Хидоят

Хидоят
Во ажаб бу қандай бахт
Мени қилдилар даъват,
Шундагина тушундим
Қайдалигин ҳақиқат.
Хотиржам бўлди шунда
Қалбим топиб халоват,
Чунки менда яшашдан
Пайдо бўлганди мақсад.
Тинч қўймади мени ҳам
Хаққа бўлган муҳаббат,
Тезда киришдим ишга
Ғанимат билиб фурсат.
Роббим буйруқларига
Ўзим қилдим итоат,
Сўнгра бошқаларни ҳам
Қила бошладим даъват.
Айтдимки “эй инсонлар”
Ислом эрур сиёсат,
Фақат намоз рўзадан
Эмас экан иборат.
Сизлар мусулмонмиз деб
Қилаётган кўп холат,
Аслида Ислом эмас,
Четдан келган хурофот.
Ҳар томонда нохақлик
Ҳукмрондир жахолат,
Инсонлар ўртасида
Йўқдир меҳр-оқибат.
Аёлларда кўринмас
На хаёю на уят,
Эркаклар қилмайдилар
Бунга асло орият.
Зинокорлик авж олган
Гўёки бу бир одат,
Бу ишга қўл урганлар
Ҳатто бўлмас хижолат.
Бошқалар ўз нафсини
Ўйлаб яшайди фақат,
Оддий халқ шу туфайли
Чекмоқдалар азият.
Ароқ, нашани ёшлар
Истеъмол қилиб карахт,
Бу ишдан беҳад хурсанд
Шайтони лаъин бадбахт.
Хуллас, Уммат устида
Хукмрондир жахолат,
Биз бунга жим ўтирсак
Нима бўлар Охират.
Барча нуқсону иллат
Бартараф бўлар фақат,
Қачон тикланса агар
Ер юзида Хилофат!
Баъзиларда бу даъват
Пайдо қилди шижоат,
Нафсига қул бўлганлар
Қилди фитна ва тухмат.
Азалдан бизга маълум
Даъватчига хос холат,
Кимки хақни гапирса
Келар унга мусибат.
Агар шу синовларга
Қилса сабр ва тоқат,
Аллоҳ беради унга
Катта ажру мукофот.
Бу соҳада менга ҳам
Кела бошлади навбат,
Турмахонаю зона
Ва турли хил азият.
Озору калтакларга
Айлаб сабру матонат,
Хурсанд бўлдим бу ишлар
Гуноҳимга каффорат.
Андижону Тош турма
Зарафшону Сангород,
Ҳақ йўлида бу менга
Муборак бир саёҳат.
Бердилар турли азоб
Ҳизбдан қайтар шояд,
Аммо менга бу макон
Бўлди ажиб ибодат.
Қурбон бўлсам шу йўлда
Зўр иш бўларди ғоят,
Биламанки бу ўлим
Ҳисобланар шаходат.
Эндиликда доимо
Дуодадирман фақат,
Чунки холис дуони
Роббим қилгай ижобат.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ