| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ислом  азизлигини истаётган муниса опа-сингилларимга қалб нидоларим!

Ислом  азизлигини истаётган муниса опа-сингилларимга қалб нидоларим!

By htadmin
28.11.2016
2023
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ислом  азизлигини истаётган муниса опа-сингилларимга қалб нидоларим!

      Уммати Мухаммадга лойиқ кўриб, дунё ховлисидан жой бериб ва бу ховлини вақтинчалик  сафар ховлиси қилган, охиратни эса ҳақиқий манзил қилган  Аллоҳ Таъолога ҳамдлар  бўлсин. Мўмин ва мўминаларга  раҳмли  ва меҳрибон  Роббимни  ҳар қандай айбу-нуқсондан поклайман. Берган иймон неъматларига ҳамдлар айтган ҳолда, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Мухаммад САВ унинг Росули ва бандасидир!    

   Иймон неъматини ҳамда муқаддас динимиз  талаб қилган мажбуриятларни  бамисоли    чўғни  кафтларида ушлаб турганларидек, иймонларида  сабот билан турган  солиҳа қизлар ва тақволи аёлларга қалбларимдаги энг яхши дуолар билан  Роббимдан уларга офият сўрайман.  

   Бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳни рози қилиш йўлида, ҳавойи-нафсларини енгиб,  Қиёмат кунида Аллоҳ ҳузурида савол-жавобдан  қўрққан ҳолда умр ўтказаётган опа-сингилларимга Осиё, Марям, Хадича, Оиша, Фотима, Сумайя оналаримизни  мақомларини сўраб қоламан.

  Ушбу қалб нидоларимни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтараётган, бу йўлда ўзларига етаётган озорларга сабр қилаётган, ушбу фасод тузум ўз тишларини қайраб турса-да,  буюк Парвардигорларидан  қўрққан холда кўзларида ёш билан; «Эй қалбларни ўзгартиргувчи Зот, мени қалбимни ўз дининг томон ўзгартиргин»  дея, илтижо қилаётган, кечаларини ибодатда, дуода ўтказаётган муборак онахонлар ва пок опа-сингилларимга йўллайман.

    Аллоҳни муҳаббатини ва буйруқларини барча дунё матохларидан олдин қўйиб, фасодга тамоғигача ботган аёллар орасида ғариб бўлган тақволи солиҳа аёлларга, яъни  жаннат йўлида дин ғамини кўтариб, ҳаёт лаззатини тарк этиб, ҳозирги кунда иймонларини сақлаш учун машаққатларга дучор бўлиб, қўлларида чўғни ушлаб турган опа-сингилларимга самимий дуоларимни йўллайман.  

   Сизу-биз уммати Мухаммад аёллари  ўн тўрт асрлик Ислом тарихида кузатилмаган, дуч келмаган бир холга рўбарў бўлиб  турибмиз.  Яъни,  юртларимизда  ожиза, заифа саналган,  муқаддас аёл,  муштипар она дея тарифланган муниса аёлларимиз  зиндонларга ташланмоқда.  Зах ертўлаларда уларга нисбатан энг сўнги услубдаги қийноқлар билан азоб беряптилар. Чунончи, ўн икки  соатлаб иш вақти белгиланган бўлиб, инсон тоқати етмайдиган нормалар белгиланган.  Уч махал иссиқ овқат бериляпти, дея тарифланаётган  овқатлар таркибини айтишга тил бормайди,  қолаверса ота-оналар тарафидан олиб борилаётган озиқ-овқатларга чекловлар қўйилган, учрашувга борган яқинлари хар-хил бахоналар билан қўйилмаяпти.

   Ёки, Мьянма ерларида эса шундай ғайриинсоний жиноятлар содир этилмоқдаки, аёлларни олдин зўрлаб, кейин шунчаки кўнгилхушлик учун хоҳлаган усулларида ўлдирмоқдалар!  Фарзандларини  эса, ит каби бўйинларидан боғлаб, ит каби уйнаб,  сўнг  уларни хатто тириклайин бошини кесиб ташлашмоқда.

   “Исроил” пайдо бўлгандан бошлаб, террорчи ва келгинди яҳудийлар фаластинлик мусулмонларга қарши жиноятлар, қирғинлар содир этишда давом этмоқда. Ушбу жиноятчи  яҳудийлар давлати, Фаластинлик болаларни қонини дарё қилиб оқизмоқда, сўнг ёқиб ўлдириб юборилмоқдаки, уларга қилинаётган зулмни сўз билан таърифлашга   бир муслима аёл, она сифатида   ёзишга  қаламларда  бардош,  кўзларда ёш қолмади.

   Аммо, шундай оғир синовларни бошларидан кечираётганларига қарамасдан, ўз эътиқодлари олдида сабот  билан турибдилар. Ушбу иймон-эътиқодлари мустахкам опа-сингилларимизга,  Ислом ва мусулмонлар душмани  бўлган мустамлакачиларни  на ўқи, на дўқи заррача таъсир этгани йўқ. Аксинча, иймонлари йўлида  тарихда бўлганидек, ўлимга тик бормоқдалар. Ушбу муниса опа-сингиларимни  метиндек бардошли  қалбларига бироз бўлсада далда сифатида, биродаримиз хикоя қилиб берган  бир тарихий воқеани  эслатиб ўтмоқни лозим топдим.    

    Қўлларида чўғ ушловчиларнинг энг аввали, золим, кофир Фиръавн хонадонининг хизматкори, қизининг соч таровчиси  бўлган ушбу  солиҳа аёлдир.

      Бу аёлнинг эри Фиръавннинг хизматкори бўлади, ўзи эса Фиръавнни қизига мураббия ва хизматкор бўлади. Аллоҳ таъало Ўзининг фазли-карами билан бу икковларига иймон неъматини насиб қилади. Орадан кўп ўтмай Фиръавн аёлнинг эрини иймонлилигини билиб қолади ва уни ўлдиради. Аёл эса Фиръавн ҳонадонида қизига соч таровчи бўлиб ишлаб, ўзининг бешта гўдагини, ҳудди қуш полапонларига дон бергандек боқиб юради.

     Бир куни  Фиръавнни қизини сочини тараётган вақтда тўсатдан қўлидан тароқ тушиб кетади ва шу вақт «Бисмиллаҳ» деб юборади. Фиръавннинг қизи: Аллоҳ деганинг бу мени отамми? дейди. Аёл: Йўқ Аллоҳ менинг ҳам, сенинг ҳам ва отангни ҳам Роббисидир, дейди. Фиръавннинг қизи бу аёлнинг отасидан бошқа ҳудога сиғинаётганига хайрон бўлади. Сўнг отасига буни айтади. Фиръавн унинг қасрида ундан бошқага сиғинаётган кишининг борлигига хайрон бўлади. Бу аёлни ҳузурига чақиртиради ва «Роббинг ким?» деб сўрайди. Аёл «Менинг ҳам сенинг ҳам роббимиз Аллоҳ» – дея жавоб қилади.

     Фиръавн бу аёлдан динидан қайтишини талаб қилади. Аёл бош тортади. Фиръавн уни қамоққа солади, калтаклайди, аёл ҳаргиз ўз динидан қайтмайди. Фиръавн ҳизматкорларига қозон келтиришга буюради, қозон келтирилади, унга ёғ қуйилиб, қиздирилади ҳатто қайнайди, сўнг бу аёлни қозон ёнига олиб келинади, аёл бу азобни кўргач «Бу битта жон бир зумда чиқади-да Аллоҳ таъалога йўлиқади» деган ишончни ўзида хосил қилади.

   Шунда Фиръавн бу аёлга ўзи қийналиб боқаётган бешта боласи ҳамма нарсадан афзаллигини биладида, аёлга азобни янада зиёда қилиш мақсадида бу бешта гўдагини олиб келишга буюради. Болалар олиб келинади, улар нима бўлаётганига ва қаёққа олиниб кетилаётганига хайрон бўлишади. Оналарини кўришгач, йиғлаган ҳолларида осилиб оладилар, она бечора эса уларни ўпиб, ҳидлаш учун уларга энгашади-да кичикинасини кўтариб олиб эмиза бошлайди.

    Фиръавн бу холатни кўргач, каттасини қайнаётган қозон олдига олиб келишга буюради. Фиръавн аскарлари болани онаси бағридан тортиб олиб, қозон томон судрай бошлайдилар. Бола бечора онасига қараб ёрдам сўраб йиғлайди, аскарлардан раҳм-шафқат қилишларини сўрайди. Фиръавнга ялиниб-ёлворади, лекин бу бадбахтлардан садо чиқмагач, қочишга ҳаракат қилади. Укалари эса орқасидан югуришиб, аскарларни қўлларига уришиб қичқиришади. Аскарлар уларни юзларига уриб, итариб юборадилар, бу вақт онаи-зор боласига қараб йиғлаб видолашишдан бошқа иложи қолмайди.

     Бир оздан сўнг бола қайнаб турган қозонга ташланади, она йиғлайди укалари эса кичкина қўллари билан кўзларини тўсадилар. Қозонга тушган боланинг гўштлари нозик суягидан ажрай бошлайди ва оппоқ суяклари қайнаётган ёғ устига сизиб чиқади. Фиръавн аёлга қараб, динидан қайтишни талаб қилади. Аёл бош тортади. Фиръавннинг ғазаби янада ортади. Иккинчи боласини ҳам ташлашга буюради. Аскарлар иккинчи болани ҳам оналари бағридан юлиб оладилар. Бола йиғлайди, онасидан ёрдам сўрайди, кўп ўтмай бу бола ҳам қайнаётган қозонга ташланади.

      Она бечорани эса йиғлаб туришдан бошқа иложи қолмайди. Ҳатто унинг ҳам суяклари ҳудди акасиники каби гўштларидан ажраб, акасининг суяклари билан аралашади. Она ўз динида ҳамон мустаҳкам туради. Кўп ўтмай Роббисига йўлиқишига бўлган ишончи сўнмаган эди. Сўнг Фиръавн учинчи боласини ҳам олиб келишга буюради. Бола онасидан тортиб олиниб қайнаётган қозонга яқинлаштирилади. Орадан кўп ўтмай у ҳам қозонга ташланади ва акаларига нима бўлган бўлса унга ҳам шу нарса бўлади. Она динида ҳамон сабот  билан туради.

     Фиръавн тўртинчи боласини ташлашга буюради. Аскарлар уни ҳам онасидан тортиб олишга ҳаракат қилишади, бола онасининг кўйлагага осилиб олади. Аскарлар болани тортишган пайт бола онасининг оёқларига осилиб олади. Боланинг кўз ёшлари онасининг оёқларига оқар эди, бола онасига қараб, кичик укасининг ёнига кўтариб олишини сўрайди. Она эса боласидан ажраб қолишидан олдин видолашиб қолиш учун уни бағрига босиб, ўпиб ҳидлай бошлайди, аскарлар уларни орасини ажратадилар.

    Онанинг қўлидан болани тортиб оладилар, бола тушунарсиз сўзлар билан ялина бошлайди, қани энди бу бадбахтларда раҳм-шафқатдан асар бўлса?  Бир оздан сўнг, тўртинчи норасида хам қайнаётган қозондан жой олади. Қичқираётган овоз ўчади, она  жигаргўшасини  ҳидини сезади.  Ушбу оппоқ суяклар қайнаётган ёғда айланаётганини кўради ва биладики болалари бошқа ховлига кўчган эди.

    Онаи-зор, болаларидан ажраганига эзилар, ҳар сафар қозонга ташланаётганида оналик мехри қўзғалиб, уларга ўз кўкрагидан сут берганини ва кечалари бедор бўлганини эслаб, ич-ичидан эзилар эди. Қанча кечаларни бу болаларини сочларини ўйнаб, эмаклаганда эмаклаб, йиғлаганда йиғлаб, кулганда кулиб эркалаш билан ўтказган дамларини эслар, аммо Роббиси хузуридаги мақомини эслаб, ўз ҳиссиётлари устидан ғолиб келиб ўзини ўнглаб олар эди.

    Аскарлар  онага яқин  келишади-да, бешинчи боласини ҳам тортиб олишади. У ёвузлар онани бағридан  болани тортиб  олишган пайтда бола эмаётган эди. Нима бўлаётганини англашга ожиз  гўдак қичқиради, ортидан она  йиғлайди! Ушбу лаҳзада Аллоҳ Таъоло бу аёлнинг хорланганини ва болаларидан ажраб эзилганини кўргач, гўдакка тил ато этади. Шунда бола тилга кириб;  «Эй онажон  сабр қил, сен  ҳақсан» дейди. Бола қозонга ташланади, ва унинг ҳам овози ўчади, холбуки ҳали болани оғзидан сути кетмаган эди…

   Азиз опа-сингилларим!  Бугунги кунда ер юзидаги  жамики  Ислом уммати шундай оғир дамларни бошларидан кечиряптиларки, бу холатни баён қилишга қаламлар ожизлик қила бошлади. Мусулмонлар ғамхур бошқарувчиси, химоячиси, қалқони бўлган   Халифасидан айрилиб  қолганларидан фойдаланган мустамлакачилар, бу умматнинг эркаклари қаторида  аёлларини устида хам шундай тажоввузларга қўл урмоқдалар.

  Сўзимиз сўнгида шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, бу уммат азизлиги, шону-шавкати  фақат ўз давлатимизга, ўз рахбаримизга эга бўлган кунда  асл  ҳолига қайтади. Шундай экан, биз муслималар ҳам,  бир-биримизга ёрдам қўлларимизни узатган ҳолда,  бир тану бир жон бўлиб,  бу жирканч тузумларни ер юзидан  супуриб ташлаб, ўрнига бутун инсониятни зулматдан нурга олиб чиқадиган, Буюк Исломий Халифалик Давлатини вужудга келиши йўлида бор куч-қувватимизни, имкониятимизни ишга солмоғимиз даркор! Акс, ҳолда хорлик кетидан хорлик, ёвузлик кетидан ёвузлик давом этади!

  Ўзбекистон  ҳамда  барча ер юзидаги  мазлума опа-сингилларимизга,  ушбу  соч таровчи  онанинг сабрини, бардошини, ҳақиқат йўлидаги фидойилигини, журъату-шижоатини,  бутун оламлар роббиси бўлган Аллоҳ  Таълолодан   ёлбориб сўраб қоламиз.                                                                                                       

Мухлисангиз Нозима Тўлаганова

03.12.2015й.

Tagsнидолариқалб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иқтисодий зулм

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўрта Осиё мусулмонларини ким гиж-гижламоқда?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/