| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

By htadmin
20.01.2022
981
0
Share:

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

(Бошқарув ва идора)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ливолар ва роялар

Давлатнинг ливолари ва роялари бўлади. Бу эса Расулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварада барпо қилган биринчи Исломий давлатдаги ҳолатдан қуйидаги тарзда истинбот қилинган:

1. Ливо ва роя – «ал-Қомус ал-Муҳит»да келтирилишича, уларнинг ҳар бири луғавий жиҳатдан байроқни англатади.

Сўнгра шариат уларнинг ҳар бирига истеъмол жиҳатидан қуйидаги тарзда шаръий маъно берган:

  • Ливо оқ рангли бўлиб, устига қора ҳарфларда Ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ деб ёзиб қўйилади. У қўшин амири ёки қўшин қўмондонига берилади. Ливо унинг қароргоҳи устида туради ва қароргоҳи қаерда бўлса, у ҳам ўша ерда бўлади. Қўшин амирига ливо берилишига далил «Набий ﷺ фатҳ куни Маккага оқ байроқ билан кирганлар»идир. Бу ҳадисни ибн Можа Жобир орқали ривоят қилган. Нисоий Анасдан ривоят қилишича: «Набий ﷺ Усома ибн Зайдни Румга ҳужум қилиши учун қўшинга амир қилган пайтларида ўз қўллари билан ливони берганлар».
  • Роя эса қора рангли бўлиб, устига оқ ҳарфларда Ла Илаҳа Иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ деб ёзиб қўйилади. У қўшин дивизиялари (полклар, роталар, қўшиннинг бошқа қисмлари) қўмондонларида бўлади. Далили шуки, Хайбарда қўшинга қўмондон бўлиб турган Пайғамбар ﷺ шундай дедилар:

«لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَداً رَجُلاً يُحِبُّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ, وَيُحِبُّهُ اللَّهُ وَرَسُولُهُ, فَأَعْطَاهَا عَلِيّاً»

«Рояни эртага Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Расули ҳам уни яхши кўрадиган кишига бераман. Кейин уни Алига бердилар» (муттафақун алайҳ). Негаки Али – каррамаллоҳу важҳаҳу – ўша пайтда қўшинда дивизия ёки полк қўмондони ҳисобланарди. Ҳорис ибн Ҳассон Бакрийнинг ҳадисида ҳам шундай келтирилган: «Мадинага келдик, қарасак, Пайғамбар ﷺ минбарда, ёнларида Билол, у эса Набий ﷺнинг олдиларида қилич осиб олган ҳолда турибди. Шунда қора рояларни кўриб қолдим-да: «Бу роялар нега турибди?» – деб сўрагандим: Амр ибн Ос ғазотдан келди, дейишди». «Шунда қора рояларни кўриб қолдим» дегани, қўшиннинг амири битта, яъни Амр ибн Ос бўлган ҳолда у билан кўп байроқлар бўлганини англатади. Демак, бу – полклар, роталар ва ҳоказолар билан бирга ҳам роялар бўлганини билдиради.

Шунинг учун ливо қўшин амирига берилса, роялар эса қўшиннинг дивизиялари, полклари ва қисмлари билан бирга бўлади. Шундай қилиб, қўшинда ливо битта бўлиб, роялар эса кўп бўлади.

Шу билан бирга ливо фақатгина қўшин амирининг белгиси бўлади. Роялар эса аскарлар билан бирга юрадиган белги бўлади.

2. Ливо қўшин амирига берилади. У қўшин амирининг қароргоҳида доимо туради. Жангда эса жанг қўмондонига – у қўшин амири бўладими ёки қўшин амири тайинлаган бошқа қўмондонми – жанг пайтида майдонда кўтариб юриш учун берилади. Шунинг учун у «уруш онаси» деб аталади. Негаки у жанг қўмондони билан майдонда кўтариб олиб юрилади.

Шунинг учун уруш бўлиб турган ҳолатда жангнинг ҳар бир қўмондонида битта роя бўлади. Бу – ўша даврларда умум эътироф этган ишлардан бўлган. Роянинг кўтарилган ҳолда бўлиши жанг қўмондонининг кучини кўрсатиб турган. У идорий тартиб-интизом бўлиб, қўшинларнинг жанг таомилига кўра риоя қилинади.

Расулуллоҳ ﷺ хабар келмай туриб, Зайд, Жаъфар ва ибн Равоҳанинг вафот этганларини айтиб:

«أَخَذَ الرَّايَةَ زَيْدٌ فَأُصِيبَ, ثُمَّ أَخَذَ جَعْفَرٌ فَأُصِيبَ, ثُمَّ أَخَذَ ابْنَ رَوَاحَةَ فَأُصِيبَ»

«Рояни Зайд олди, мусибатланди. Кейин уни Жаъфар олди, мусибатланди. Кейин уни ибн Равоҳа олди, мусибатланди», дедилар.

Шунингдек, уруш бўлиб турган ҳолатда майдондаги қўшин қўмондони халифанинг ўзи бўлса, жанг майдонида фақат роя бўлмасдан, ливо кўтарилиб туриши ҳам жоиз. Ибн Ҳишомнинг «Сийрат»ида катта Бадр ғазоти ҳақидаги ҳадисда ливо билан роя жангда мавжуд эканлиги ворид бўлган.

Тинчлик ҳолатида ёки уруш тугагандан кейин роялар қўшинга тарқатилган бўлиб, уларни қўшин дивизиялари ҳам, полклари ҳам, отрядлари ҳам, қисмлари ҳам кўтариб юради… Ҳорис ибн Ҳассон Бакрийнинг Амр ибн Ос қўшини ҳақидаги ҳадисида шундай келтирилган.

3. Халифа Исломда қўшин қўмондони ҳисобланади. Шунинг учун ливо шаръий жиҳатдан унинг қароргоҳи – Халифалик биноси устига қадаб қўйилади. Чунки ливо қўшин амирига берилади. Халифа давлат муассасаларининг бошлиғи деган эътиборда роя (идорий жиҳатдан) Хилофат биноси устига қадаб қўйилса ҳам жоиз.

Давлатнинг қолган жиҳозлари, муассасалари ва идораларининг устига фақат роя қадалади. Чунки ливо қўшин қўмондони қароргоҳи белгиси сифатида унга хосдир.

4. Ливо найзанинг бир тарафига боғланиб, унга ўраб қўйилади ва қўшинларнинг сонига қараб қўшин қўмондонига берилади. Масалан, биринчи, иккинчи, учинчи… қўшин қўмондонига ёки Шом, Ироқ, Фаластин… қўшини қўмондонига ёки Ҳалаб, Ҳимс, Байрут… қўшини қўмондонига ва ҳоказо қўшинларнинг номланишига қараб берилади.

Аслида у найзанинг бир тарафига боғланиб, ҳожат бўлмаса ёйилмаслиги керак. Масалан, Хилофат биносининг устига – бу бино аҳамиятга моликлиги учун ўрнатиб, ёйиб қўйилади. Шунингдек, тинчлик ҳолатида қўшинлар қўмондонлиги қароргоҳларининг устига (осиб) ёйиб қўйишдан мақсад Умматнинг ўз қўшинлари байроқлари буюклигини кўриб туришидир. Лекин бу эҳтиёж хавфсизлик жиҳати билан қарама-қарши бўлиб қолса, масалан, душман аскар қўмондонлиги қароргоҳларидан воқиф бўлишидан хавф қилинса, ливо аслига қайтарилади, яъни ёйиб қўйилмасдан, ўралган ҳолда қолдирилади.

Роя эса ҳозирги пайтдаги байроқлар каби шамол ҳилпиратиб туриши учун ёйиб қўйилади. Шунинг учун у давлат идораларининг устига ўрнатиб қўйилади.

Хулоса:

Биринчидан: Қўшинга нисбатан:

1. Уруш бўлиб турган ҳолатда, ливо қўшин амири қароргоҳидан ажралмайди. Аслида у ёйиб қўйилмасдан, найзага боғланган ҳолда туриши керак. Лекин хавфсизлик жиҳатлари ўрганиб чиқилгандан кейин ёйиб қўйилса ҳам бўлади.

Рояни эса жанг қўмондони жанг майдонида кўтариб юради. Агар жанг майдонида халифа бўлса, ливо кўтариб юрилса ҳам жоиз.

2. Тинчлик ҳолатида эса ливо қўшинлар қўмондонларига берилади ва найзага ўраб қўйилади. Уни қўшинлар қўмондонлари қароргоҳларининг устига ёйиб қўйса ҳам бўлади.

Роялар қўшин дивизияларига, полкларига, отрядларига, қисмларига ва бошқа ташкилотларга тарқатиб чиқилади. Ҳар бир дивизия ёки полкни (идорий жиҳатдан) ажратиб турадиган махсус рояси бўлиши мумкин.

Иккинчидан: Давлат идоралари, муассасалари ва хавфсизлик идораларига нисбатан оладиган бўлсак, уларнинг ҳаммасининг устига фақат роя ўрнатилади. Халифа қўшин қўмондони, деган эътиборда Хилофат биносининг устига ливо қадалади. Хилофат биноси давлат муассасаларининг боши ҳисоблангани учун унинг устига (идорий жиҳатдан) ливо билан бирга роя ҳам қадалса жоиз. Хусусий муассасалар ва оддий одамлар ҳам айниқса ийд, ғалаба ва шу каби байрамларда роя кўтариб юришлари, муассасалари ва уйларининг тепасига қадаб қўйишлари мумкин.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

20.01.2022й

Tagsбошқарув ва идораливоЛиволар ва рояларРояХалифалик давлати жиҳози
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистондаги сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар қонун ва конституцияга ўзгартиш киритиш билан ҳокимиятга чирмашиб ёпишиб олишмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Буюк Исломий Халифалик Давлатининг қулатилганини 91 йиллиги олдидан!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/