| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Сариқ вабо”нинг Ўзбекистонга хатари!

“Сариқ вабо”нинг Ўзбекистонга хатари!

By htadmin
01.02.2024
0
Share:

“Сариқ вабо”нинг Ўзбекистонга хатари!

بسم الله الرحمن الرحيم

    23 январда президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга бир қатор ишбилармонлар ҳамкорлигида давлат ташрифи билан Хитойга борди. 24 январь куни Мирзиёев билан Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва расмий делегациялар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига оид ва бошқа бир қанча соҳаларга доир масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди. Учрашувда эътиборни кўпроқ тортган нарса – Мирзиёевнинг “Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас эканини тасдиқлаши бўлди.

Шундай савол туғилади: Мирзиёевнинг “Ягона Хитой” ва “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас эканини тасдиқлаши нимани англатади? “Ягона Хитой” деганда ўқувчи хаёлига дарҳол Тайвань ороли келиши мумкин. Тўғри, Тайвань Тинч океани акваториясида жойлашган орол бўлиб, Хитойдан 1949 йилда ажралиб чиққан. У ҳозирда замонавий индустриал мегаполис бўлиб, мустақил Хитой республикаси деб ҳам аталади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 15 январида Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловларига нисбатан, “Ўзбекистон “Ягона Хитой” тамойилига қатъий амал қилади, Хитой Халқ Республикаси ҳукуматини мамлакатнинг ягона қонуний вакили деб билади, Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади” деб муносабат билдирди. Лекин Мирзиёев каби Марказий Осиё республикалари президентлари билан учрашувларда Хитой раҳбарияти “Ягона Хитой” деганда, мудом Шарқий Туркистоннинг босқинчи Хитой чангалида қолишини назарда тутади. Чунки Шарқий Туркистон Марказий Осиё билан туташ жойлашган ва аслида ҳам тарихан унинг ажралмас таркибий қисми бўлиб келган. “Уч ёвуз куч” дейилганда эса, мустамлакачи кофирлар “терроризм, экстремизм ва сепаратизм” тамғасини ёпиштириб келаётган мусулмонлар, айниқса Исломий ҳаракатлар ва асосан Ҳизб ут-Таҳрир кўзда тутилади.

Ўтмиш даврларда Шарқий Туркистон мусулмонлари босқинчи мушрик хитойларга қарши 42 марта қўзғолон кўтарганлар. Ислом ери бўлган Шарқий Туркистонни Хитой 1949 йилда босиб олди. Шарқий Туркистонга Синьцзян (Янги Ер) деган ном берилганининг ўзи ҳам Хитой бу ерни босиб олганини тасдиқлаб турибди. Ҳозирги шароитда у ердаги уйғур ва бошқа мусулмон халқларнинг сақланиб қолишининг ўзи улкан хатар остида қолди. Негаки, Хитойнинг коммунистик ҳукумати у ерда уйғур ва бошқа мусулмон халқларга қарши даҳшатли репрессив чораларни амалга оширмоқда. Хитойнинг Шарқий Туркистондаги шафқатсиз сиёсатининг бош рамзи “қайта тарбиялаш лагерлари” деб аталмиш концлагерлардир. Бу минтақадаги вазият бўйича тадқиқот муаллифи, немис антрополог Адриан Ценц 2019 йилда бу концлагерларда 1,5 миллион одам сақланаётганини таъкидлаган эди. У концлагерларда бўлган одамлар (маҳбуслар ҳам, назоратчи соқчилар ҳам) қийноқлар, зўравонлик ва оғир меҳнат шароитлари фактларини тасдиқлайди (“Ведомости. Спорт” сайти). “Оддий хитойликлар ҳукуматнинг Синьцзян (шарқий Туркистон) да тартиб ўрнатиш бўйича қўллаётган бу шафқатсиз чораларини бутунлай қўллаб-қувватлашади”, – деб таъкидлайди МГИМО Евроосиё тадқиқот марказининг бош илмий ходими Иван Зуенко “Ведомости. Спорт” билан бўлган суҳбатда. Албатта, мушрик хитойларнинг ҳам яҳудлар каби мусулмонларга энг ашаддий душман эканлигида ҳеч шубҳа йўқ!

Энди Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари, шулар қаторида Ўзбекистонга инвестиция ётқизиши, қарзлар бериши, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси ва ҳоказо масалаларга келсак, ҳозирда бу давлатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам Хитой иқтисодий экспансияси жараёни кетяпти. Минтақа давлатлари, шунингдек Ўзбекистонга ҳам ўзининг “томорқаси” сифатида қарайдиган Россия нега бу экспансияга қарши турмаяпти, деган савол туғилиши табиий. Баъзи экспертларнинг айтишича, Россия ва Хитой бу минтақада параллел (ёнма-ён) иш олиб бормоқда. Хитой ва Россия 2022 йил февралида “чегарасиз” ҳамкорликни эълон қилди ва “рангли инқилоблар” деб аташаётган нарсанинг ҳамда Марказий Осиё ишларига ташқи аралашувнинг олдини олиш учун биргаликда иш олиб бориш ваъдасини беришди (Радио Азаттык). Бу эса Россия “ўлжани” қайсидир маънода Хитой билан бирга баҳам кўраётганини англатади. Қолаверса, глобаллашув шароитида ва Украина урушида ҳолдан тояётган Россия шунга мажбур бўлмоқда. Чунки Мирзиёев бошлиқ ҳукумат мамлакатни ташқи инвестициялар синдромига гирифтор қилган ва буни Россия орқали ҳал этиш имкониятлари кўзга кўринмаётган бугунги кунда ўзларига Хитойдан қарз олиш ва Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан бошқа қулайроқ йўлни кўрмаяпти.

Куфрбошчиси АҚШнинг Тайвань ва Шарқий Туркистон ҳақида “дод-вой” солишига келсак, бу фақат ўзининг зўравон гегемонлигини сақлаб қолиш учундир. Айниқса, АҚШ Шарқий Туркистондаги мусулмонлар ҳақида асло ғам чекмайди. Унинг мақсади Хитой ўзи билан шу гегемонлик борасида рақобат қилмаслиги учун уни ички ва ҳудудий муаммолар билан овора қилиб

туришдир. Буни, масалан, яқинда АҚШнинг Жанубий Корея ва Япония билан биргаликда Сариқ денгиздаги Чеджу ороли атрофида ўтказган провокацион ҳарбий манёврлар ва Шимолий Кореянинг бунга жавобан 200 та артиллерия снаряди отганлиги мисолида кузатдик. Шунинг учун Хитой АҚШнинг Шарқий Туркистонга туташ Марказий Осиёда ҳам провокациялар уюштириши мумкинлигидан, албатта, хавотирда. Хитой ва Россия “рангли инқилоблар” деб аташаётган нарсанинг ҳамда Марказий Осиё ишларига ташқи аралашувнинг олдини олиш учун биргаликда иш олиб бориш борасида бир-бирига ваъда бериши ана шу хавотир ифодасидир. Хитойнинг бу экспансияда қўллаётган қуролларидан бири “қарз тузоғи”дир. 2020 йилдаги расмий маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг Хитойдан қарзи 2 млрд 803,7 млн эди. Ҳозиргача бу қарзнинг янада ўсганига ҳеч шубҳа йўқ. Тадқиқотчилар Кристоф Требеш, Себастьян Хорн ва Кармен Рейнхарт: “Хитой молиявий даромад олиш учун қарз бераётгани йўқ, балки уни қизиқтираётган нарса хомашёни қўлга киритиш ва геосиёсий нуфузга эга бўлишдир”, – деган хулосага келди. Шу билан бирга, Хитой берадиган қарзлар кўпинча техник асбоб-ускуналар ва ишчи кучини етказиб берувчи Хитой компаниялари хизматига тўлаш учун ишлатилади. Шундай қилиб, қарзга берилган пулларнинг мўмайгина қисми аслида Хитойнинг ўзида қолади. Хитой бу минтақага бир қатор шартлар асосида инвестиция ётқизади. Бу шартлар: хитой асбоб-ускуналарини мажбурий сотиб олиш, хитойлик пудратчиларни жалб қилиш, хитойлик ишчи кучидан фойдаланиш ва ҳоказолардан иборатдир (islam.kz Новости Казахстан). Бундан аён бўладики, Мирзиёев режими Хитойдан олаётган миллиардлаган қарзлар, “яшил энергия” лойиҳалари ва бошқа соҳаларга ётқизиладиган инвестициялар фақат Хитой манфаатларига, унинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига ва шу лойиҳа доирасидаги “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш каби ишларга хизмат қилади, холос! Бундан ташқари, Мирзиёев ушбу ташрифи чоғида хитойлик шерикларни Ўзбекистондаги давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирди. Бу ҳам табиийки, уларнинг бевосита ёки билвосита хитойликлар қўлига ўтишини англатади.

Хитойнинг “қарз тузоғи” нақадар хатарли эканига мисол – Шри Ланка Хитойдан олган қарзини тўлай олмагани учун ўзининг янги портини Хитойга 99 йилга ижарага беришга мажбур бўлганидир. Узоққа бориб ўтирмайлик, ён қўшнимиз Тожикистон Хитойдан олган қарзларини тўлай олмагани учун ўзидаги олтин ва кумуш конларини Хитойга “тортиқ қилди”. Демак, Тожикистон инвестиция эвазига ўзининг ерости бойликларини хитойликларга бермоқда. Масалан, тожик ҳукумати “Душанба-2” ИЭС (иссиқлик электр станцияси) қурилиши учун Хитойга захираси 50 тонна бўлган “Юқори Қумариқ” олтин конини беришга мажбур бўлди. Қирғизистонда ҳам Хитойдан олинган қарзлар эвазига – худди Тожикистон сингари – чегарадаги ерларни хитойликларга беришга тўғри келишидан хавотирлар йўқ эмас. Бу аҳвол эртага Ўзбекистоннинг ҳам бошига тушмаслигига ким кафолат бера олади?! Яъни “емоқнинг қусмоғи бор” деганларидек, ўзбек халқини,

ҳатто энди туғилажак гўдагигача қарзга ботирган Мирзиёев режими Ўзбекистон ерларини Хитойга бериб юбормаслигига ким кафил бўла олади?! Шунингдек, эртага Хитой Ўзбекистондаги мусулмонларга ҳам – Шарқий Туркистондаги уйғурларга қарши қўлланганидек – “экстремизм”, “терроризм”, “сепаратизм” деган тамғаларни ёпиштириб, “мияларни ювиш” концлагерларига маҳкум қилинишларига бош-қош бўлмаслигига ким кафил бўла олади?! Булар “сариқ хавф” аталмиш Хитойнинг вабодек хатаридан дарак берувчи нишоналар, десак адашмаймиз!

Мирзиёев режими мустамлакачи хўжайинларини рози қилиш учун кўп векторли, яъни улардан ҳар бирини рози қилиш, бошқача айтганда, ҳар бирининг ноғорасига ўйнаш сиёсатини олиб бормоқда. Афтидан, бу режимни Ўзбекистондаги мусулмон халқ фойдасидан кўра, мустамлакачилар ва бир ҳовуч амалдорлар манфаатлари кўпроқ қизиқтиради. Улар асосан ўз тожу тахтларини сақлаб қолишни ўйлашаётган кўринади! Яқинда Аллоҳ изни ила тикланажак пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик давлати барча мустамлакачиларнинг нуфузига барҳам бериш билан бирга, бу “сариқ вабо” хатарига ҳам, албатта, чек қўяди. Аммо мустамлакачи кофир давлатлар буни хом хаёл ва узоқ санашмоқда. Биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ваъдасига иймон келтирган мўминлар эса буни, ҳеч шубҳасиз, рўёбга чиқадиган бир ҳақиқат ва яқин деб ҳисоблаймиз. Зеро, келаётган ҳар бир нарса қарийбдир. Рошид Халифалик хушхабари мустамлакачи кофирларнинг уйқусини қочириб кириб келмоқда. Эртанги кун уни кутувчи учун, албатта, яқиндир!

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَ ۖ قُلْ عَسَ ىٰ اَن يَكُونَ قَرِيبًا

– “Ҳали улар: “У (кун) қачон бўлур?” – деб (сўрайдилар). “Шоядки яқин бўлса”, – деб айтинг!”                                  (Исро:51)

Абдуллоҳ Маҳмуд

01.02.2024й

TagsХитой“Сариқ вабо”нинг Ўзбекистонга хатари!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ишончли робита

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • 22.06.2026

    КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • 22.06.2026

    БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/