунига қадар ўзгартирмайди:

«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ لَعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ، إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ، حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»

«Умматимдан бир гуруҳи динда ғолиб бўлиб, душманларини мағлуб қилган ҳолда давом этади. Қарши чиққанлар уларга зарар етказа олмайди. Фақат уларга турли азоб-уқубатлар етади, холос. Аллоҳнинг амри келгунга қадар улар шундай ҳолатда давом этадилар». Ўша ғолиб ва музаффар тоифа Аллоҳнинг изни ила биз бўламиз, деган умиддамиз.

Бугун Ғарб дунёси ва малай ҳукмдорлар сўнгги нафасларини олишмоқда. Зеро, уларнинг кўпчилиги Умматнинг қўзғалиш учун қайноқ ҳолатда турганини, ҳақ билан ботил ажралиб бўлганини, орани очиқ қиладиган томонга қараб кетилаётганини кўриб турган эканлар, келажак Исломники ва рошид Халифалик давлатиники эканига, бунинг яқинлашиб қолганига ишонч ҳосил қилишган.

Масалан Британия ўзининг Ислом Уммати ва кутилаётган Халифалик билан бўладиган ҳисоб-китоби жуда оғир бўлишини билади. Чунки мусулмонларнинг Халифалигини қулатган, Умматни парчалаган ва Ислом юртларини мустамлака қилиб, қонини сўрган Британиядир. Юз йилдан ортиқ вақтдан буён унинг тишлари Уммат танасига санчилган бўлиб, бузғунчилиги Ислом оламининг ҳар тарафига ёйилган. Уммат билан унинг ўртасидаги адоват жуда эски бўлиб, чуқур илдиз отган. У буни билади ва Ислом Уммати билан бўладиган тўқнашувни кечиктиришга астойдил интилмоқда. Британия, шунингдек, ушбу тўқнашувнинг Уммат ўз Халифалигини барпо қилганида амалга ошишини ҳам билади. Шу боис Ҳизб ут-Таҳрир билан Халифаликнинг барпо этилиши ўртасини тўсиш хаёлида Ҳизбга қарши курашмоқда ва макр-ҳийла қилмоқда. У бу борада хаёлпарастлик қиляпти. Зеро, Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا﴾

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир.. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир»                                                                                              [Талоқ 3]

Роя газетасининг 2024 йил 24 январ чоршанба кунги 479-сонидан

 

0
0

Related posts:

АҚШ такаббурлиги ва Британия айёрлигининг кучайиши Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти «Қуддус учун ғазаб изҳор этиш» номли норозилик намойишларини ўтказди Бирлашган Араб Амирликлари Британиянинг Ямандаги ричаги Британия ўзининг ўйинлари, қопқонлари ва малайлари ёрдамида Ямандаги нуфузини сақлаб қолишга зўр бериб ҳаракат қилмоқда
Tags«терроризмга қарши кураш» ниқобиБританияҲизб ут-Таҳрир
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Валадишайх: Келаётган кунларда Яман тақдири ҳал бўлади ва кутилмаган ишларни олиб келади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой мусулмонларни репрессия қилишни кучайтирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик Покистонда кучайган инфляцияга барҳам бериш учун мажбурий қоғоз пулларни бекор қилиб, олтин ва кумушга асосланган валютани жорий қилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/