Қирол Салмоннинг Индонезия сафаридан кўзланган мақсад
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Қирол Салмоннинг Индонезия сафаридан кўзланган мақсад
Адий Судян қаламига мансуб
Қирол Салмоннинг сафари чоғида имзоланган ўн битта ўзаро келишув ва шартномалар меморандуми, икки давлатнинг ўзаро муносабатларидаги ҳамда айни муносабат тарихидаги муҳим ва янги босқич ўлароқ кўрилмоқда. Айниқса, бу ташриф саудиялик подшоҳларнинг 47 йилдан бери Индонезияга қилган илк сафари ҳисобланади.
Сиёсий жиҳатдан олганда, Саудия Америка манфаатларига яқин давлат, айниқса, Салмон қудратга келиб, инглизлар нуфузини суриб чиқаргандан кейин шундай. Буни Саудия ва Америка раҳбарларининг ташриф алмашувларидан ҳам яққол кўриш мумкин. Улар икки давлат ўртасидаги дўстлик ва чуқур стратегик ҳамкорлик, регионал низоли масалалар, хусусан, Сурия кризиси борасида ўзаро ўртоқлашмоқда.
Аммо бугун Хитой нуфузи – хусусан, у билан Америка ўртасида кураш майдони ўлароқ кўрилаётган Узоқ Шарқ юртларида – кенгаймоқда, Хитойнинг ҳарбий қудрати ошиб бормоқда, буни унинг ҳарбий бюджетининг оширилганида ҳам кўриш мумкин. 2016 йилда унинг ҳарбий бюджети 138.6 миллиард долларга етди, бу 2015 йилга нисбатан 7.6 баробарга кўп. Мана шу нарсалар Америка манфаатларини қайсидир маънода қисқаришига олиб келмоқда. Шу боис Салмоннинг Индонезия ташрифидан мақсад, регионал давлатларни Саудия томонига тортиш, бинобарин, Американинг минтақадаги нуфузини кучайтиришдан иборат.
Шу билан бирга, «терроризм» мавзуси ҳам қирол Салмон ташрифининг муҳим бир қисми ҳисобланади. У Индонезия пойтахти Жакартадаги парламент олдида қилган нутқида «терроризм»га қарши курашни кучайтиришга даъват қилиб, «бугун биз, хусусан, мусулмонлар дуч келаётган масала терроризмдир», деди. Кейин «терроризм ва экстремизмга қарши курашда бир сафда бўлмоғимиз ва оламий тинчликни барчамизнинг манфаатимиз учун рўёбга чиқаришга ҳаракат қилмоғимиз даркор», дея қўшимча қилди.
Америка, Ғарб ва уларга малай бўлган давлатлар «терроризм», деганда сиёсий Исломни назарда тутишади. Зеро, сиёсий Ислом Ғарбнинг исломий юртлардаги ҳукмронлигига, бинобарин, унинг ювиндихўр давлатларига хавф мисолида кўрилмоқда.
Энди бу зиёратларга ундаётган омилга келсак, бундан Саудия мамлакати иқтисодиётини қутқариш ва мамлакатнинг ўтган йили бошлаган «2030 йилга бўлган қарашлари»ни рўёбга чиқариш мақсад қилинган. Гап шундаки, халқаро нефт нархининг тушиб кетиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир қилди. Айниқса, Саудиянинг Яман урушига етакчилик қилиш ҳамда мамлакат потенциалларига жиддий зарар етказган Шом қўзғолонини йўқ қилиш роли мамлакат иқтисодини жар ёқасига олиб келиб қўйди. Ҳа, нефт нархининг бир баррели 40 долларга тушиб кетиши билан, Саудия нефтдан оладиган даромадининг 80 %ини йўқотди. Ҳатто 2015 йил у ўз резервидан 62 миллиард доллар сотишга, маҳаллий банклардан 4 миллиард маблағ қарз олишга мажбур бўлди.
Шу сабабдан Саудия айни зиёратлардан икки муҳим нарсани амалга оширди: Биринчи, ўзининг нефт бозорини сақлаб қолиш. Чунки Индонезия ўзининг нефт импортининг 19 %ини Саудиядан олади. Шунинг учун у Саудиядаги Арамко ширкатининг қиймати 25 миллиард доллар бўлган лойиҳалари қийматига тенг Саудия инвестициялари ҳажмидан 6 миллиард долларни ўзида сақлаб қолди. Иккинчи, ўзининг иқтисоди манбалари турини кўпайтириш ва асосий турда нефтга таянмаслик.
Мамлакатнинг Индонезия сафари доирасида пойтахт Жакартада «Саудия-Индонезия бизнес форуми» ўтказилди. Форумда томонлар ўртасида энергетика, соғлиқни сақлаш, уй-жой, туризм соҳаларида 13 миллиард риёл қийматида ўзаро ҳамкорлик келишувлари ва битимлари меморандуми имзоланди. Бу битим ва келишувлар туризм билан ҳаж ва умра хизматлари соҳасида ҳам алоҳида меморандумни ўз ичига олди.
Индонезиянинг саёҳатда алоҳида аҳамият касб этиши унинг фақат энг катта исломий юрт бўлгани ёки ривожланишда эллик йилдан зиёд тажрибага эга эканлиги учун эмас. Балки Индонезия шундай бўлиш билан бирга, сўнгги пайтларда Эронга Осиё бўйлаб нуфузини ёйиши учун дарвозаларини очиб берди, Жакарта-Теҳрон ўртасидаги муносабатлар расмий ташриф алмашув даражасида ривожланди.
Ўтган йили Индонезия Миллий нефт компанияси ўзининг матбуот баёнотида Эроннинг нефт компанияси билан 600.000 тонна суюлтирилган газ сотиб олиш хусусида ҳужжат имзолаганини маълум қилди.
Pertamina компанияси матбуот воизи Ваянда Пуспунигуру бу келишувнинг «бугун Pertamina гази сотуви ошаётган бир пайтда, ғоят стратегик» келишув бўлганини билдирди ҳамда «Эрон газининг етиб келиши бизнинг газ захирамизни мустаҳкамланишига ҳисса қўшади», дея қўшимча қилди.
Бу икки компания ўртасидаги ҳамкорлик фақат газ соҳасигагина чекланиб қолмади. Балки – Ваянданинг таъкидлашича – Эроннинг хом нефти экспорти хусусида ҳам келишувга эришиш ҳақида музокаралар кетмоқда. 2016 йил 20 майда Индонезия ахборот агентлиги Эрон иқтисод ва молия вазири Али Тоййибниянинг – Эрон санкциялар бекор қилинса, Индонезияга кунига 200 минг баррелдан зиёд нефт экспорт қилишга тайёр, деган сўзларини келтирди. Ҳатто буни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Жоко Видодонинг Теҳрон сафари чоғида – энергетика соҳасида Эрон-Индонезия муносабатлари стратегик муносабат эканини таъкидлаб, жумладан, «Эрон хом нефт, суюлтирилган газ, нефтохимик маҳсулотлари ва бошқа молларга доир Индонезия эҳтиёжларини таъминлайди», деди.
Гарчи Саудия билан Эрон регионал масалаларда Америка этагини ушласалар-да, бу иккала давлат ўртасида рақобат мавжуд. Қирол Салмоннинг Индонезия сафари аҳамияти мана шу билан ҳам боғлиқ. Бундан Саудия Эронга қарши Индонезияни ўзига мойил қилишни кўзлаган.
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми