Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик АҚШнинг зўравонлигини тийиб қўяди ва Фаластинни озод этади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик АҚШнинг зўравонлигини тийиб қўяди ва Фаластинни озод этади
АҚШ маъмурияти Кениядан яҳудий вужудининг сиёсий ва тижорий манфаатларини қўллаб-қувватлашни талаб қилиб, АҚШнинг Кения билан тузган савдо битимини бекор қилиши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Вашингтон, шунингдек, Кениядан АҚШ-«Исроил» ўртасидаги савдо ҳаракатларига зарар келтирадиган чора-тадбирларни олдини олишни ҳам талаб қилди.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Кениядаги матбуот вакили устоз Шаъбон Муаллим ўз баёнотида бундай деди:
«Американинг бундай димоғдор баёнотидан кўриниб турибдики, бу давлат муборак Фаластин заминидаги мусулмонларга қарши содир этилаётган жиноятларни қўллаб-қувватлаб, раҳнамолик қиляпти, ўзининг ташқи сиёсатида барча дунё давлатлари ишига аралашишни ва уларнинг ташқи сиёсатларида уларга кўрсатма беришни ўзи учун шарт, деб биляпти».
Баёнотда яна бундай дейилди:
«Бу талаб Амирликлар ва Баҳрайн давлатларининг қора пойтахт Вашингтонда яҳудий вужуди билан муборак Фаластин заминига қарши энг ёмон хоинлик битими имзолашлари ортидан қилинди. Бундан Фаластин масаласини йўқ қилиш операциясининг муҳандиси ҳам, фаол идора қилувчиси ҳам Америка эканлиги, у Ислом Умматининг қийналишини кўришни истаётгани кўриниб турибди».
Устоз баёнотни қуйидаги сўзлар билан якунлади:
«Яҳудий вужуди Ислом еридагина мавжуд бўлиб турган вужуддир. Ислом ери бўлмаса ёки у босқинчилик қилмаса, бу вужуд йўқ бўлган бўларди. Шу боис, у Ақсо масжиди жойлашган муборак заминимизни босиб олди. Бинобарин, бу вужудга ҳар қандай халқаро муносабатларни ёки тижорий манфаатларни тақдим этиш унга қонунийлик беради ва бу иш динимизда ҳаром қилинган, тақиқланган ишдир. Фаластин масаласи исломий масаладир. Шунинг учун биз айни масаланинг ҳар қандай ғайриисломий ечимига рози бўлмаслигимиз лозим. Зудлик билан киришмоғимиз шарт бўлган энг муҳим иш мусулмон ўлкаларини Ислом билан бошқармоқдир. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясидагина амалга ошади. Ушбу давлат бутун исломий армияларни бирлаштириб, Фаластинни ва барча босиб олинган исломий юртларни озод этади».
Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ