Фаластин аҳли ҳокимиятга қарши туришга ва унинг «оилани ҳимоя қилиш» қонунини тасдиқлашига йўл қўймасликка қодир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин аҳли ҳокимиятга қарши туришга ва унинг «оилани ҳимоя қилиш» қонунини тасдиқлашига йўл қўймасликка қодир
Фаластин режимидаги ижтимоий ривожланиш вазири – «расмий диний идора» оилани зўравонликдан ҳимоя қилиш қонунининг сўнгги таҳрири борасида ҳеч қандай изоҳ бермади, энди ҳукумат айни қарордан асло воз кечмайди ва татбиқ этишга киришади, деди! У «Маан» фазовий телеканали билан ўтказган суҳбати чоғида бу қонуннинг асосан, қонун доирасида ҳамда оила ва жамият эҳтиёжларини қондириш учун тузилганини қўшимча қилди.
Шунга биноан, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида матбуот баёноти нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Фаластин режимини «оилани зўравонликдан ҳимоя қилиш» қонунини тузишга ундаган нарса Ғарбдаги «донор» давлатларини ва уларнинг феминистик ташкилотларини рози қилишдир! Режим ва унинг раҳбарларининг бу қонунни инсонлар манфаатини ўйлаб чиқаряпмиз, деган дастаклари ғирт ёлғон. Бу билан Фаластин аҳлини алдай олмайдилар. Зеро, Фаластин аҳли режимнинг кимлигини ҳам, Ғарб режаларини ўлиб-тирилиб амалга оширишини ҳам яхши биладилар. Зотан, Ғарб режалари ўз маданиятини ёйишга ҳамда мусулмон оилалари жипслигини бузиб, яҳудий вужудига қарши кураша олмайдиган авлодлар етиштириб чиқаришга қаратилган».
Матбуот баёнотида қуйидагиларга диққат қаратилди:
«Ушбу «оилани зўравонликдан ҳимоя қилиш» қонунининг Исломга зидлигини, Уммат маданиятига ва шаръий матнларга қарши уруш эканлигини ҳар бир Фаластин аҳли яхши билади. Хўш, мусулмон киши Ғарб қонунларини юртга импорт қилинишини оқловчи «расмий диний идора»га муҳтожми?! Зотан, ушбу муборак замин аҳли ўзларининг Ғарб нишонига айланганини англамоқдалар ва кафолат тўғрисидаги қонунга қарши чиқиб, уни татбиқ илинишига монелик қилганлар ҳам шулардир. Улуғ саҳобий Тамим Дорий розияллоҳу анҳуга тегишли ернинг русларга мулк қилиб берилишига қарши турганлар ҳам шулар. Шуларнинг барчасига қодир бўлдиларми, демакки, режимнинг «оилани ҳимоя қилиш» қонунини татбиқ этишига ҳам, номинг ўчкур CEDAW конвенциясидан туғилаётган бошқа қонунларни татбиқ қилишига ҳам – Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи ила – албатта қодир бўладилар».
Баёнот сўнггида бундай дейилди:
«Муборак замин аҳли ва улар билан Ҳизб ут-Таҳрир ҳар доим ҳақни очиқ айтиб, ҳар бир фитначига қарши турадилар. Бу режим Ислом душманлари кемасига осилиш билан Аллоҳнинг ғазабидан ва мусулмонлар интиқомидан қутулиб қоламан, деб ўйлаётган бўлса, адашибди. Чунки Ислом чархпалаги тўхтамай айланиб туради ва Аллоҳ Ўз динини албатта ғолиб қилиб, дўстларига албатта нусрат беради».
Роя газетасининг 2020 йил 8 июл чоршанба кунги 294-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ