| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ислом мафкураси мусулмонларга ёт ғоями?

Ислом мафкураси мусулмонларга ёт ғоями?

By htadmin
10.12.2024
393
0
Share:

Ислом мафкураси мусулмонларга ёт ғоями?

بسم الله الرحمن الرحيم

28 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди. Йиғилишда таъкидланишича, сўнгги беш йилда мамлакатда 100 дан ортиқ янги масжидлар қурилиб, 555 таси таъмирланган. Охирги етти йилда Ҳаж квотаси икки баравар оширилди, 60 мингдан ортиқ фуқаро ҳаж зиёратига борди. Умра сафарларини ташкил қилиш қонуний тартибга солинди. “Бугун кибермаконда хавф-хатарлар кучайиб бормоқда. Чегаралар ва қонунларни тан олмайдиган интернет тармоқлари орқали радикал ғоялар ҳам кириб келмоқда. Бунинг оқибатида аҳолининг нисбатан заиф қатламлари, жумладан, ёшлар турли ноқонуний гуруҳлар таъсирига тушиб қолаётгани афсусланарли. Бутун жамоатчилик бундан огоҳ бўлиши, уламолар ва нуронийлар тўғри йўлни кўрсатиши керак”, – деган президент Мирзиёев.

Яқинда тарқатилган хабарга кўра, Тошкент вилоятида ИИВ ва ДХХ ходимлари интернет тармоқлари орқали радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган 17 ёшли ўсмир атрофида тўпланган 17 кишидан иборат гуруҳни қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, улар “Ислом давлати” (ИШИД) халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш ниятида бўлган. Исломда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш энг олий мақом амаллардан ҳисобланади ва у Ўзбекистон қонунларида қандай талқин қилинишидан қатъий назар, ҳеч қандай жиноят эмас. Аслида, жиҳод ҳақида бу қонунларда ҳеч қандай гап йўқ. Чунки ўзбек ҳукумати ҳатто жиҳод деган калимадан ҳам қўрқади ва уни тақиқлаш маъносида бўлса ҳам қонунда ишлатилишини хоҳламайди. Чунки бу мусулмонларда ҳукуматга нисбатан салбий муносабат пайдо қилиши ва жиҳодга қизиқишни уйғотиши мумкин. Бунинг ўрнига у тақиқланган ташкилотларни ўз ичига олган “қора рўйхат”ни тузди. Шунга асосан кимки Аллоҳнинг динини олий қилиш ёки жиҳод қилиш ниятида ҳаракат қилганини билиб қолса, жиноий жавобгарликка тортяпти. 

Кўриниб турганидек, ҳукумат Исломдаги намоз, рўза, ҳаж каби баъзи ибодатларга рухсат беришни Исломга амал қилиш дея уқтириб, мана шунинг ўзи етарли, деб ҳисобламоқда. Бундай илмоний қараш шахсий ибодатлар билан бир қаторда кўрилувчи Ислом тузумининг ҳар қандай қонун-қоидаларини ёт ғоя ҳисоблашни ва унга қарши курашишни тақозо этади. Тошкент вилоятида қўлга олинган ўсмирлар қандай шароитда бундай айбловларни бўйнига олганлари оммага номаълум. Бироқ шуниси аниқки, ўзбек ҳукумати ўзининг Исломни ҳаётдан четлатиш курашида ўспирин ёшларни улар ҳали амалга оширмаган иши учун ҳам шафқатсизларча жазолашдан тап тортмайди. ИШИД билан боғлиқ ҳодисалар эса ҳукуматнинг Ислом даъватига қарши курашини оқлашдаги асосий суянадиган қуролига айланган. Ўзбекистоннинг мафкураси йўқлиги сабабли ҳукумат Исломга қарши фикрий курашишдан ожиз. Шунинг учун ҳам ҳукумат халқнинг Ислом асосида уйғонишига қарши зўравон сиёсат юритяпти. Бундай йўл билан ҳам мағлуб бўлишларини ўзлари яхши англаганлари боис, Ислом мафкурасига қарши курашда ночорликдан дин уламоларидан фойдаланишади. Буларнинг ортидан чигал ва тубан ватанпарварлик ва миллийлик деган нарсаларга асосланган маънавият ва маърифат тарғиботи Ислом ғоясига қарши қўйиляпти. Бундан Исломнинг фақат шахсга тегишли бўлган ибодат, ахлоқ ва муомалаларга тааллуқли аҳкомларига динда йўқ ривоятларни аралаштириб етказиш орқали муте шахсни пайдо қилиш мақсад қилинган.

Маҳаллаларда Қўқон ва Марғилон тажрибаси асосида “Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари” тузилгани, шунингдек, Ўзбекистон ҳожиларининг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуслари мана шу тубан услубнинг кўринишларидир. Абадий жаннатдаги олий даражаларни дунё матосига алмашган бу имом-домлаларнинг энг катта хиёнатларидан бири Имом Бухорий, имом Термизий илмий меъросини ўрганишдан мусулмонларни чалғитиб, уларнинг қабри зиёратига йўналтираётганидир. Бунга сабаб, бу алломаларнинг битган китобларини ва диний фаолиятини оммадан яширмай тўғри етказилса, оз фурсат ичида мусулмонларнинг ўзлигини англашига олиб келади. Ҳукумат қўйнидаги бу дин тужжорларининг ёрдами билан тузилган дарсликлар ва маърузалар тўпламлари Исломни ўзида тўлиқ акс эттирмайди, яъни мусулмонларнинг дунё масалаларига ҳам қониқарли жавоб бермайди, Охирати учун ҳам фойдали бўлмайди. Шу сабабдан халқимиз ҳаётнинг мураккаб муаммоларига жавоб топиш учун хориждаги уламоларга мурожаат қилишда давом этаверади.

Юқорида айтганимиздек, ҳукумат учун асл муаммо давлат ва халқни бирлаштирадиган мафкуранинг йўқлигидир. Каримов давридан бери шакллантиришга уриниб келинган ватанпарварлик ва миллий ғоя эса, ноаниқ, саёз ва чигал бўлгани учун халқ уни эшитганда энсаси қотади. Аслида, капиталистик демократиянинг ўзи ҳамда унга ўхшаган инсон ақли маҳсули бўлган бошқа мафкура ва тузумлар мусулмонлар учун етти ёт бегона ғоя ҳисобланади. Шунингдек, миллийлик, ватанпарварлик каби тор миллатчилик ғоялари ҳам мусулмонларга бегонадир.

Асл ғоя халқнинг ҳаётига мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир. У халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини, мақсадларини ифодалайди. Бир сўз билан айтганда, у Ислом мафкурасидир. Ўзбекистоннинг аксар халқи мусулмондир. Ислом уларнинг туғилганида қулоқларига айтилган азон билан ўрнашган. Уларга бу дунё ҳаёти ҳақида, Аллоҳ ва Охират ҳақида ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги энг тўғри тушунчаларни зеҳн ва қалбларига жойлаган Ислом таълимотидир. Аллоҳ таоло айтади:

لِيَعْبُدُونِ إِلَّا وَالْإِنسَ الْجِنَّ خَلَقْتُ وَمَا

– “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт:56)

Аллоҳга ибодат қилиш Унга иймон келтириш ва итоат қилиш демакдир. Аллоҳга итоат қилиш Унинг барча аҳкомларига амал қилишдир. Аллоҳнинг аҳкомлари ибодат, ахлоқ ва муомала амалларигагина чекланиб қолмайди. Балки улар Аллоҳ таоло буюрган ва қайтарган ҳамма масалаларни ўз ичига олади. Инсоннинг амаллари жамият ҳаётига ва давлат сиёсатига алоқадор бўлгани учун Аллоҳнинг жамият ва давлатга оид ҳукмлари ҳаётга татбиқ қилинмаётган бўлса, шахс бундан жавобгар бўлади. Буни қуйидаги оят ёрқин ифодалайди:

وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً ۖ قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ

– “Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: “Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман”, деганида улар айтдилар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг исмингни мудом пок тутамиз”. (Аллоҳ) айтди: “Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан”. (Бақара:30)

Халифа сўзи бу ўринда тўғри йўлга солиш, бошқарув ишларини бажариши учун Аллоҳ томонидан вакил қилинган киши маъносидадир. Ҳа, Аллоҳ таоло ер юзида адолатни ўрнатиш орқали фаровон ҳаётни таъминлаш учун Ўзининг халифаси бўлган инсонга мукаммал низомни туширган. Мана шу низом, бизнинг асримизда, Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий жамоасининг Халифалик давлат дастури лойиҳасида тўлиқ баён қилинган. Ушбу низом ҳаётнинг ҳар бир соҳасига жавоб беришни, уни тўла ечишни ва назоратига олишни талаб қилгани учун бу иш давлат бажарадиган иш ҳисобланади. Зеро, раҳбарларга шариатни мукаммал татбиқ қилиш мажбуриятини юклайдиган, маст қилувчи барча нарсалар қатъиян таъқиқланадиган, фаҳш-бузуқликни тарқатадиган жой ва воситалар буткул йўқ қилинадиган, аёл-қизларни беҳаёларча очиқ-сочиқ юришдан асрайдиган, омма халқни Исломга амал қилиш ва эзгу ишларда мусобақалашишга чорлайдиган покиза ва мусаффо иймоний муҳит давлат тиклансагина вужудга келади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ўзининг яратилишидан кўзланган ғояни теран идрок этса, мусулмоннинг ҳаётдаги ғояси рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш эканлигини англайди. Ўзбекистон ҳукумати бу ғояни ёт, радикал деб номлаб унга қарши ҳар қанча курашмасин, мусулмон киши бу ғоя йўлида қувватини, вақтини ва молини аямай сарфлаши даркор. Чунки унинг дунё ва Охират саодати мана шу ғоянинг ҳаётда амалга ошишига боғлиқдир.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

08.12.2024й

 

+1
0

Related posts:

Ислом мафкурасининг муваффақияти
Tagsёт ғояИслом мафкураси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мунофиқлик ва нодонлик сиёсий қарамлик талабларидандир

  • МАҚОЛАЛАР

    Кўпхотинлик

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/