Эрдўғон ўз армиясини Қуддусни озод этишга эмас Сурия қўзғолонини йўқ қилишга юборади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрдўғон ўз армиясини Қуддусни озод этишга эмас Сурия қўзғолонини йўқ қилишга юборади
Ҳижрий 1439 йил 21 робиул-аввал, милодий 2017 йил 9 декабр шанба куни «Дурари Шомия» сайтида бундай хабар келди:
«Бугун шанба куни эрталаб, аскарлар, ҳарбий техника ва ҳарбий машиналардан иборат турк армияси қисми Сурия ерига кирди. Идлиб шаҳри яқинидаги Кафр Лусин райони орқали кирган турк армияси Ғарбий Ҳалаб томон йўл олди.
Маҳаллий манбалар турк ҳарбий карвони 20та ҳарбий транспорт воситасидан иборатлигини, булар юк машиналари, фургонлар ва зирхли машиналардан ҳамда бир қанча аскарлардан иборатлигини маълум қилди. Шунингдек, карвон Ғарбий Ҳалабнинг Дора Азза шаҳрига ҳам кетганини қўшимча қилди.
Роя газетаси шарҳи:
Эрдўғон Туркиясининг армияси Суриядаги мусулмон аҳли устига Ислом Уммати қайнаётган бир пайтда бостириб кирди. АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш тўғрисидаги эълони ортидан, Уммат исломий армиялардан муборак Фаластин заминини озод этишни талаб қилаётган бир пайтда бостириб кирди. Бу эса, Эрдўғон ҳам бошқа исломий юртлар ҳукмдорларидан фарқ қилмаслигини, уларнинг барчаси Ақсо масжидини яҳудийлардан озод этишга бўлган талабларни эшитмаслик учун қулоқларини беркитиб олиб, уялмасдан фақат қоралаш ва норозилик билдириш билан кифояланишаётганини англатади. Аммо масала АҚШ ва Ғарб давлатлари манфаати билан боғлиқ бўлса, ҳаммаси армияларини сафарбар қилиб, ўша хўжайинларини рози қилишга уринишяпти. Улар Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишни, кофир Ғарбга қулликдан қутулишни талаб қилаётган мусулмонларга эса, зарба беришяпти…
Роя газетасининг 2017 йил 13 декабр чоршанба кунги 160-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ