Халифалик давлати барпо қилиш вожиблигига оят, хадис ва саҳобалар ижмосидан шаръий далиллар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Халифалик давлати барпо қилиш вожиблигига оят, хадис ва саҳобалар ижмосидан шаръий далиллар
Бугунги кунга келиб, Халифалик мавзуси, уни интиқиб соғинганни ҳам, нафрат билан ёқтирмаганни ҳам, бетараф бўлиб индамай ташлаганни ҳам, деярли кўпчилик инсонларни қулоғига етиб борди. Ушбу мавзуни ёқтирмаганлар ичида баъзи мусулмон дўстларимиз ҳам борки, улар ўзлари мусулмон бўлгани холида, мусулмонларнинг Исломий Халифалик давлати бўлишига ишонмайдилар ва ўзларича бунга турли даъволар билан, “Халифалик қургин” деган буйруқ шариатда келмаган, деган маънода сўзларни айтишади. Хатто баъзи минбар эгаси бўлган, халқ орасида олим деб танилган шахслар, бундан бир неча йил аввал, минг афсуски, Халифаликни на ақлга ва на нақлга тўғри келмайди, деб минбарларда маъвизалар қилишди. Иккинчи рошид Халифалик яна ҳаётга қайтиши хақидаги хадиснинг таҳлилини бундан бир неча ой муқаддам тақдим этган эдик. Бугун ҳам, мана шу ишга яна бир бор қўл урдик. Бу гал баъзи оят ва бошқа хадисларни ҳам бироз кўриб чиқишга харакат қилдик, чунки мусулмонларнинг Исломий Халифалик давлати бўлсагина бугунги мусулмонлар устида қилинаётган зулмлар тўхтайди. Зеро Аллоҳ Таъоло атйганки:
وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً
““Хақ келди ва ботил йўқ бўлди, албатта ботил йўқ бўлувчидир” – деб айт”. (Исро. 81)
Хақ келиши билан, Исломий ҳаёт келиши билан, Халифалик давлати келиши билан капитализм номли улкан ботил зулмидан халос бўлурмиз, ин ша Аллоҳ!
Мусулмонлар Халифалик давлати барпо қилишлари зарурлигига Қуръонда келган далиллар
Аллоҳ Таъоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўзи нозил қилган нарса бўйича хукм қилишга буюрган ва бу буйруқ жазм кўринишида, яъни буюрилган нарсани буюрилаётганга ихтиёрий ёки бирон рухсат сифатида эмас, балки жазмий, аниқ қатъий буйруқ кўринишида айтган. Яъни Аллоҳ Таъоло Росул алайҳиссаломга хитоб қилиб туриб шундай деган:
فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ
“Улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса билан ҳукм юрит. Ўзингга хақ келгандан кейин, уларнинг хоҳишларига эргашма”. (Моида. 48)
وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللّهُ إِلَيْكَ
“Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юрит. Уларнинг хоҳишларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан эхтиёт бўл”. (Моида. 49)
Аллоҳ томонидан Росулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салламга қарата қилинган хитоб, модомики ушбу хитобни Росул алайҳиссаломнинг ўзига хос эканлигига далил бўлмас экан, бу хитоб у кишининг умматига қилинган хитобдир. Мазкур оятларни эса, Росул алайҳиссаломга хоссатан айтилганига биронта далил келмаган ва бу мусулмонлар ҳам хукмни Аллоҳ нозил қилган нарса билан юритишлари лозимлиги учун қилинган хитоб бўлади.
Хукмни шаръий юритиш ёки шаръий бошқарувни жорий қилиш, Халифани қоим қилишни ифодалайди. Чунки Аллоҳ Таъоло Ўзига итоат этишни, ўзларидан бўлган бошқарувчиларга итоат этишга боғлаб қўйган, яъни мусулмонлар ичида ўзларидан бўлган бошқарувчилари мавжуд бўлишлигини вожиб қилган
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинг”. (Нисо. 59)
Аллоҳ Таъоло мавжудлиги бўлмаган нарсага итоат қилишни буюрмайди. Бу оят мусулмонларга ўзларининг шаръий ахкомларини бошқарувда жорий қиладиган бошлиқлари бўлишини вожиб қилади. “Ўзингиздан” деган сўз, айнан ушбу бошлиқ шаръий ахкомларни жорий қилиш учун эканлигига далолат қилади, чунки мусулмон бўлишнинг маъноси, инсон ҳаётини Аллоҳ буюрганидек, У нозил қилган нарсалар билан хукм юритган холда яшамоғини англатади ва “ўзингиздан” дейиш билан ушбу буйруқларни ҳаётга жорий қилиб берувчи бошлиқ назарда тутилмоқда. Шунинг билан бирга, ўзимиздан бўлган бошлиқни мавжуд қилишни тарк қилиш, шаръий хукмларни жорий қилишни тарк қилишни ифодалашини тушунишимиз мумкин.
Демак, мусулмонларга шаръий хукмларни юритиш вожиблиги баробарида, ушбу хукмларни хукумат қўли билан, бошқарув орқали юритувчи мусулмон бошлиқ бўлиши ҳам вожиб бўлади.
Мусулмонлар Халифалик давлати барпо қилишлари зарурлигига суннатда келган далиллар
روى مسلم عن طريق نافع قال: قال لي ابن عمر سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «من خلع يداً من طاعة لقي الله يوم القيامة لا حجة له، ومن مات وليس في عنقه بيعة مات ميتة جاهلية»
Муслим Нофеъ йўли билан ривоят қилади, (Нофеъ) айтди: Менга ибн Умар айтган, Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман, у зот айтганлар: “Ким (устидаги бошлиққа) итоатдан бош тортса, қиёмат куни Аллоҳга ҳеч қандай хужжатсиз йўлиқади. Ким (устида мусулмон бошлиққа) байъатсиз вафот этса, жоҳилиятда ўлган каби ўлади”.
Бу билан Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам ҳар бир мўъминга, устида ўзидан бўлган – яъни юқоридаги зикр қилинган, шаръий ахкомларни жорий қилувчи – бирон бир бошлиққа байъат қилишни буюрмоқдалар. Байъат эса, фақатгина Халифа билан бўлади холос. Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам ҳар бир мусулмонни Халифага байъатда бўлишга буюрмоқдалар. Ушбу хадис, ҳар бир мусулмонни Халифага бориб байъат қилиб келишини вожиб қилмайди, балки ҳар бир мусулмоннинг устида байъат қиладиган Халифаси бор бўлишлиги вожиблигини ифодалайди.
روى مسلم عن الأعرج عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إنما الإمام جُنّة يُقاتَل من ورائه ويُتّقى به
Имом Муслим Аъраждан ривоят қилган, у киши Абу Ҳурайрадан, У киши Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламдан, Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар:
“Имом (Халифа) мусулмонларнинг қалқонидир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан химояланилади”.
روى مسلم عن أبي حازم قال: قاعدت أبا هريرة خمس سنين فسمعته يحدث عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: كانت بنو إسرائيل تسوسهم الأنبياء، كلما هلك نبي خلفه نبي، وأنه لا نبي بعدي، وستكون خلفاء فتكثر، قالوا: فما تأمرنا ؟ قال: فوا ببيعة الأول فالأول، وأعطوهم حقهم فإن الله سائلهم عما استرعاهم
Муслим Абу Ҳозимдан ривоят қилади, у айтди: Абу Ҳурайра билан 5 йил бирга ўтиришларда ўтирдим, у Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламдан мана бу хадисни ривоят қилаётганини эшитдим, Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар:“Бани Исроилни Пайғамбарлар бошқарар эди. Бир пайғамбар кетса ортидан бошқаси келар эди. Лекин менинг ортимдан бошқа келадиган пайғамбар йўқ, балки кўп халифалар бор. Сўрадилар: Бизга нимани буюрасиз? Дедилар: Тезлик билан байъат қилишни. Уларнинг хаққини адо қилинг(яъни Халифанинг хаққини тўғри адо қилинг, улар жорий қиладиган шариатдан четга чиқманг), чунки Аллоҳ уларни бошқаруви хусусида албатта сўроққа тутади”.
وعن ابن عباس عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : من كره من أميره شيئاً فليصبر عليه، فإنه ليس أحد من الناس خرج من السلطان شبراً فمات عليه إلا مات ميتة جاهلية
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламдан, у киши дедилар: “Ким устидаги амирини бирон ишини ёмон кўрса, унга сабр қилсин, чунки бирон одам бошқарув хукмидан бир қарич чиқса ва шу холида ўлса, жоҳилиятда ўлган каби ўлади”.
Ушбу хадислар, мусулмонлар устиларига аниқ бирон шахсни бошлиқ қилишлари зарурлигига далил бўлади. Ва яна, бу ерда Халифани сифатлаб, уни мусулмонлар учун қалқон бўлиши айтилаяпти, бу эса, мусулмонлар ушбу қалқонни тезлик билан устиларига жорий қилмасалар, бошқарувни қўлга олган куфр аҳли, қалқонсиз қолган мусулмонларни турли йўллар билан хоҳлагандек хорлайдилар, худди бугунги кунимиздаги каби.
Аллоҳ ёки Пайғамбар алайҳиссалом томонидан бир нарса танқид қилинса, бу нарса мусулмонларга ушбу ишдан қайтишга далолат қилади, агар Аллоҳ ёки Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзи бир нарсани мақташни ўз ичига олса, бу ишни қилишни талаб қилинаётганини билдиради. Агар хадисдаги талаб қилинаётган иш шаръий хукмни жорий қилишни ва уни тарк қилиш, шариатни тарк қилишни ифодаласа, бу талаб жазмий, яъни ихтиёрий рухсат буйруғи эмас, балки қатъий қилиниши талаб қилинган буйруқни англатади. Бундан ташқари ушбу хадислардан айтилаётган, мусулмонларнинг бошқарувчилари фақатгина Халифалардир, чунки Ислом тарихида мусулмонларнинг бошқарувчиси Халифа бўлган. Ва уни қоим қилишнинг талаби, мусулмонларнинг устиларига шаръий ахкомларини ҳаётларига жорий қилиб турувчи Халифани қоим қилишлари вожиблигини билдиради.
Бундан ташқари Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам мусулмонларни устиларидаги Халифага итоат қилишни буюрганлар.
روى مسلم أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : ومن بايع إماماً فأعطاه صفقة يده وثمرة قلبه فليطعه إن استطاع، فإن جاء آخر ينازعه فاضربوا عنق الآخر
Муслим ривоят қилган, Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бир Имомга (Халифага) байъат қилса, бас унга кафтини бериш билан бирга қалб тўрини ҳам берибди, энди унга имкон қадар итоат қилсин. Агар бошқа бирон Халифа у билан (амалдаги Халифа билан) низолашиб чиқса – яъни амалдаги Халифа бор бўла туриб, яна бир Халифа чиқса – иккинчисининг бўйнига уринглар(яъни ўлдиринглар)”.
Имом (Халифа)га итоат қилишга буйруқ, уни қоим қилишга буйруқ хисобланади.
Иккинчи Халифани ўлдириш тўғрисидаги гап эса, мусулмонларга бошлиқ(Халифа) битта бўлишига далилдир.
Мусулмонлар Халифалик давлати барпо қилишлари зарурлигига саҳобалар ижмосида келган далиллар
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин, Абу Бакр розияллоҳу анҳуни Халифа қилишга ижмо қилганлар. Ундан кейин Умар, кейин Усмон, кейин Али розияллоҳу анҳумларни, ўзларидан бўлган бошлиқ бўлишларига, яъни Халифа бўлишларига ижмо қилишган. Саҳобаларнинг халифа жорий қилишга ижмо қилганликлари далилларидан бири, Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам вафот қилганларидан кейин, у зотни қабрга кўммасдан, биринчи ўринда Халифа тайинлаш иши билан машғул бўлганликларидир. Ва холанки вафот қилган маййитни тезлик билан кўмиш фарз амаллардан, уни кўмишга мутасадди бўлганларга, бошқа иш билан шуғулланиш мумкин эмас бўлгани холатида, саҳобалар Росулуллоҳдек зотнинг маййитини кўмишдан кўра, Халифа тайинлаш ишини устун қўйдилар ва бу ишда бирон саҳоба мазкур иш билан шуғулланаётган саҳобаларни айбламаган, бу эса саҳобалар ижмосини ифодалайди. Бундан ташқари, Халифа таъйинлаш иши маййитни кўмишдек зарурий ишдан кўра зарурроқ иш экани билинади. Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва саллам вафотларидан кейин саҳобалар ўртасида кимни Халифа қилиб таъйинлаш юзасидан бироз ихтилоф бўлган, лекин бир шахсни Халифа қилиб таъйинлаш маъносида ҳеч қандай ихтилоф бўлмаган. Демак, саҳобалар ижмосига кўра, мусулмонлар устиларига Халифа тайин қилишлари вожиб эканлиги билинди.
Хулоса
Мусулмонларнинг дунё ва охират ҳаётлари учун динни қоим қилиш ва шариат ахкомларини юргизиш, етиб келиш йўли ҳам, далолат қилиш маъноси ҳам қатъий бўлган ривоят ва далилларга кўра фарздир. Бу нарса эса, фақатгина бошқарувга имконли бўлган давлат билан бўлади. Шаръий қоида борки, “Вожибни адо қилиш учун қилинадиган иш ҳам вожибдир”. Бу жиҳатдан қаралганда ҳам, Халифани таъйин қилиш мусулмонларга фарз экани келиб чиқади.
Мусулмонлар учун Халифалик давлатини барпо қилиш ва бу билан Халифани тайин қилишдан тўхтаб туриш, катта гуноҳлардан биридир, чунки бу, бошқа фарзлар каби бир фарзни тарк қилиш билан бир хилдир. Бу фарз билан дин хукмлари ҳаётга қайтиши хосил бўлади, бунданда муҳимроқ, ҳаёт майдонида Исломнинг вужуди ушбу фарзни қоим қилишга тааллуқли бўлади. Мусулмонлар ушбу Халифани қоим қилишдан тўхтаб туришлари билан барчалари катта гуноҳга қолаётганлари энг ачинарли холдир. Ушбу ишга харакат қилаётганлар, улардан мазкур гуноҳ соқит бўлиши мумкин, чунки бир амал тамомига етиб қоим бўлмагунигача, унга харакат қилиш, уни барпо қилганнинг хукмида бўлади. Бу худди, қурилиш тугалланмай туриб, қурилиш кетаётган объектни уй эътиборида тушуниш мумкин бўлганига ўхшайди. Халифани қоим қилишга харакат қилмаётгаларга келсак, уларнинг гарданидан юқорида айтилган гуноҳ соқит бўлмайди, чунки улар Аллоҳ, Унинг Росули ва саҳобалар ижмосидан келиб чиққан шариатни қоим қилиш ишига ўхшаш ишни ҳам қилмадилар. Чунки Аллоҳ Таъоло уларга Халифалик ва Халифани қоим қилишни буюрди, лекин улар бу ишга ўзларини бағишламадилар, ақалли унга яқин ишни ҳам қилмадилар, шунинг учун гуноҳ олишга ва Аллоҳнинг азобини ўзларига раво кўришга рози бўлдилар. Бу эса, албатта бу дунёда ва охират дунёсида ҳам, надоматлар ва азобга сабаб бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
28.04.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ