Эй Канонанинг буюк армияси! Қуролларингизни душманингиз яҳудийлар давлатига қаратинг
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй Канонанинг буюк армияси! Қуролларингизни душманингиз яҳудийлар давлатига қаратинг
Синайдаги биродарларингизга қаратманг, акс ҳолда ютқазасиз ва куч-қудратингиз кетади!
Синай куч-қудрат ва улуғлик заминидир. У ерни Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда маҳобатли улуғ бир мавзуда баён қилиб, у ерда ўсадиган дарахтни зикр қилган:
وَشَجَرَةً تَخْرُجُ مِن طُورِ سَيْنَاء تَنبُتُ بِالدُّهْنِ وَصِبْغٍ لِّلْآكِلِينَ
«(Биз) Тури Синайдан чиқадиган ёғли ва еювчилар учун (нон) ҳуруш бўлган ҳолда ўсадиган бир дарахтни (яъни зайтунни яратдик)» [Мўминун 20]
Қудрат Синайи заминида қудрат ва улуғлик уруши бўлди. Агар ўз динларини сотиб юборган анави раҳбар ва сиёсатчилар хоинлик қилишмаганда эди, Уммат шу замин орқали Ақсо масжиди билан Муборак Фаластин заминини яҳудийлар ифлослигидан озод этган бўларди! Бу қудрат Синайи яҳудийлар аскарларини туну кун қўрқитиб, Ислом ва мусулмонларни кўра олмайдиган Тель-Авивдан тортиб, Вашингтонгача бўлган душман мустамлакачилар қалбига қутқу солади. Бу қудрат Синайидан ҳар бир мустамлакачи кофир ва унинг ҳар бир малайи чўчиб туради…
Бугун ушбу қудрат Синайи заминида уруш бўлмоқда. Бу урушда қўшинларимиз яҳудийлар давлатига қарши урушга эмас, мусулмонлар ўртасидаги урушга сафарбар қилинмоқда. Масалан, юқори савияли бир ҳарбий манбага кўра, «Миср мудофаа вазири террористик амалиётларни бартараф этиш йўлида Миср, Исроил ва Халқаро кузатувчи кучлар ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорлиги давом этажагига ишора қилар экан, «Халқаро кузатувчи кучлар» раҳбари Дэвид Саттерфилдни Миср яқин вақт ичида Б-В минтақаси билан Синайнинг шимолий минтақаларидаги ҳарбий кучлари сонини оширишни режалаштираётганига ишонтирди» («Иъломул арабия» тармоғи 2014 йил 11 июн). Бундан ташқари, бир неча ойдан бери ҳарбий, разведка, расмий ва норасмий сўзлашувлар ҳам тўхтагани йўқ. Бу сўзлашувлардан яҳудийлар давлати хавфсизлигини таъминлаш учун Миср ҳарбий ва разведка хизматини ушбу босқинчи давлат билан мувофиқлаштиришга қаратилган. Шунингдек, бу сўзлашувларда Тель-Авив Синайдаги хавфсизлик вазиятини тўла ҳал этиш ва яҳудийлар давлатига зарар келтираётган барча кимсаларни йўқ қилишни Қоҳирадан талаб қилган». Масалан, яҳудийлар армияси бош штаб бошлиғи Бени Ганц ўз баёнотида жумладан, «Синайдаги вазият жуда хавфли, хавфсизлик масаласини тўла ҳал этиш зарур», деди. Ҳақиқатда шундай қилинди ҳам! Маълумки, 1979 йилги музокара ҳарбий атташеси Мисрдаги бошқа ерларга қўшимча, Синайда ҳам жойлаштириш мумкин бўлган ҳарбий аскарлар сони билан қурол-яроқлар турига кескин чекловлар қўйиб, Қоҳирани чегара қўшинларидан фарқли равишда иккита Б-В минтақаларига ҳар қандай ҳарбий кучни жойлаштиришдан ман қилган эди. Бироқ ўтган йили бу ерларда Миср кучлари сони минглаб баробар оширилди! Бундай ҳарбий кучайтирув ҳаракатлари қатор икки томонлама тинч келишувлар манзарасида бўлиб ўтди. Бу келишувларга америкалик дипломат Дэвид Саттерфилд томонидан бошқарилувчи «Халқаро кузатувчи кучлар» раҳнамолиги остида эришилди, аммо бу тўғрида кенг доирада хабар қилингани йўқ. Дэвид Саттерфилд Миср кучларининг Синай ва унинг шарқидаги тақиқланган объектларга жойлаштирилишига рози бўлди ва улар жойлаштирилди ҳам! Масалан, Қоҳира тартибли равишда Апач вертолётлари, бронетранспортёрлар ва Соиқа қўшинларини иккита Б-В минтақаларига жойлаштирди. Бугун «Ғ-16» русумли учоқлар разведка парвозлари ўтказмоқда. («Яқин Шарқ сиёсати билан боғлиқ Вашингтон университети» 2014 йил 17 январ). Табиийки, яҳудийлар давлати рухсати билан жойлаштирилган бу кучлар у ерга яҳудийларга қарши жанг олиб бориш учун бормайди, аксинча, мусулмонлар билан ўзаро жанг қилиш учун боради! Зотан, яҳудийлар давлати билан келишув аъло даражада давом этяпти, бу ҳақда «Исроил» ҳарбий манбаси «икки давлатнинг хавфсизлик хизматлари ўртасидаги келишув аъло даражада» деб очиқ айтди. (Едиот Ахронот 2013 йил 20 май). Америка учун яҳудийлар давлатини холис мужоҳидлар зарбаларидан ҳимоя қилиш жуда муҳим. Бу Америка вакилининг Мисрда олиб бораётган учрашувларидан ҳамда муштарак манфаатларни кучайтириш тўғрисида берилаётган баёнотлардан яққол кўриниб турибди. Масалан, Обаманинг Сисийга Миср муштарак манфаатларни кучайтиришга бел боғлаганидан беҳад мамнунлигини ифодалаган баёноти каби (Рейтер 2014 йил 11 июн). Маълумки, Америка учун айни минтақадаги энг муҳим манфаат яҳудийлар давлати хавфсизлигидир!
Эй мусулмонлар!
Эй Канона Мисри аҳли!
Яҳудийлар ҳимоячиси Ҳусни Муборак режимини ағдарган муборак қўзғолон тўхтамаслиги керак эди. Балки у машъум хоинлик ва шармандалик битими Кэмп-Дэвидни бутунлай йўққа чиқариб, босқинчи яҳудийлар давлатига нисбатан уруш ҳолатига ўтиши ҳамда Мисрнинг қаҳрамонлари бу яҳудийларни шайтон васвасасига солиб қўйишлари керак эди.
Бас, шундай экан, яҳудийлар давлати билан бўлган ҳар қандай битимни – Кэмп-Дэвид ва бошқа битимларни – оёқларингиз билан янчиб ташланг ҳамда шаръан фарз бўлган, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳнинг шариатини тиклаб, заиф аҳволингизни қудратли ҳолга, хор аҳволингизни азиз ҳолга, қашшоғу нотавон турмушингизни бахтли фаровон турмушга ўзгартиринг:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ
«Агар қишлоқ аҳли имон келтиришиб, тақво қилишганда эди, уларга еру осмонлардан баракотлар (дарвозаси)ни очиб берган булур эдик» [Аъроф 96]
Чунки фақат Халифалик билангина армиянгиз Синай ва Рофаҳул-ҳудуддаги аҳлимизга қарши эмас, балки анави яҳудийларга қарши жангу жадал майдонидаги мужоҳидларга айланади!
Эй Канона Мисри армиясидаги холис қўшинлар!
Америка ва унинг малайларига сизни нақадар ёмон жой бўлмиш жаҳаннамга элтиб қўйишларига йўл қўйманг! Чунки уларнинг карвонига эргашишингиз сизни ҳалокатдан ўзга нарсага элтмайди, ана шунда ютқазасиз, қудратингиздан айриласиз. Аллоҳ Азза ва Жалланинг
وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً
«Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, у ерда абадий қолажак ҳамда унга Аллоҳнинг ғазаби, лаънати бўлади, Аллоҳ унга улкан азоб тайёрлаб қўйган» [Нисо 93]
деган каломидан қўрқинг, ўзингизнинг ростгўй омонатгўй Пайғамбарингиз САВнинг ушбу сўзларидан ибратланинг:
«إِذَا الْتَقَى الْمُسْلِمَانِ بِسَيْفَيْهِمَا فَالْقَاتِلُ وَالْمَقْتُولُ فِي النَّارِ»
«Агар икки мусулмон бир-бирига қилич кўтарса, қотил ҳам қатл қилинган ҳам дўзахдадир» (Имом Бухорий ишлаб чиққан). Бас, «террористларга қарши кураш», дея аталган адаштирувчи дастак остида қўролларингизни босқинчи яҳудийларга қаратиш ўрнига, бир-бирларингизга қаратишдан, бир-бирингизнинг қонини тўкишдан сақланинг, сақланинг! Яҳудийларга қарши бир мушт бўлиб, холис мужоҳидларга айланиб, уларга қарши жанг қилинг, Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, хорлайди, улар устидан сизга нусрат беради ва мўминлар дилларига ором бахш этади.
Эй Канона Мисри армиясидаги холис қўшинлар!
Ҳизб ут-Таҳрир-Миср вилояти ҳар бир холис мўмин қўмондон қулоғига етиб бориши учун нидо қилади…
Сизга нидоимиз: бу режимдан халос бўлинг, чунки у душманингиз яҳудийлар давлати хавфсизлигини таъминлашда узоқ вақтли битим тузиш учун сиздан фойдаланмоқда! Наҳотки, туйғуларингиз Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга қўзғалмаса? Наҳотки, Ақсо масжидини яҳудийлар ифлослигидан озод этиш орзусида ўртанмайсиз? Ахир, сиз Шом ва Араб Ярим Ороли атрофлари дахлсизлигини мудофаачилари эмасмисиз?
Сизга Аллоҳнинг, Аллоҳнинг Ўзи жиҳод қилишга ёрдам берсин, Аллоҳнинг, Аллоҳнинг Ўзи Қуръон ва Росулуллоҳ САВ суннати асосидаги битта халифага байъат беришингизга ёрдам берсин, ана шунда бу халифа Ақсо масжиди ва Исро заминини озод қилиш сари сон-саноқсиз қўшинлар тортади… Аллоҳим, Аллоҳим, сизга Халифалик берсин, чунки у орқалигина Ақсо масжидингизни, қудратингизни ва нусратингизни қайта қўлга киритажаксиз, у билангина қонларингиз беҳуда кетмайди…
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланадилар, (Аллоҳ) хоҳлаган кишисига нусрат беради ва У қудратли раҳмлидир» [Рум 4-5]
Ҳизб ут-Таҳрир 15 шаъбон 1435ҳ
Миср вилояти 13 июн 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми