«ИСЛОМИЙ БАНКЛАР» КИТОБИГА ТАЪРИФ
«ИСЛОМИЙ БАНКЛАР» КИТОБИГА ТАЪРИФ
Бу китоб исломий иқтисод жузиётларидан бирига қўшилган илмий ҳисса ҳисобланади. У Исломий банклар амалга ошираётган бир неча муомалаларни очиб беради ва уларни ҳамда уларнинг шаръий ҳукмларга қанчалик мувофиқ ёки зид эканлигини шаръий ҳукм нуқтаи назаридан туриб ёритиб беради.
Бу китоб айрим асл фиқҳий муомалаларни аниқ кўрсатиб беришни ва уларни айрим молиявий муассасаларда ёмон татбиқ қилишнинг ҳамда ҳозирги банк иши билан мослаштириш учун уларни бузиб, ўзгартиришнинг оқибатларидан огоҳлантиришни мақсад қилган. Китобда шариатга ҳийлалар қилишдан ва шариатга хилоф бўлган ишлардан йироқ бўлган ҳолда кўплаб мисоллар келтирилган. Бу китобда тортишув ва танқидлар тўлқинини келтириб чиқарган бир қанча муомалалар мисол қилиб келтирилган. Ўша тортишувлар айрим сунъий муомалалар теварагида кечган. Бундай муомалаларни қўллаб-қувватловчилар уларга муомалалар фиқҳидан фиқҳий «тўн» кийдириш йўлларини излай бошлашган. Бу муомалалар гоҳида муваффақият қозонган бўлса, гоҳида ундан кутилган умид пучга чиқди. Исломий банклар тажрибаси юзага келган пайтда одамлар ундан яхшилик умид қилишган ва бу тажриба рибога (судхўрликка) асосланган системага барҳам бериб, рибога асосланган банк системасига муносиб алpтернатива сифатида унинг ўрнини эгаллайди, деб ўйлашган эди. Шунинг учун исломий банкларнинг риболи банклар билан тинч-тотув ҳамкорлик қилиши ва айрим исломий банкларнинг айрим риболи банкларда ўз ҳисобларини очиши улар учун кутилмаган ҳол бўлди.
Бу банклар амалга оширган ана шу амалий ишлар билан бир қаторда қуйидаги бир қанча тарғибот фаолиятлари ҳам олиб борилди:
Биринчи: Улкан кўламли оммавий ахборот ва реклама тарғиботи.
Иккинчи: Юзлаб конференциялар ва йиғинларни ўтказиш.
Учинчи: Зид келишлардан кўз юмиб, мақтаб қўллаб-қувватловчи кўплаб асарлар.
Тўртинчи: Фатволарни уламолар томонидан эмас, балки молия соҳаси одамлари томонидан ишлаб чиқилган амалий босқич, қадамлар ва ҳар бир янги муомалага мослаштириш.
Бешинчи: Айрим янги сунъий ёки нотўғри муомалаларга мос келадиган шаклда айрим фатволарнинг чиқиши.
Қаноатлантирувчи жавоблар олиш қийин бўлган саволлар қуйидагилардир:
- Исломий банклар — айниқса уларни туйғулардан келиб чиқиб, жўшиб қаттиқ ҳимоя қилаётган айрим кишилар уларни тижорий эмас, балки рисолий (мабдаий) мақсадларга кўра барпо бўлган, деб ўйлаётган экан — рисолий мақсадда барпо қилинганми ёки тижорий мақсадлардами?
- Бу банкларга берилган исломий деган исмнинг ўзи улар яхши иш юритади ёки рибодан холи, деб гувоҳлик бериш учун кифоя қиладими?
- Тарғибот, реклама, ахборот воситаларидаги ташвиқотлар ва конференциялар бу банкларга — ҳеч бир ҳаққоний ва адолатли танқид қилмай — иш юритиш борасида ваколат бериш учун кифоя қиладими?
- Шаръий назорат ҳайъатлари бу банкларга йўлланган танқидларни юмшата олдими ва одамларни бу банкларнинг тўғри иш олиб боришига ишонтира олдими?
- Бу банклар ўзининг амалга ошираётганини даъво қилаётган тижорий, саноат, қишлоқ хўжалиги, ободончилик, маиший хизматларга оид лойиҳалар қани, қаерда? Айниқса, бу банклар 300 миллиард долларга яқин пулни айлантираётган экан, ўша лойиҳалар қани, қаерда?
- Исломий банкларни — уларнинг шариатга зид бўлган ишларига қарамай — рағбатлантириш исломий, шаръий иш тутиш ҳисобланадими?
- Мусулмонларнинг жўшган диний туйғуларидан фойдаланиш шаръий ҳукмга мувофиқ келувчи иш ҳисобланадими?
- Бу банклар гўё Ислом ўркачининг чўққисидек нега энди уларнинг муваффақияти Ислом муваффақиятига, муваффақиятсизлиги эса Ислом муваффақиятсизлигига боғланмоқда?
- Нега энди амри маъруф ва наҳий мункар қилаётган кишиларни бу банкларга душманлик билан айбланмоқда?
Тадқиқотчи чиқарадиган хулосалардан бири шуки, исломий банклар назариясини ишлаб чиққан кишилар бу банкларга эгалик қилаётган одамлардан бутунлай ўзгача кишилардир. Чунки бу назарияни ишлаб чиққан кишилар «асосчи оталар» номи берилган шахслар бўлиб, айримлар уларда бир жиддий ниятни сезишган. Улар исломий банклар ишига дин билан боғлиқ бир рисола-вазифа, деган эътибор билан ва исломий иқтисод жузъиётларидан бирини татбиқ этилиши сифатида қараганлар. Уларни ҳаракатга ундаган омил рибони жамиятдан йўқ қилиш мақсадида шу жузъиётни татбиқ этиш ва Исломнинг барча замон ва маконда татбиқ этиш учун яроқли эканини, хусусан молия, банк қисмига тааллуқли нарсалар борасида яроқли эканини исботлаш бўлган.
Бироқ айрим ишбилармон кишилар бу фикрни ва ўша назариётчилар назарияларини илиб олиб, улардан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишди. Бу шахсий манфаатлар ана шу назариётчилар таянган мақсаддан бутунлай йироқ эди. Ўша айрим кишилар томонидан бўлган ана шу муносабатга биноан айтамизки, бу тажрибани қизғин қўллаб-қувватловчилар рисолий иш билан тижорий иш фарқини ажратиб олишлари, туйғу билан соғлом фикрни ёки туйғу билан илмни бир-бирига аралаштириб юбормасликлари лозим.
Киши ўзига-ўзи шундай саволни бериши мумкин: Бу банклар рибони йўқ қилиш учун барпо бўлганми? Бу борада қандай натижаларга эришди? Кўрлик билан ярим кўрликнинг, яъни рибо билан ярим рибонинг бир-биридан афзаллиги борми?
Исломий банклар ўзининг маблағлари ҳақида ўзи чиқараётган китобчалар, нашралар, рўзномалар ва конференцияларда тарқатаётган маълумотларда умумий нарсалар ҳақида сўз юритилган. Татбиқ қилинаётган амалий воқеликни ва шариатга хилоф бўлган ишларни яшириш учун шундай қилинган. Бундан ташқари ревизия ва умумий бюджетдаги тўловларни ўрганиб чиқиш идоралари чиқараётган умумий якуний ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлар тушунарсиз нарсалар, умумий рақамлар, узундан узоқ атамалар билан тўла. Мутахассис ўқувчи ҳам бу рақамлар ортида нима яширинганини тушунмайди. Аксинча, улар жамоатчиликка эълон қилинган молиявий маълумотномаларда келган ана шу рақамларни жамлаб, аниқ-тиниқ тушунча бериш ўрнига, кўпроқ бир талай саволларни қўзғайди ва бу фойда, даромадларни келтириб чиқарган маблағлар ва молиявий таъминотлар турлари ҳақидаги саволларга жавоб бермайди!
Кунлар, йиллар ўтиши билан янгича, сунъий муомалалар тобора кўпайиб, хилма-хил бўлиб боряпти, Ғарбдаги банк муомалаларида пайдо бўлган ҳар қандай янгиликка кўр-кўрона тақлид қилиш томир отяпти, айримлар шариатни ўзига ниқоб қилиб олишга интиляпти, айримлар эса шахсий мақсадларга етиш учун эгри, қинғир ечимларни излаб топишда ёки айрим хилоф ишларни қилиб туриб, шу билан бирга ҳаромдан қочиш йўлларини излаб топишда унга ёрдам бериш гўё шариатнинг вазифасидек, шариат шунга мажбурдек иш тутяпти.
Бу китоб услуби илмий услуб эканлиги билан ажралиб туради. Чунки у аслида илмий изланиш муфассал илмий тавсифларга изчил риоя қилиш жиҳатидан сифатланадиган нарсалар билан сифатланиб ажралиб турадиган илмий, академик рисола-тадқиқотдир. У жумладан қуйидагилар билан ажралиб туради:
1. Илмий изланиш учун зарур бўладиган илмий услубга изчил риоя қилиш. 2. Объективлик (холислик). 3. Боблар, фасллар ва тадқиқотлар доирасида программавий бобларга ажратиш. 4. Маълумотларнинг олинган манбаларини кўрсатиб ўтиш. 5. Унда келган ҳадисларни изоҳлаб, шарҳлаш. 6. Исломий банк иши билан шуғулланаётган ёки шу банкларни таъсис этишда иштирок этган мутахассисларнинг сўзларига таяниш, бу мутахассислар шу тажрибанинг тарафдорими ёки унга қаршими, бунинг фарқи йўқ. 7. Ана шу банкларнинг айрим эгаларининг раъй-фикрларига, жумладан танқидий фикрларга таяниш. Бу «тилингдан тутилдинг» қабилидаги ишдир.
Фиқҳий иқтисодий муолажа-текшириб ´рганиш: Муаллиф Исломий банк муомалаларини банк муомаласи ҳақидаги фақиҳлар раъй-фикрларини айтиб ўтиш орқали текшириб, ўрганиб чиққан, кейин шу банкларнинг худди шу муомалани юргизиш йўлини тавсифлашга ўтган. Сўнг муаллиф ана шу банклар ишларида рўй берган шариатга хилоф ишлар ҳақида сўз юритишга ўтган. Бу хилоф ишлар фиқҳни диққат билан ўрганган ҳар бир кишига — агар амалий ишлар билан солиштириладиган бўлса — шундоқ аён бўлади, қолади. Шариатга хилоф ишлар ва нуқсон-камчиликлар такрор-такрор кўрсатиб ўтилган.
Бу китоб фиқҳий томон билан иқтисодий томонни ўзида жамлаганлиги билан ажралиб туради. Бу нарса иқтисодчига айрим фиқҳий томонларни тушуниш имконини берса, фиқҳ билан шуғулланувчига айрим иқтисодий томонлардан хабардор бўлиш имконини беради. Бу эса қизиқувчилар доирасини талаба, банкир, академик, иқтисодчи ва фақиҳга қадар кенгайтиради.
Батафсил ўрганиб чиқилган мавзулар: Муаллиф рибога тўхталиб, унинг хатарларини, ҳаромлигининг далилларини ёритиб берган, рибонинг ҳаромлигига шубҳалар уйғотиш учун ўтмишдаги ва ҳозирдаги уринишларни кўрсатиб берган. Сўнгра ал-Азҳардаги тадқиқотлар академияси томонидан 2002 йилда чиқарилган ва «фойдани олдиндан белгилаб қўядиган банкларга, яъни процентли банкларга пул қўйиш»га ижозат берадиган фатвога раддия берган.
Муаллиф рибо билан иш юритувчи банклар ишлари билан исломий банклар ишларини бир-бирига анча батафсил равишда, тўла солиштириб чиққан ва исломий банклар билан турли мамлакатлардаги марказий банклар ўртасидаги алоқа ҳақида сўз юритиб, бу банклар йўлига қўйилган ғов ва тўсиқларни кўрсатиб ўтган ҳамда банк ишига ўз ҳукмини ўтказаётган қонунлар тубан қонунлар эканлигини, улар ғайриисломий ва ношаръий муассасалар томонидан ишлаб чиқилганини кўрсатиб ўтган.
Шундан сўнг, муаллиф молиявий маблағлар ажратиш ва уларнинг турли номлари ҳақида батафсил сўз юритишга ўтган. У музораба орқали маблағ билан таъминлашдан бошлаб, муробаҳа, мушорака, салам орқали маблағ билан таъминлашгача сўз юритган. (Буни ҳужжат қоғозларидаги муомала шакллари воқелигидан ўрганиб чиқилди. Аммо воқе ҳаётда кечаётган ишларни ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи билади). Сўнгра муаллиф биржа ҳақида, исломий банкларнинг биржалар билан муомала юритиши кайфияти ҳақида ва бу банклар акцияларининг биржада сотилиши ҳақида сўз юритган.
Муаллиф муробаҳа масаласига киришиб, у билан фиқҳдаги юзлаб йиллардан буён фақиҳлар сўз юритиб келган муробаҳа ўртасини ажратиб турувчи чизиқни тортишга ҳаракат қилади. Шу мақсадда Ҳанафий, Моликий, Шофеъий, Ҳанбалий мазҳабидаги раъй-фикрларга тўхталган ва ўзи ўрганиб, хабардор бўлган фиқҳий раъйлар орасида «олти-сотдига буюрувчининг фойдасига муробаҳа», деган нарсанинг борлигини айтадиган бирорта раъйни учратмаган ҳамда ҳозирги пайтдаги бу муомала «ижтиҳод эмас», балки 1976 йилда Қоҳирада докторлик даражасини олган бир талабанинг шахсий раъйи эканини аниқлаган.
Муаллифга университетлардан биридаги тадқиқотчилардан бирининг ўша докторлик ишида келган бу раъй имом Шофеъийнинг «ал-Умм» китобида келган иборани нотўғри тушуниб олиш асосида вужудга келганлиги аён бўлди. Муаллиф имом Шофеъийнинг аслида ҳали мавжуд бўлмаган товарга оид «салаф савдоси» ҳақида сўз юритганлигини ва «олди-сотдига буюрувчи учун муроҳаба», деб аталмиш нарса ҳақида ҳеч қандай сўз юритмаганини таъкидлади. «Ал-Умм» китобини диққат билан ўрганиб чиққан одам қарийб чорак асрдан буён катта шов-шувга сабаб бўлиб келаётган бу муомалани тарғиб қилган ҳар бир кимса тушиб қолган бу хатони аниқлай олади. Муаллиф исломий банкларнинг бу сунъий муомалани — гарчи у шариатга хилоф бўлса-да — ўйламай-нетмай ўзлаштирганини ва унинг ҳеч бир хатарсиз тез фойда келтиришига ишонгани учун ўзининг муомалаларида уни зўр бериб татбиқ қилганини кўрсатиб ўтди.
Тадқиқотчи ўз баҳсини умумий ва тафсилотли танқидларни эътиборга ҳавола қилиш билан якунлаган. Бу танқидлар бир қанча тадқиқотчилар, иқтисодчилар ва банкирлар шу банклар номига йўллаган танқидлардир. Танқидчилар орасида шу банкларнинг айрим таъсисчи «оталари» ҳам бор. Улар учун ўзлари ҳисса қўшиб ишлаб чиқишган мақсадлардан тойилишлар юз берганлиги кутилмаган ҳол бўлди. Шундан сўнг муаллиф рибо билан иш юритувчи банклар иши ва исломий банклар ишига алpтернатива сифатидаги таклифни ўртага ташлади ва қизиқувчиларга шаръий тортишувларни келтириб чиқарган анави тажрибага зид бўлган бу алpтернатива билан танишиб чиқишни ҳамда банк иши билан тижорий иш фарқини ажратиб олишни тавсия қилди. Бунга сабаб тижорий иш шубҳалар ва шариатга хилофликлар билан қуршалмаганлигидир. Айни пайтда банк ишида бир қанча хилоф ишлар бўй кўрсатади. Бу хилоф ишлар банкларни дин хизматига эмас, аксинча, динни банк муомалалари хизматига солишдан келиб чиқади. Тадқиқотчи муаллиф бу банкларнинг фатволарни ўз ғаразларига хизмат қилдираётганини айтиб ўтди. Ўша фатволар бу банкларга йўл ҳозирлаб бермоқда ва уларнинг йўлидан шаръий «мина» (яъни, тўсиқ)ларни олиб ташламоқда. Ваҳоланки, бу фатво эгалари ана шу банкларнинг нима қилаётганини яхши билади ва шаръий аҳкомлар билан ўйнашиш парвосига келмайди.
Китобнинг номи: «Исломий банклар».
Муаллиф: Доктор Ояд аш-Шаъровий.
Нашриёт: Дорул Жомия — Байрут.
Саҳифалар сони: Йирик форматли 592.
Нашр йили: Ҳижрий 1428, милодий 2007.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми