| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиё халқларини ажратиш: ўзбек ва тожик мусулмонлари нега кўпроқ жабр кўрадилар?

Марказий Осиё халқларини ажратиш: ўзбек ва тожик мусулмонлари нега кўпроқ жабр кўрадилар?

By htadmin
12.01.2025
527
0
Share:

Марказий Осиё халқларини ажратиш: ўзбек ва тожик мусулмонлари нега кўпроқ жабр кўрадилар?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ушбу мавзуга қўл уришдан аввал шуни алоҳида таъкидлаб қўймоқчиманки, Марказий Осиё халқлари мусулмон бўлганлиги учун уларни миллатига кўра ажратиш асло жоиз эмас. Шунинг учун бу ўриндаги ажратиш мустамлакачи кофир давлатлар ва уларнинг Исломий юртлардаги малай ҳокимлари тарафидан содир бўлаётгани назарда тутилади.

Агар Марказий Осиё минтақасидаги халқларга нисбатан дунё миқёсида ва ўз ҳукуматлари томонидан қандай муомала қилинаётганига диққат билан эътибор берилса, ўзбек ва тожик мусулмонларига бошқачароқ ёндашув борлиги кўринади. Умуман олганда, куфр миллатининг мусулмонларга қарши адоватининг чеки йўқ, албатта. Бироқ МО минтақаси доирасида қарайдиган бўлсак, қирғиз, қозоқ ва туркман мусулмонлари билан ўзбек ва тожик мусулмонларини маълум даражада ажратиш борлиги кўринади. Бунга кимлардир эътибор бериб, кимлардир эътибор бермагандир ҳам. Бундай ажратиш, айниқса, чет элда турли мақсадларда юрган минтақа халқлари вакилларига кўпроқ билинса керак. Хусусан, Россияга ишлаш учун меҳнат муҳожири сифатида борган Марказий Осиёлик мусулмонлар рус хавфсизлик органлари ва бошқа идораларининг мана шундай одам ажратишларига дуч келишганлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Россияда энг кўп босим ҳам ўзбек ва тожик миллатига мансуб мусулмонларга қилиниши ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Жумладан, Крокус ва рус генерали ўлдирилиши ҳодисаларида ҳам мос равишда айнан тожик ва ўзбек ишчи муҳожирлари айблангани бежизга эмас. Албатта, бу ўринда Кремлнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига сиёсий босим қилмоқчи бўлгани ҳам бор гап. Бу уларнинг ҳалигача ЕОИИга аъзо бўлмай келаётгани билан боғлиқ.

Аммо асосий сабаб шуки, тожик ва ўзбек мусулмонларининг ўз динига бўлган интилиши, қизиқиши ва амал қилиши минтақанинг бошқа мусулмон халқларига нисбатан кучлироқ намоён бўлишидадир. Шунингдек, қирғиз ва қозоқ мусулмонлари ёт сақофат, хусусан, рус дунёқараши ва маданиятидан кўпроқ таъсирланганлари ҳам эътиборга молик омил бўлиб хизмат қилади. Бу кўпроқ уларнинг рус тилини анчайин яхши ўзлаштирганлари билан боғлиқ, албатта. Ўзбек ва тожик мусулмонларида эса, рус тилини билиш даражаси анчагина паст бўлгани сабабли, табиийки, уларда рус дунёқараши ва маданиятидан таъсирланиши ҳам пастроқ. Рус мустамлакачилиги даврида ҳам ўзбек ва тожик мусулмонлари яшайдиган ҳудудларни бўйсундиришда рус ҳукумати жуда катта қийинчиликларга дуч келган. Совет давлати парчаланганидан сўнг айнан Ўзбекистон ва Тожикистонда мусулмонларнинг Исломий уйғониш сари интилишлари яққол намоён бўлди. 1990-йиллар бошида Фарғона водийсида Ўзбекистонни Ислом давлати деб эълон қилиш талаблари янгради. Тожикистонда эса ТИУП (Тожикистон Ислом уйғониш партияси) амалдаги режимга мухолифат сифатида фаолият юритди. У ҳатто ҳукумат таркибида ўринларга ҳам эга бўлди. Балки русларнинг тарихдаги мана шундай аччиқ тажрибаси ҳозирги сиёсатига ўз таъсирини ўтказаётгандир.

Дунё миқёсида оладиган бўлсак ҳам, ўзбек ва тожик мусулмонларига нисбатан муомала қолган Марказий Осиё халқларига қараганда салбийроқ. Бунинг сабаби, юқорида айтганимиздек, бу икки халқнинг ғайриисломий дунёқараш ва маданиятлардан камроқ таъсирланганлиги, бошқача айтганда, уларнинг камроқ интеграцияга киришгани, деб айтиш мумкин. Яъни улар яшаш тарзида, оилавий ишларда ва бошқа соҳаларда Ислом таълимоти ва аҳкомларига амал қилишда мустаҳкамроқ турганлари анави кофир давлатлар ҳукуматларига маъқул келмаяпти. “Террор акти” дейилган бир қатор ишларда ўзбек ва тожик мусулмонлари айблангани ҳам уларга чуқурроқ нафрат билан қараш сабабларидан бири бўлди.

Энди ўзбек ва тожик ҳукуматларининг ўз мусулмон халқи устида қўллаб келаётган сиёсатига келсак, минтақада энг кучли босим шу икки халқ чекига тушаётганини кўриш мумкин. Тожикистонда ҳамон Имомали Раҳмондек золим, тоғут режим ҳукмронлиги давом этяпти. Бу ердаги мусулмонлар ҳам ўз юртида, ҳам хорижда одам ўрнида кўрилмайди. Ўзбекистонда эса мусулмонлар қонига ташна Каримов режими ўз халқи орасидаги тақводор ва Исломга мойиллиги бор ҳар қандай мусулмонни шафқатсиз репрессия қилди. Ундан сўнг иқтидорга келган Мирзиёев режими дастлаб мусулмонларга бироз эркинлик берган бўлса-да, сўнгги йилларда яна торлик ва золимона сиёсатга қайтаётгани кўзга ташланяпти. Айниқса, аввалда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги учун 20 йиллаб умри қамоқда ўтган ва муддати тугаб озодликка чиқарилган йигитлар яна қайта қўлга олиниб, уларга янгидан узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бериляпти. Шунингдек, охирги вақтларда демократик ислоҳотлар баҳонаси билан мусулмонларни Исломдан узоқлаштиришга қаратилган кетма-кет қонунлар қабул қилиниб, жазолар кучайтириляпти. Хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг аҳволи аввалгидан-да аянчлироқ тус оляпти. Ўзбек ва тожик мусулмонлари хорижда гўё етим болага ўхшаб қолган. Уларни ҳимоя қилиши керак бўлган анави ҳукуматлар уларни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Ўзи аслида сўнгги пайтларда содир бўлган воқеалар халқаро даражада уларнинг сўзлари бирор давлатга деярли ўтмаслигини ҳам кўрсатиб қўйди. Яъни бу ҳукуматлар дунё давлатлари билан зўр алоқалар ўрнатаётганларини оғиз кўпиртириб мақтансалар-да, аслида жуда ожиз-нотавон эканликлари фош бўлиб қолди.

Бу мавзуда сўзлар эканмиз, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий партиясининг Ўзбекистонда Ислом даъватини етказишда улкан муваффақият қозонганини алоҳида таъкидлаш зарур. Айниқса, социалистик давлат ҳукмронлигидан озод бўлган дастлабки йилларда Ҳизб даъватини аввал Ўзбекистон мусулмонлари улкан қизиқиш билан қабул қилган бўлсалар, сўнг бу даъват қўшни юртларга ҳам ёйилди.

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқилса, ўзбек ва тожик мусулмонларининг ҳам ўз юртида, ҳам хорижда кўпроқ тазйиқ- таъқиб ва турли босимларга дуч келаётганларининг бош сабабчиси – уларнинг ўз Исломига кучлироқ боғланганлари ҳамда ғайриисломий яшаш тарзи ва маданиятини камроқ қабул қилганларидир. Бироқ бу билан мен Марказий Осиёдаги бошқа мусулмон халқларни камситмоқчи ёки маломат қилмоқчи эмасман. Йўқ, асло ундай эмас. Бу ўринда гап мавжуд воқелик устида борди ва бу аччиқ воқелик ўша халқларга ҳам тегишли, чунки улар ҳам мусулмонлардир.

Энди ушбу мавзуга қўл уришдан кўзланган мақсадга келсак, у шундан иборатки, кофир мустамлакачи давлатлар қайси мусулмон халқ ўз Исломига қаттиқроқ боғланган бўлса, уларни дунё миқёсида турли тўсиқ ва босимлар билан ажратиб қўйишга интилишади. Бундан мақсад уларни арзимас енгилликлар ва айрим имтиёзлар эвазига Исломдан йироқлаштиришга уринишдир. Бундай талабларни ана шу юртнинг малай ҳукуматлари олдига кўндаланг қўйишади. Оддий сўз билан айтганда, кофир мустамлакачиларнинг мақсади – мусулмонлар дунёни эгаллаб олган халқаро капиталистик тизимга яхшироқ интеграция бўлишлари лозим. Ана шунда уларга нисбатан сал яхшироқ муомала қилиниши мумкин. Аммо бу кофир қавм мусулмонлар динидан чиқмагунларича асло рози бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади:

و لن ترضى عنك اليهود و لا النصارى حتى تتبع ملتهم

“яҳудий ва насоролар сиз уларнинг миллатига (динига) кирмагунингизгача асло сиздан рози бўлмаслар”.         (Бақара:120)

Бироқ мусулмонлар бу кофир мустамлакачи давлатларга ёқиш ва уларнинг талабларига мослашиш йўлидан боришни асло хаёлларига ҳам келтирмасинлар. Айниқса, ҳозир дунё бўйлаб Ислом ва мусулмонларни ҳар қачонгидан ҳам очиқроқ тарзда йўқ қилиш, уларга бор адоват ва нафратларини тўкиб солиш кучайгандан кучайиб, салбчилик юриши авж олаётгани ҳолида уларга бўйин эгиш асло жоиз эмас. Аксинча, мусулмонлар ҳозир Аллоҳ таолога ҳар қачонгидан ҳам қаттиқроқ боғланиб, ўз Исломи учун моли ва жонини фидо қилиб курашишлари талаб қилинаётган даврдир. Анави кофир давлатларнинг сарқитларига қиё боқмай, ўз давлатларини тиклаш учун жидду жаҳд қиладиган даврдир. Чунки ана шу муборак Халифалик давлатигина уларга азизлик ва буюкликларини қайтариб беради. Уларни яна дунё карвонининг етакчиларига айлантиради.

قل إن العزة لله و لرسوله و للمؤمنين و لكن المنافقين لا يعلمون

– “Айт (эй Муҳаммад), азизлик Аллоҳ, Унинг Росули ва мусулмонлар учундир, ва лекин мунофиқлар буни билмаслар”.                                                                  (Мунофиқун:8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

12.01.2025й 

TagsМарказий Осиё халқлариўзбек ва тожик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийларнинг муборак Ақсо масжидига бостириб кириб, кечаю-кундуз уни оёқ ости қилишлари Фаластиндаги ҳар бир куч-қудрат эгаси пешонасига урилган шармандалик тамғаси бўлди

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмон киши демократ бўлиши мумкинми?

  • МАҚОЛАЛАР

    Шахсда, гуруҳда ва давлатда “мабдада собитлилик” тушунчаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/