Эрон билан унинг ядровий программаси хусусида тузилган доиравий келишув ортида нима турибди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Эрон билан унинг ядровий программаси хусусида тузилган доиравий келишув ортида нима турибди?
Савол:
2015 йил 2 апрел кечки пайт Швецариянинг Лозанна шаҳрида «5+1» давлатлар гуруҳи билан Эрон ўртасида унинг ядровий программаси хусусида доиравий келишув имзолаш учун учрашувлар бўлиб ўтди ва ниҳоят 2015 йил 30 июнда келишув имзоланадиган бўлди. Эътиборни тортадиган нарса шуки, ана шу томонлар ўртасидаги муштарак баёнот ўқиб эшиттирилгач Америка президенти Обама Оқ уйда журналистлар олдида гапириб бу келишувнинг тарихий келишув бўлганини билдирди. Бу келишув ортида нималар турибди? Аллоҳ сизга баракот ато этсин.
Жавоб:
Жавоб аниқ-тиниқ бўлиши учун қуйидаги тафсилотларни кўриб чиқамиз:
1 – Келишув имзоланиши биланоқ Америка президенти Оқ уй олдида шу келишув хусусидаги баёнот билан чиқиб бундай деди: «Биз Эрон билан унинг ядровий программаси хусусида тарихий ҳамфикрликка эришдик, бу келишув кучга кирса у Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига монелик қилади». Обама яна бундай деди: «Биз Эроннинг ядровий программа бўйича олдинга силжишини тўхтатишга оид битимга эришдик». У бундай деб қўшимча қилди: «Теҳрон ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажарди ва бу иш бўйича текширув олиб бориш учун кенг йўл очиб қўйди». Обама битимни «Бизнинг асосий мақсадларимизга жавоб берадиган яхши келишувдир» деб атаб бундай деди: «Эрон ядровий объектларни текширишга оид назорат тартиб-чораларини қабул қилди, илгари бундай назорат бўлмаган эди, Эрон учун уранни бойитиш эшиклари ёпиладиган бўлди ҳамда бойитилган уран заҳирасининг катта қисми ва центрифугалар учдан икки қисмга камаядиган бўлди». У яна бундай деди: «Эроннинг замонавий ядровий қуролга эга бўлишига асло йўл қўйилмайди, бунинг эвазига биз ўзимиз жорий қилган ва хавфсизлик кенгаши жорий қилган жазо чораларини даражама-даража енгиллатиб борамиз». Обама «Музокаралар майда тафсилотлар бўйича келишувга эришиш учун июнгача давом этади» деб кўрсатиб ўтар экан «Ядровий объектларни текширадиган инспекторлар Эрон ядровий иншоотларини текшириш борасида илгари кўрилмаган нуфузга эга бўлишади» деб таъкидлади. У яна бундай деди: «Эрон халқи ҳақида айтадиган бўлсам, биз муштарак манфаатлар учун ҳаракат қилишга тайёрмиз» (Американинг Сава радиоси 2015 йил 2 апрел)… Америка президентининг бу гаплари Америка идорасининг бу келишувга эришишни қанчалик қаттиқ истаганини ва бу келишув Америка манфаатига хизмат қилишини кўрсатиб турибди. Америка ўзи истаган нарсага эришди. Шунинг учун бошқаларнинг бу келишувга қарши чиқиш тўғрисида ҳеч қандай ҳужжати қолмади. Чунки Обама конгрессдаги республикачиларнинг ва яҳуд вужуди бош вазири Нетаньяхунинг бу келишувга қарши чиқиш позициясига учраган эди. Обама қўшимча қилиб ўзининг Эрон билан муштарак манфаатлар деган ном остида ҳамкорлик қилишни исташини, яъни Эронни Американинг бу минтақадаги лойиҳаларини амалга ошириш учун хизмат қилдиришини айтди. Шунинг учун Обама Эроннинг яҳуд вужудининг таҳдидлари ҳамда Европадаги учлик, яъни Британия, Франция ва Германиянинг ғаламислиги билан банд бўлиб қолишини истамаяпти. Шунингдек, Эрон учун янги муаммолар келтириб чиқарилишини ва унинг жазо чоралари остида инграб ётаверишини ҳам хоҳламаяпти.
2 – «Эрон паст даражада бойитилган 10 тонна уран заҳирасини 15 йилгача бўлган муддат давомида 3,67 % нисбатда 300 килограммгача камайтиришга рози бўлди. Эрон уран бойитиладиган янги ядровий иншоотларни 15 йилгача қурмаслик мажбуриятини ҳам олди. Эрон центрифугаларни учдан икки нисбатда камайтиришга рози бўлди. Ўшанда келишув бўйича центрифугалар ҳозирдаги 19 мингдан 6014га тушиб қолади, улардан фақат 5060тасида уран 10 йилгача бойитиладиган бўлади. Нетенз иншооти Эрондаги (паст нисбатда) уран бойитиладиган ягона иншоот бўлади. Эрон Фордо иншоотида уранни 15 йилгача асло бойитмайди, аксинча унда фақат ядрофизика тадқиқотлари олиб боради, холос. Эрон уранни бойитиш ва ядровий тадқиқотларга оид режани халқаро атом агентлигига тақдим қилиш мажбуриятини ҳам олди. Бу режа Эроннинг ядровий бомбага эга бўлмаслигини 10 йилгача кафолатлайди. Бу келишув халқаро инспекторларга уран конларини ва уран оксиди тайёрланадиган жойларни 25 йилгача назорат қилиш ҳуқуқини беради, бу халқаро инспекторлар 20 йилгача центрифугаларни ва уран контейнерларини доимий назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда центрифугаларни ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилади» (Ўрта Шарқ 2015 йил 3 апрел). Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бундай деб билдирди: «Эрон ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажаради, фақат бунинг учун бошқа тараф ҳам ўз мажбуриятларига амал қилиши шарт». («Олам Эронийя саҳифаси» саҳифаси 2015 йил 3 апрел). Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф эса бундай деди: «Жазо чораларининг олиб ташланиши олдинга ташланган асосий қадам бўлади, дарҳақиқат биз ҳеч ким истамаган йўналишни тўхтатдик, у ядровий қурол тарқалишига йўл қўймаслик амалиётига нисбатан ёки бошқа ҳар қандай тарафга нисбатан бир нохуш йўналиш эди». (Американинг Сава радиоси 2015 йил 2 апрел). Булардан Эрон уранни бойитишни кучайтириш соҳасидаги фаолиятини тўхтатишга рози бўлгани ва бу бойитиш ядровий қурол ишлаб чиқариш мумкин бўлмайдиган энг паст даражада бўлишини қабул қилгани кўриниб турибди. Дарҳақиқат Эрон центрифугалар сонини учдан иккига камайтирди ва бу центрифугалар 25 йилгача халқаро назорат остида бўлиб қолаверади. Эрон президентининг айтишича Эрон бу мажбуриятларга ана шу муддат давомида қаттиқ амал қилади. Эрон учун муҳими ўзидан жазо чораларининг олиб ташланишидир. Шунинг учун Жавод Зариф бундай деди: «Эронга қарши жорий қилинган жазо чоралари йирик кучлар билан келишиб олинган тадбир-чоралар татбиқ этилган пайтда ниҳоясига етади». Шундай қилиб Эрон бу минтақада ўзи учун Америка томонидан чизиб берилган ролни ўйнамоқчи ва ўзининг бу минтақадаги миллий манфаатларини амалга оширмоқчи. Чунки Эроннинг баъзи масъуллари Эрон империясини тиклаш орзусида эканликларини очиқ айта бошлашди. Шунинг учун Эрон ўзининг ядровий программасини қурбон қилди!
3 – «5+1» гуруҳидаги қолган давлатларга келсак, уларнинг роли иккинчи даражали эканлиги аниқ бўлиб қолди. Чунки амалда музокаралар кўпроқ фақат Америка билан Эрон ўртасидагина бориши сир бўлмай қолди. Бу соҳада бошқа давлатларнинг роли эса кўпроқ томошабин бўлиб тураверишга яқин бўлади. Чунки далиллар Американинг Эрон билан келишувни аллақачон пухталаб олганини кўрсатиб турибди. Фақат гуруҳдаги қолган давлатлар кузатиб борадиган бўлган қадамларни ишлаб чиқиш амалиёти масаласигина қолди, холос. Шунинг учун агар улар ўзларига ёқмайдиган нарсани кўришса «ғазабланишади» ва ўзларини босиб тинчланишлари учун чиқиб кетишади, сўнгра келишувни имзолаш учун қайтиб келишади ёки ўзларининг ўрнига ўзларидан қуйидагироқни қолдиришади! Бу ҳол ана шу давлатлар вазирлари позициясида очиқ кўринди… масалан Лавров Тожикистонга борган пайтида «Бу вазият одатдаги эмас, мисли кўрилмагандир…» деди ва «Ҳозирги босқич маъно-моҳияти бир сиёсий доиравий келишувни ишлаб чиқишдан иборатдир ва бу унинг (келишувнинг) барча таркибий қисмларидан аниқ тушунарли бўлиб қолди» деб кўрсатиб ўтди. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Александр Лукашевич эса бундай деб билдирди: «Россия ўзининг ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Лозаннага қайтиб боришига ўта зарурат бор деб билмайди, ҳозирда музокараларда иштирок этаётганлар қиладиган иш принципиал келишувлар тафсилотларини аниқлашдир…». («Русиял Явм», «Новости России» 2015 йил 2 апрел). Русларнинг гапларидан келишув олдиндан тайёрлаб қўйилгани ва ниҳоясига етгани, фақат уни имзолаш қолгани кўриниб турибди. Шунинг учун руслар ўзларининг ташқи ишлар вазирининг келишувни имзолаш учун боришини зарур деб билишмади. Лавров бу иш одатдаги эмас, деб айтар экан бу билан Америка ташқи ишлар вазирига ишора қилди. Чунки эронликлар билан ва энг аввало уларнинг ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан бир неча ҳафталар давомида ёлғиз энг кўп учрашган Америка ташқи ишлар вазири бўлди… У бу учрашувларни 2015 йил 26 мартдан бошлаб охирги ҳафтада тўхтовсиз тинимсиз ўтказди. Бу ҳол ўтган ойнинг охирида имзолаш вақти келган пайтга қадар давом этди. Шундан кейин гуруҳдаги қолган давлатлар ташқи ишлар вазирлари имзолашда иштирок этиш учун таклиф этилди! Лекин улар барча нарса аллақачон тайёрлаб қўйилганини ва Америка келишувни қандай бўлса шундай ҳеч бир ўзгартиришсиз имзолашни қаттиқ туриб талаб қилаётганини кўришгач йиғинларни келишув имзоланишидан бир кун олдин тарк этишди. Масалан Франция ташқи ишлар вазири орқадаги эшикдан ғазабланган ҳолда чиқиб кетган бўлса, немис ташқи ишлар вазири Болтиқбўйи республикаларига сафар қиладиган бўлиб қолди. Рус ташқи ишлар вазири эса ҳозиргина айтиб ўтганимиздек йиғинга қайтмади, балки ўзининг ўрнига ўринбосарини қолдирди. Хитой ташқи ишлар вазири эса ўзини гўё бу иш қизиқтирмайдигандек тутди. Британия ташқи ишлар вазири ўзини совуққон тутиб йиғинни тарк этмади, ғазабланганини ҳам, рози бўлганини ҳам билдирмади, балки инглизларнинг одатдаги ифлослиги бўйича иш тутиб нима бўлишини кутадиган бўлди… Лекин охири ҳаммаси келишувни имзолаш маросимига қайтишди. Лекин улар ўз обрўларини сақлаб қолиш учун Америка тайёрлаб қўйган келишувни муҳокама қила бошлашди. Муҳокама икки кунга чўзилди, шундан кейин келишувга айтарли ҳеч қандай ўзгартириш киритишолмасдан уни имзолашди! Россия ташқи ишлар вазири бу келишув Америка билан Эрон ўртасида бир кун олдин тайёрлаб қўйилганини, шунинг учун ҳозир уни имзолаш фақат шунчаки бир сиёсий расмиятчилик эканини, шунинг учун ўзининг Лозаннага боришига ҳеч қандай асосни кўрмаётганини айтди. Натижада келишувга унинг ўрнига ўринбосари имзо чекди. Шундай қилиб демак келишувдаги бош рол Америка билан Эронники бўлди…
4 – Ҳозир конгрессда кўпчиликни ташкил қилиб турган республикачилар бу келишувдан норози эканликларини билдиришди. Бунга сабаб оппозициядаги партиянинг ҳисоб-китоблари ва яқинлашаётган сайловлардаги мақсадлардир. Обама идораси республикачиларнинг қаршилигига қарамай бу келишувни имзолади. Бу идора ташқи сиёсатда ютуқларга эришиш учун ҳамда ўзининг бу минтақадаги лойиҳалари ва режаларини амалга оширишда Эронни ишга сола олиш учун бу келишувни имзолади. АҚШ вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер бундай деди: «Узил-кесил келишув меъёрлари Оқ уй белгилаган асосий мақсадлар билан солиштирганда ташвишга солувчи фарқни акс эттириб турибди». У яна бундай деди: «Конгресс жазо чоралари олиб ташланишидан олдин ҳар қандай келишув тафсилотларини тўла кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши керак, 2015 йил 3 апрел пайшанба куни эълон қилинган доиравий келишув Обаманинг принципиал мақсадларидан ташвишга солувчи тойилишни акс эттириб турибди». («АҒР» 2015 йил 3 апрел). Обама идорасига келишувни палата эътиборига ҳавола қилиш ва ана шундан кейин унга овоз бериш мажбуриятини юклайдиган таклифга жорий ойнинг 14-да конгрессдаги ташқи ишлар комиссиясининг овоз бериши ҳақида қарор қилинди. Лекин Обама идораси буни рад этмоқда ва бундай келишувни тузиш фақат ижроий ҳокимиятнинг салоҳиятларидан эканини, шунинг учун конгресснинг бу масалага аралашуви мисли кўрилмаган ҳодисани пайдо қилишини айтмоқда.
5 – Яҳуд вужудининг позицияси ҳақида айтадиган бўлсак, Нетаньяху бундай деб билдирди: «Эроннинг ядровий программаси хусусидаги бу доиравий келишув Исроилнинг сақланиб қолишига таҳдид туғдиради» («АҒР» 2015 йил 3 апрел). Маълумки, Нетаньяху Лозаннада келишувга эришилгани эълон қилинишидан олдинроқ ҳар қандай келишувда «Эроннинг ядровий қудратида катта камайиш бўлиши» кўрсатилган бўлишини талаб қилиб бундай деган эди: «Энг яхши келишув ядровий инфраструктурани камайтирадиган келишувдир, энг яхши келишув Теҳроннинг ядровий программаси оқибатида жорий қилинган жазо чораларини олиб ташлашни Эроннинг ўзини тутишини ўзгариши билан боғлиқ қилиб қўядиган келишувдир». («Рейтер» 2015 йил 1 апрел). Дарҳақиқат унинг бу истаги Лозанна келишувида амалга ошди. Нетаньяху айёрлик позициясини эгаллади. Чунки у Америкадан қўшимча ёрдамларни ва яҳуд вужудини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ваъдаларни олишни кўзлади. Шунингдек у сайловлардаги мақсадларига эришиш мақсадида (у сайловларда ғолиб чиқди ҳам) бу мавзу борасида ўзи эгаллаган олдинги позициясини таъкидлаш ҳамда 2016 йилда Америкадаги президентлик сайловларида ҳокимиятга келиши кутилаётган республикачилар билан ўзининг алоқаларини кучайтиришни ҳам кўзлади. Нетаньяху шу мақсадда республикачилар таклифи билан конгрессда нутқ сўзлаш учун Америкага борди ва Эрон билан тузилган келишувнинг хатарлари ҳақида гапирди. Ваҳоланки у бу келишув Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш қудратини камайтиришини жуда яхши билади, у Эроннинг бу минтақада Америка томонидан чизиб берилган ролни ўйнаётганини ҳам, бу рол яҳудий вужудига катта фойда келтиришини ҳам жуда яхши билади, чунки Эрон яҳуд вужудининг Жўлондаги хавфсизлигини таъминлаётган, минтақани ички урушлар билан банд қилиб турган ва Исломий Уммат бирлигига, Уммат лойиҳаси бўлмиш Халифаликнинг тикланишига тўсқинлик қилаётган Сурия режимини ҳимоя қилмоқда. Обама Нетаньяху билан телефон орқали боғланиб Қўшма Штатларнинг яҳудийлар давлатини ҳимоя қилиш мажбуриятига қаттиқ амал қилишини таъкидлади… Обама ўзининг хавфсизлик маслаҳатчиларидан «икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорлигини кучайтириш йўлларини муҳокама қилиш учун Исроилнинг янги ҳукумати билан қизғин музокаралар олиб боришни» талаб қилди («АҒР» 2015 йил 3 апрел).
Буларнинг барчасидан қуйидагилар аниқ кўриниб турибди:
а) Эрон билан тузилган бу келишувни тайёрлаб, «пиширган» Американинг ўзидир. 2013 йил 24 октябрдаги Женева келишувини тайёрлаб, «пиширган» ҳам Американинг ўзидир. Бошқа беш давлатга бу келишувни – у тез имзоланиши учун – ўқиб чиқиш қолди, холос. Лекин уни имзолаш бошқа давлатларга – бу давлатлар ўз обрўларини сақлаб қолиши учун – берилган муҳокама қилишлар фурсати сабабли икки кунга кечикди… Ана шундан кейин бу давлатлар келишувга розилик бериб уни имзолашди.
б) Американинг мақсади Эрондан босимларни ва жазо чораларини енгиллатишдир ёки бу жазо чораларини бутунлай олиб ташлашдир. Чунки ўшанда Америка Эроннинг бу минтақадаги хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлади ва Эрон ўзига Америка томонидан чизиб берилган ролни ўйнай олади. Шунинг учун ҳам Обама идораси ўзининг бутун нуфузини ишга солди ва бутун фикр-эътиборини фақат шу келишувнинг муваффақиятли амалга ошишига ва ташқи сиёсатда муваффақият қозонишга қаратди. Шунинг учун Америка президенти бу келишувни тарихий ҳамфикрлик деб баҳолади.
в) Обама идораси қаршисида конгрессдаги республикачилар тўсиғи қоляпти. Республикачилар сайловларда ғолиб чиқиш мақсадида Обаманинг демократ идорасининг муваффақиятли бўлиб кўринишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпти ва президентни ўз ҳукмларига бўйсундиришни исташяпти. Кураш иккала тараф ўртасида давом этиши кўриниб турибди. Обама идорасининг Эронга қарши жорий қилинган жазо чораларининг баъзиларини олиб ташлашга муваффақ бўлиши кутилмоқда. Лекин баъзи бир тўсиқлар борки, бу тўсиқлар бу идоранинг жазо чораларини олиб ташлашига имкон бермайди, уларни фақат конгресс розилиги билангина олиб ташлаш мумкин. Шунинг учун Эронга қарши жазо чораларининг баъзилари бошқа бир муддатгача муаллақ қолавериши эҳтимолдан холи эмас.
г) Яҳуд вужуди бош вазири Нетаньяху эгаллаган позиция айёрлик позициясидир. У Америкадан қўшимча ёрдамларни ва яҳуд вужудини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ваъдаларни олиш, сайлов ғараз-мақсадларига эришиш мақсадида (у сайловларда ғолиб чиқди ҳам) бу мавзу борасидаги олдинги позициясини таъкидлаш ҳамда ўзи 2016 йилда Америкадаги президентлик сайловларида ҳокимиятга келиши кутилаётган республикачилар билан ўзининг алоқаларини кучайтириш учун шу позицияни эгаллади. Чунки яҳудийлар давлати ўзининг Америкага илтижо қилишини узиб қўйишга журъат қилмайди.
д) Эрон ҳақида айтадиган бўлсак, у ўзининг уранни бойитишни кучайтириш тўғрисидаги программасидан воз кечди ва бу бойитиш энг паст даражага туширилган бўлишини қабул қилди, бунинг оқибатида ундан ядровий қурол ишлаш мумкин бўлмай қолади. Эрон центрифугалар сонини учдан иккига камайтирди, қолгани ҳам 25 йилгача халқаро назорат остида бўлади. Эрон бунга унинг президенти айтганидек ана шу муддат давомида қаттиқ амал қилади. Эрон учун муҳими ўзидан жазо чораларининг олиб ташланиши ва ўзига Америка томонидан «муштарак манфаатлар» деган баҳона билан чизиб берилган ролни ўйнаши учун минтақага кириб бориш ҳамда Америка билан биргаликда ҳаракат қилиб ўзининг минтақадаги ролини амалга оширишдир. Агар Эрондаги ҳукумат ҳодисаларни онгли равишда яхши англаганида эди тикандан мева олишни умид қилиб бўлмаслигини ва энг катта шайтон (Америка)дан бирон яхшиликни кутиб бўлмаслигини албатта билган бўларди. Лозаннадаги ядровий келишув буни айтиб турибди.
16 жумодус-соний 1436ҳ
5 апрел 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ