ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ
ОДАМЛАР ҚАНДАЙ КАСБ ҚИЛИНАДИ
Одамлар қалбини касб қилишдаги набавий воситалар
(давоми)
Тўққизинчи восита: қўли очиқлик ва саҳоват.
Суюкли биродарим, сенга қалбларни асир қилиб оладиган ва нафсларни хуш қиладиган мана бу саҳоват ярашади… Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у шундай деди:
أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غَنَمًا بَيْنَ جَبَلَيْنِ، فَأَعْطَاهُ إِيَّاهُ، فَأَتَى قَوْمَهُ فَقَالَ: «أَيْ قَوْمِ أَسْلِمُوا، فَوَاللهِ إِنَّ مُحَمَّدًا لَيُعْطِي عَطَاءً مَا يَخَافُ الْفَقْرَ
“Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраган эди Пайғамбаримиз унга икки тоғ орасидаги қўйлар подасини бердилар. У юртига қайтиб (қавмига): Исломга киринглар, чунки Муҳаммад муҳтож бўлиб қолишдан қўрқмайдиган кишининг беришидек берар экан, деди”. Аллоҳ сени муваффақ қилсин, Набавий саҳоват бу кишининг қалбига қандай таъсир қилганига ва илгари Исломга қарши уруш қилган бу кишини Исломга даъват қилувчига айлантирганига бир қара.
Жобир р.а. дан эса шундай деганлиги ривоят қилинди:
مَا سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْإِسْلَامِ شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ
“Набий с.а.в. дан нима нарса сўралса ҳечам йўқ демаганлар”. Ҳадя ҳам қўли очиқликка киради. Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:
تَهادُوا تَحابُوا
“Бир-бирларингизга ҳадя беринглар бир-бирингизга муҳаббатли бўласиз”. Демак, ҳадя ҳам қалбларни касб қилиш ва уларнинг ўзаро улфатлигини кучайтириш эшикларидан биридир.
Ўнинчи восита: рифқ-юмшоқлик, меҳрибонлик.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:
إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ
“Албатта Аллоҳ рафиқ (меҳрибон)дир ва барча ишда рифқ-юмшоқликни яхши кўради”. Балки рифқ кўпгина аҳлоқдан афзал туради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ рифқ соҳибига ато қиладиган дунёдаги гўзал мақтов ва охиратдаги катта ажр бошқасига ато қиладиган ажрдан кўпроқ бўлади… Бунга далил Пайғамбаримизнинг – у кишига энг афзал салоту салом бўлсин – ушбу сўзларидир:
إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ، وَيُعْطِي عَلَى الرِّفْقِ مَا لَا يُعْطِي عَلَى الْعُنْفِ، وَمَا لَا يُعْطِي عَلَى مَا سِوَاهُ
“Албатта Аллоҳ рафиқ-меҳрибондир, рифқни яхши кўради, (кишига) рифқ сабабли қўполликка ато қилмаган нарсани ва бошқага ато этмаган нарсани ато этади”. Жоҳил хатосини тўғрилаш пайтидаги юмшоқ муносабатга ишонч хосил қилинадиган ўринлардан бири қуйидаги воқеадир. Шахсларни уларни хато қилган пайтда тўғрилаб туришни ифодалаб турган мана бу кўринишга боқ. У рифқ ва раҳматга тўладир:
Муовия ибн Ҳакам ас-Сулламий р.а. дан шундай дегани ривоят қилинган:
قَالَ : بَيْنَا أَنَا أُصَلِّي مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، إِذْ عَطَسَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ ، فَقُلْتُ : يَرْحَمُكَ اللَّهُ ، فَرَمَانِي الْقَوْمُ بِأَبْصَارِهِمْ ، فَقُلْتُ : وَا ثُكْلَ أُمِّيَاهْ ، مَا شَأْنُكُمْ تَنْظُرُونَ إِلَيَّ ؟ فَجَعَلُوا يَضْرِبُونَ بِأَيْدِيهِمْ عَلَى أَفْخَاذِهِمْ ، فَلَمَّا رَأَيْتُهُمْ يُصَمِّتُونَنِي ، لَكِنِّي سَكَتُّ ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَبِأَبِي هُوَ وَأُمِّي ، مَا رَأَيْتُ مُعَلِّمًا قَبْلَهُ ، وَلَا بَعْدَهُ أَحْسَنَ تَعْلِيمًا مِنْهُ ، فَوَاللَّهِ مَا كَهَرَنِي وَلَا ضَرَبَنِي وَلَا شَتَمَنِي ، قَالَ : " إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ ، لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ " ، أَوْ كَمَا قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، إِنِّي حَدِيثُ عَهْدٍ بِجَاهِلِيَّةٍ ، وَقَدْ جَاءَ اللَّهُ بِالإِسْلَامِ ، وَإِنَّ مِنَّا رِجَالًا يَأْتُونَ الْكُهَّانَ ، قَالَ : فَلَا تَأْتِهِمْ ، قَالَ : وَمِنَّا رِجَالٌ يَتَطَيَّرُونَ ، قَالَ : ذَاكَ شَيْءٌ يَجِدُونَهُ فِي صُدُورِهِمْ ، فَلَا يَصُدَّنَّهُمْ ، قَالَ ابْنُ الصَّبَّاحِ : فَلَا يَصُدَّنَّكُمْ ، قَالَ : قُلْتُ : وَمِنَّا رِجَالٌ يَخُطُّونَ ، قَالَ : كَانَ نَبِيٌّ مِنَ الأَنْبِيَاءِ يَخُطُّ ، فَمَنْ وَافَقَ خَطَّهُ ، فَذَاكَ ، قَالَ : وَكَانَتْ لِي جَارِيَةٌ ، تَرْعَى غَنَمًا لِي قِبَلَ أُحُدٍ وَالْجَوَّانِيَّةِ ، فَاطَّلَعْتُ ذَاتَ يَوْمٍ ، فَإِذَا الذِّيبُ قَدْ ذَهَبَ بِشَاةٍ مِنْ غَنَمِهَا ، وَأَنَا رَجُلٌ مِنْ بَنِي آدَمَ ، آسَفُ كَمَا يَأْسَفُونَ ، لَكِنِّي صَكَكْتُهَا صَكَّةً ، فَأَتَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَعَظَّمَ ذَلِكَ عَلَيَّ ، قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَفَلَا أُعْتِقُهَا ؟ قَالَ : ائْتِنِي بِهَا ، فَأَتَيْتُهُ بِهَا ، فَقَالَ لَهَا : أَيْنَ اللَّهُ ؟ قَالَتْ : فِي السَّمَاءِ ، قَالَ : مَنْ أَنَا ؟ قَالَتْ : أَنْتَ رَسُولُ اللَّهِ ، قَالَ : أَعْتِقْهَا ، فَإِنَّهَا مُؤْمِنَةٌ
“Мен Росулуллоҳ с.а.в. билан бирга намоз ўқиётган эдим. Шунда қавм орасида бир киши тўсатдан акса уриб (чучкириб) юборди. Мен “ярҳамукаллоҳ” дедим. Шунда қавм мени кўзлари билан нишонга олди (яъни менга қарай бошлашди). Мен: нега менга қараяпсизлар? – дедим. Улар қўлларини сонларига ура бошлашди. Қарасам улар мени жимликдан чиқаришмоқчи, лекин мен сукут сақладим. Росулуллоҳ с.а.в. намозни адо этиб бўлгач – ота-онам у кишига фидо бўлсин, олдин ҳам, кейин ҳам, у кишидан гўзалроқ таълим берувчи муаллимни кўрмадим – Аллоҳга қасамки, у киши мени койимай, урмай ва сўкмай бундай дедилар: “Бу намоз, унда одамлар гапларидан бирон нарсани гапириб бўлмайди, аксинча у тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборат, холос”. Мен: ё Росулуллоҳ, мен жоҳилиятдан яқинда чиқдим, Аллоҳ Исломни келтирди, орамизда коҳинларга бориб турадиган кишилар бор, дедим. Пайғамбаримиз: уларнинг олдига борма, дедилар. Мен яна: орамизда бадгумон қиладиган кишилар ҳам бор , дедим. Пайғамбаримиз: бу шундай нарсаки, улар буни ўз кўксиларида топадилар, шунинг учун ундан ҳаргиз воз кечишмайди, дедилар”.
Бунга, рифққа мисоллар кўп. Мисол қилиб масжидда бавл қилган аъробий ҳақидаги ҳадисни, Росулуллоҳ с.а.в. нинг ўзидан зинога изн сўраган йигитга қилган муомаласи, Пайғамбар алайҳис солату вассаломнинг унга муомала қилишда гўзал иш тутгани ҳақидаги ҳадисни келтириш мумкин.
Хуллас, бу воситаларга назар ташлаган киши уларнинг аҳлоқ доирасидан чиқмаслигига гувоҳ бўлади. Уларга қаттиқ амал қилиш гўзал хулққа қаттиқ амал қилишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқ ҳақида шундай деган эдилар:
أَكْمَلُ المُؤمِنِينَ إِيمَاناً أَحسَنُهُم خُلُقاً
“Мўминларнинг иймон жиҳатидан комилроғи уларнинг энг гўзал хулқлисидир”.
Булардан ҳам олдин ва кейин сенга буларнинг барчасининг асосини эслатишимиз зарур. У Аллоҳга иқбол қилиш, қалблар Роббисига иқбол қилиш ва У Зотнинг муҳаббатига эришишдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий с.а.в. дан ривоят қилди:
إذا أحب الله تعالى العبد نادى جبريل إن الله تعالى يحب فلانا فأحببه فيحبه جبريل فينادي في أهل السماء إن الله يحب فلانا فأحبوه فيحبه أهل السماء ثم يوضع له القبول في الأرض متفق عليه وفي رواية لمسلم قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله تعالى إذا أحب عبدا دعا جبريل فقال إني أحب فلانا فأحببه فيحبه جبريل ثم ينادي في السماء فيقول إن الله يحب فلانا فأحبوه فيحبه أهل السماء ثم يوضع له القبول في الأرض
“Агар Аллоҳ бирон бандани яхши кўрса Жибрилга албатта Аллоҳ фалончини яхши кўради, бас уни яхши кўр, деб нидо қилади, Жибрил уни яхши кўради, шундан сўнг само аҳлига: албатта Аллоҳ фалончини яхши кўради, бас уни яхши кўринглар, деб нидо қилади. Само аҳли ҳам уни яхши кўриб қолади. Шундан сўнг ер юзи аҳли ичида уни қабул қилинувчи (мақбул, яхши шахс деб) қўйилади”. Аллоҳ ер юзи аҳли ичида қабулга мушарраф қилиб қўйган даъватчи бўлишингнинг ўзи сен учун кифоядир. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бундай деди: “Бу қабулдан мурод қалбларнинг уни муҳаббат билан, унга мойил бўлиш билан ва ундан рози бўлиш билан қабул қилишидир”.
Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ушбуни зиёда қилди:
وإذا أبغض عبدا دعا جبريل فيقول إني أبغض فلانا فأبغضه فيبغضه جبريل ثم ينادي في أهل السماء إن الله يبغض فلانا فأبغضوه فيبغضه أهل السماء ثم توضع له البغضاء في الأرض
“Агар бирон бандани ёмон кўрса Жибрилни чақириб Мен фалончини ёмон кўраман уни ёмон кўр, дейди. Жибрил ҳам уни ёмон кўради. Шундан сўнг Жибрил само аҳлига: албатта Аллоҳ фалончини ёмон кўради, уни ёмон кўринглар, деб нидо қилади. Само аҳли ҳам уни ёмон кўради, шундан сўнг унга ер юзида ёмон кўриш қўйилади”. Аллоҳ бундан асрасин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
26.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми