Даъватчиларга мурожаат

بسم الله الرحمن الرحيم
Даъватчиларга мурожаат
Аввало, Исломга ва Исломий ҳаётни қайта бошлашга оиласи, уй-жойи, касб-корларини ташлаб бўлсада даъват қилишда бардавом бўлаётган биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, уларга Аллоҳ ажрларини зиёда қилиб берсин. Дарҳақиқат, даъват юки жуда оғир ва ўта масъулиятли амалдир.
Бугун ижтимоий тармоқлар даъватнинг ёйилишида катта майдон бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Бу майдондан даъватчилар имкон қадар унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Лекин уларнинг орасидаги баъзи биродарларимиз даъватда ўз ақлларига таянмоқдалар, баъзида эса туйғуларига берилиб кетмоқдалар. Албатта, инсон хато қилгувчи ва унутгувчи маҳлуқдир, буни ҳеч ким инкор қилмайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ барча амалларимизни қандай қилишни белгилаб қўйганидек, даъват қилишдаги тўғри йўлни ҳам кўрсатиб қўйган. Аллоҳ айтади:
{ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ}
– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингиз Йўли-динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!”. [16:125]
Бу оятдан кўриниб турибдики, даъватчи ўз даъватини донолик, чиройли насиҳат ва гўзал мунозара билан олиб бориши керак. Бироқ баъзи биродарларимиз ижтимоий тармоқларда ўзлари билиб ёки билмаган ҳолда бир-бирларини беҳурмат қилиб, хатто уятли сўзлар билан сўкишгача етиб бормоқдалар. Бу жуда ачинарли ҳолатдир, чунки даъват иши бундай муносабатни кўтармайди. Даъватчи Исломга ёки Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилсаю, ўзининг гапираётган гапи ва қилаётган иши шариатга зид бўлса, унинг даъвати қандай қилиб таъсирли бўлсин? Даъватчи олдин ўзи шариатга амал қилиб яшашни йўлга қўя олсагина, унинг даъвати таъсирли бўлади. Мақсад аниқ, йўли ҳам кўрсатиб қўйилган бўлса, демак биздан шунга амал қилиш қоляпти.
Даъватни етказувчиларга Аллоҳ ўзининг саноғи йўқ мукофотларини ваъда қилиши билан бирга, уни нотўғри қилганларга жазо борлигини ҳам эслатиб қўйган. Шундай экан, ажри бир неча баробар бўладиган бу кунлардан тўғри фойдаланиб қолайлик ва даъватни Аллоҳ буюрганидек қилайлик. Зеро, бу қиёматда бизга қарши эмас, балки бизнинг фойдамизга бақувват ҳужжат бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
14.05.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!