Эй исломий армиялар, Роҳинга мусулмонларининг давом этаётган машаққатига ва охири кўринмаётган азоб-уқубатига ким чек қўяди?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эй исломий армиялар, Роҳинга мусулмонларининг давом этаётган машаққатига ва охири кўринмаётган азоб-уқубатига ким чек қўяди?!
Ҳижрий 1438 йил 28 шаввол, милодий 2017 йил 22 июл шанба куни «Ал-Жазира» сайтида бундай хабар тарқатилди:
«БМТнинг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачиси Янги Ли ҳукуматни юрт ғарбидаги Рахин вилоятида мусулмонларга қарши содир этилаётган зўравонликлар сабабларига барҳам бериш учун «етарли сайъ-ҳаракат» қилмаганликда қаттиқ айблади.
Кеча ўзининг Мьянмадаги 12 кунлик сафарини ниҳоясига етказган БМТ маърузачиси, ҳукумат унга Рахин шимолида, яъни қадимда Аракан, дея танилган айни вилоятда амалиётлар олиб борилаётган минтақаларни зиёрат қилишига рухсат бермаганини таъкидлади.
«Менинг ўтган январ ойида қилган зиёратим чоғидаги вазиятга солиштирилганда, Роҳинга мусулмонлари вазиятида умумий олганда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади, аксинча, Рахин шимолидаги вазиятлар янада мураккаблашган», дейди маърузачи хоним.
У хавфсизлик кучларининг амалиётлар чоғида содир этаётган қатор қонунбузарликлари ҳақида ҳамон маълумотлар олаётганини айтади.
Янги Лига кўра, «номаълум шахслар» Роҳинга мусулмонларига қарши ҳужумлар содир этишган ва бунга уларнинг ҳукуматдан ўзларини шу давлат фуқаролари эканликларини исботлаши учун талабнома топширганликлари сабаб бўлган.
Шунингдек, Роҳинга мусулмонларининг ҳукумат билан бўлган айни ҳаракатларига ёрдам берган қишлоқ маъмурияти ва бошқа мусулмонлар ҳам ҳужум нишонига айланмоқдалар. Бундай вазият Роҳинга ватандошларини қўрқитиб қўйган ва баъзан зўравонлик амалиётларига қўл уришларига ҳам мажбур қилган.
Янги Лига ўзининг айни сафари натижаларини БМТ бош ассамблеясига топширмоқчи бўлаётган ҳисоботида батафсил баён этишини билдирди.
Мьянма ҳукуматининг 1982 йилда чиқарган қонунига кўра, Роҳинга мусулмонлари фуқаролик ҳуқуқдан маҳрум этилган ва бунинг натижасида улардан бир миллиондан зиёди Рахин вилоятидаги жамлоқларда кун кечирмоқда.
Бундан ташқари, Роҳинга мусулмонлари бир неча бор қирғинга учраши ва қувғин қилиниши оқибатида кўпчилиги бутпараст бўлган аҳоли билан нохолис ҳукумат ўртасида репрессия қилинган озчиликка айланиб қолишди.
Ҳукумат Роҳинга мусулмонларини «Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар», деб ҳисоблайди. Бироқ БМТ уларни «дунёда энг кўп репрессияга учраган диний озчилик», дея тавсифлайди.
2012 йил июнда Роҳинга мусулмонларига қарши зўравонлик амалиётлари аланга олганда, улардан ўн минглаби қўшни давлатларга қочиб ўтган ва ўз навбатида, бу уларни одам савдоси билан шуғулланувчилар қўлига тушишларига олиб келган».
Роя газетасининг 2017 йил 26 июл чоршанба кунги 140-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб