Бу давлатда НОМУС сариқ чақа!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу давлатда НОМУС сариқ чақа!
Чўчқа босиб кетди менинг боғимни,
Бири – биридан оқ семиз чўчқалар,
Нон сўраб ялайди ҳамма ёғимни,
Хеч тўйдим демайди бу гўрсўхталар.
22.01.2014й ozodlik.org сайтидан олинган маълумотдан фойдаландик, иқтибос келтиришда мақоладаги баъзи сўзлар халқимиз маънавиятига зидлиги учун ўз маъносини сақлаб қолган холда ўзгартиришга мажбур бўлдик, бунинг учун ozodlik.org сайтидан узр сўраймиз. “Қоплонбек” ("Қоплонбек" Қозоғистонга қарашли пост. Воқеа Ўзбекистонга қарашли "Навоий" постида бўлган. Лекин воқеа бўлган жойни кўпчилик "Қоплонбек", деб билгани учун мақола охиригача "Қоплонбек", деб ишлатамиз) божхона постида хизмат қилган ўзбекистонлик камида 5 божхона ходими хизмат ваколатларини суистеъмол қилган ҳолда бир неча ой давомида Қозоғистондан атир-упа ташийдиган тужжор жувонлар билан божхона пости биносининг иккинчи қаватидаги махсус хонада мажбурлаб шахвоний хирсини қондиришган.
Бунинг эвазига ўзбек божгирлари савдогар аëлларга контрабанда-молини чегарадан бехатар олиб ўтиш имконини яратиб берган.
Маълум бўлишича, божгирлар савдогар аëлларга “ë молларингизни мусодара қилиб, жаримага тортамиз ëки сен биз билан айш-ишрат қиласан”, дея талаб қўйишган.
“Қоплонбек” чегара постидан кунора мол олиб ўтадиган ва ўзини Зокиржон, деб таништирган тошкентлик тадбиркор йигитнинг Озодликка айтиб беришича, кўп ҳолатларда аëллар божхона ходимлари билан жинсий алоқа қилишга мажбур бўлишган:
— Қозоғистондан атир-упа олиб келиб тижорат қиладиган қиз-жувонлар молидан айрилиб қолишдан қўрқиб божгирлар билан ҳамтўшак бўлишга рози бўлишмоқда. Чунки уларнинг моллари мусодара қилиниши мумкин. Шунинг учун тадбиркор аëллар ихтиëрий-мажбурий тарзда жинсий алоқа қилишган. "Қоплонбек"нинг Қозоғистон тарафида конфет, атир-упа сотадиган дўконлар бор. Атрофдаги қиз-жувонлар ўша дўконлардан Ўзбекистонга нарса олиб келиб сотишади. Қозоқ божгирлари индамайди, аммо ўзбек божгирлари уларни қаттиқ текширади. Олган нарсасини нархи 10 доллардан ошган бўлса дарров баëннома тузишади. Аëлларни қийин-қистовга олишади, дейди Зокиржон.
Суҳбатдошга кўра, “Қоплонбек” божхона пости ходимлари бинонинг иккинчи қаватида ташкил қилган “ишратхона”да рўй берган воқеалар видеотасвирга олиниб, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматига етказилганидан кейин текшир-текшир бошланиб кетган:
— Бундан икки кун бурун қаттиқ текширув бўлиб, уч-тўрт божхона ходимини ишдан бўшатишди. Уларнинг аëллар билан бирга бўлгани видеога тушиб қолган экан, ўша видео боис қаттиқ тафтиш бўлди. Муаммо шуки, бу ҳолат божхона постида иш пайтида юз берган. Ишдан кейин ëки дам олиш куни эмас. Аëллар божхона ходимлари тарафидан жинсий зўрланган . Бола-чақасини боқаман, деб чиққан аëллар ўз хирсларини қондириш учун мажбурланган, тушуняпсизми бу ҳолатнинг даҳшатли эканлигини, дейди суҳбатдош.
… видеотасвирда Тошкент шевасида гапирган эркак киши камида тўртта аëлни ечинишга буюради. Бошига рўмол ўраган ва кўринишидан тужжорга ўҳшайдиган 30 ёшлар атрофидаги аëл эркак мулозимнинг олдида кийимларини ечади.
Айни шу тарзда 19-20 ëшлардаги бошқа уч нафар қиз ҳам мулозим олдида барча кийимларини ечишади.
Баъзи тасдиқланмаган иддаоларга кўра, айнан шу видеотасвир “Қоплонбек” чегара постида туширилган ва МХХ текширувига боис бўлган.
Ўзбекистоннинг Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан чечарасидаги божхона масканларида ҳам тамагирлик ва аëлларга жинсий зўравонлик қилиш ҳолатлари борлиги айтилади.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасидаги “Дўстлик” чегара постидан ўтган аëлларнинг ҳам жинсий хизмат эвазига божхона текширувидан озод қилинаëтгани айтилди.
Чегарада аëлларнинг камситилишига оид тадқиқот ўтказган ва ўз исми очиқланишини истамаган ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси сўнгги 6 ой давомида олиб борган кузатишларига асосланиб, баъзи маълумотларни берди:
— Қирғизистондан Ўзбекистонга олтин буюмлар олиб ўтадиган бир неча ўзбек аëлнинг ҳар иккала чегарада зўрлангани ҳақида маълумотим бор. Бу аëлнинг эри, бола-чақалари борлигини андиша қилиб исмини айтмайман. Лекин айтадиганим шуки, чегарадаги жинсий тажовуз системага айланиб бўлди. Аëллар аввалига мажбурланади. Қамайман, жарима қиламан, молингни мусодара қиламан деб қўрқитилади. Шу тариқа савдогар аëллар бунга ўрганиб қолади. Баъзи аëллар эса божхоначиларга ўз танасини ўзи таклиф қилади. Чегарадаги аскарлар, МХХ ҳодимлари ва санитария хизмати нозирлари бирлашиб кунора айш-ишратга тўлиқ кўпчилик бўлиб номусига тегишга мажбур қилишади, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Қозоғистон Божхона қўмитасининг “Жибек йўли” чегара пости бошлиғи Бархан Минбоевнинг Озодликка айтишича, аëлларнинг эркак мулозимлар тарафидан текширилиши мавжуд қонунларга мутлақо зиддир:
— Аëлни аëл, эркакни эркак текшириши лозим. Бу қатъий қоида. Билишимча, бундай қоида Ўзбекистон божгирларига ҳам тегишли. Божхона кодексига кўра йўловчини ечинтириб кўрикдан ўтказиш фавқуллода ҳолатларда, фақат бошлиқдан ëзма изн олиниб амалга оширилиши керак. Бундай ҳолатда фуқароларнинг инсоний қадр-қиммати ҳурмат қилиниши керак, дейди Қозоғистон Божхона қўмитасининг “Жибек йўли” чегара пости бошлиғи Бархан Минбоев Озодлик билан суҳбатда.
Изоҳ: Инсоният шу даражада пасткашликка етиб борди, лекин бу сўз мусулмон учун қадри бор сўз, Каримов каби яҳудий кофирлар учун бундай холат қувонарли холат, жамиятни айнан шундай кўринишга олиб келиш учун 22 йил тер тўкди, мана натижаси кўриниб турибди.
Чегараларда аёлларни зўрлаш холатлари бугун пайдо бўлган холат эмас, бу каби ишлар, чегарадан ноқонуний товарлар олиб ўтишга қарши махсус қарор чиққандан кейин(буни халқ орасида 154 чи қарор деб тушунилади), чегара хизматчиларининг куни туғди дейиш мумкин. Каримов оиласига тегишли монопол савдо ташкилотлари бутун халқнинг иқтисодий эхтиёжини қондира олмайди, натижада чегарадан товар олиб киришга зарурат кучайиб борди, эркаклар бу ишда кўп қийинчиликларга дуч келаверганидан кейин, бу ишга аёллар аралаша бошлади ва асосий ролда аёллар бўлиб қолди, чунки аёллардан чегара ходимлари икки томонлама, ҳам пулини олиш, ҳам шаҳвоний фойдаланиш мумкин эди. Бу иш бориб – бориб оддий холатга айланди. Хатто ўз кулоғим билан эшитган бир холатни айтишим мумкин, бир аёл қизи билан чегарадан товар олиб ўтишар экан, халиги аёл дамасда кетаётиб қизини тергаб, сўкаяпти, “5 минутда тинчир эди, шу билан бир нарса бўлиб қолармидинг, шунча нарсамизни олдириб қўймасдик”. Бу гаплари эшитар эканман, ичимдан қаттиқ йиғи келди, мусулмонлар бугун шу холатга келди, шу аёлни ҳам агар ўлса, жаноза ўқиб кўмилади, имом чиройли муносабатлар ва дуолар қилади. Минг афсуслар бўлсинки, бугун жамият шундай хор, тубан ахволга келсада, мусулмонлар бирон нарсани хис қилмаяптилар. Хорланаётганини хис қилмаяпти, ўша аёлнинг ўзига айбни тўнкаб кетилаяпти, лекин аслида шундайми?
Бу аёлларни шундай хор бўлишига, ўша чегарачи йигитларни шундай номуссиз, бехаё, ифлос, жирканч бўлишига шу жамият, шу муҳит, жамиятни шу ахволга олиб келган жирканч тузум, унинг бошида ўтирганлар айбдор эмасми?! Жамият шу ахволда бўлмаса, бу инсонлар бу каби қабиҳликларга қўл урармиди?!
Кимдир айтиши мумкин, агар демократия бўлса, шундай бўлмайди деб, аксинча, агар демократия бўлса, бу каби ишлар хозир чегарачилар зўрлови билан мажбурий қилинаётган бўлса, демократияда икки томон розилиги билан, керак бўлса шунга мос ботил қонунлар чиқариб қилинади.
Пайғабар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Кимни тақво камари бир аёл учун ечилса, вақти келиб унинг аёли, қизи, ёки бирон авлоди учун бошқа эркакнинг камари ечилади” деган маънода сўзларини кўп марта эшитганмиз ва бу маъвизаларни эшитиб туриб, Пайғамбар алайҳиссалом хеч қачон ёлғон гапирмайдилар, деб ҳам қўямиз.
Нахотки бугун уммат бундай хорликдан чиқиш йўлини қидирмаса?!
Эй мусулмонлар кўзингизни очинг! Сиз кундан – кун жарликка қараб кетмоқдасиз, Ислом йўлига қайтинг, фақатгина Ислом билан инсоният ўзини қутқариб қола олади, буни куфр аҳли тушунди, айнан шунинг учун бугунги кунга келиб куфр аҳлининг Исломга нисбатан зулми хар қачонгидан ортиб кетди, сизлар мусулмон бўла туриб, қачон буни тушуниб етасиз, қачон уйғонасиз?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
25.01.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми