Инсонлар хотиржамликни Исломдан топмоқдалар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсонлар хотиржамликни Исломдан топмоқдалар
Бутун дунё бўйича одамлар Исломни қабул қилаётганлари тўғрисидаги хабарларни тез-тез ўқиб, эшитиб турамиз. Уларнинг ичида бой ҳам, камбағал ҳам бор, турли касб эгалари ҳам бор, олим ҳам, оми ҳам бор, ҳатто дунё таниган машҳур шахслар ҳам бор. Лекин бу мақолада уларни номма ном келтириш ёки қайсидир бирини алоҳида ажратиб кўрсатишни мақсад қилмадик. Бу ўринда бир асосий жиҳат бор, эътиборни шунга қаратамиз.
Исломни янги қабул қилганларни бир нарса бирлаштириб туришини кўриш мумкин. Исломни янги қабул қилган одамдан, табиийки, Исломни қабул қилишига нима сабаб бўлганини сўрашади. Ҳамма ўз тарихини сўзлаб беради, Исломни топгунича босиб ўтган йўлини гапириб беради. Ҳаммасиники ҳар хил, турли вазиятлар билан боғлиқ бўлади. Лекин уларнинг аксарини жавобидан хотиржамликни айнан Исломдан топганларини тушуниб олиш мумкин. Ҳа, айнан хотиржамлик уларни Исломни қабул қилишларига бош сабабчи бўлган. Уларнинг Исломга қандай етиб келганликларидан қатъий назар, улар қалб хотиржамлигини излаганлар, уларни айнан шу омил бирлаштириб туради, яъни инсонлар ўз изланишларидан хотиржамлик топишни мақсад қилишган.
Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан, доимо бахтли ҳаётга интилади. Ҳеч ким бахтсиз ҳаёт кечиришни истамайди. Маълумки, бахт – қалб хотиржамлигидир. Демак, инсон зоти борки, умр бўйи қалб хотиржамлигини ҳис қилиб яшашга интилади. Юқорида айтилган Исломни янги қабул қилган одамлар ҳам хотиржамлик излаб, охири Исломни топганлар. Агар инсон холислик билан изланса, у албатта Исломни топиши аниқ. Шу маънодаки, инсон ўзининг асосий муаммосига тўғри ечимни холислик билан изласа, у албатта Исломни қабул қилиши муқаррардир. Чунки Ислом инсоннинг асосий муаммоси, яъни бу дунё ҳаёти ҳамда ундан аввалги ва кейинги нарсалар ҳақидаги саволларига инсон фитратига мос келадиган жавобларни беради. Бу билан Ислом инсон қалбига хотиржамлик беради. Хотиржамлик эса, инсон табиати-фитратига мос келадиган ечим бериш билан ҳосил бўлади. Инсон асосий муаммосига тўғри ечим топмагунича безовта бўлиб юраверади. Ана шу безовталик инсонни хотиржамлик излашга ундайверади, худди оғриқ инсонни оғриқ қолдирадиган дори ичишга ундагани каби. Токи, инсон хотиржамликни топмас экан, бу безовталикдан қутула олмайди. Исломни янги қабул қилганлар ҳам шу безовталик ортидан Исломни топиб, қалб хотиржамлигига эришганлар.
Шунингдек, Ислом инсоннинг иккинчи даражали муаммоларига, яъни аъзо эҳтиёжларини қондириш борасида ҳам инсон фитратига мос келадиган ечимлар берган. Бу жиҳатдан ҳам Ислом инсон қалбини хотиржам қилади. Мана шу омиллар дунёнинг турли чеккаларидаги инсонларнинг Исломни қабул қилишларига туртки бўлмоқда. Биз бундай ҳолатга ҳали Ислом амалда давлат томонидан татбиқ қилинмаётганлигига қарамай гувоҳи бўляпмиз. Ислом тўлиғича ҳаётга татбиқ қилинса қандай бўларкин? Албатта инсонлар Исломга тўп-тўп, гуруҳ-гуруҳ бўлиб кирадилар.
إِذَا جَاء نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ + وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا + فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا
– “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса; Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб Аллоҳнинг Дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз; Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У Зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У Зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни Қабул қилгувчи бўлган Зотдир”. (Наср:1-3)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси.Фаррух
15.01.2019
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми