Ижтимоий низом тушунчаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ижтимоий низом тушунчаси
Кўп одамлар ҳаётнинг барча низомларига «ижтимоий низом» иборасини қўллайдилар. Бундай қилиш хатодир. Зеро, ҳаёт низомлари аслида жамият низомлари бўлиб, уларни «жамият низомлари» дейиш ўринли бўлади. Жамият низомлари – жамланишлари ёки тарқоқликларидан қатъий назар – муайян жамиятда яшаётган одамлар ўртасидаги алоқаларни тартибга солади. Ҳаёт низомларида одамларнинг жамланиши (ижтимоси) эмас, балки уларнинг ўрталаридаги алоқалар кўзда тутилади. Алоқалар бир неча хил бўлишига қараб низомлар ҳам турлича бўлади. Улар иқтисод, бошқарув, сиёсат, таълим, жазо чоралари, муомалалар, гувоҳликлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Бундай низомларга «ижтимоий низом» иборасини қўллаш ноўрин ва номувофиқдир. Бундан ташқари, «ижтимоий» сўзи «низом» сўзининг сифатини билдирганлиги туфайли бу низом жамланишдан пайдо бўладиган муаммолар ёки алоқаларни тартибга солиш учун тузилмоғи зарур бўлиб қолади.
Шунинг учун ижтимоий низом аёлнинг эркак билан, эркакнинг аёл билан жамланиши тартибини баён қилиб берувчи низомга чеклангандир. Бу низом эркак ва аёлнинг жамиятдаги манфаатларидан эмас, балки уларнинг жамланишларидан пайдо бўладиган алоқани тартибга солади ва бу алоқа натижасида пайдо бўладиган барча ҳолатларни баён қилиб беради. Масалан, аёл билан эркак, эркак билан аёл ўртасидаги савдо-сотиқ иши жамият низомларидан бири ҳисобланиб, ижтимоий низом доирасига кирмайди. Балки у иқтисодий низом доирасидаги ишдир. Эркак бегона аёл билан хилватда (холи) қолишининг ман этилиши бунга далил Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«لا يخلون رجل بامرأة إلا ومعها ذو محرم منها فإن ثالثهما الشيطان»
“ Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши ёнида маҳрами йўқ аёл билан холи қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади ” ёки аёл ўзини талоқ қилиш ҳуқуқига қачон эга бўлиши ёки гўдакни боқишга аёл қачон ҳақли бўлиши каби масалалар ижтимоий низом доирасидаги масалалардир. Шунга кўра, ижтимоий низомнинг таърифи қуйидагича бўлади: Ижтимоий низом аёл билан эркакнинг, эркак билан аёлнинг жамланишини ҳамда бу жамланишдан пайдо бўладиган алоқани ва бу алоқадан келиб чиқадиган барча ҳолатларни тартибга соладиган низомдир.
Одамлар, хусусан мусулмонларнинг Исломдаги ижтимоий низом ҳақидаги тушунчалари ноаниқ бўлиб қолган эди. Улар Ислом фикрлари ва ҳукмларидан узоқлашганликлари туфайли ижтимоий низом хусусидаги Ислом ҳақиқатидан ҳам ниҳоятда узоқлашиб кетдилар. Оқибатда уларнинг бир қисми йўлни ортиқ даражада кенг оладиган, яъни эркак билан истаганча хилватда қолиш, хоҳлаган кийимини кийиб, авратлари очиқ ҳолда кўчага чиқиш каби амаллар аёлнинг ҳуқуқи, деб ҳисоблайдиган бўлиб қолди. Зеро Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا
“ Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини ( номаҳрамларга ) кўрсатмасинлар “ [ 24:31 ]
ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إن الجارية إذا حاضت لم يصلح أن يرى منها إلا وجهها ويداها إلى الفصل
“ Аёл ҳайз ёшига етгач, унинг юзи ва бўғинигача бўлган икки қўлидан бошқаси кўриниши яхши эмас ” деганлар (Абу Довуд ривояти) Бир қисми эса йўлни ниҳоятда тор олиб, аёлнинг тижорат ва зироат билан шуғулланишга, эркак билан жамланишга мутлақо ҳаққи йўқ, аёлнинг юзи, кафтларидан тортиб бутун бадани аврат, деб ҳисоблайдиган бўлиб қолди. Йўлни бундай кенг ва тор олиш оқибатида ахлоқ тубанлашди, фикрлаш қотиб қолди. Бунинг натижасида эса ижтимоий жиҳатга путур етди, Исломий оила тинчини йўқотди, унинг аъзоларига норозилик ва нафратланиш руҳи ҳукмрон бўлиб қолди, оиладагилар ўртасида жанжал ва ажралишлар кўпайди. Шундан кейин барча мусулмонларнинг қалбларини оилани бирлаштириш ва бахт-саодатини таъминлашга бўлган эҳтиёж туйғуси тўлдира бошлади. Кўпчиликнинг хаёлини бу жиддий муаммонинг ечимини излаш банд эта бошлади. Кўп одамлар ўз оилаларидаги хотинларига, опа-сингилларига, қизларига ўз раъйларини татбиқ этишга уриндилар. Мактаб ва мадраса низомларига эркаклар билан аёллар аралаш бўлиши жиҳатидан ўзгартиришлар киритилди. Мазкур уринишлар мана шундай кўринишларда намоён бўлди. Лекин бу шахсларнинг бирортаси ҳам муаммони ечиш бахтига муяссар бўлмади, ижтимоий низом сари йўллана олмади. Улар ўзлари ҳис қилаётган ислоҳ йўлини топа олмадилар. Чунки икки жинс – эркак ва аёл алоқаси масаласи аксар мусулмонларга қоронғу эди. Дарҳақиқат, эркакнинг аёл билан жамланишига тааллуқли Ислом фикрлари ва ҳукмларини умуман билмаганликлари туфайли ечим тариқати атрофидаги нарсалар ҳақида баҳслашиб-тортишар, унинг ҳақиқатини ўрганишдан эса йироқда эдилар. Уларнинг бу уринишлари оқибатида безовталик, беқарорлик кучайиб кетди. Ўз хусусиятлари билан ажралиб турадиган Уммат сифатидаги Ислом Умматининг вужудига хавф солувчи жарлик пайдо бўлди. Исломий хонадон Ислом табиатини йўқотиши хавфи туғилди. Исломий оила устида эса Ислом фикрлари билан чароғон бўлиб туришига рахна солувчи, Ислом ҳукмлари ва раъйларини ўз ўрнига қўйишдан узоқлаштирувчи хатар пайдо бўлди.
Бу фикрий беқарорликнинг ва тушунишда тўғри йўлдан оғишнинг сабаби Ғарб ҳазоратининг бизга қарши олиб борган бузғунчи ҳужумига бориб тақалади. Ғарб бу билан фикрлашимиз ва завқимизга бутунлай ҳукмрон бўлиб олиб, ҳаёт ҳақидаги тушунчаларимизни, қалбларимизга чуқур ўрнашган Исломни ҳимоя қилишимиз ва қадриятларимизни улуғлаш каби ўлчов ва қаноатларимизни ўзгартириб юборди. Ғарб ҳазоратининг устимиздан қилган ғалабаси ҳаётнинг ҳамма соҳаларини, шу жумладан ушбу ижтимоий жиҳатни ҳам қамраб олган эди.
Бунга сабаб – Ғарб ҳазорати Ислом юртларида намоён бўлиб, ўзининг маданий шакллари ва моддий тараққиётини намойиш этганда кўпчиликнинг кўзини қамаштирди. Одамлар бу маданий шаклларга тақлид қила бошладилар ва бу ҳазоратни олишга интила бошладилар. Чунки тараққиётни кўрсатиб турувчи бу маданий шаклларни мана шу ҳазорат эгалари, унга даъват қилаётган шахслар ишлаб чиққан эдилар. Шу туфайли мусулмонлар Ғарб ҳазорати билан маданий шакллар ўртасидаги фарқни ажратмай, Ғарб ҳазоратига кўр-кўрона тақлид қила бошладилар. Улар ҳазорат – ҳаёт ҳақидаги тушунчалар мажмуи ва муайян яшаш тарзи эканини англаб етмадилар.
Бунинг оқибатида жамиятда эркак билан аёлнинг аралашишига бирор эҳтиёж бўлмаса ҳам, аёлнинг эркак билан учрашишини тақозо этадиган эҳтиёж бўлмаса ҳам, аёл эркак билан шунчаки шахсий эркинликдан баҳраманд бўлиш учун бевосита учрашадиган бўлиб қолди. Шунчаки, фақатгина шахсий эркинликлардан баҳраманд бўлиш учун икки жинс ўртасидаги бу учрашишларнинг Ғарб раъйларига ўйламай-нетмай юзланган мазкур кўчирмачи-тақлидчилар табақасига хунук асорати юзага келди. Бу хунук асорат туфайли аёл билан эркак ўртасидаги алоқа фақат эркаклик ва аёллик алоқаларига чекланиб қолди. Хунук асорат бу табақадан жамиятдаги бошқа табақаларга ҳам ўтди. Бу алоқа ҳаёт майдонида эркак билан аёл ўртасида бирор ҳамкорликни пайдо қилмади. Балки ахлоқий тубанликни, хотинларнинг безаниб, турмуш ўртоғи ёки маҳрами бўлмаган бегоналарга зеб-зийнатлари ва гўзалликларини намоён этишларини келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида мусулмонларнинг фикрлаши тўғри йўлдан тойди, завқлари бузилди, ишончларига путур етди, миқёс-ўлчовлари вайрон бўлди. Ғарбдаги ижтимоий жиҳат севимли намуна, Ғарб жамияти эса ўлчов қилиб олинди. Бироқ, ушбу Ғарб жамияти эркаклик ва аёллик алоқаларини аҳамиятсиз бир иш ҳисоблаши ва бунда намунали яшаш тарзига нисбатан бирор уятсизлик, бузуқлик ёки зиддиятни ҳамда ахлоққа зарар ёки хатарни кўрмаслиги эътиборга олинмади. Ислом жамиятининг эса бу соҳадаги қарашлари Ғарбникидан тубдан фарқ қилиши, унга бутунлай қарама-қарши эканлигига эътибор берилмади. Зеро, Ислом жамияти эркаклик ва аёллик алоқаларини дарралаш ёки тошбўрон қилишдек қаттиқ жазо белгиланган катта гуноҳ, деб ҳисоблайди. Бундай бузуқликни қилган кимсаларни ҳазар қилинадиган, нафрат билан қараладиган тубан кимсалар, деб ҳисоблайди. Номус ҳимояланиши вожиблигини – орага ҳеч қандай гап сиғмайдиган оддий ҳақиқат, деб билади. Уни ҳимоя қилиш йўлида чин юракдан қаттиқ интилиб, молу жон сарфланиши керак, деб ҳисоблайди. Бундан бош тортишда эса ҳеч қандай узр ва баҳоналарни қабул қилмайди.
Ижтимои низом китобидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!