| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ КЎТАРИБ ЧИҚИШ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДАГИ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ КЎТАРИБ ЧИҚИШ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДАГИ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

By htadmin
10.12.2016
3051
1
Share:

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ КЎТАРИБ ЧИҚИШ КАЙФИЯТИ ҲАҚИДАГИ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

Албатта Исломий даъватни кўтариб чиқиш бизнинг энг асосий ишимиз ва узлуксиз ғам-ташвишимиз бўлмоғи вожибдир. Зеро, у Аллоҳ Таолонинг бизнинг устимизга юклаган фарзи ва тақдиримизни ҳал қилувчи масаламиздир. Шунинг учун, гарчи жуда кўп Ислом фарзларининг вақти ва ниҳоясига етадиган кайфияти бўлса-да, Исломий даъватни кўтариб чиқишнинг ниҳояси бўлмайди ва то бутун оламлар Роббиси Субҳанаҳу ва Таолога рўбарў бўлгунгача Исломий Умматнинг бутун ҳаётини қамраб олади. Шунинг учун ҳам биз:

خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

– „Одамлар учун чиқарилган уммат-миллатнинг энг яхшиси…“ [3:110]

бўлдик ва шунинг учун ҳам биз Исломни бутун оламларга рисолат қилиб кўтариб чиқишда буюк масъулият эгаси бўлмиш «ўрта (адолатли) бир уммат» бўлдик. Бу кўтариб чиқишлик эса Ислом билан одамлар ўртасида тўсиқ бўлиб турадиган барча қийинчилик ва ғов-тўсиқларни енгиб ўтишни ва ана шу мақсадда шаръий йўллар ва воситаларнинг энг муносибига эга бўлишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Аллоҳ Субҳанаҳу шундай дейди:

إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنْ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمْ الْجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّا فِي التَّوْرَاةِ وَالْإِنجِيلِ وَالْقُرْآنِ وَمَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ مِنْ اللَّهِ فَاسْتَبْشِرُوا بِبَيْعِكُمْ الَّذِي بَايَعْتُمْ بِهِ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

– „Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди — улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлинг. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир“.  [9:111]

Мана шу фарз ва унинг мукофотидир. Аммо Исломий даъватни кўтариб чиқиш фарзини адо этиш кайфиятининг Исломий ақидадан келиб чиқувчи асосий тушунчаларда кўзга ташланадиган бир неча таянч нуқталари бор. Бу тушунчаларни икки қисмга бўлиш мумкин:

Биринчи: Умматнинг барчасида ҳукм сурмоқлиги ва ундаги исбот талаб қилмас ҳақиқатга айланмоғи вожиб бўладиган ёки яна ҳам тўғрироқ айтадиган бўлсак ундаги, хусусан умматга ана шу тушунчаларни етказишни истайдиган кишилар бўлмиш Уммат ичида даъватчиларда бир табиий хусусиятга айланмоғи вожиб бўладиган тушунчалар.

Иккинчи: Даъватчи безаниб зийнатланиши ва ундаги исбот талаб қилмас ҳақиқатга айланиши вожиб бўладиган ёки янада тўғрироқ айтадиган бўлсак ундаги бир табиий хусусиятга айланиши вожиб бўладиган тушунчалар.

Аммо Уммат ва унинг ичидаги даъватчилардаги даъватни кўтариб чиқишнинг асосий тушунчалари бутун Уммат Ислом давлати вужудга келишининг фарзлигини тушуниб етишида, яъни Уммат Исломни барча оламларга раҳмат ва ҳидоят рисолати қилиб кўтариб чиқишда унга топширилган ролини тушунтиришга ҳаракат қиладиган Халифалик давлати вужудга келишининг фарзлигини тушуниб етишида кўзга ташланади. Чунки давлат ва Уммат ичидаги даъватчилар Уммат орасига Исломнинг фикрий етакчилигини ёядилар. Бу эса Умматга Ислом ақидасини ҳаёт ҳақидаги ўз нуқтаи назари ва, шунингдек, фикрий йўналишини белгиловчи асос қилиб олишини тушунтириш билан бўлади. Шунингдек, давлат Умматни тозалаш ва мана шу улуғвор вазифани адо этишга тайёрлаш учун Ислом қозонида уни пишириб етилтирадиган умумий муҳит-шароитларни вужудга келтиришга ҳам қодирдир. Бу эса давлатнинг Исломий ақидани умматдаги фикрий қоидага айлантириши билан, яъни ақидани фикрлар қуриладиган ва ҳаёт муаммоларининг муолажалари келиб чиқадиган асос қилиб қўйиш билан амалга ошади. Бу фикрий етакчилик ва фикрий қоида мустаҳкам асос бўлиб, собитлиги ва мустаҳкамлиги борасида оламдаги ҳеч қандай даъват ёки мабда унинг яқинига йўлай олмайди. Бу мустаҳкамлик Ислом ақидасидан олинади. Бунга сабаб бу ақиданинг инсон фитратига мувофиқлигидир. Зеро у инсондаги ожизлик, ноқисликни ва Мудаббир (барча ишларни тадбир қилувчи) Холиққа бўлган эҳтиёжни тан олади ва бу нарсаларни инкор қилмайди. Шунингдек, Исломий ақида ақлни ҳам тамоман қаноатлантиргувчидир. Бундан бошқа ақида ва мабдалар эгалари фойдалана олмайдиган, фақат мусулмонларгина фойдаланадиган хотиржамлик келиб чиқади. Демак, бу ақида инсон ўз ҳаётини унинг устига қурадиган ҳақиқий ақидадир. Исломий даъватни кўтариб чиқиш инсонларнинг бир ирқи ёки муайян бир миллати якка хўжайинлик қиладиган шахсий мулк эмас, балки у барча инсонларнинг мулкидир. Бу тўғрида уларнинг ўртасида ранг, ирқ, миллат ёки ватанни ажратиш бўлмайди. Демак, у ҳеч бир ажратишсиз барча инсонларга кенг очиқ эшикдир, Ислом ақидаси эса улардан мана шу даъват карвонига қўшилишни истайдиган ҳар бирига қучоғини кенг очадиган ақида. Демак, Ислом давлати Исломни ҳаёт майдонида вужудга келтиришнинг ва уни бутун оламга даъват ва жиҳод билан кўтариб чиқишнинг шаръий йўлидир ва у бу тўғрида мусулмонларнинг вакилидир. Лекин ҳаниф (ҳақиқий) шариат ана шу фарзни амалга ошириш йўлини Халифалик давлатини тиклашда қилиб қўйди. Бу давлатга битта Халифа бошчилик қилади. Шариат аҳкомларини ижро қилиш ва шариат низомларини уларга татбиқ қилиш ҳамда мусулмонлар ёрдамида ва улар билан биргаликда, Халифа раҳбарлиги остида даъват ва жиҳод орқали Исломни бутун оламга кўтариб чиқиш учун уммат билан Халифа ўртасида бир битим тузилган бўлади. Ана шунинг муқобилида ҳаниф шариат мусулмонларга Халифага қулоқ солишни, унга итоат қилишни вожиб қилди ва Халифа очиқ куфрга кетмаган ҳолатда, унинг аниқ куфрга кетганлиги тўғрисида биз учун Аллоҳдан бир ҳужжат бўлмаган ҳолатда унга қарши чиқишни гуноҳ деб эътибор қилди. Халифа билан биргаликда ер юзида Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун саҳобалар ва қиёмат кунигача уларга гўзал суратда эргашган кишилар ижмоъси билан жиҳод қилишни фарз қилди. Шунингдек, Уммат даъватни кўтариб чиқиш фарзини адо этишга ҳаракат қилиш мана шу давлатни тиклашга ҳаракатни вожиб қилишини ва шуни доим кўз ўнгида тутмаган ҳар қандай ҳаракат Ислом даъватидаги шаръий йўлга бутунлай зидлигини тушуниб етиши албатта зарур. Чунки давлатни барпо қилиш Росулуллоҳ j қилган ва у кишининг саҳобалари у зот билан биргаликда ҳаракат қилган ҳамда уларга эргашган тобеинлар ва шу Умматнинг салафлари (улуғ аждодлари) маҳкам тутган ишдир. Нусрат талаб қилиш боблари билан танишмоқликни истаган киши Пайғамбарлик сийрати китоблари билан Пайғамбаримизjнинг Ислом давлатини барпо қилиш тўғрисида имкон ва мадад беришни талаб қилиш учун қабилаларга арз-мурожаат қилганликлари билан танишиб чиқсин. Шунинг учун Пайғамбаримиз Ислом тушунчаларини вужудга келтиришга ва унинг муҳит-вазиятларини мукаммал, мусулмонларни ҳаётнинг барча соҳаларида юксакликка кўтарадиган бир тизимда кенг ёйиб тарқатишга қодир бўлган давлатда Исломга имконият яратишга саъй-ҳаракат қилиш учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло уларга буюрган фикрий ва сиёсий курашни ҳамда нусрат талаб қилишни амалга оширдилар. Натижада одамлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирдилар. Ҳа шундай, мана шу Исломнинг даъватни кўтариб чиқиш йўлидир. Бундан бошқа барча нарсалар мусулмонларни ўзларининг тақдирларини ҳал қилувчи ҳаётий масалаларидан узоқда ушлаб турувчи эгри чизиқ (йўл)лардир.

Мана шулар Исломий Умматда ҳукм суриши вожиб бўлган асосий тушунчалардир ва Уммат ўз рисолатини адо қилишга имкон топиши учун унга ҳукмрон бўлиши вожиб бўлган муҳит-вазиятлардир.

Аммо мана шу тушунчалар билан пишиб тобланган ва уларни сув қилиб ичиб юборган ҳамда шу тушунчаларни Умматга Ислом давлати орқали фикрий етакчилик қилиб кўчириш билан Умматга шу тушунчаларни етказишни истайдиган даъватчилар шу тушунчаларга ва пишиб тобланишга қўшимча равишда воқеликнинг бузуқлиги ва унинг муҳит-вазиятларининг фасодлигини тушуниб етишлари ҳам вожиб бўлади. Бу эса, ҳеч шубҳасиз, доимо мухлис, тўғри даъватнинг хусусияти бўлиб келган. Шунинг учун даъватчилар ўз вазифаларини адо қилишга ёрдам берадиган тушунчалар билан безаниб зийнатланмоқлари албатта зарур. Чунки улар гарчи метиндек қаттиқ қоя тошни ўйиб йўл очаётган бўлсалар ҳам, ўзларининг тош ўядиган чўкич-ўйгичлари жуда қаттиқ ва мустаҳкам эканлигини, қаттиқлик-мустаҳкамлигида шу қоя тошнинг қаттиқлигидан кўп баробар устун туришлигини тушуниб етмоқлари вожиб бўлади. Шунингдек, улар мана шу тош ўйгич-чўкичлардан анави қоя тош устидаги йўллар ўткирлик ва қувват жиҳатидан анча ортиқ туришлигини англаб етишлари ҳам лозим бўлади. Аммо инсон тош ўйгич-чўкични кўтариб олиб, у билан қоя тошнинг олдида, унинг йўлларини билмасдан турадиган бўлса, у ҳолда унга бу қоя тошнинг қаттиқлигини ҳам ва тош ўйгич-чўкичнинг қаттиқлигини ҳам тушуниб етишга йўл бўлсин. Бундан Аллоҳ сақласин, бу ҳолатда у устига китоблар юкланган эшакка ўхшаб қолади. Демак, даъватчи ўз даъвосининг тўғри эканлигини ва унинг нақадар қувватли эканини тушуниб етмоғи албатта зарур. Бу иш эса жуда оддий ва бир вақтнинг ўзида жуда кучли ҳамдир. Шунинг учун даъватчи ўзидан ва бошқалардан сўрасин, агар бошқалар бу қатъий ҳақиқатлардан бехабар бўлсалар, уларни билдириб қўйсин. Ахир Исломни ҳаёт майдонида вужудга келтириш ва Исломий ҳаётни янгидан бошлаш фарз эмасми?! Ахир Ислом давлати — Халифалик давлатини — вужудга келтириш фарз эмасми?! Ахир мусулмонлар учун битта Халифани тиклаш барча мусулмонларга фарз эмасми?! Ахир Ислом даъватини бутун оламга даъват ва жиҳод орқали кўтариб чиқиш фарз эмасми?! Кофирлар, фосиқлар ва уларнинг малайлари қаҳр-ғазабидан ёрилиб ўлгани ўлиб кетсин, Роббим ҳаққи, ҳа шундай, фарз деб айтинг ахир!

Даъватчи зийнатланмоғи вожиб бўладиган энг биринчи нарса унинг Аллоҳга бўлган иймони, уни Аллоҳ муроқаба қилиб (кузатиб) турганлигини ҳис қилишини зиёда қиладиган елкасидаги масъулиятни ва Аллоҳ унинг бу масъулият қаршисида нима қилишини кўриш учун кузатиб турганлигини ҳис қилишини зиёда қиладиган, зеро у ҳақиқий, Аллоҳ ирода қилган Ислом ҳақиқатини тўғри тушунишга асосланган масъулият эканлигини ҳис қилишини зиёда қиладиган иймон билан ажралиб туришидир. Аллоҳ ирода қилган Ислом ҳақиқати Исломнинг бутун оламлар учун ҳидоят ва раҳмат рисолати эканлигидир ва унинг инсон масъулиятини ҳис қилмасдан, фақат ўз манфаатинигина излайдиган бир шахсий сифат ёки тўғри хулқ эмаслигидир. Демак, даъватчининг иймони Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг борлиги, Унинг Камол (мукаммаллик) сифатлари билан сифатланганлиги ҳамда Унинг барча махлуқотлар суянадиган, У эса бирон нарсага суянмайдиган Азалий Зот эканлигини далилдан келиб чиққан ва воқеликка мос келувчи қатъий тасдиқлашдир. Шунинг учун даъватчининг иймони Қуръони Каримни ҳеч бир шак-шубҳа йўллай олмайдиган мўъжиз (барчани ожиз қолдирувчи) ва тиловати билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ибодат қилинувчи Аллоҳнинг Каломи эканлигини қатъий тасдиқлашдир. Шунинг учун даъватчининг иймони Росулуллоҳ jни Аллоҳнинг ҳаққи-рост элчиси деб қатъий тасдиқлашдир.

Мана шу даъватчида бўлиши вожиб бўладиган ҳақиқий иймондир. Даъватчи ёмон воқеликка ва унинг фасод муҳитларига қарши чиқишда шу иймондан қувват олади ва шу вақтнинг ўзида масъулиятни ҳис қилиши ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг кўриб, кузатиб турганлигини ҳис қилиши янада зиёда бўлади. Шунинг учун даъватчи ўз иймонига чуқур, мунаввар-ёрқин фикр соҳиби назари билан назар ташламоғи — ўз иймонида ҳақиқий, содиқ инсонми, ўзи мана шу иймонга мувофиқ иш юритяптими, доим Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг борлиги ҳақиқати билан, Унинг улуғ Китоби ва буюк Пайғамбари билан Аллоҳ ва Росули севадиган муомалани қиляптими, оғзини ҳам, қалбини ҳам қаттиқ ишончга тўлдириб Аллоҳни Роббим, Исломни диним ва Муҳаммад jни Пайғамбарим ва Росулим деб рози бўлдим демоқдами?! Шу нарсаларни ўзидан сўрамоқлиги вожибдир.

Албатта, бу иймон даъватчидан ўзининг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло билан Унга махлуқ эканлиги жиҳатидан алоқасининг ҳақиқатини идрок қилиши учун тўғри тушунча билан зийнатланмоғини ва мана шу боғланиш алоқасининг моҳиятини ҳақиқати билан тушуниб етмоғини талаб қилади. Бу моҳият эса даъватчининг амални бажараётган пайтида шаръий ҳукмга қаттиқ риоя қилишида кўзга ташланади. Амалнинг қандай амал бўлиши ва ҳукмнинг қандай ҳукм бўлиши ҳамда бу амал рўёбга чиқариб берадиган қийматнинг моддий, инсоний, руҳий ёки ахлоқий қиймат бўлишининг эса ҳеч фарқи йўқ. Шунинг учун биз даъватчининг доимо тўғри руҳий муҳитларни вужудга келтиришга қодир эканлигини кўрамиз. Бундай муҳит ундан барча ҳолатларда Аллоҳ билан боғланишини идрок қилиши ва амални бажараётган пайтда бу амал рўёбга чиқарадиган қийматдан қатъий назар, шаръий ҳукмга қаттиқ риоя қилиши натижасида мутлақо ғойиб бўлмайди. Зеро, даъватчининг ғояси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ризолигига эришмоқдир. Амални бажаришдан кўзлаган мақсади эса шу амал қийматини рўёбга чиқаришдир. Шунинг учун бир қийматни бошқасига чалкаштириб аралаштириб ҳам юбормайди ва бир қийматдан бошқа бир мақсад учун ёки бошқа бир қийматни рўёбга чиқариш учун парда сифатида фойдаланмайди. Аммо агар даъватчидан амални бажариш асносида ўзининг Аллоҳ билан боғланишини идрок қилиши ғойиб бўладиган бўлса, у ҳолда у руҳий жиҳат йўқолганлигини сезади ва вақт ўтиши билан қалби қотиб боради ҳамда даъват ва унинг муҳитлари қаерда, деб сўрайдиган бўлиб қолади. Натижада даъват фикрига ва унинг тариқатига маломат ёғдирадиган бўлади. Демак, агар даъватчи ўзида даъват муҳитини йўқотиб қўйса, у ҳолда қандай қилиб унинг муҳитини Умматда вужудга келтириши ва даъват ҳароратини ёйиши мумкин?!

Шунингдек, даъватчига Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилишлик ҳам албатта зарур. Ҳақиқий таваккал эса Аллоҳга таваккал қилишни тўғри тушунишни талаб қилади. Албатта таваккал амал доирасида эмас, иймон доирасида бўлади. Чунки Ферузободийнинг «Қомус ал-Муҳит» китобида ушбулар келган: «Аллоҳ иродасига суянди, таянди, Аллоҳга таваккал қилди ва ўзини топширди ва Аллоҳга суянди, Унга таслим бўлди». Шунинг учун таваккал ожизликни изҳор қилиш ва бошқага суянишдир. «Лисонул араб» китобида эса шундай дейилади: «Аллоҳга таваккал қилувчи ўзининг ризқи ва ишига Аллоҳнинг Ўзи кафил эканлигини биладиган, натижада ёлғиз Унинг Ўзигагина суянадиган ва Ундан бошқасига таянмайдиган кишидир». Бу китобда яна ушбулар ҳам келган: «Унга таваккал қилди ва суянди деган сўзнинг маъноси унга бутунлай ўзини топшириб таслим бўлди, демакдир. Ишимни фалончига топширдим деган сўзнинг маъноси эса бу ишни унга ишондим ва бу иш тўғрисида унга суяндим, демакдир». Шунинг учун агар киши бошқа бир кишининг қудрати етишига ишониб, унга ўз ишини ишониб топширса, фалончи фалончига суянди, яъни унга ўз ишини ишониб топширди дейилади. Аллоҳ Таолонинг:

وَدَعْ أَذَاهُمْ وَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ

– „Ва уларнинг озор-азиятларига парво қилманг ҳамда Аллоҳга таваккал қилинг!“    [33:48]

деган сўзи ҳам шу жумлага киради, яъни уларнинг озор-азиятларига сабр қилинг демакдир. Шунинг учун даъватчи Аллоҳга таваккал қилишлик унга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ўзи кифоя қилувчи, унга нусрат берувчи ва Аллоҳнинг амрига таслим бўлиб, уни бажараётган пайтида қўллаб-қувватловчи эканини қатъий тасдиқлаш деган маънони билдиришини жуда яхши идрок қилади. Шунингдек, даъватчи Аллоҳнинг амрини бажариш учун қўлидан келганича муваффаққиятга эришиш сабабларининг барчасини амалга оширишга киришади. Ишга киришдан олдин ва кейин Аллоҳнинг Ўзи унга кифоя қилувчи (яъни етарли ҳимоячи), ёрдам берувчи ва қўллаб-қувватловчи эканлигига бўлган иймонини доим фикр-хаёлида ва кўз ўнгида тутиб туради.

Шунинг учун даъватни кўтариб чиқиш шу даъватнинг фикратга тааллуқлими, тариқатга тааллуқлими, ҳеч фарқсиз, шаръий ҳукмларни ижро қилиш қаршисидаги қийинчиликлар қанчалик оғир бўлмасин, даъватчи даъватни етказиш жавобгарлигини адо этиш учун ўз имкониятида бўлган барча сабаблар ва услублар билан, Аллоҳ Субҳанаҳуга бўлган юксак даражадаги ишонч билан Унинг Ўзига таваккал қилган ҳолда ва Унинг амрини ижро қилган ҳолда ҳамда Аллоҳга таваккал қилар экан умр, ризқ ва аҳли аёл тўғрисида ҳеч бир хавфга тушмаслигини ва, Аллоҳга таваккал қилар экан, вазифалар ва уларга қадам қўйиш қийин кўринмаслигини, Аллоҳга таваккал қилар экан, ҳеч қандай ғам-қайғу бўлмаслигини чуқур идрок қилган ҳолда даъват ишига қадам қўймоғи албатта зарур.

Даъватчи зийнатланиб (бошқалардан ажралиб) туриши вожиб бўлган нарсаларнинг яна бири «Ғояга етиш мақсадида фикрни амал билан боғлаш» деган амалий олтин қоидани кучли фаҳмлашдир. Чунки даъватчи амалнинг ўзини ва уни тартибга солиб турадиган шаръий ҳукмини англаб етмасдан туриб ўша амални бажаришга қаттиқ киришмайди ва амалдан кўзланган ғояни фикрламасдан ёки идрок қилмасдан, шунчаки муносабат билдириб қўйишдан амални ўзини қилишга кўчиб ўтмайди. Демак, фикрга чуқур чўмиш ва уни ҳосил қилишнинг ўзигина мана шу фикр кўзда тутган амални идрок қилмай туриб, ўша амални ҳаёт майдонида вужудга келтиришга олиб бормайди, балки аксинча, даъватчини даъват китобларидан ёки Исломий мерос китобларидан бир китобга айлантириб қўяди. Чунки бу китобда жавоблар ҳозиру нозирдир, лекин у фақат сўралгандагина жавоб беради, холос.

Шунингдек, фикрнинг, ғояни идрок қилишнинг ўзигина, шу ғояни рўёбга чиқариш учун талаб қилинган амални қилмасдан туриб, ўша ғояни рўёбга чиқариш учун шариат белгилаб қўйгандан ўзга муолажага олиб бориб қўяди.

Даъватчи Исломни ҳаёт майдонида вужудга келтиришни истар экан, бу тўғридаги шаръий ҳукмни тушуниб етмоғи ва Исломни ҳаёт майдонида вужудга келтириш учун ҳаракат қилиш тариқатини белгилаб берадиган аҳкомларни идрок қилмоғи ҳамда ҳеч қандай фаръий масалаларга ёки ғояни рўёбга чиқариш қаршисида тўсиқ бўлиб турадиган арзон курашга чалғиб эътибор бериб ўтирмаслиги жуда зарур. Шунинг учун унга, масалан, одамларга намоздан таълим бериш давлатни барпо қилишга бўлган бир даъват ёки Исломга бўлган даъват ёки жамиятда намозни барпо қилишга бўлган даъватдир, деган янглиш, чалкаш тушунчалар аралашиб кириб қолмаслиги лозим. Чунки жамиятда намозни барпо қилиш шу намозни жамиятда барпо қиладиган шароит-муҳитларни вужудга келтирувчи давлат бўлишини талаб қилади. Бу эса — намозни тарк қилувчи кимсаларга ҳад уриш ёки таъзирини бериб қўйиш бўладими — жазо чорасини қўллаш ва шу иш учун зарур мактаб-мадрасаларни очиш, таълим ва оммавий ахборот дастурларини йўлга қўйиш билан бўлади. Шунинг учун шаръий ҳукм, гарчи унинг иши жамиятда намоз ўқийдиган шахсларни вужудга келтириш бўлса ҳам, лекин у миллионлаб кишиларга намозни муяссар қилмайди. Бу одамлар устидан намоз муҳит-шароитлари ҳукмронлик қилмайди. Оқибатда намозни тарк қилувчи кимсалар жазоланмай қолаверади. Демак, биринчи иш, яъни намозни билмайдиганларга намоздан таълим бериш, иккинчи иш, яъни жамиятда намозни барпо қилишнинг ўрнини босолмайди. Шунинг учун унинг мисоли худди парламентларда, ҳиссадорлик ёки рибо (судхўрлик) ширкатларида, бу жойларни ғайримусулмонларга ташлаб қўймаслик ва улар устидан назорат ўрнатиш, деган ҳужжат билан иштирок қилишлик ҳам даъват жумласига киради ва оқибатда Ислом давлатининг барпо бўлишига ва Аллоҳнинг шариати ҳукмрон бўлишига олиб боради, деганга ўхшайди. Чунки бу шаръий ҳукм, яъни Исломий фикр билан асослаб берилмаган, балки «ғоя воситани оқлайди» деган бошқа бир фикрга асосланган. Шунингдек, «ғояга етиш мақсадида фикрни амал билан боғлаш»нинг йўқлигига яна бир мисол, армия-қўшинларни сафарбар қилмасдан туриб, бунга даъват қилмасдан туриб, фақат дуонинг ўзигина мусулмонларга нусрат келишининг шаръий йўлидир, деб тасаввур қилишдир.

Демак, ғояга етиш мақсадида фикрни амал билан боғлаб, бирга олиб боришлик олтин қоида бўлиб, у даъватчидаги бир табиий хусусият бўлиб қолиши вожиб. Бунинг натижасида даъватчидаги амаллар, аҳкомлар ва ғоялар чалкаш-чулкаш бўлиб аралашиб кетмайди. Чунки ундаги тирикчилик учун касб-ҳунар ишлари даъват ишлари билан, гарчи бу иккала амал хусусида шаръий аҳкомларга қаттиқ риоя қилиш вожиб бўлса ҳам, бир-бирига аралашиб кетмайди. Шунингдек, ундаги нусрат талаб қилиш, фаол иш олиб борувчи ва нуфузли доираларни зиёрат қилиш ва даъват учун шахсларни касб қилиш амаллари, одамлар орасида жамоий сақофат бериш орқали онгли рай омм (омма фикри)ни вужудга келтириш амаллари билан аралашиб кетмайди. Шунингдек, у тақдирни ҳал қилишга оид бўлмаган масалалар хусусида бирон рай ёки сиёсий таҳлил бериб ўтирмайди, арзон сиёсий курашдан ҳам ўзини четга олади ҳамда бундай арзимас нарсаларга овора бўлиб, ўз куч-тоқатини ҳам, умматнинг куч-тоқатини ҳам беҳуда сарфлаб, бунинг оқибатида умматни бир неча ўн йилликлардан бери азоб чекиб келаётган чала сўйилиш ҳолатида ташлаб қўймаслик учун бундай арзон курашлардан жуда эҳтиёт бўлади.

Шунинг учун даъватчи камолот касб қилишга зўр бериб интилиши, ҳақиқатни излаши ва даъват фикрати ва тариқатини соф, тоза ҳолда сақлашга қаттиқ киришиши лозим. Чунки даъватчининг камол касб қилишга қаттиқ интилиши, уни шубҳали нарсалар ўрнида, ҳатто улар мубоҳлардан бўлса ҳам ўзини поклаб эҳтиёт бўладиган қилиб қўяди. Бу эса унинг одамлар даъватни у орқали кўриб ҳис қилишларини идрок қилганлиги учунгина бўлади. Балки ҳақиқатдан ҳам, одамлар унинг даъватчи эканлигини тушуниб етишлари биланоқ унда даъватнинг жонли намунасини кўриш учун уни кўз остига оладилар ва кузата бошлайдилар. Шундан сўнг, ё бу даъватни қабул қилиб унга амал қилишга ёки қўллаб-қувватлашга киришадилар, ёки ундан воз кечиб унга интилмай қўядилар. Демак, даъватчи Қуръони Каримда иймонни амал билан чамбарчас боғлаш ва бирлаштириш, шунингдек, айтилаётган сўзларнинг қилинаётган ишларга зид келиб қолишидан қаттиқ қайтаришдаги ҳақиқий мазмун-моҳиятни англаб етмоғи вожиб бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لاَ تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لاَ تَفْعَلُونَ

– „Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)“.  [61:2-3]

Шунинг учун даъватчи яхши билсинки, одамлар ундан бошқа одам учун узр излашлари мумкин, аммо унга ҳеч қандай узр изламайдилар. Шунингдек, даъватчи ҳаракатда ҳам, сўзда ҳам беҳудаликдан эҳтиёт бўлиши ва кулгида жиддийликка интилиши ва тубан-арзимас ишлардан юксак туриши зарур бўлади. Бизга бу тўғрида саҳобалар р.а.нинг ишлари гўзал намуна бўлсин. Улардан ривоят қилинишича, улар ҳаромга тушиб қолишдан хавфсираб, ўнта ҳалолдан тўққизтасини тарк қилар эканлар.

Аммо даъватчининг ҳақиқатни излаб ўрганиши фақат хос сифатда даъват сақофати билан, умумий тарзда эса Исломий сақофат билан кўп, узлуксиз танишиб бориши, шунингдек хабарлар ва ҳодисаларни тинимсиз кузатиб бориши билан бўлади. Чунки ҳодисалар ва хабарларни кузатиб боришлик, гарчи кофирларнинг қабиҳ режаларини фош қилишдаги ва умматнинг ҳақиқий манфаатларини табанний (қабул) қилишдаги вожиблик фақат у билан амалга ошадиган даъват ишлари жумласига кирса ҳам, лекин кўп кузатиб боришлик, баҳс ва изланиш ҳамда таҳлил қилиш рай-фикрни тўғри, чуқур, ёрқин райга айлантиради. Аммо даъватчининг сақофат билан кам танишиб, кам мутолаа қилиш ёки унга майл ё рағбат қилмаслик ёки хабарларга ва уларни кузатиб боришга аҳамият бермаслик билан хотиржам юриши ва шунга таяниб қолиши эса, уни ўзи сўз юритаётган мавзуни заиф билганлиги учун бошқаларни қаноатлантиришдан ожиз қилиб қўяди. Чунки биз уни даъват фикри ва унинг истилоҳлари (термин — сўз ифодалари) ҳақида сўз юритаётганини кўрамиз. Лекин у бу мунозара мавзуси воқелигини тушуниб етмасдан ва фикрларни тартибга солмасдан сўз юритади.

Даъватчи зийнатланиб бошқалардан ажралиб туриши вожиб бўлган нарсалардан яна бири даъват машаққатларини елкасига юклаб, унинг амалий ва моддий вазифаларини бажариш билан, бошқаларнинг амал қилишини кутиб ўтирмасдан, Аллоҳнинг ризолиги ва нусратига эришиши учун елиб-югуриш билан даъватнинг энг биринчи сафида туришликдир. Биз даъватчи бошқаларнинг амал қилишини кутиб ўтирмасин, дедик. Чунки у даъватни кўтариб чиқар экан, гўё уни ўзи ёлғиз кўтариб чиққандек бўлсин. Чунки уни, гарчи барча одамлар унга қарши чиққан тақдирда ҳам, ўзи таянган ҳақдан бошқа нарса қизиқтирмайди. Зеро, у ўзига Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ أُوْلَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ

– „(Учинчи тоифа бўлмиш, барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ Таолога) яқин қилингувчилардир“. [56:10-11]

деган сўзи мос келишини жуда-жуда истайди ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

– „Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган кенглиги осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз“.  [3:133]

деган сўзини чуқур идрок қилади. Бу эса ундан даъват ва унинг вазифалари ўзидаги энг бирламчи вазифалар тартиб поғонасининг энг биринчи поғонасида туришини тақозо қилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло «Тавба» сурасида шундай дейди:

قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

– „(Эй Муҳаммад) айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас»“.   [9:24]

Қуртубий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Аҳкомул Қуръон» деган китобида бу оят хусусида шундай дейди: «Росулуллоҳ j Маккадан Мадинага ҳижрат қилишга буюрилгач, киши ўз отасига, ота ўғлига, ака укасига ва эр хотинига: «Биз ҳижрат қилишга буюрилдик», деб айта бошлади. Шунда улардан бунга дарҳол отланиб шошилганлари бўлди, улардан баъзилари эса ҳижрат қилишдан бош тортди. Шунда ҳижрат қилмоқчи бўлган киши уларга: «Аллоҳга қасамки, агар дорул ҳижрат (ҳижрат мамлакати)га чиқмасанглар, сизларга манфаат етказмайман ва сизларга ҳеч қачон бирон нарсани инфоқ-эҳсон қилмайман», дея бошлади. Ҳижрат қилмоқчи бўлган кишиларнинг баъзиларига хотини ва болалари ёпишиб олиб, уларга: «Аллоҳ номи билан сиздан (ҳижратга) чиқмаслигингизни ялиниб сўрайман, чунки сиздан кейин биз адойи тамом бўламиз», дея бошладилар. Шунда ҳижратга чиқмоқчи бўлганларнинг баъзи бирлари хотини, бола-чақасига раҳми келиб ҳижратни тарк қиладиган ва улар билан яшаб қоладиган бўлди». Шундан сўнг:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنْ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الْإِيمَانِ

– „Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз!“.                [9:23]

деган оят нозил бўлди, яъни Аллоҳ Субҳанаҳу бу оятда агар улар Маккада куфр ичида яшаб қолишни Аллоҳга бўлган иймондан ва Мадинага ҳижрат қилишдан афзал деб билсалар уларни дўст тутмангиз. Шунинг учун агар мана шу оят нозил бўлгандан кейин ҳам:

وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُم ْ

– „Сизлардан кимда-ким уларни дўст тутса“.    [9:23]

яъни уларни деб иймондан куфрга қайтса:

فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُون َ

– „Бас, ана ўшалар золимлардир“. [9:23]

деб айтяпти.

Шундан сўнг ҳижрат қилмай қолиб кетганлар хусусида:

قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ

– „(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз»…“,        [9:24]

деган оят нозил бўлди.

Шундай экан, даъватчи даъват ва унинг вазифаларини бирламчи вазифалар поғонасининг энг биринчисига қўймоғи ва уни Аллоҳнинг амрига итоат қилиш учун адо қилмоғи ҳамда нафсидаги бекорчилик ва хушёқмасликка бўлган истак-майлни амал билан муолажа қилмоғи ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:

بَلْ الْإِنسَانُ عَلَى نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ-,وَلَوْ أَلْقَى مَعَاذِيرَهُ

– „Балки (у Кунда) инсон — гарчи ўз узр-баҳоналарини (ўртага) ташласа — келтирса-да, (унинг барча аъзолари) ўзининг зиёнига гувоҳлик бергувчидир!“,  [75:14-15]

деган сўзини чуқур идрок қилмоғи вожибдир.

Шунингдек, даъватчи Роббул оламиннинг Ўзининг улуғ пайғамбарига ва бизга қарата айтган ушбу:

إِنَّكَ مَيِّتٌ وَإِنَّهُمْ مَيِّتُونَ

– „(Эй Муҳаммад) ҳеч шак-шубҳасиз сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар“, [39:30]

сўзини энг биринчи идрок қилувчилардан бўлмоғи лозим. Чунки бу сўз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан бизнинг муқаррар ниҳоямиз, оқибат якунимиз, умр қанчалик чўзилмасин, Унинг ҳузурига қайтиб бориш эканлигини таъкидлашдир. Зеро, ҳеч қайси биримиз умр муддати қачон тугашини асло билмаймиз. Чунки бизнинг орамизда Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаганча умр муддатини узоқ қилиб қўйган кишилар ҳам, умр муддати ҳозир ёки эртага ёки яқин вақт ичида ниҳоясига етадиган кишилар ҳам бор. Шундай экан, демак бизга даъват ва рисолат омонати тўғрисида лоқайдлик-бепарволик қилган ҳолимизда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога рўбарў бўлишимиз лойиқ бўладими?!

Шунингдек, даъватчи ўзининг бу умматдан Исломни суғуриб ташлаб йўқ қилиш мақсадида унга қарши олиб борилаётган урушларнинг ҳар қачонгисидан ҳам шиддатлироғида Ислом чегараларидан бирининг посбони эканлигини ҳам чуқур идрок қилиши зарур. Шундай экан, энди жиҳодга чиққан аскар сафдаги ўз ўрнини эгаллагандан кейин, шу сафдаги ўз ўрнига туришнинг ўзи биланоқ ўз зиммасидаги вазифасини адо қилиб бўлди деб ўйлаши лойиқ бўладими?! Жиҳодга чиққан аскарга жанг майдонига тушгандан кейин зарбалардан қўрқиш лойиқ бўладими?! Шундай қилиб, эй биродарлар, даъватчига ўзини даъват ишига бағишлагандан кейин бошқаларнинг нима қилишини кутиб ва қараб ўз ўрнидан қимирламай туриши асло жоиз бўлмайди, балки у Аллоҳ йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмасдан ўзи турган Ислом чегарасини сергаклик билан қўриқлаши, ҳимоя қилиши вожиб бўлади.

Шунингдек, даъватчи кофирлар ва уларнинг югурдак малайлари бизга озордан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмасликларига бўлган иймонини мустаҳкамлаши ҳам зарур бўлади. Чунки Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى

– „Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар“. [3:111]

Ҳа шундай, улар Ислом ақидаси фикрати ва тариқатининг рост-тўғрилигига, софлигига ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Даъват қаршисида уларнинг қўлидан келган нарса фақат озор беришликдир холос. Бизга эса бундай озорга қарши иродамиз букилмасдан ёки қатъиятимиз сусаймасдан, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда қувват билан туришимиз вожиб бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنْ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ

– „Албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни Тангри Таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонларингизни текшириб кўрар) ва албатта сизлардан илгари китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларга) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан Қўрқсангизлар (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир“.     [3:186]

Аллоҳ Таоло яна дейди:

أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمْ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ ِ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّه قَرِيبٌ

– „Ёки (эй мўминлар) сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатларо (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, хатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг нусрати келади?» дейишган эди. Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир»“. [2:214]

Валид Абдул Ваҳҳоб — Миср

+3
0

Related posts:

Исломга даъват ҳар бир мусулмон учун шарт ва бу шарафли ишдир Давлат барпо қилиш учун даъват олиб бориш мусулмонлар зиммасидаги фарздир
Tagsасосий ишимиздаъваткўтариб чиқиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

1 comment

  1. Али 29 Декабрь, 2016 at 13:49 Ответить

    Аллоҳ рози бўлсин бугунги кунда даъватчига ўта керакли бўлган сифатлар тўғрисида жуда ажойиб ёритилибти.

Добавить комментарий для Али Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Бажва-Имрон режими босиб олинган Кашмирнинг мусулмон аҳолиси билан «бирга эканини ифодалаб», 14 август куни мустақиллик байрамини ўтказмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Башоратларнинг ютуқларга эришишдаги таъсири

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақидани топиш фитрий (табиий) ми ёки ақлий

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/