| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›    ИСЛОМДА СИЁСИЙ МУҲОСАБА ВА СИЁСИЙ ҚӮРҚОҚЛИК

    ИСЛОМДА СИЁСИЙ МУҲОСАБА ВА СИЁСИЙ ҚӮРҚОҚЛИК

By htadmin
10.12.2016
1496
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

    ИСЛОМДА СИЁСИЙ МУҲОСАБА ВА СИЁСИЙ ҚӮРҚОҚЛИК

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Халқларнинг ва расулларнинг энг улуғи

жаноб Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламга, оиласига, барча асҳобларига салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:
Cиёсат луғавий таърифда ишларни бошқаришни англатади. Агар сиёсат

бошқарув ва бандалар ишларига волийлик қилиш билан боғлиқ бўлса, сиёсат сўзининг маъноси махсус истилоҳий маънога, яъни Уммат ишларини бошқариш, деган маънога кўчади.

Аллоҳ Таоло Ислом шариатида мусулмонларнинг ҳамда Ислом давлатидаги бошқа фуқароларнинг ишларини бошқаришга хос шаръий аҳкомларни тузиб берди. Шунингдек, ушбу аҳкомлар учун аркон ва қоидаларни ҳам тузиб бердики, ҳукм мана шулар билангина дуруст бўлади. Жумладан:

Биринчи: хўжайинлик шариатникидир, Умматники эмас:
Аллоҳ Таоло бундай дейди:

"Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга ҳамда ўзларингдан бўлган (мусулмон) ҳокимларга итоат қилинг! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир" [Нисо, 59].

Иккинчи: салтанат Умматники:
Чунки Халифа сайлаш Уммат томонидан бўлади. Ислом Уммати Халифанинг бошқаруви учун унга байъат қилади, аммо Халифа мусулмонларнинг бошқаруви учун уларга байъат қилмайди.

Абу Ҳурайра Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: 

"Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар ва улар кўпайиб кетади. Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? — деб сўраган эди, айтдиларки: Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди" (Имом Муслим ривояти).

Учинчи: битта Халифа сайлашнинг фарзлиги:

Имом Муслим Рофеъдан ривоят қилади: "Менга Абдуллоҳ ибн Умар бундай деди: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бундай деганларини эшитгандим:

"Кимки итоат этишдан қўлини тортса, қиёмат кунида Аллоҳга ҳужжати
бўлмаган ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлса,
жоҳилият ўлими билан ўлибди".

Бу ҳадиснинг далил бўлиш жиҳати шуки, Расулуллоҳ ҳар бир мусулмонга бўйнида битта Халифа учун байъат бўлишини вожиб қилдилар, ҳар бир мусулмоннинг Халифага (бирма-бир) байъат қилишини вожиб қилмадилар. Бу ерда вожиб ҳар бир мусулмоннинг елкасида байъат бўлишидир. Бошқача айтганда, битта Халифанинг бор бўлиши барча мусулмонлар елкасига унга байъат қилишни юклайди. Чунки айнан Халифанинг бор бўлиши ҳар бир мусулмон елкасида байъат пайдо қилади. Уларнинг ҳар бири унга бевосита байъат қиладиларми ё билвоситами, бунинг фарқи йўқ.

Тўртинчи: Табанний қилиш ҳуқуқини ёлғиз Халифагагина бериш:

Аҳкомларни табанний қилиш ёлғиз Халифанинг ҳуқуқи эканлиги саҳобалар ижмоси билан собит бўлган. Ушбу ижмодан "Имом (халифа)нинг буйруғи ихтилофни бартараф қилади", "Имом (халифа)нинг буйруғи нуфузлидир", "Султон (халифа) содир бўлган муаммоларга қараб ҳукмларни чиқариш ҳуқуқига эга" каби машҳур шаръий қоидалар ишлаб чиқилган.

 Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло шундай аҳкомларни тузиб бердики, улар ичида Ислом билан бошқариш арконини барпо қиладиган ва бу арконларни ўзгариш, алмашиш ва завол топишдан сақлаб турадиган аҳкомлар бор. Яна уларда шундай аҳкомлар борки,  мусулмонларни – итоат қилиб, осийлик қилмай – ўз ҳокимлари, сиёсатчилари ва иш эгаларини муҳосаба қилишга чақиради. Баъзи аҳкомлар эса маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ҳамда иш эгалари билан ўзаро насиҳатлашишга буюради.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

"Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз. Амри маъруф
қиласиз, наҳи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз" [Оли Имрон,
110]

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам бундай дедилар:

"Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳоким қаршисида туриб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир" (Ҳоким ривояти).

Мусулмонларга раҳбарлик қилиб, уларнинг ишларини бошқараётганларни муҳосаба қилиш сиёсий муҳосабадир. Шунингдек, бу сиёсий фаолият бўлиб, Уммат Ислом билан бошқаришни муҳофаза қилиш учун уни бажариши ва Аллоҳ буюрган ишлардан қилча ҳам ташқарига чиқмаслиги вожиб. Ана шунда Ислом Уммати ўз диний ишларини англаб етган ва ҳаётнинг барча соҳасида исломий шариат аҳкомларини татбиқ қилиш ишига хушёр турган Умматга айланади.

Аллоҳ Таоло маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришни фарз қилди. Уни мусулмонларга кифоя бўлиб қолиши учун улар орасидан бир жамоа  бу ишни адо этиши лозим. Мақсад, ҳокимларни назорат қилиб, давомий уларни муҳосаба қилиб бориш орқали Ислом ва унинг аҳкомларига даъват қилиш борасида Умматнинг ўрнини босиш. Аллоҳ Таоло бундай деди:

"Орангиздан яхшиликка даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топувчилардир" [Оли Имрон, 104]

Демак, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш Ислом давлатида сиёсий фаолиятни ушлаб турувчи пойдевордир. Ислом давлати мавжуд бўлмаган пайтда бу фаолият Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқаришни қайтариш орқали бўлади.Шунинг учун сиёсий муҳосаба мусулмонлар ҳаётининг бир қисми бўлиб қолган. Мақсад, Аллоҳ Таоло буюрган ва Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларида келган ушбу нарсани амалга оширишдир:

"Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилиб олган ва Аллоҳнинг бандаларини гуноҳ, адоват билан бошқараётган золим султонни кўрсаю, уни бирор сўз ёки амал билан ўзгартирмаса, Аллоҳ уни дохил бўладиган жойига (дўзахга) дохил қилишга ҳақли бўлади". 

Расул саллаллоҳу алайҳи вассаллам яна бундай дейдилар: "Бирортангиз ўзини ҳақорат қилиб қўймасин. Ё Расулаллоҳ, бирортамиз ўзини қандай ҳақорат қилиши мумкин, деб сўрашди, айтдиларки: кўрсаки, бир сўзни айтиши шарт, у бўлса айтмади. Шунда Аллоҳ Азза ва Жалла  қиёмат кунида мен учун фалон-фалонни айтишдан сени нима ман қилди, деб сўрайди. У одамлардан қўрқдим, дейди. Аллоҳ айтади: қўрқишинга мен ҳақли эдим…" (Имом Аҳмад Абу Саид Худрийдан ривоят қилган).

Расул саллаллоҳу алайҳи вассаллам яна бундай дейдилар: "Аллоҳ хос кишининг амали учун оммани азоблайди, токи, омма хос кишини ўзгартиришга қодир бўлсин. Агар омма хос кишини ўзгартирмаса, Аллоҳ оммани ҳам, хос кишини ҳам азоблайди" (Аҳмад ва Табароний "Кабир"да ривоят қилганлар).

Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) сиёсий муҳосабани ва маъруфга буюриш, мункардан қайтариш билан сиёсий фаолият қилиш нақадар муҳимлигини тушуниб етганлар. Шунинг учун улар иш эгаларини муҳосаба қилиш, уларнинг ҳолатидан хабардор бўлиб туриш ва Уммат ишларини бошқаришларини кузатиб бориш борасида ажойиб мисол бўлганлар.  

Масалан, имом Али розияллоҳу анҳу бундай деганлар: 

"Ҳақни гапиришдан, адолат билан маслаҳат беришдан тўхтаманг. Албатта мен хато қилишда нафсимдан устун эмасман ва амалимда ҳам хатодан омон қололмайман. Магар Аллоҳ мендан устун бўлган нарсани нафсимдан тийиб қўйсагина хатодан омон қола оламан". ("Наҳжул балоғат", 2 жуз).

Бир аёл Умар розияллоҳу анҳуни маҳрни белгилаб қўйиш борасида муҳосаба қилиб, "Эй Умар, нега Аллоҳ белгиламаган нарсани белгилаяпсиз, Аллоҳнинг "уларнинг бирига саноқсиз маҳр берган бўлсангиз" [Нисо, 20] деган каломини эшитмаганмисиз", деди. Шунда Умар аёлга "Умар хато қилди, аёл тўғри гапирди", деб жавоб берди. 

Ҳа, Ислом Уммати мана шундай бўлган. Умматнинг эркаклари ҳам, аёллари ҳам Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ушбу сўзларини яхши англаб етгач, мана шундай бўлганлар: 

"Тамимуд Дорий ривоят қилади Набий саллаллоҳу алайҳи вассаллам "Дин насиҳатдир", дедилар. Биз: Кимлар учун?, деб сўрадик. У киши: Аллоҳ, Унинг Китоби, Пайғамбари, раҳбарлар ва мусулмонлар учун, деб жавоб бердилар". (Имом Муслим ривояти). 

Ислом Уммати мубтало бўлган ва унинг давлатини ағдариб, улуғлигини ва ҳурматини кетказган дарди қотил сиёсий қўрқоқликдир. Бошқача айтганда, Ислом Уммати ўзининг ишларини бошқарилиши билан боғлиқ муҳосабага амал қилишда қўрқоқ бўлиб қолди. Унинг бошлиқлари бузилса, уларни мункардан қайтарадиган, зулм қилса, қўлидан тутиб – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам мана бундай деганлари каби – ҳаққа эгиб қўядиган киши топилмай қолди: 

"Йўқ, Аллоҳга қасамки маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва золимни қўлидан тутиб ҳаққа эгиб қўясиз ёки уни ҳаққа (юришга) мажбур қиласиз". (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти). 

Ҳа, сиёсий қўрқоқлик ва сиёсий муҳосабанинг йўқлиги Усмоний Халифалик давлатининг заифлашиши, кейин эса емирилишининг муҳим сабабларидандир. Зеро, ўша пайтда Уммат фарзандлари орасида уларни давлатларидан жудо қилса ҳам, малай ҳокимларга қарши қилич кўтариб чиқадиган киши топилмаган. Улардан кейин ҳам хоин малай Мустафо  Камол Халифалик давлатини ағдарганда унга қарши қилич кўтариб чиқадиган одам топилмади.

Тўғри, Уммат орасида кофирларга қарши жанг қилиб, мусулмонларнинг ерларини мудофаа қилувчи кишилар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётганлар ҳануз топилади. Бу ҳам бўлса, Ислом Уммати сифатланган шижоатга далолат қилади. Бу шижоат исломий ақиданинг, Аллоҳ ва Охират кунига бўлган иймоннинг ҳамда Аллоҳ Таолонинг йўлида жиҳод қилишнинг
самарасидир. 

Бироқ бу шижоат кофирларга қарши курашиш ва Ислом юртларини ҳимоя қилишда намоён бўлади. Биз Халифалик давлати бекор қилингандан сўнг мусулмонларни ўз юртларидан мустамлакачиларни қувиб чиқариш йўлида қаҳрамонлик кўрсатаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бироқ уларнинг юртларидан мустамлакачилар қувиб чиқарилиб, елкаларига малай ҳокимлар миниб олди ва Аллоҳнинг шариати билан бошқармай, аксинча, мусулмонлар юртларидаги кофирларнинг манфаатини ҳимоя қилди. Мана шундай бир пайтда, мусулмонлар орасида ана шу ҳокимларнинг мункарини қайтариб, муҳосаба қиладиган ва уларни ағдаришга ҳаракат қиладиган ёки Умматни уларга қарши кўтарадиган бирор кишини кўрмадик. 

Дарҳақиқат, Уммат бундай сиёсий қўрқоқликка асрлар мобайнида тўпланиб қолган бир неча ҳодиса ва сабаблар оқибатида мубтало бўлди. Бора-бора мусулмонлар ҳокимни тўғрилаб қўйиш ва маъруфга буюриб, мункардан қайтаришдаги ўз ролини ҳам унутиб қўйдилар. Саҳобалар ва тобеинлар асридан сўнг амирларга насиҳат қиладиган, уларни муҳосаба қиладиган кишилар ҳақида эшитмай қолдик. Фақат Аллоҳ Таоло Ислом Умматига муҳайё қилиб берган ихлосли уламолардан жуда озчилигини эшитдик, холос. Ана шу уламолар исломий давлат замонида Ислом билан ҳукм юритиш ҳамда мусулмонлар ишларини бошқариш борасида давлатда юз бераётган қусурларни мусулмонларга фош этиб берардилар. 

Халифалик давлати ағдарилгач эса, Аллоҳ Таоло Ислом Умматига Ҳизб ут-Таҳрирни муҳайё қилиб берди. Ҳизб ут-Таҳрир исломий Уммат манфаатларини табанний қилиш, сиёсий фаолият орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш ишини елкасига олди. 

Ҳизб ут-Таҳрирни обдан пишитган энг қийин иш сиёсий фаолиятнинг фарзлигини исломий Уммат шахслари орасида ёйиш бўлди. Чунки Уммат тақдирни ҳал қилувчи масалалар нималигини мутлақо билмасди. Улар орасида сиёсий фаолиятнинг фарзлигини айтадиган кишини тополмасдингиз. Аксинча, ёмонлик ҳокимлари Умматга сарой уламоларини чиқариб берганди. Бу "уламолар" Умматга сиёсат фириб, алдов ва ёлғондан ўзга нарса эмас, деган ҳужжат билан сиёсатни ҳамда сиёсий фаолиятни ҳаром дея фатво беришарди. Улар орасида ёлғон ва бўҳтон ишлатиб, иш эгаларига итоат қилиш фарз эканлиги тўғрисида шариатда келган ҳукмлар билан Умматни адаштирадиганларини топишингиз мумкин. 

Ҳизб ут-Таҳрир таъсис этилган пайтда Ислом Уммати орасида Исломни ўзига шиор қилиб олган жамоа ва ҳаракатлар бор эди. Бироқ улар бошқарувга ёки сиёсатга аралашишга даъват қилмасди. Уларнинг мана шундай даъватлари Умматни сиёсий муҳосабанинг фарзлигидан адаштиришга ҳамда Умматга фарз бўлган муҳосабани ўзгартиришга хизмат қилди. Бу эса Ислом Уммати яшаб келаётган сиёсий қўрқоқлик кенг тарқалгани сабабли бўлди. 

Агар сиз Ислом Уммати орасида жиҳодга, кофирларни қувиб чиқаришга чақирсангиз, мусулмонларни ҳеч сустлик қилмай, кечикмай жангга ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга отилиб чиқишини гувоҳи бўласиз. Бунинг боиси, Уммат босиб ўтган қолоқликка ва исломий саводсизликка қарамай, ҳануз қалбларида сақланиб қолган Ислом ақидасининг қувватидир. Агар Умматни бугунги рувайбиза ҳокимларни мусулмонлар еридан қувиб чиқариш ва Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқаришни барпо этишга чақирсангиз, уларни мункарни инкор қилиш учун қўзғалганини гувоҳи бўлмайсиз. Ваҳоланки Қуръон, Суннат, саҳобалар ижмоси ва Ислом шариатида жиҳод қилиш ва мушрикларни ўлдириш собит бўлгани каби, сиёсий муҳосаба ва сиёсий фаолият ҳам собит бўлган. 

Бироқ сиёсий қўрқоқлик Уммат орасида шу даражада кенг тарқалган эдики, Ҳизб ут-Таҳрир илк таъсис этилган пайтда ўз олдидаги тўсиқларни олиб ташлашга киришишга мажбур бўлди. Бу тўсиқлар Халифалик давлатини барпо қилишда Ҳизбнинг йўлига аввал Уммат томонидан қўйилган бўлса, кейинчалик кофир ҳукуматлар ҳамда уларнинг ортида турган ва Исломни қайта тикланишини истамайдиган мустамлакачи давлатлар томонидан қўйилганди. Ҳизбнинг Уммат шахслари орасида олиб бораётган фаолияти жуда машаққатли эди. Чунки бу фаолият жамиятларни ўзгартириш, уларни бир ҳолатдан бошқа ҳолатга кўчириш, жамоатчилик фикрини Ислом фикрларига ва Умматнинг тақдирий масалаларига қаратишдан ҳамда Умматни унда узоқ вақт илдиз отган сиёсий қўрқоқлик ҳолатидан чиқаришдан иборат эди. Шунингдек, бу фаолият мусулмонларни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизбга нусрат-ёрдам беришга ва ўзгартиришга ундаш мақсадида уларнинг қалбига Аллоҳнинг ваъдасига, нусратига бўлган ишонч уруғини экишдан иборат эди. 

Шунинг учун Ислом Уммати аввало шуни идрок этмоғи лозимки, сиёсий муҳосаба фақат шахслар эга бўладиган ҳуқуқ ва имтиёз эмас, балки вожиб ва фарз ҳамдир. Уммат унинг юкини ўз елкасига олиб, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш орқали уни рўёбга чиқариш учун енг шимариши лозим. 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsСИЁСИЙ МУҲОСАБАСИЁСИЙ ҚӮРҚОҚЛИК
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги халқаро муносабатлар – адолат эмас, манфаатлар саҳнасидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Пластик муаммоси: Яна халқ айбдор

  • МАҚОЛАЛАР

    Дўст қиёфасидаги душман

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/