Чегара муаммолари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Чегара муаммолари
Мустамлакачи давлатлар ўзи босиб олган ерларни идора қилишлик ва ўз нуфузи остида ушлаб туришлик имкониятини беришлик учун, ўз мустамлака ерларида жойлашган ҳалқларни майда миллатларга бўлиб ташлаган ва ўзларини миллатчилик, ватанпарварлик каби бузғунчи фикрлари билан бу ҳалқларни зеҳнларини заҳарлашликка ҳаракат қилишди ва бунга муваффақ ҳам бўлишди.
13 асрдан ошиқ вақт мобайнида дунёда биринчи давлат мақомини эгаллаб келган исломий Халифалик давлатини парчалашликда ҳам айнан мана шу миллатчилик ва ватанпарварлик фикрларидан кенг фойдаланишди.
Бунинг учун араб ва турк миллатига мансуб бир Уммат фарзандлари бўлган мусулмон ёшларни Ғарб давлатларига, хусусан Францияга олиб бориб, ўқитиб ўзларини бузуқ фикрлари асосида тарбиялашди. Бундай таълим-тарбия натижасида Ғарб сақофати билан сақофатланган "зиёлилар" вужудга келди. Оқибатда турк, турк миллатига мансублиги билан фахрланадиган бўлса, араб, араблигидан ғурурланадиган бўлди.
Мустамлакачи Ғарб давлатлари бу йўлда сарфлаган вақт ва улкан маблағлари сабабли, ўзларининг "ашаддий" душманлари бўлган Халифалик давлатидан қутулишга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг, бу Уммат фарзандларини қайта бирлашишликка йўл қўймасликлари учун, уларни майда давлатчаларга бўлишлик ҳаракатини бошлашди.
Мана шундай бўлишлик мобайнида ҳам ўз геосиёсий манфаатларини ҳисобга олиб, у давлатлар ичида хоҳлаган вақтда кескинлик ўчоғини пайдо қилишлик имконини берадиган "нозик нуқта"ларни қолдириб кетишди.
Масалан: 30 млнга яқин одамни ташкил этадиган Курд миллатини тўрт "мустақил" давлатлар ҳудудига, Ироқни шимоли, Эронни ғарби, Туркияни шарқи ва Сурия давлатлари ҳудудига бўлиб ташлаб, бугунги кунда бу миллатни "мустақиллик" даъвоси билан кўтариб, мазкур давлатларни янада майдалашлик учун мазкур давлатларда нотинчликларни келтириб чиқаришмоқда.
Бундан ташқари, 30 млндан ошиқ ҳалққа эга бўлган Озарбайжон миллатини ҳам иккига бўлиб ташлади, бундан 8,2 млни Озарбайжонда жойлашган бўлса, 23,5 млнга яқини Эрон ҳудудига ўтиб кетди.
Бошқа Ислом Уммати ҳалқларини ҳам бўлаётган вақтда мана шундай низоларни келтириб чиқаришни имкони бўлишлиги учун ана шундай "нозик нуқта"ларни қолдириб кетишди.
Парчаланиб заволга юз тутган, дахрийлик мафкурасини бутун дунёга ёйишликка ҳаракат қилган собиқ Шўролар Иттифоқи ҳам, ўз мустамлакаларини ҳудудларга ажратаётган вақтда мустамлакачилик геосиёсатидан келиб чиқиб, Ўрта Осиё ҳалқларини бир бирига қарам ва боғлиқ қилиб ташлади. Шўролар мустамлакаси асоратидан Ўрта Осиё мусулмонлари хозирга қадар қутула олишгани йўқ.
Ўрта Осиё ҳалқларини ҳудудга бўлаётган вақтда қўшни республикалар ичида "анклав" ва "эксклавларни" пайдо қилиб қолдирди. Бугунги кунда Ўзбекистонни Қирғизистон ҳудудида Сўх ва Шоҳимардон каби эксклавлари мавжуд бўлса, Ўзбекистон ичида Барак қишлоғи ва Янги чек каби Қирғизистон республикасини ҳудудлари мавжуддир.
Бугунги кунга қадар, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги 1378 кмни ташкил этадиган чегарани 1007 километри аниқланган. Аниқланмай қолган ҳудудлар икки давлат ўртасида келишмовчиликларни пайдо қилиб келмоқда.
Куни кеча Фарғона вилоятига қарашли Сўх анклавида, ўзбекистонлик фуқаролар билан қирғиз чегарачилари ўртасида чиққан мажаро ҳам, айнан мана шу собиқ Иттифоқ қолдириб кетган икки қардош ҳалқ ўртасидаги бошоғриқлардан биридир.
Бу можарода Ўзбекистон ҳукумати ҳам, Қирғизистон ҳукумати ҳам ўз мавқеларидан келиб чиқиб, бу ходисага баҳо беришмоқда.
Ўзбекистон томони, бу можарони келиб чиқишига қирғиз чегарачиларини ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудида симёғоч ўрнатишгани ва бунга эътироз билдирган ахолига қарши қурол ишлатганлигини, бунинг оқибатида беш нафар ўзбек фуқароси яраланганлигини ва уларнинг аҳволлари ўта оғирлигини айтишган бўлса, Қирғизистон томони, Ўзбекистон фуқаролари ўзларини ўта тажовузкор тутишганлигини, икки нафар енгил автомашинани ёқиб юбориб, бир нафар микроавтобусни пачоқлаб, 37 нафар Қирғизистон фуқароларини гаровга олишганини айтишди.
Олиб борилган тезкор ишлар ва музокаралардан сўнг, вазият изга тушганлигини, гаровдагилар озод этилганини айтилинаётган бўлсада, бироқ бу муаммо шунчаки хал бўлиб кетмайди. Сабаби бундай можаро биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Ҳатто чегара ҳудудлари аниқ бўлган ҳудудларда ҳам ўзбек чегарачилари томонидан, чегарани ноқонуний кесиб ўтди деган сабаблар билан Қирғизистон фуқароларига қарши қурол ишлатишлик холатлари тез-тез содир бўлиб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шундай воқеалардан охиргиси, 4 январ куни, ўзбек чегарачилари отган ўқдан халок бўлган Ош вилояти Қорасув тумани Суратош қишлоғида яшаган Зайнобиддин Каримов бўлди.
Мана шундай чегара ҳусусидаги муаммолар ва келишмовчиликлар, Ўзбекистон президенти Каримовнинг мутаасиблиги ва Қирғизистондаги бош-бошдоқлик ва имкониятларини мавжуд эмаслиги сабабли шу вақтга қадар ҳал бўлмай келмоқда ва бундан кейин ҳам ҳал бўлмайди.
Бундай ҳудудлар жанжал келиб чиқиши мумкин бўлган ва вазиятни издан чиқармоқчи бўлганлар учун доимо қулай жой бўлиб қолаверади.
Бу муаммоларни хал қилишни йўли шундан иборатки, аввало Ўзбекистон ҳукумати ёшлар онгига сингдираётган, Қирғизистонда эса шаклланиб бораётган миллат, миллийлик тушунчаларидан ва ватанпарварлик каби саёз фикрлардан воз кечишлик билан, бу ҳалқлар қадимдан бир Уммат вакиллари бўлиб келганлиги, тили бир, бозори ва мозори бир бўлган қардош ҳалқларни яна Исломга қайтишлиги орқали амалга ошади.
Бу икки қардош ҳалқ ва умуман Ислом Уммати ораларига мустамлакачи давлатлар тортиб ташлаган чегараларни йўқотиб, мустамлакачилик нуфузини илдизи билан суғуриб ташлашлик йўлида харакат қилиб, бу мустамлакачи давлатлар харобалари устига Халифалик давлатини барпо қилмас эканлар, бундай муаммолар барҳам топмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми