Бу хаёт бизларга нима учун берилди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу хаёт бизларга нима учун берилди?
Туғилдик, улғайдик, яшаябмиз ва албатта ўламиз. Инсон бу хаётда яшар экан, уни ўз мақсади, орзу умидлари бўлади. Нима учун бу дунёда яшаётганингиз тўғрисида фикрлаб кўрганмисиз?! Ўйлаб кўринг, сиз фойдаланаётган оддий қўл телефони, бу телефонни ишлаб чиқарилишидан мақсад бор, ёки кундалик хаётингизда фойдаланаётган хар бир нарсага эътибор билан назар солиб уни устида фикрлаб кўринг, хар бир нарсани бирор корхона ишлаб чиқарар экан, албатта бирор мақсадни олдига қўйган холда ишлаб чиқаради. Бу нарсалар сиз ва мен кундалик хаётимизда фойдаланадиган оддий предметлар. Ўзингизнинг яралишингиз борасида фикр юритингчи, нахотки Буюк Аллоҳ бизларни бемақсад яратдию, бизларга вазифа юкламаган бўлса, буларни ўйлаб кўрганмисиз?
وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِين
“Биз осмонлар, ер ва улар орасидаги нарсаларни ўйин учун яратмадик”(Анбиё. 16)
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
“Жинлар ва инсонларни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим” (Зориёт. 56)
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَن يُتْرَكَ سُدًى
“Инсон ўзини бекорга ташлаб қўйиламан, деб хисоблайдими?!” (Қиёмат. 36)
Бу оятлардан кўриниб турибдики Аллоҳнинг бизларни яратишдан мақсади ўзига итоатда бўлишлигимиз ва бу итоатимиз билан Аллоҳни рози қиламиз. Кимки Аллоҳни рози қила олса, Аллоҳ у бандасига жаннатини мукофот қилиб беради. Агар жаннатга кирмоқчи бўлсак, яшашдан мақсадимиз Аллоҳнинг розилиги бўлиши зарур.
Бизлар нима қилаяпмиз, Аллоҳ буюрган икки ёки учта фарз амалини қилиб, Аллоҳнинг яратишидан мақсадини амалга оширдим, деб ўйлаяпмизми? Бизларга шунча неъматларни бераётган Аллоҳ бу неъматларни яримта қилиб шуниси ҳам бўлади, деганида нима қила олардик?! Аллоҳ бизларга берган умрнинг хар они, сонияси имтихонку. Аллоҳ берган неъматларни Ўзини рози қилиш учун фойдалансак бизларга яхши эмасми?! Ризқни, тинчликни Аллоҳ беради, лекин бизлар Аллоҳ буюрганини таъқиқлаганликлари учун ўз лавозимимиз, иш жойимизни сақлаб қолиш эвазига буюрилганимиздан воз кечаяпмиз ҳамда ожиз бандаларни тинчликни ушлаб тургувчи, деб билаяпмиз. Аллоҳ бераётган нарсаларни бандаларидан, деб билиш ва бандасидан умидвор бўлиш Аллоҳни унутиш эмасми?!
Мусулмон бўлатуриб хаётдаги муаммоларимизга кимлардан ва қаердан ечим излаяпмиз? Аллоҳнинг бизларга берган Исломини давлат ишларини юритишда ожиз, деб билиб кофирлар ишлаб чиққан “демократия” деб номланмиш тоғут, шайтоний хукмларга амал қилиб яшашлигимиз, Аллоҳнинг хукмларидан воз кечиш эмасми?!
Бу нарсаларни тушунмаётганимизнинг сабаби, аввало бизларни сиёсий оламдан буткул тўсиб бор ғам – ташвишимиз бир амаллаб қорин тўйдириш ва давлат электр берса имкон қилиб сериал кўришдан иборат бўлиб қолди. Аллоҳнинг буйруқлари деган сўзни устимиздаги тоғут бошлиқлар шу даражада қўрқинчли нарсага айлантирдики, мусулмонлар Ислом ҳукмларидан чин қалбдан жирканадиган бўлишди, бунга мисол аксар ўзбек аёли рўмол ўранишдан очиқ хазар қилади. Бундай холатлар бизларни дунё хаётига нима учун келганлигимиз, аслида қандай яшашимиз кераклиги хақида фикр юритишимиз учун қўйилган тўсиқ эди. Чунки бизнинг қўлимизда Ислом деб номланмиш хақиқий, инсоний бахтга элтувчи йўл, дастур бор эди. Биз буни унутиб қўймадикми?!
Биз, модомики ўзимизни мусулмон деб хисоблар эканмиз, Аллоҳнинг ҳамма айтганларига амал қилиш билангина Унинг розилигига эришамиз, агар Унинг хамма айтганларига амал қилишнинг имкони бўлмаса, розилигига эришишимиз учун имкониятлар яратиб берадиган тузум учун курашамиз, бизларни хор қилиш учун тузилган тузумдан воз кечамиз, шунда Аллоҳнинг олдида юзимиз ёруғ бўлади. Ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
15.01.2014й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ