Чегара борасидаги келишувлар нега ошкор қилинмаяпти?

Чегара борасидаги келишувлар нега ошкор қилинмаяпти?
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: 10 октябрь куни Қирғизистон парламентининг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев "Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган" баҳсли ҳудудлар масаласида ахборот берди. Қамчибек Ташиев чегара музокаралари натижасида Ўзбекистондан Қирғизистонга жами 14.335 гектардан зиёдроқ ер ўтишини маълум қилди.
Ташиев жамоатчилик учун ошкор этган маълумотлардан сўнг йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида давом этди. Унда Ўзбекистон билан чегара бўйича сўнгги келишув лойиҳаси овозга қўйилди.
Депутатлар Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси, жумладан, Кампиробод сув омбори бўйича икки томонлама келишув лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқуллади.
Қамчибек Ташиевнинг йиғилишда айтишича, Кампиробод сув омбори жойлашган 4485 гектар ер Ўзбекистонга ўтадиган бўлди. Қўшни давлат сув сақлайдиган тўғонга ҳам эгалик қилади.
Ташиев келишув лойиҳасига асосан, Қирғизистон харитаси 15 806 гектаргача кенгайтирилишини айтди.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилда Қирғизистон билан, 2018 йилда Тожикистон билан, ундан кейин Қозоғистон билан чегара муаммоларини ҳал қилиш бўйича келишувларга эришди. Аммо Қирғизистон аҳолисининг кетма-кет уюштирган норозилик чиқишлари бу келишув бандларини қайта кўриб чиқишга ундади. Икки давлат ўртасидаги келишувлар ошкор қилинмагани ва Кампиробод сув омбори Ўзбекистон назоратига ўтаётгани қирғизистонликларнинг намойиш ўтказишига сабаб бўлгани айтиляпти. Аслида эса, мусулмонлар ўртасидаги бундай норозилик, жанжал ва қуролли можароларга мазкур сохта чегараларнинг мавжудлиги сабабдир. Биргина мисол, стратегик аҳамиятга эга Кампиробод сув омборининг чегара чизиғи устида жойлашгани Ўзбекистон ва Қирғизистонни арзимаган келишмовчилик сабаб ўзаро душманга айланишига олиб келади. Ҳозирда икки республиканинг раҳбарлари тил топишга уринар экан, мазкур низоли чегараларнинг сақланиб қолишидан манфаатдор бўлган Россия ва Америка ўз малайлари ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида бу келишувни барбод қилишга ҳаракат қиляпти. Ўзбекистон ҳукумати кун сайин ўсиб бораётган ташқи қарзи ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ҳолатида қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган сув таъминотида кутилмаган муаммолар юзага келишидан хавотирланяпти. Маълумот учун, жаҳон ресурслар институти 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув ўта танқис бўлган 33 мамлакат қаторига киришини тахмин қилган. Маълумки, сув танқислиги қишлоқ хўжалигининг давлат бюджетига қўшадиган ҳиссасини камайишига ва озиқ-овқат хавфсизлигининг заифлашувига сабаб бўлади. Оқибатда иқтисодий чўкиш Мирзиёев ҳукуматига нисбатан ишончсизлик ортишига ва ҳатто иқтидорни ўзгартиришга бўлган ҳаракатларга туртки бўлиши мумкин.
Баҳсли ҳудудлар борасида махфий келишувлар тузилгани Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун ҳар қандай қийматлардан воз кечишга тайёр эканлигини кўрсатди. Улар халқ манфаати учун елиб-югураётганини ва ўзларининг мусулмонлардан эканини айтсалар-да, амалда халқнинг барча манфаатларини рўёбга чиқарадиган ва уларга дунё-ю охират саодатини берадиган Ислом ҳукмларига қарши курашмоқда. Улар Украина можароси сабаб Ғарб ва Россиянинг билвосита тўқнашаётганидан фойдаланиб, чегара муаммоларини ҳал қилишга киришди. Бу ҳокимлар Ғарб ва Россиянинг Исломга қарши бирлашишини ва мусулмонлар ўртасидаги фитна илдизлари фақат Рошид Халифалик тиклансагина таг-туги билан йўқ қилинишини қабул қилишни исташмайди. Дарҳақиқат, Ислом ақидасидан келиб чиққан ҳукмларни татбиқ қилувчи давлат тикланмас экан, чегара низолари барҳам топмайди. Мусулмонлар Исломни тўлиқ татбиқ қилсагина Аллоҳ уларга Ўзининг мислсиз баракотини ёғдиради ва улар ўртасида Исломий биродарлик ришталарини пайдо қилиб, сув ва бошқа неъматларини мўл-кўл қилиб беради. Мангу саодатга элтувчи йўл мана шудир.
لِمِثْلِ هَٰذَا فَلْيَعْمَلِ الْعَامِلُونَ
– “Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!” (Соффат:61)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
20.10.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ