| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар

By htadmin
19.03.2022
858
0
Share:

Халифалик Давлатида моллар

Моллар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Расулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилиб, масжидларини қуриб, Исломий Давлат биносини аста-секин тиклай бошлаганларида Аллоҳ мусулмонларга жанг қилишга рухсат берганидан кейин мусулмонлар қўлга киритган дастлабки мол Абдуллоҳ ибн Жаҳш сарийясининг ўлжаси бўлди. Қурайшнинг баъзи туяларига тери ва тижорат моллари юкланганди. Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг сарийяси бу карвонни ҳижратнинг иккинчи йили жумодал охир ойида қўлга киритди. Шу йилнинг рамазон ойида Бадр жанги бўлди. Бу жангда мусулмонлар мол ва қурол-аслаҳаларни ўлжа қилиб олишди ва бу ўлжаларни тақсимлашда ихтилоф қилишди. Шунда Аллоҳ Таоло Анфол сурасини нозил қилди:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الأَنفَالِ قُلِ الأَنفَالُ لِلّهِ وَالرَّسُولِ فَاتَّقُواْ اللّهَ وَأَصْلِحُواْ ذَاتَ بِيْنِكُمْ وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَرَسُولَهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

– “Сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар, ўлжалар Аллоҳ ва Расули учун деб айтинг”.    (Анфол:1)

Аллоҳ бу ўлжалар тақсимотини Расулуллоҳ ﷺнинг қўлларига топширди. Расулуллоҳ ﷺ бешдан бирини олмасдан уни тақсим қилдилар. Сўнгра Бани Қайнуқо яҳудийлари аҳдни бузганликлари сабабли мусулмонлар уларнинг молларини ўлжа қилиб олдилар ва Расулуллоҳ ﷺ уларни (яҳудийларни) Шомдаги Азруот деган жойга сургун қилдилар. Бу ишлар Бадр жангидан бир ой ўтиб содир бўлди, Расулуллоҳ ﷺ бу ўлжаларни Бадрдан кейин нозил бўлган «ўлжалар» оятига мувофиқ тақсимлаб, бешдан бирини олдилар.

وَاعْلَمُوا أَنَّمَا غَنِمْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَأَنَّ لِلَّهِ خُمُسَهُ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ

– “Билингларки сизлар ўлжа қилиб олган нарсанинг бешдан бир қисми, Аллоҳ ва Расули ва қариндошлари ва етимлар ва мискинлар ҳамда мусофирлар учундир”. (Анфол:41)

Расулуллоҳ ﷺ фатҳ қилган биринчи ер Бани Назир қабиласининг еридир. Бани Назир қабиласи Уҳуд жанги аҳдини бузган эди. Расулуллоҳ ﷺ уларни ўн беш кеча қуршаб турдилар, сўнг уларнинг қурол-яроқ ҳамда совутсиз, бир туяга юкланадиган нарсаларни ўзлари билан олиб, Мадинадан чиқиб кетишлари шарти билан сулҳ туздилар. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг ерларидан бошқа молларни ансорларни аралаштирмасдан муҳожирларга тақсимладилар. Фақатгина, Саҳл ибн Ҳаниф ва Абу Дужона Самок ибн Харша икковлари фақирликларини айтганликлари сабабли Расулуллоҳ ﷺ уларга ҳам ғаниматдан бердилар ва ерни тақсимламадилар. Ўша ердан ўз аҳлларига бир йиллик нафақани бериб турардилар ва нафақадан қолганини Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш учун от, хачир, эшак ва қурол-аслаҳаларни сотиб олишга ишлатар эдилар. Мана шу ғазот хусусида Ҳашр сураси нозил бўлди:

وَمَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْهُمْ فَمَا أَوْجَفْتُمْ عَلَيْهِ مِنْ خَيْلٍ وَلَا رِكَابٍ وَلَكِنَّ اللَّهَ يُسَلِّطُ رُسُلَهُ عَلَى مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِير

– “Аллоҳ ўз пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту-туяларни ўйнатиб, чоптириб борганларингиз йўқ. Лекин Аллоҳ ўз Пайғамбарларини ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилиб қўюр. Аллоҳ барча нарсага қодирдир”. (Ҳашр:6)

Аллоҳ (ўлжани) Расулуллоҳ ﷺга хос қилиб қўйди. Бану Қурайза қабиласи аҳдни бузиб мусулмонларга хиёнат қилиб, Хандақ ғазотида душманларга қўшилганидан кейин Бану Қурайза қабиласи билан жанг бўлди. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг молларини мусулмонларга тақсимладилар. Отлиққа уч улуш, пиёдага бир улуш бердилар. Сўнг Расулуллоҳ ﷺ Ҳудайбияда Қурайш билан тинчлик сулҳини тузганларидан кейин Хайбар ғазоти бўлди. Аллоҳ Хайбарни Расули ﷺга ва мўминларга куч билан фатҳ қилиб берди ва уларнинг диёри-ю молларига Расули ﷺни эга қилди. Расулуллоҳ ﷺ ўлжалар ва ерларининг бешдан бирини олганларидан кейин уларни тақсимладилар. Ерларни бир минг саккиз юз улуш қилдилар, шунда у ўн саккиз қисмга бўлинди. Ҳар бир қисм юзта улушни ўз ичига оларди. Сўнг Хайбар аҳли билан ерида етиштириладиган мева, донларининг ярмини олишга келишдилар. Хайбар фатҳидан кейин Фидак аҳли келдилар. Улар Расулуллоҳ ﷺ билан, ер ва хурмозорларининг ярми Расулуллоҳ ﷺга, Фидак аҳлига эса қолган ярми қолиши ҳақида сулҳ туздилар. Фидак улушининг ярми Расулуллоҳ ﷺнинг ўзлари учунгина хос бўлди. Чунки унга оту туяларни чоптириб, юриш қилиб борилгани йўқ. Расул ﷺ Фидакдан келган нарсани садақа ҳолида сарфладилар. Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺ Водийул Қурони куч билан фатҳ қилганларидан кейин худди Хайбар аҳли билан тузган сулҳларига ўхшаш Водийул Қуро аҳли билан ерни уларнинг қўлида қолдириш ҳақида сулҳ туздилар. Тоймо аҳли шаҳарлари ва ерлари ўзларига қолган ҳолда жизя тўлашга Расулуллоҳ ﷺ билан ахдлашдилар.

Макка фатҳидан кейин Ҳунайн ғазоти бўлди. Расулуллоҳ ﷺ Ҳунайн аҳлининг молларини тақсимладилар. Ҳавозин элчилари аёллару ёш болалардан иборат бўлган асирларни авф қилишни Расулуллоҳ ﷺдан сўраб келишганда Расулуллоҳ ﷺ авф қилдилар. Табук ғазотида эса, Ақаба соҳиби ўзи насроний бўлган Яхнат ибн Руҳба билан жизя беришлигига сулҳ туздилар. Шунингдек, Азраҳ ва Жарбо ва муқанно аҳллари билан жизя беришларига сулҳ туздилар. Ўша қабила аҳли яҳудийлар эди. Яна шу каби Расулуллоҳ ﷺ насроний Укайдир Дувма деган одам билан унинг жизя тўлашига сулҳ туздилар. Бу сулҳ Холид Укайдирни асирга олиб, Расулуллоҳ ﷺ уни авф қилганларидан кейин бўлди. Сўнг Нажрон ва Яман элчилари келишди, улардан Исломни қабул қилганларига закот фарз бўлди ва ўз насронийлигида ёки яҳудийлигида қолганларига жизя белгиланди. Бу вақтга келиб, жизя ояти нозил бўлган, закот фарз қилинганди. Расулуллоҳ ﷺ маъдан, сув, ўт-ўлан ҳамда оловни жами мусулмонларга умумий мулк қилганлари каби, мана шу ғазотлар давомида садақа туялари ҳамда Аллоҳнинг йўлидаги туя ва отлар учун Нақийъ деган жойни қўриқ ер қилдилар.

Расулуллоҳ ﷺ вафотларидан кейин Абу Бакр р.а., Абу Бакрдан кейин эса Умар р.а. халифа бўлдилар. Фатҳлар бошланди ва уларда ўлжа, жизя ва хирожлардан иборат ҳисобсиз моллар Мадинадаги мусулмонлар байтулмолига оқиб кела бошлади.

Мусулмонларнинг байтулмолига тушадиган ва Аллоҳ мусулмонларга ҳалол қилиб қўйган ҳамда уни байтулмолга ҳақли қилиб қўйган ва шу молларни халифа мусулмонларнинг манфаати ва ишларини бошқариш учун ижтиҳодига кўра шаръий ҳукм қоим бўлган жиҳатларга ишлатиладиган молларни мана шу қисқагина маълумот билан тасаввур қилиш мумкин.

Берилган маълумотларга кўра, Халифалик Давлатидаги моллар қуйидаги синфлардан ташкил топган:

1 — Анфоллар; ғаниматлар; фай ва хумс.

2 — Хирож.

3 — Жизя.

4 — Барча турлари билан умумий мулклар.

5 — Ер, бино, шарт-шароитлар ва уларнинг киримларидан иборат давлат мулки.

6 — Ушрлар.

7 — Ҳокимлар ва давлат амалдорлари тарафидан зўравонлик йўли билан топилган мол, ношаръий касб ва жарима моли.

8 — Хазина, конларнинг бешдан бири.

9 — Меросхўри йўқ кимсанинг моли.

10 — Муртадларнинг моли.

11 — Солиқлар.

12 — Садақа-Закот моллари.

Келгуси суҳбатларимизда бу синфларнинг моҳиятини билиш учун бунда иш юритиш ҳуқуқи топширилган кишини, буларни ишлатиш кайфиятини, сарфлаш жиҳатларини ва ҳақдорларини текшириб чиқамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

19.03.2022й

0
0

Related posts:

Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар
TagsИсломий давлатМолларўлжаХалифалик Давлатида моллар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШ ўз ортидан Европани ҳам судраб, Ливияда сайлов ўтказиш учун у ердаги доираларга босим ўтказмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Имомларимизни жума минбарларидан маҳрум қилиш Американи рози қилиб, Аллоҳнинг динига уруш қилишдир!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриялик қочқинларни юртларидан узоққа жойлаштириш…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/