Даниялик сиёсатчилар Исломга қарши фикрий кураш олиб боришдан ожизликлари сабабли

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Даниялик сиёсатчилар Исломга қарши фикрий кураш олиб боришдан ожизликлари сабабли ўзлари даъво қилган эркинлик принципларини ўзлари бузишга мажбур бўлишмоқда
2016 йил 10 май куни Дания маданият вазирлиги баёнот чиқарди. Баёнот мавзуи халқ онгини ўстириш ва муниципиал ваколатларга оид қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида бўлди. Баёнот ҳукумат томонидан ҳамда Социал Демократик партия, Дания Халқ Либерал Коалицияси партияси, Халқ Социалистик партияси ва Консерваторлар партияси томонидан бир овоздан маъқулланди. Баёнотда жумладан бундай дейилади: «Мақсади ва фаолияти демократияга зид келиш ёки унга путур етказиш, жумладан, дин эркинлиги ва сўз эркинлигига путур етказишдан иборат бўлган ташкилотларнинг ҳукуматдан молиявий ёрдам олишга ҳамда объектлардан фойдаланишга ҳаққи йўқ». Бундан ташқари, муниципиал ваколатларга оид қонунга ҳам ўзгартиш киритилди. Унга кўра, муниципиал ҳукуматларнинг «мақсади ва фаолияти демократияга ёки эркинликлар ва инсон ҳуқуқларининг асосий принципларига путур етказиш, шу жумладан, дин эркинлиги ва сўз эркинлигига путур етказишдан иборат бўлган ташкилотларга залларни кредитга ёки ижарага беришга ҳаққи йўқ».
Айни матбуот баёноти чиқиши биланоқ, маданий ишлар бўйича Копенгаген шаҳар ҳокими бундан жуда мамнунлигини билдирди. Унинг бунчалик шодланаётганининг боиси, у Ҳизб ут-Таҳрирга муниципалитет томонидан анжуман ўтказиш залларини ижарага берилишини тақиқлашга ниҳоят муваффақ бўлганди. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрирнинг шаҳардаги анжуман залларини ижарага олиб, уларни иштирокчилар билан тўлдираётгани, сиёсий ва фикрий очиқ форумлар орқали Ҳизб томонидан қилинган таклифларга қизиқувчиларнинг ортиб бораётгани бир неча йилдан бери Дания сиёсатчиларини томоғига суяк мисол тиқилаётганди, улар шу орқали фикрий курашга чақирилаётган эдилар.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, айни муниципалитетдаги қонуншунос маслаҳатчиларнинг ўзлари Ҳизбни шаҳардаги анжуман залларидан фойдаланишдан тақиқлаш тенглик принципини бузиш ҳисобланади, дея илгари огоҳлантирув билдирган эдилар. Қарангки, Ғарб Ислом даъватига қарши курашида ҳеч қандай принципни тан олмайди.
Эй мусулмонлар!
Ушбу қонуний ўзгартиш бу юртда кечаётган Исломга қарши қатор ваҳшиёна курашларнинг бир қисми, холос. Бу курашга сиёсий партиялар ҳамкорлигида ҳукуматнинг ўзи етакчилик қилмоқда, «эркин», дея даъво қилинаётган матбуот эса бу ҳақда ноғора қоқмоқда. Дарҳақиқат, ўтган бир неча ойлар мобайнида мусулмонлар ва уларнинг турмуш тарзларига, масжидларига ва буюк шариатларига қарши тўхтовсиз матбуот ҳужумларини гувоҳи бўлдик.
Қачон Ислом ёки шариат зикр қилинса, биз вазирларни ва таниқли сиёсатчиларни ғазабдан кўпириб-қайнаб кетаётганларини, халқни тентаклик билан огоҳликка чақиришаётганини гувоҳи бўляпмиз. Шу орқали халққа ўзларини мусулмонларга қаттиққўл қилиб кўрсатиб, ҳар қандай исломий баёнотни овозини ўчиришмоқчи бўляпти. Уларнинг мақсади юртда Исломнинг чуқурроқ томир отишига ёки нормаллашишига йўл қўймасликдир.
Исломий мадрасаларни очиқчасига назорат қилиш, Данияга «нафрат қўзғовчи хатиблар»нинг киришини олдини олиш ва исломий баёнотни жиноятга чиқариш… каби ишларнинг ортиб бораётгани Дания парламентида ястаниб ўтирган «нафрат қўзғовчи депутатлар»нинг навбатдаги чора-тадбирларидан бошқа нарса эмас. Буни улар Данияда Исломга қарши курашнинг энг унумдор услуби сифатида ўртага ташлашди. Бу сиёсатчилар ўзлари севган эркинликларини ўз ҳазоратлари пичоғи билан сўйишмоқда ва бу билан мусулмонлар ҳазоратининг ҳаққонийлигини ўчиришга ҳамда мусулмон бўлмаган фуқароларининг танқидий фикрларини йўқ қилишга уринишмоқда.
Бу билан сиёсатчилар мусулмонлар билан бўлган муомалада қўрқув ҳукмрон бўлган ҳамда мусулмонлар Ғарб жамияти билан қоришиб кетмаётган бир даврга якун ясашмоқчи эканликларини даъво қилишмоқда. Ҳақиқатда эса ундай эмас. Зеро, сиёсатчиларнинг бундай қилмишлари уларнинг қадриятларига нисбатан ишончсизликни пайдо қилганини кўрсатиб турибди. Чунки улар мусулмонларга нисбатан ўз нафратларини яширишга муваффақ бўлолмаганликлари сабабли мана шундай тақиқларга мурожаат қилишяпти, эркинлик ортига яширинган тоталитар чора-тадбирлар қўллашга мажбур бўлишяпти. Улардаги мавжуд мусулмонлар билан муомала қилишдан қўрқиш, аслида, Ислом фикрлари ва унинг олий қадриятлари билан муомала қилишдан қўрқишдир. Улар ҳатто даниялик халқ қатламининг Ислом билан тўқнашиб, натижада уни қабул қилувчилари сони ортиб боришидан қаттиқ қўрқишмоқда. Айниқса, бугун гувоҳи бўлаётганимиздек, Ғарб ҳазорати япроқлари қурий бошлаган бир пайтда бундан кўпроқ қўрқишмоқда.
Бу ҳазорат ожизлик қилаётган бир пайтда, афтидан, Ғарб давлатлари Ўрта Шарқдаги ўз малай ва ваҳший режимларига кўз тика бошлашган ва Ғарбнинг зулматли ўтмишига боқиб, мусулмонларни қандай таъқибга олганларидан сабоқ ола бошлашган кўринади.
Келгусида улар ташлайдиган қадам, мусулмонларни ёппасига ҳибсга олиш ва жамоий тартибдаги колонияларга ташлашдан иборат бўлиши мумкин. Ҳибсга олиш учун мусулмонларнинг «исталмаган (номақбул) фикрлар»га эга бўлишларининг ўзи кифоя. Шундоқ ҳам ҳозирда мусулмонлар тўхтовсиз кузатув остида. Бу бизга йигирманчи асрни, яъни бутун Европа гувоҳи бўлган тоталитар режимлар даврини эслатади. Бироқ бу «эркинликлар ибтидоси саналган Франция»даги воқеликка ўхшаб бормоқда. Чунки ўтган ҳафта Франция бош вазири юртнинг ҳар бир шаҳарида «экстремизмни муолажа қилиш» бўйича 13-марказ очиб, у ерга «исломчи экстремистлар»ни тиқиш, керак бўлса, «экстремистлик аломатлари» кўринган мусулмонларни тиқиш тўғрисида гапирди. Яъни, унга кўра, уларга махсус либослар кийдирилади ва мажбуран илмонийлаштириш амалиётида ўн кун тўхтовсиз назорат қилиб турилади.
Эй мусулмонлар!
Одатда, Ғарб давлатлари учун шахс террористликда гумон қилинса бас, шунинг ўзи уни ҳибсга олиш учун кифоя қилар эди. Бироқ бугун бу давлатларни, шу жумладан, Данияни ҳам, ҳатто сизнинг исломий ўзлигингизни ҳам йўқ қилмоқчи бўлаётганини ва ўз халқларига Ислом нурининг етиб боришига йўл қўймасликка уриниб, мабдаий ва ҳазорий жиҳатдан емирилаётганини гувоҳи бўляпмиз. Бу юртда Ислом ва мусулмонларга қарши кўрилаётган навбатдаги чора-тадбирларни қарама-қарши тузумга эга бўлган ҳазоратнинг жон талвасаси, дейиш мумкин, холос. Гап шундаки, бу сиёсатчилар исломий экстремизмга қарши демократияни ҳимоя қилаётганларини даъво қилишяпти-ю, бироқ аслида ўзлари репрессив чора-тадбирлар қўллашяпти. Буни эса ўз қадриятларини ўз қўллари билан кўмишяпти, ўз демократияларини ўзлари тобутга жойлашяпти, дейиш мумкин.
يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُم بِأَيْدِيهِمْ
«Улар ўз уйларини ўз қўллари билан бузмоқдалар» [Ҳашр 2]
Мана, бугун ер юзининг ҳеч бир ерида Исломий шариат татбиқ этилмаётган бир пайтда, Ғарб ҳазоратининг мағлубиятга учраётганини гувоҳи бўляпмиз. Эртага мусулмонлар ўз давлатларини барпо этганларида нима бўларкин?! Ахир, уларнинг давлати бутун оламга Исломни етказиб, башариятни капитализм зулмати ва бадбахтлигидан Ислом нури ва раҳматига олиб чиқиш учун бутун дунё мусулмонларини бирлаштирадику?!
Биз Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингиз сизга шуни таъкидлаб айтамизки, Ғарбдаги мусулмонлар ўзлигини ҳимоя қилиш ва ғайримусулмонларни Исломга даъват қилиш йўлида мутлақо малолланмай, заифлашмай фаолият қилишда давом этамиз. Шунингдек, исломий оламда рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун тинимсиз ҳаракат қиламиз. Бу сиёсатчиларнинг таҳдидлари ва қаттиққўл қонунларининг натижаси битта, у ҳам бўлса, уларнинг ўзлари айни қилмишлари билан бизнинг фикрларимизнинг тўғрилигини намоён қилиб қўймоқдалар.
Сиз мусулмонларни эса, ушбу буюк фарзни адо этишда ҳамкорлик қилишга ҳамда бу иш устида турганларга нусрат-ёрдам беришга даъват қиламиз. Зеро, қўлингизда Роббул оламин нозил қилган ҳақ бор, сизда Ислом бор. Булар сиздаги мавжуд Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг суннатларида мужассам. Бутун дунёнинг халос бўлиши, бутун башариятнинг ҳидоят топиши ҳам мана шунда. Энди, Исломга қарши олиб борилаётган тўхтовсиз ҳужумларга келсак, бу бизнинг қатъиятимизга қатъият қўшишига асло шубҳа йўқ. Бу қатъият Исломнинг ҳақ-рост фикрлари, соф қадриятлари ва одил тузумига даъват қилишда бор кучимизни сарфлашга бўлган қатъиятимиздир. Бу тузум Ғарбнинг ликиллаб қолган ҳазорати ва бузуқ тузумига бирдан-бир альтернатив ҳисобланади.
قَدْ جَاءَكُم مِّنَ اللَّـهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ * يَهْدِي بِهِ اللَّـهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
«Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли Ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўз изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур» [Моида 15-16]
Ҳизб ут-Таҳрир 11 шаъбон 1437ҳ
Скандинавия 18 май 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ