ЕИ – Марказий Осиё сиёсий мулоқоти ва унинг ортидаги геосиёсий мақсадлар
ЕИ – Марказий Осиё сиёсий мулоқоти ва унинг ортидаги геосиёсий мақсадлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил 11 июл куни Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги Олий даражадаги сиёсий ва хавфсизлик мулоқотининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди (eeas.europa.eu).
Душанбедаги йиғилишда ЕИдан сиёсий масалалар бўйича бош дипломат Олоф Скуг, Марказий Осиё давлатларидан эса ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирок этди. Расмий маълумотларга кўра, қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
- Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий таъсири
- Россия–Украина уруши натижасида юзага келган глобал хавфлар
- Терроризм, экстремизм ва наркотиклар билан кураш
- Кибер хавфлар, дезинформация, гибрид таҳдидлар
- Чегара бошқаруви, сув ресурслари, логистика ва алоқа
Бу мавзулар ЕИнинг минтақадаги стратегик манфаатларини очиқ-ойдин ифодаламоқда: хавфсизлик дегани – таъсирни мустаҳкамлаш, “ҳамкорлик” дегани – назорат механизмини йўлга қўйиш демакдир.
Бу мулоқот қандай геосиёсий вазиятда ўтмоқда?
Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи Россия билан, айниқса Россия-Украина уруши фонида, нафақат сиёсий, балки иқтисодий ва энергетик жиҳатдан ҳам ажралиб бормоқда. Газ ва нефтга бўлган қарамликни камайтиришни мақсад қилган Европа янги сиёсий шериклар, янги энергия манбалари ва янги транзит йўлаклари излашга мажбур бўлмоқда.
Шунинг учун Марказий Осиё, нафақат географик жиҳатдан, балки ресурслар, транзит имкониятлари ва сиёсий таъсир нуқтаи назаридан ҳам Европа учун стратегик аҳамиятга эга ҳудудга айланди. Душанбедаги сиёсий ва хавфсизлик мулоқоти айнан шу жараённинг мантиқий давомидир.
Бироқ Европа бу йўналишда ягона эмас. Минтақада Хитой, айниқса “Бир камар, бир йўл” ташаббуси орқали кучли таъсирга эга бўлиб бормоқда. Лойиҳалар, логистика марказлари ва улкан инфратузилма сармоялари Европа манфаатларига жиддий рақобат туғдирмоқда. Шу сабабдан ЕИ ўзининг “Global Gateway” дастурини таклиф қилиб, Хитойсиз ҳам “альтернатива” борлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Айни пайтда Американинг минтақадаги фаоллиги унчалик кўзга ташланмаяпти. Бунга 2021 йилда АҚШнинг Афғонистондан ўз ҳарбий кучларини тўлиқ олиб чиққани ҳам таъсирини кўрсатмай қолмади. Бугун АҚШ бутун диққатини Хитой, Россия-Украина уруши ва Яқин Шарқдаги янги зиддиятларга қаратишга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, ички сиёсий бўлинишлар ва иқтисодий муаммолар ҳам Вашингтоннинг ташқи сиёсатига жиддий таъсир кўрсатмоқда…
Бундай шароитда Европа Иттифоқи вазиятдан унумли фойдаланишга интилмоқда. У минтақадаги бўшлиқни тўлдириш ва ўзини асосий ҳамкор сифатида кўрсатиш учун шошилмоқда. Қатор дипломатик учрашувлар, грантлар, сармоявий дастурлар ва “ҳамкорлик” шиори остидаги лойиҳалар орқали ЕИ ўз таъсир майдонини кенгайтиришга жиддий киришгани кузатилмоқда.
ЕИнинг ҳамкорлик ниқоби остидаги геосиёсий мақсадлари
Расмий баёнотларда ҳамиша “ўзаро ҳамкорлик”, “барқарорликни мустаҳкамлаш”, “инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш” каби навбатчи дипломатик сўзлар ишлатилади. Аммо реал ҳолат шундан дарак берадики, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги мақсадлари ниҳоятда аниқ ва қатъий:
1. Сиёсий ислоҳотларга таъсир ўтказиш.
Европа ЕИ-МО сиёсий мулоқотлари орқали мамлакатлар ички сиёсий курсларига таъсир ўтказишни кўзламоқда. Конституциявий ислоҳотлар, фуқаролик жамияти тузилмалари ва қонун лойиҳалари ЕИнинг “техник ёрдам”лари баҳонасида йўналтирилмоқда.
2. Гендер ва инсон ҳуқуқлари орқали мафкуравий таъсир.
“Гендер тенглиги”, “инсон ҳуқуқлари” каби шиорлар орқали Европа ўз дунёқарашини экспорт қилмоқда. Бу орқали исломий қадриятлар, оилавий анъаналар ва тарбиявий тизимга таъсир ўтказишга уринмоқда.
3. “Терроризмга қарши кураш” ниқобида хавфсизлик соҳасига аралашиш.
ЕИ хавфсизлик соҳасида ҳарбий бўлмаса-да, лекин “мутахассислар” ва “тренинглар” орқали давлатнинг хавфсизлик органларига таъсир ўтказишни мақсад қилмоқда.
4. Афғонистон масаласи орқали ҳарбий-сиёсий таъсир.
Европа Иттифоқи “Афғонистонда вазият нотинч” деган баҳона билан Марказий Осиё мамлакатларига ҳар томонлама яқинлашмоқда. Расман бу “инсонпарварлик ёрдами”, “қочқинлар оқимини бартараф этиш” ёки “ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш” деб аталади. Аммо аслида бу – ЕИнинг ўз хавфсизлигини МО орқали таъминлаш стратегиясидир.
5. Киберхавфсизлик ва ахборотни бошқариш орқали назорат ўрнатиш.
ЕИ киберхавфсизлик ва “дезинформацияга қарши кураш” лойиҳалари орқали интернет, ОАВ ва маълумот оқими устидан шаффоф бўлмаган назорат ўрнатишга уринади. Бу орқали “ақллар устидан ҳукм юритиш”ни амалга оширишни истайди.
Ўзбекистон расмийлари Европа Иттифоқи билан муносабатларни “инвестиция жалб қилиш”, “таълимни ривожлантириш”, “ислоҳотлар олиб бориш” каби шиорлар билан оқламоқда. Лекин амалда бу “ҳамкорлик” шаклан эмас, аксинча ичидан емирувчи геосиёсий таъсир эканини англаш қийин эмас.
Аниқ ҳолатлар:
- Олий таълим дастурлари ва мактаб дарсликлари ЕИ стандартларига мослаштириляпти. Бу ёшларимиз онгини ғарбча дунёқараш, ғайриисломий таълим-тарбия билан заҳарлаш демакдир.
- Қатор янги қонунлар ЕИ лойиҳалари, “техник ёрдам” ва грантлар асосида тайёрланмоқда.
- Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ЛГБТ, фуқаролик жамияти каби шиорлар орқали Европа ўзининг заҳриқотил дунёқарашини тиқиштиришга уринмоқда.
- “Йўл харитаси”, “маъқуллаш”, “ташқи баҳолаш” каби механизмлар орқали ЕИ Ўзбекистоннинг ички сиёсий босқичларига таъсир кўрсатмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ислом уммати, шу жумладан, халқимиз ҳам ўз ҳаётидан куфр демократик қонунларини бутунлай улоқтириб ташламас экан, мусулмонлар кофир мустамлакачи давлатлар таъсиридан қутула олмайди. Бугунги кунда Хитой, Россия, Америка ва Европа каби мустамлакачилар Марказий Осиёда геосиёсий, иқтисодий ва мафкуравий таъсир учун тинимсиз кураш олиб боряпти. Бу курашда эса энг арзон қурбон мусулмон халқлар бўляпти. Улар эзиляпти, алданяпти ва Исломдан йироқлаштириляпти. Улар учун жавобгар ҳеч ким йўқ. Юртларимиздаги малай ҳокимлар эса бу курашни “ҳамкорлик”, “ислоҳот”, “интеграция” деб номлаб олиб, халқимизнинг эътиқоди ва келажагини қурбон қиляпти.
Шунинг учун минтақамиз, хусусан, ўзбекистонлик мусулмонлар шахмат тахтасидаги пиёдалар бўлишни бас қилиб, устига зўравонлик билан ўрнашиб олган режимларни бундай зараркунанда “ҳамкорлик”лардан тийиб қўйишга жиддий эътибор беришлари зарурдир. Шу билан бирга, илоҳий қонунлар асосида бошқариладиган Халифаликни тиклашга ҳаракат қилишлари вожибдир! Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”. (Бухорий ва Муслим ривояти)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
17.07.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми