| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Деновдаги орган ходимларининг ваҳшийлик билан одам ўлдириши якка шахснинг жинояти эмас, балки мавжуд тузумнинг чириклиги оқибатидир

Деновдаги орган ходимларининг ваҳшийлик билан одам ўлдириши якка шахснинг жинояти эмас, балки мавжуд тузумнинг чириклиги оқибатидир

By htadmin
02.08.2021
905
0
Share:

Деновдаги орган ходимларининг ваҳшийлик билан одам ўлдириши якка шахснинг жинояти эмас, балки мавжуд тузумнинг чириклиги оқибатидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

29 июль куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан марҳумнинг аёли тегишли идоралардан ёрдам сўраб қилган мурожаатининг видеоси ҳам тарқалди. Аёлнинг айтишича, у ва марҳум эрининг орасида ҳар қандай оилада бўлиб турадиган келишмовчилик келиб чиққан. Бу ишга марҳумнинг отаси ва укаси аралашган. Аёлнинг таъкидлашича, жанжал тинчиган ва у ишига кетган. Шундан сўнг, ноаниқ сабабларга кўра туман ИИБ ходимлари Ҳасан Хушматовни мажбурлаб, қўлига кишан солиб идорага олиб кетишган. Идорага етиб борган хотинининг эрини кўрсатиш талабларига рад жавоби берилган. Ҳасан Хушматов эртасига олинган оғир тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. Марҳумнинг аёлини айтишича, эри шифохонада жуда оғир аҳволда бўлган, ички аъзолари эзилган, боши, ҳатто орқа пешови ҳам ёрилиб кетган бўлган.

Бу иш бўйича 29 июль куни кечга яқин Бош прокуратура баёнот берган. Унда жумладан шундай дейилади:

“Аниқланишича, шу йилнинг 10 июлида Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.
Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган”.

Аввало, марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзиязимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ Таоло уларга сабру жамил, офият берсин, марҳумнинг ҳисоб-китобини осон қилсин. Ушбу ҳолатда биринчи навбатда эътиборни тортадиган нарса шуки, воқеа 11 июлда содир бўлган бўлса-да, унга деярли 20 кун ўтиб тегишли идоралар томонидан эътибор берилган. Шунда ҳам жабр кўрган аёлнинг видеомурожаатидан сўнггина иложсизликдан эътибор беришга мажбур бўлишган. Бунгача жиноят содир қилган ИИБ ходимларига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган, ҳатто бошқа туманга ишга ўтказиб юборилган. Куч органлари ходимларининг ваҳшийларча одам ўлдириш жиноятлари Ўзбекистонда янги ҳодиса эмас, афсуски бундай бешафқатликлар аввалда ҳам кўп бора содир этилган. Жиноятчи орган ходимларининг қилмишларига ҳам тегишли чора кўрилмай, кимлардир енгил жазо билан қутулган бўлса, яна бошқалари умуман жазосиз қолиб кетаверган.

Куч органларининг бунчалик даражада қутуриб кетаётганликларига амалда татбиқ қилинаётган шафқатсиз тузум сабабчи. Чунки бундай тузумда инсон ҳаётининг ҳайвончалик ҳам қадр-қиммати йўқ. Динни ҳаётдан ажратишга асосланган Конституцияда, шунингдек ҳар хил қарорлар ва фармонларда инсон ҳаётининг нақадар бебаҳо эканлиги таъкидланса-да, амалда унинг айнан тескариси юз бермоқда. Бу ўринда ўзи қабул қилган қонунларни биринчи ўринда айнан ҳукуматнинг ўзи бузмоқда. Қаердаки куч органлари ходимлари жиноят содир қилса, уни яширишга уринмоқда, тан олган тақдирда ҳам буни худдики бахтсиз ҳодиса, тасодиф сифатида талқин қилишга, ҳатто айбни қурбоннинг ўзига юклашга уринмоқда. Шунинг учун айтамизки, Ҳасан Хушматов куч органлари қурбонларининг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Аслида, куч органлари халқ ўз хавфсизлигини ишониб топширадиган, ўрни келганда унга ёрдам берадиган, унга суянадиган, уни яхши кўрадиган муҳим бир давлат муассасаси бўлиши лозим. Бироқ ҳозирги тузумнинг бузуқлиги сабабли одамлар бу ташкилотдан қўрқадиган, унга ишонмайдиган, шубҳаланадиган, ундан узоқроқ юришга ҳаракат қиладиган, ҳатто дуоларида ҳам Аллоҳдан унга иши тушиб қолишдан сақлашини сўрайдиган бўлиб қолган. Шунинг учун куч органларининг жиноятларига якка шахснинг жинояти, деб эмас, балки инсон ҳаётини қадрламайдиган, аксинча унга улкан хавф туғдирадиган динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган тузум жинояти, деб қараш лозим. Чунки якка шахснинг жиноятига яраша жазо берилган тақдирда ҳам, тузум адолатсиз, инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминламас экан, бундай жиноятлар қайта-қайта содир этилаверади, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига чек қўйилмайди. Агар тузум адолатли бўлса, инсон ҳаётини юксак даражада қадрласа, уни мустаҳкам ҳимоя қилса, биз гувоҳи бўлаётган жиноятлар юз бермаган бўларди.

Бу борада Ислом тузумигина инсон қалбига хотиржамлик бера олади. Чунки Исломда ҳатто уруш ҳолатида ҳам душман тарафнинг ёш болалари, қариялари ва агар қарши чиқиб жанг қилмаётган бўлса, аёлларини ўлдириш ман қилинган. Шундай экан, энди Исломни татбиқ қиладиган ҳукуматнинг ўз фуқаросининг ҳаётига нисбатан қандай муносабатда бўлишини тасаввур қилаверинг. Аллоҳ Таоло айтади:

مَنْ قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا

– “Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир”.            (Моида:32)

Хавфсизлик соҳасида Ислом тузумидаги шурта (полиция) ички хавфсизликни таъминлайдиган орган бўлиб, у фуқароларнинг тинчлик-хотиржамлигини кўз қорачиғидек сақлайди. Бу билан жамиятда инсон ҳаётининг қадр-қиммати юксак даражада бўлиши кафолатланади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух

02.08.2021й

Tagsваҳшийларча қийнаб ўлдирганДеновжиноятКуч органлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Одамлардан кўтариладиган биринчи нарса хушуъдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америкалик масъул: Хитой Жанубий Хитой денгизида назорат ўрнатиши мумкин

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти суриялик қочқинларга қилинган ҳужумларни қоралайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/