Буюк Исломий Халифалик Давлати қулатилганлигининг 91 йиллиги олдидан!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Буюк Исломий Халифалик Давлати қулатилганлигининг 91 йиллиги олдидан!
2015 йил 3 март куни Ислом уммати, ўз давлатларидан, халифасидан, қалқонидан айрилганига 91 йил тўлади. Бу санани эслаганда, барча Ислом умматини қалблари ларзага келади, вужудларида титроқ пайдо бўлади, кўзлари алам ёшлари билан намланади.
3 март соат 10.10. Ушбу душанба тонгида Истанбулда Аллоҳнинг, Пайғамбарининг ва мўминларнинг душмани Мустафо Камол Отатурк Исломий Халифаликни тугатиб, Халифа Абдулхамидни қамал қилди ҳамда Туркиядан қувғин қилди. Бу разил, тубан иш учун Британия ҳукумати Отатуркни Туркияга ҳукмдор қилиб, мусулмонларнинг бўйнига миндириш, мустамлакачи кофирларнинг эса хизматкорига айлантириш тонги бўлди.
3 март соат 10.10. Ушбу кун Халифалик давлати бекор қилиниб, ҳаёт майдонидан суриб ташланди. Заиф аҳволдаги мусулмонларнинг умиди бўлмиш Халифалик йўқ қилингач, улар хору нотавон бўлиб, ҳаётлари андуҳга тўлди. Бу қора кунда Умматнинг қаноти қайрилди, камонидан ҳам, қалқонидан ҳам айрилди! Ушбу кунда мусулмонларнинг охирги халифаси қувилди. Уммат билан тенг ётиб, тенг турадиган, йиғласа йиғлаб, кулса куладиган халифалар ўтмишга айланди.
3 март соат 10.10. Ушбу санада Халифалигимиз барбод қилинганидан буён Ислом уммати бирон кун ҳам рўшнолик кўрмади. Ерларимиз бўлак-бўлакларга ажратилди, оталаримиз хорланди, биродарларимизнинг орзулари армонга айланди, оналаримизу опа-сингилларимизнинг номуслари топталди. Бу ўтган давр мобайнида оғир қийинчиликларни бошдан кечирди ва кечирмоқда. Хамон куфр давлатлари, уларнинг малайлари бўлмиш ҳокимлар унинг покиза вужудига разолат, фаҳшу мункар ишларни тарқатиш орқали уммат қалбидаги ақидага путур етказишга, яксон қилишга интилиб келмоқда.
الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُم مِّن بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ
– “Мунофиқ эркаклар билан мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар. (Улар одамларни) ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар…“. [9:67]
Исломий Уммат анча даврларгача мустабид-золимларни безовта қилувчи, мўминларнинг кўзини қувонтириб, одамларга осудалик бахш этувчи давлати билан тарих зарварақларини ҳам, дунёни ҳам тўлдирди. Гап шундаки, Халифалик давлати ҳукм сурган пайтларда мўминлар азиз бўлиб, мустабиду мунофиқлар хор бўлдилар. У завол топиши билан мўминларнинг ер юзидаги азизлиги барҳам топиб, жиноятчилар Ислом юртининг ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам бўй чўзиб қолишди. Умматнинг бўғинлари кесилди, тинчлиги йўқолди, иродаси бўшашди, шу дунёда туришининг омили бўлган шариати четлатилди, муқаддас қадриятлари поймол қилинди, ор-номуслари топталди, бойликлари ташиб кетилди. Хуллас, унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг мана бу ҳадислари мос келиб қолди:
«يُوْشِكُ أَنْ تَدَاعَى عَلَيْكُمُ الْأُمَمُ مِنْ كُلِّ أُفُقٍ كَمَا تَدَاعَى الْأَكَلَةُ عَلَى قَصْعَتِهَا» قِيْلَ: "يَا رَسُوْلَ اللهِ أَمِنْ قِلَّةٍ بِنَا يَوْمَئِذٍ؟" قالَ: «أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ كَثِيْرٌ، وَلَكِنْ تَكُوْنُوْنَ غُثَاءً كَغُثَاءِ السَّيْلِ، يَنْتَزِعُ الْمَهَابَةَ مِنْ قُلُوْبِ عَدُوِّكُمْ وَيَجْعَلُ فِيْ قُلُوْبِكُمُ الْوَهْنَ» قِيْلَ: "وَمَا الْوَهْنُ؟" قَالَ: «حُبُّ الدُّنْيَا وَكَرَاهِيَّةُ الْمَوْتِ»
“Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади”, деганларида: “Ё Расулуллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганиданми?” – дейилди. У зот: “Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Душманларингиз қалбларидан қўрқинч кўтарилади, сизларнинг қалбларингизни ваҳн эгаллайди”, дедилар. Шунда: “Ваҳн нима?” – деб сўралганди, у зот: “Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўриш”, дедилар.
Тўғри йўлдаги Халифалик қайтмас экан, азизликни ҳам, ғалабани ҳам тасаввур қилолмаймиз. Негаки ҳақгўй Пайғамбарингиз буни башорат қилиб, у зот билан ҳовуз олдида учрашишингиз учун шу башоратни рўёбга чиқаришга ундадилар. Бу бирор ижтиҳод ҳам, хос раъй ҳам эмас. Балки у Парвардигори оламнинг фарзи бўлиб, улуғ Пайғамбаримиз уни катта машаққатлар эвазига барпо этдилар. Оллоҳ Таборака ва Таъоло бу ҳақда шундай дейди:
وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
– “Оллоҳ нозил қилган нарса (оятлар) билан ҳукм қилмаганлар – ана ўшалар кофирлардир”. [5:44]
Оллоҳ туширган нарса билан бошқариш эса Китоб ва суннатни татбиқ этувчи давлат ҳамда «Вожибни амалга оширадиган нарса ҳам вожиб» деган қоида билан рўёбга чиқади. Оллоҳ Таъоло бизни ўзгалардан эмас, ўзимиздан бўлган иш эгаси-ҳокимга итоат этишга буюриб, шундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ
– “Эй иймон келтирганлар! Оллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!” [4:59]
Ўзимиздан бўлган иш эгаси-ҳоким эса ишларимизни ғамхўрлик ила Аллоҳ туширган нарса билан бошқарадиган кишидир. Бу иш эгаси Исломий давлат бўлсагина мавжуд бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай деганлар:
كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُم
“Бану Исроилга Пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир Пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир Пайғамбар келарди. Мендан кейин эса Пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Оллоҳ улардан раият (фуқаро) ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди”.
Сарвари коинот шундай марҳамат қиладилар:
وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِيْ عُنُقِهِ بَيِعَةٌ مَاتَ مِيْتَةً جَاهِلِيَّةً
“… Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот қилса, жоҳилият ўлими билан ўлибди”.
Яна Ҳазрат розияллоҳу анҳудан шундай ҳадис ривоят қилинган:
إِنَّمَا الْإِمَامُ (الَخَلِيْفَةُ) جُنَّةٌ يُقاتَلُ مَنْ وَرَائَهُ وَيُتَّقَىْ بِه
“Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Бу ерда имомдан мурод мусулмонлар халифасидир. У бугунги ҳокимларга ўхшаб шаҳидларимизга назар ташлаб, мустамлакачи кофир хўжайинлари фойдасини кўзлаб, уларни “террористлар” деб қайд қилиб қўймайди.
Келгуси ойнинг 3 март куни Ислом уммати ўз раҳбаридан, қалқонидан айрилганига 91 йил тўлади! Ушбу муддат давомида уммат халифасиз, Аллоҳ туширган нарса билан бошқарадиган давлатсиз кун кечирмоқда. Бунинг оқибатида уммат улкан гуноҳларга қолди. Лекин Исломий давлат тикланиши учун чин дилдан интилиб фаолият қилаётганлар бундан мустасно. Унинг соясидан бебаҳра ўтказаётган ҳар бир кунимиз уни қанчалар тез ва қисқа вақт ичида қайта тиклаш бизга жуда ҳам зарур эканлигини исботламоқда. Улкан давлатингиз учун етарли даражада асослар мавжуд: руҳий ва сиёсий ақиданинг ўзи ягона энг тўғри ақида, ҳаёт ҳақидаги кўзқараш эса инсонга яшашдан кўзланган мақсадни белгилаб беради. Биргина Исломий шариатгина инсонга ҳар бир давр ва жойда рўбарў бўладиган муаммоларни ҳал қилишга яроқли. Умматнинг ўғлонлари дунёнинг барча бурчакларида тўлиб тошиб ётибди, бойликлари эса жаҳон иқтисодининг асосини ташкил қилади. Миялар эса кучини қаерга сарфлашга ҳайрон. Мужоҳидларни олсак, жиҳод ва шаҳидлик майдонларини қидириб юрибдилар. Бутун ер юзига ёйилиб кетган сиёсат арбоблари татбиқ этишга тайёрлаб қўйилган Исломий дастурлар билан одамларнинг ишларини ғамхўрлик ила бошқаришга тайёр турибдилар. Товламачи, лўттибоз сиёсатчиларнинг орасида уммат ўзига нисбатан ғамхўрликни ҳам, динига ва ҳазоратига нисбатан бирор иззат, эҳтиромни ҳам кўрмади.
Ҳозир шу давлатнинг тикланишига боғлиқ бўлиб турган иш шуки, Уммат ичидаги куч-қувват эгалари, аниқроғи ҳозир масжид атрофини ўраб турган зобитлар, аскар ва хавфсизлик ходимлари кабилар золим ҳукмдорлар бошқарувига чек қўйиш, тожу тахтларни қўриқлашдан воз кечиб, тақдирий, тарихий ва шаръий қарорларини қабул қилиб, ўз Умматига товламачилик қилмайдиган, шу Уммат бошқарувига энг муносиб ва ҳақиқий эгалари бўлмиш даъватни олиб чиқувчиларни қўллаб, ўз динлари, умматлари ва ўз халқларига ёрдам беришга ўтишлари лозим. Халифалик давлати бошқаруви билан исломий Умматнинг зафар қучишида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Негаки бу ҳақда бизга еру осмонлар Парвардигори хабар бериб, шундай дейди:
وَلَقَدْ سَبَقَتْ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا الْمُرْسَلِينَ * إِنَّهُمْ لَهُمُ الْمَنصُورُونَ* وَإِنَّ جُندَنَا لَهُمُ الْغَالِبُونَ
– “Аниқки, Бизнинг Пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: “Шак-шубҳасиз, улар қўллаб-қувватлангувчилардир ва шак-шубҳасиз, Бизнинг қўшинимиз (яъни Пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчилардир”, деган сўзимиз ўтган – собит бўлгандир”. [37:171-173]
Ва яна:
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
– “У Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар ёқтирмасалар-да – барча динлар узра ғолиб қилиш учун юборган зотдир”. [9:33]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
10.02.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ