Эй Толибон мужоҳидлари! Сиз Ислом чегараларидан бирининг устидасиз, бас, сиз турган томондан Ислом ҳужумга учраб қолмасин!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Толибон мужоҳидлари! Сиз Ислом чегараларидан бирининг устидасиз, бас, сиз турган томондан Ислом ҳужумга учраб қолмасин!
Ал-Жазира нет веб сайтида (ҳижрий 1442 йил 6 шаъбон, милодий 2021 йил 19 март жума куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Бугун жума куни Афғонистон ҳукумати билан Толибон ҳаракати Москвада олиб боришаётган музокаралар якунида зўравонликни камайтириш ва сиёсий келишувга эришиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар. Аммо мамлакатнинг кейинги шакли ва ажнабий кучларни юртдан олиб чиқиб кетиш муддати бўйича позициялари турлича бўлди.
Россия оммавий ахборот агентлиги – афғонистонлик бир юқори лавозимли расмийнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда – Қобул ҳукумати билан Толибон тинчлик музокараларини тезлаштиришга келишиб олишгани ҳақида хабар қилди.
Ушбу қадам Россия, АҚШ, Хитой ва Покистоннинг Афғонистондаги курашаётган томонларни зудлик билан сулҳга эришишга чақирганларидан сўнг амалга оширилмоқда.
Бугун Толибон ҳаракати расмий вакили Толибон АҚШнинг Афғонистонни тарк этиши билан боғлиқ Давҳа келишувини амалга ошириш зарурлигига риоя қилажагини айтди. Унинг ҳисоблашича, то ажнабий кучлар чиқиб кетмагунича унинг юртида асло барқарорлик бўлмайди».
Роя:
Афғонистонлик мужоҳидлар «тинчлик», «урушни тамомлаш» каби шиорларига алданиб қолмасликлари керак. Америкадан тинчликни кутиш Шайтондан ҳидоят кутиш билан баробар эканини, америкача тинчлик урушнинг иккинчи бўлимини давом эттиришдан бошқа нарса эмаслигини асло унутмасликлари лозим.
Дарвоқе, Америка Афғонистон урушида аянчли муваффақиятсизликка учради. Шунинг учун сиз мужоҳидлар тинчлик сўзлашувлари ва муваққат тинчлик ҳукумати, деган нарсалар орқали Американинг мағлубиятини дунё кўзларидан яширманг-кўрсатинг. Ҳатто босқинчи кучларга қарши жиҳодингизни давом эттириш ва Ислом асосида бирлашиш билан Американинг айни мағлубиятини ҳақиқий мағлубиятга айлантиринг. Шуни билингки, Афғонистондаги уруш музокаралар орқали, келишув имзолаш билан асло якун топмайди. Чунки Афғонистондаги бу инқирозлар унинг ички муаммоси эмас, балки регионал ва халқаро муаммодир. Бирдан-бир ечим Ислом асосида бирлашиб, босқинчи АҚШни қувиб солмоқ ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этмоқдан иборат. Зеро, Халифалик Американи фатҳ қилиб, уни Ислом ҳокимиятига тиз чўктиражакдир.
Роя газетасининг 2021 йил 24 март чоршанба кунги 331-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ