| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Динни барпо этиш учун ким жавобгар?

Динни барпо этиш учун ким жавобгар?

By htadmin
01.06.2020
1152
0
Share:

Динни барпо этиш учун ким жавобгар?

     Бу масалани атрофлича муҳокама қилишдан олдин Шариат қонунларини амалга ошириш учун ким масъул эканини билиш зарур бўлади, чунки Уммат шахслар, гуруҳлар ва ҳокимлардан иборат бўлади. Бу тоифаларнинг ҳар бирига Шариат томонидан қонунлар мажмуини амалга ошириш буюрилган. Шунинг учун улар бу қонунларни амалга ошириш учун масъулдирлар ва уларни амалга оширишда камчиликка йўл қўйсалар ҳисоб- китоб қилинадилар. Буларнинг барчаси амри-маъруф ва наҳий мункар масаласига аниқлик киритишни талаб қилади. Шуни учун биз қуйидгиларни айтишни лозим топдик:

     Шариат аҳкомлари орасида ижроси Халифа ёки Амир зиммасига юклатилганлар бор ва бошқалар бу қонунларни амалга оширишда унинг ўрнини боса олмайдилар. Ва шахсларга тааллуқли қонунлар мавжуд бўлиб, агар бу бирор сабабга кўра шахслар томонидан бажарилмаган бўлса, Халифа томонидан ҳам бажарилиши мумкин. Халифага тааллуқли қонунлар ҳам мавжуд, лекин айрим шахслар уларни бир қанча ҳолатлардагина амалга оширишлари мумкин. Баъзи бошқа қонунлар бор-ки, бу бир гуруҳ мусулмонлар зиммасига юклатилган.

      Шахсларга намоз, рўза, ҳаж, закот каби қонунлар юклатилган ва ҳаром қилинган нарсалардан сақланиш, жумладан: маст қилувчи ичимликлар ичиш, қимор ўйнаш, судхўрлик, ўғрилик, қотиллик, зино, ёлғон гапириш, фирибгарлик, туҳмат, ғийбат ва бошқалардан сақланишлик буюрилди. Мусулмонлар қаерда бўлишларидан қатъий назар, ҳоҳ- Дорул-куфр ҳудудида, ҳоҳ Дорул-Ислом ҳудудида яшасинлар, хоҳ мусулмон мамлакатларида, хоҳ кофир мамлакатларида бўлсин, қаерда яшасалар ҳам бу қонунларга риоя қилишлари талаб қилинади. Бу масалада Расулуллоҳ ﷺ ёки унинг саҳобалари бу амалларни Пайғамбарликнинг Макка даврида ёки Мадинада бажарганми деган савол ҳисобга олинмайди. Ибодат масаласида, ўзаро алоқалар, озиқ-овқат, кийим-кечак, ахлоқ-одоб ва эътиқод соҳаларидаги шариат қонунлари ҳар бир мусулмонга алоҳида юклатилган. Уларнинг ҳар бири васий ҳисобланган оила аъзолари учун жавобгардир. Агар мусулмон куфр ҳудудида яшаса ва ҳокимият унга қўйилган шариат қонун-қоидаларига риоя қилишига тўсқинлик қилса, у ҳолда у хоҳ Ислом ҳудуди бўлсин, хоҳ куфр ҳудуди бўлсин, бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши керак. Бу Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзларига мувофиқдир:

 إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُولَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ، إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا

“Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?”, дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. Улар: “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!”, дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! Фақат эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, ҳийлага қодир бўлмаган, йўлни топа олмаган бечораларгина бундан мустасно”.                                                (Нисо: 97-98)

      Мусулмонга куфр ҳудудида дин қонунларига риоя қилишга рухсат берилса ҳам, куфр ҳудудидан Ислом ҳудудига кўчиб ўтиши мақсадга мувофиқдир. Биргина истисно бўлган ҳолат бор, агар мусулмон ўзи яшаётган куфр ҳудудини Ислом ҳудудига айлантириш учун иш олиб бораётган бўлса, рухсат этилади. Ислом ҳудуди – бу Ислом билан бошқарилаётган ва хавфсизлиги мусулмонлар қўлида бўлган диёрдир.

     Шахс зиммасига юклатилган қонунларга келсак, агар бир шахс ҳар-ҳил сабабларга кўра бу мажбуриятларни бажара олмаётган бўлса, бу вазифани бажаришликни Халифа ўзига олади, бунга масалан, оила аъзоларига қилинадиган сарф-харажатлар киради. Агар мусулмон ўз қарамоғидагиларни таъминлай ололмаётган бўлса, Халифа бу ишда ёрдам бериши мумкин. Ёки мусулмон шахсий ишларини юритишга қодир бўла олмаётган бўлса ҳам аралашиши мумкин. Қишлоқ ёки туманларда масжидлар қуришни ўз аҳолиси уддалай олмаётган бўлса, Халифа бу ишни ўз зиммасига олиши мумкин.

     Фақат Халифа ёки Амир зиммасига юклатилган қонунларни амалга оширишга келсак, бу қонунлар туркумига, масалан, Исломда жазоларни ижро этиш, уруш эълон қилиш, тинчлик битимини тузиш, шаръий қонунларни табанний қилиш кабилар киради. Шариат бу амалларнинг бажарилишини фақат Халифага юклаган бўлиб, бу ишларни ундан бошқа ҳеч қандай шахс бажара олмайди.

     Халифага юклатилган, лекин баъзи ҳолларда шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин бўлган қонунлар ҳам бор, масалан, жиҳод. Асосида, жиҳод халифанинг зиммасидадир. Бироқ душман мусулмонларга бирданига ҳужум қилса, халифадан буйруқ ёки рухсат келмаганда ҳам улар билан жангга киришишлари керак. Агар мусулмонларнинг умуман халифаси бўлмаса ва улар жиҳод талаб қиладиган вазиятга тушиб қолсалар, у ҳолда айрим шахслар жиҳодни бошқарадилар, ҳатто буни гуноҳкор ҳоким раҳбарлигида бўлса ҳам, ёки кичик бир гуруҳнинг амири раҳбарлиги остида бўлса ҳам амалга оширадилар. Шунга қарамай, мусулмонлар халифаси йўқлигига ёки уларнинг устида золимлар турганлигига бепарво бўлмасликлари керак.

    Фақат гуруҳга юклатилган қонунларга Халифаликни ўрнатиш, ҳукмдорларни ҳисоб-китоб қилиш ва уларни ҳаққа чақириш киради. Ҳар қандай исломий партия, гуруҳ, ташкилот ёки уюшманинг фаолияти айнан шу соҳада чекланади.

     Муайян шариат қонунларини амалга ошириш учун ким масъулиятли эканлигини аниқлаб олиш жуда муҳим, чунки жоҳилият ёки бу масалада билимга эга бўлмаслик баъзи мусулмонларни ёки Исломий ҳаракатларни муайян шариат нормаларини амалга оширишда пала-партиш ёндашишларига олиб келади. Натижада мусулмонлар ўзларининг аниқ тушунча ва тўғри қўлланишларини йўқотадилар. Бир томондан, мусулмон ўз вазифаларини эътиборсиз қолдира бошлайди, бошқа томондан — унинг ўрнига ўзига тегишли бўлмаган ва вазифалари бўлмаган нарсаларни бажаришга киришади.

     Гуруҳ аъзоларига тегишли шаръий қоидаларга эътибор қаратмайди ёки Исломий Давлатнинг масъулиятларини ўз зиммасига олиб шахсларга оид шаръий қоидаларни ўрганишни бошлайди. Буларнинг барчаси бу нарсаларни бир-биридан ажрата билмаслик ва биринчи навбатда — шариат кўрсатиб берган ва биз риоя қилишимиз керак бўлган қонунлар соҳаларини ажратишни билмасликдан келиб чиқади.  Ислом олими одамларга намоз, закот, рўза каби фарз амаллари ҳақида гапиради, аммо бошқа қоидалар, масалан, мусулмоннинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган савдо-сотиқдаги ҳолатлар, ёки туҳмат, ғийбат қилингандаги ҳолатлар ҳақида оғиз очмайди, фарзи кифоя, яъни жамоий фарзлар, айниқса улар ичида муҳим бўлган Исломдаги давлатчилик ҳақида эса умуман гапирмайди. Бундай олим Умматнинг муаммолари ва уларнинг ечими ҳақида қайғурадиган олим-сиёсатчи эмас, балки зоҳидликни тарғиб қилувчи ваъзгўйга ўхшайди.

     Ҳар бир тоифа кишилар ўзларига юкланган шариат қонун-қоидаларини амалга ошириш масъулиятини ўз зиммаларига олишлари керак. Ҳар бир тарафга, агар улар ўзларига юклатилган фарз амалларини бажаришга бепарво бўлаётган бўлсалар, бунга амру маъруф, наҳий мункар — яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш билан бунга ундашлари лозим. Бир тоифадаги инсонларга уларнинг тоифасига юкланмаган мажбуриятларни бажаришларига даъват қилинмайди. Шариатнинг бажарилиши фақат бир тоифа кишиларга эмас, аксинча, бир неча тоифаларга юкланган бўлиб, бу тоифаларнинг ҳар бири ўзларига юкланган нарсалар учун жавобгардирлар. Шариатнинг тўлалигича ижро этилиши ортида эса Уммат туради. Шахслар ўзларига юкланган мажбуриятларни бажарсалар, гуруҳлар ўзларига, Халифа ўзига юкланган мажбуриятларни бажарган тақдирдагина Ислом тўлалигича татбиқ этилган бўлади.

     Бу ерда биз мусулмоннинг Исломга иймон келтириб, уни тўлалигича қабул қилишига эътибор қаратишимиз керак. Шу билан бирга, у шахс сифатида ҳам, фаолият олиб бораётган гуруҳнинг аъзоси сифатида ҳам ўзидан талаб қилинаётган мажбуриятларни батафсил ўрганади ва қабул қилади. Бу масалалардаги ҳар қандай эътиборсизлиги учун у Аллоҳ олдида жавобгар бўлади. Халифа ҳам худди шу ҳолатда бўлади. Шариат Халифага шахс сифатидаги мажбуриятларни бажаришликни талаб қилади. У намоз, рўза, ҳаж амалларини бажаради, ота-онасига яхши муносабатда бўлади, зино ва рибодан четланади. Ва бунга қўшимча у ўзига ҳоким сифатида қўйилган масъулиятларни ҳам бажаради. Масалан, у қонунлар қабул қилади, жиҳод эълон қилади, мусулмонларнинг бирлигини таъминлайди, Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан бошқаради ва Исломдаги жазо чораларини қўллайди. Бу масалаларда камчилик, хатолари учун Қиёмат кунида Аллоҳ олдида ҳисоб-китоб қилинади, ҳаёти дунёда эса Уммат уни ҳисоб-китоб қилади.

     Мусулмонлар кимнидир ҳисоб-китоб қиларкан, буни ажратиб олиш учун масалани яхши ўрганишлари керак бўлади. Алоҳида шахслар ўзларига юкланмаган иш устида ҳисоб-китобга чақирилмайди. Гуруҳ ўзига юкланмаган иш устида ҳисоб-китоб қилинмайди. Халифа ҳам ўзига юкланмаган иш устида ҳисоб-китоб қилинмайди.

     Шариат ҳар бир мусулмонни ўз билими ва имкониятига қараб амри-маъруф ва наҳий-мункар қилишликка буюради. Шариат барча мусулмонларга — у хоҳ шахслар бўлсин, хоҳ гуруҳлар, хоҳ ҳокимлар бўлсин, бу ишни бажаришни талаб қилади. Бу мажбурият мусулмонлар қандай ҳолатларда бўлишидан қатъий назар — хоҳ Исломий Давлат мавжуд бўлсин ёки бўлмасин, хоҳ Ислом қонунлари мусулмонларга татбиқ қилинсин ёки қилинмасин, хоҳ ҳоким жамият ҳаётида Исломни яхши татбиқ қилсин ёки ёмон татбиқ қилсин, бу мусулмонларга юклатилган фарз бўлиб қолаверади. Амри-маъруф, наҳий-мункар қилиш Расулуллоҳ ﷺ даврида ҳам, саҳобалар даврида ҳам, тобеъинлар ва таба-тобеинлар даврида ҳам амалга оширилди. Ва бу Қиёматга қадар мусулмонлар устида фарз бўлиб қолаверади.

     Агар айрим шахслар, гуруҳлар ёки Ислом Давлати амри-маъруф, наҳий-мункар қилишликка лойиқ амал содир этган бўлсалар, у ҳолда бу вазифа айрим шахслар, гуруҳлар ва Ислом Давлатига юклатилади. Бу ерда батафсил  тўхталамиз:

     Мусулмонларнинг ҳар бири ўз билимларига яраша ўзлари риоя қилган нарсага бошқаларни ҳам чақириши, ўзлари тийилган нарсадан бошқаларни ҳам тўхтатишлари шарт, агар уларнинг кўз ўнгида шу нарсани бажариш талаб қилинаётган ҳолат юз бераётган бўлса, албатта бу фарз бажарилади. Бу мусулмонга фарзи-айн бўлиб, буни бирор-бир сабабсиз бажармаган мусулмон гуноҳкор бўлади. Мусулмон ўзининг кундалик ҳаётида бир қанча инсонлар билан мулоқотда бўлади, булар – аёли, фарзандлари, қариндошлари, қўшнилари, мижозлари, таниш ёки нотаниш инсонлар. Буларнинг ҳаммаси, агар улар Аллоҳ Таолонинг буйруқларига эътиборсизлик қилаётган бўлсалар ёки уларни бузаётган бўлсалар, насиҳатга муҳтож бўладилар. Бундан ташқари, бундай одамларнинг хатолари ҳақида фақат бир киши биладиган ҳолатлар мавжуд бўлади. Масалан, бир киши атрофида ҳеч ким йўқ, бу мусулмоннинг олдида бир гуноҳ ишни содир қилди. Бундай ҳолатда мусулмон бу инсонга насиҳат қилиб тўғри йўлга йўлламаса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлади. Ундан бошқа ҳеч ким бу гуноҳга шерик бўлмайди, чунки бу гуноҳни содир қилинганини кўрган ва билган унинг ўзи. Ҳеч ким унинг ўрнига келмайди ва ҳеч ким у қилиши керак бўлган ишни қилмайди. Ҳар қандай ёмонлик маълум бир жойда пайдо бўлади ва уни тўхтатиш жавобгарлиги ушбу жиноятнинг гувоҳи бўлган кишининг зиммасидадир.

     Агар мусулмоннинг шахсан ўзи Аллоҳ Таолонинг буйруқларига амал қилса, яъни маъруфга юриб, мункардан ўзини тийса, бошқаларни ҳам шунга чақириши керак бўлади. Агар у Шариатни илм билан ўрганиб унга амал қилган бўлса, бу нарсани бошқаларга шу илми орқали етказади. Агар у Шариатга муттабий бўлиб амал қилаётган бўлса, бошқаларга ҳам худди шу шаклда етказади. Агар у Шариатга омий бўлиб амал қилаётган бўлса, бошқаларга  ҳам шу даражада етказади. Иккинчи ҳолатда, агар у бошқаларни ишонтиришга қобилияти, илми етишмаса, у ҳолда уларни ишонтиришга қодир бўлган инсонларга, масалан, олим, муфтий ёки фикр ва тушунчалари тўғри деб билган даъватчига йўналтиради.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ

“Мўъмин эркаклар ва мўъмина аёллар бир бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намозни тўкис адо этарлар”.                                                                              (Тавба: 71)

Яна шундай дейди:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ

 “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”.                                                         (Моида: 2)

     Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий ﷺ:

ب َ لِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً

«Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар, дедилар».  (Бухорий)

Ва яна Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:

نَضَّرَ اللَّهُ عَبْدًا سَمِعَ مَقَالَتِي فَوَعَاهَا و َ أَدَّاهَا فَرُبَّ حَامِلِ فِقْهٍ إِلَى مَنْ هُوَ أَفْقَهُ مِنْهُ

 “Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаган ва ёдида сақлаб, худди эшитганидек бошқаларга етказган кишини Аллоҳ Таоло юзини мунаввар этсин. Баъзи фиқҳни олиб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроққа етказади”.  (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад)

     Шундай қилиб, ҳар бир мусулмон ўзига алоҳида шахс сифатида юклатилган вазифани бажаради. У маъруфга юради, мункардан четланади, ҳамда бошқаларни ҳам маъруфга буюриб, мункардан тўхтатади.

Аҳмад Маҳмуд қаламига мансуб

“Исломга даъват” китобидан.

+1
0

Related posts:

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УММАТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИ Омонат нима-ю, хиёнат нима?    Таълимга эътибор уммат келажагининг асосидир Халифалик қулашининг дастлабки учқунлари
TagsГуруҳларДинни барпо этишУмматшахсларҳокимлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёлланганлар ва сотилганлар муборак Шом қўзғолонига мансуб эмаслар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси хукуматга қўшилиб мусулмонларни интернетдан қайтармоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Уларнимас, фақат бизни эшитинг!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/